Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олмазор тумани прокуратураси терговчиси 20 минг доллар пора билан қўлга олинди
Терговчи жиноят ишига жалб қилинган гумонланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламасликни ваъда қилган. У бунинг эвазига муқаддам прокуратура органларида ишлаган МЧЖ юристи орқали 20 минг доллар олганда тезкор тадбирда ушланган.

Қашқадарёда ўқувчи мактабга машина миниб келди
ўқувчи шаҳардаги 41-мактабга Gentra машинасини миниб келган ва шу жойда хизмат вазифасини бажараётган Миллий гвардия ходимлари эътиборига тушган.
Ҳодимлар ҳодиса жойига ИИБ ЙҲХБ ходимларини чақирган. ЙПХ ходимлари келиб суриштирув ўтказганида Gentra’ни мактаб ўқувчиси миниб келгани ва унда машина бошқариш учун ҳеч қандай ҳужжат йўқлиги аниқланди.
ЙПХ ходимлари ҳолат юзасидан маъмурий баёнома расмийлаштираётганда қоидабузар ўқувчининг акаси келиб, машинани укаси эмас, ўзи бошқарганини айтади ва жанжал кўтаради.
Бироқ атрофдаги кузатув камераларидаги лавҳалар текшириб кўрилганда машинани айнан мактаб ўқувчиси бошқаргани аниқланади.
Шундан сўнг ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машина вақтинча жарима майдонига жойлаштирилган.

Самарқандда олтин қазиб олмоқчи бўлган 5 киши заҳарланди
Пахтачи туманида 9 январь куни соат 20:00 ларда таркибида олтин моддаси бўлган тошларни ноқонуний кавлаб олаётган 5 киши заҳарланди.
Улар шахтага тушиб, генератор ва бошқа ускуналар ёрдамида тошларни кавлаб олаётганида генератордан чиққан ис газидан заҳарланган. Оқибатда уларнинг икки нафари шахта ичи пастки қисмига йиқилиб, шахта девори тошларига урилиб воқеа жойида вафот этган. Қолган фуқаролар ис газидан заҳарланиш билан 10 январь куни соат 03:30 ларда туман марказий шифохонасига келтирилган.
Ҳозирда, икки кишининг ўлими юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган бўлиб, ҳолат юзасидан Пахтачи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳудудларда 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Унга кўра, ҳудудларда жамоат транспорти тизими ривожлантирилади.
Ҳудудларда 16 та автовокзал ва автостанциялар қуриш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган. Ҳудудларда жамоат транспортининг 50 та янги йўналишлар тармоғи ташкил этилади.
Ҳудудларда жамоат транспортида электрон тўловлар жозибадорлигини ошириш ва электрон тўловлар улушини ўртача 30 фоизга етказиш (ҳозир 15 фоиз) режалаштирилган. Ҳудудларда жамоат транспорти учун янги замонавий жами 700 та автобус харид қилинади.
Ҳудудларда 743 та оралиқ бекатларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини ташкиллаштириш мўлжалланмоқда. Автобуслар ҳаракатига устуворлик бериш мақсадида ҳудудларда жамоат транспорти учун алоҳида автобус йўлакларини 150 кмга етказиш назарда тутилган.

Жиззахда илонни тириклай еб юборган шахс жаримага тортилди
Ижтимоий тармоқларда фуқаро кўлвор илонни тириклай егани акс этган видео лавҳа тарқалган. Ҳолат юзасидан Зомин туман Экология инспекцияси ва ИИБ ходимлари ўрганиш олиб борган.
Ўрганиш давомида бу ишни фуқаро Қ.Ҳ. содир этгани аниқланган. Фуқаро бу ҳаракати билан «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 4, 30, 51, 53-моддалари талабларини бузган.
Давлат инспекторлари томонидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-модда 1-қисми (Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек, ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш, жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса) билан БҲМнинг 20 баравари (7,5 млн сўм) миқдорида жарима қўлланган.
Шунингдек, 1 млн 125 минг сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ҳисобланган.

⚡Paynet Humo’ни $65 млнга сотиб олди
«Миллий банклараро процессинг маркази»нинг 100 фоиз давлат акциялари пакетини сотиш бўйича очиқ савдоларида 6 нафар номзоддан Paynet АЖ 65 миллион АҚШ доллари миқдорида энг юқори харид баҳосини таклиф қилиб, ким ошди савдосида ғолиб бўлди.
Қайд этиш керак, Paynet таклифи Маслаҳатчи ҳисоблаган индикатив нархлар интервали чегарасида жойлашган ва KPMG халқаро мустақил нархловчи томонидан нарх қўйилган баҳодан юқори ҳисобланади.
Харидор Жамиятга тегишли бўлган Humo тўлов тизимининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган қўшимча тадбирларни амалга ошириш бўйича мажбуриятларни, шунингдек, тизим фойдаланувчиларининг махфий (шахсий ва банк) маълумотларини ҳимоя қилишни зиммасига олган.
Маълумот учун, Paynet АЖ – Ўзбекистон молиявий технологиялар соҳасида 18 йилдан буён фаолият юритаётган энг йирик тўлов операторларидан биридир. Тизим 1500 тадан ортиқ товар ва хизматлар етказиб берувчилар учун тўлов имкониятини таъминлаб, ундан фойдаланувчиларнинг йиллик сони 20 миллиондан зиёддир.

Раъно Абдуллаева вафот этди
Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси Марказий комитетининг мафкура масалалари бўйича котиби бўлган Раъно Абдуллаева 12 январ куни, 89 ёшида вафот этди.
Раъно Абдуллаева 1935 йил 16 сентябрда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. 1970−1987 йилларда Ўзбекистон ССРда энг нуфузли шахслардан бири ҳисобланган.
У 1963−1971 йилларда Ўзбекистон комсомолининг биринчи котиби, сўнгра Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раисининг ўринбосари, 1987 йилгача Ўзбекистон Компартияси Марказий комитетининг мафкура бўйича котиби лавозимларида ишлаган.
Раъно Абдуллаева «пахта иши» доирасида қарийб 2 йил қамоқ жазосини ўтаган, СССР Олий судининг қарори билан оқланган.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан БААга учиб кетди
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён таклифига биноан 13 январ куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Амирликлар пойтахти Абу-Даби шаҳрида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, БААнинг етакчи ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтади.
Ўзбекистон президенти «Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги» халқаро саммитида ҳам иштирок этади.
Шунингдек, давлат раҳбари Дубай шаҳрига ташриф буюриб, Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад Ол Мактум билан учрашув ўтказади.

АҚШдан Ўзбекистонга учган самолёт фавқулодда қўнди
Uzbekistan Airways’нинг Нью-Йоркдан Тошкентга учаётган рейси бортдаги маст йўловчи сабабли Россиянинг Қозон шаҳри аэропортида фавқулодда қўнди.
26 ёшли С.У. парвоз давомида спиртли ичимлик истеъмол қилган ва ўзини номақбул тутган. Бу бошқа йўловчиларга ёқмаган ва улар унга огоҳлантириш берган, аммо маст йўловчи тинчланишни истамаган. Шу сабабли у боғлаб қўйилган. Boeing 787 самолёти бугун, 13 январь куни маҳаллий вақт билан соат 6:10 да Қозонда қўнишга мажбур бўлган. Парвоз деярли 13 соатлик масофада вақтинча тўхтатилган.
Ҳодисага сабабчи бўлган эркак рейсдан чиқарилиб, полиция бўлимига олиб борилган ва унга нисбатан протокол тузилган. Сомолёт 3,5 соат кечикиш билан Тошкентга муваффақиятли етиб келган.

Канадада Ўзбекистон бош консулхонасини очиш режалаштирилмоқда
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Унга кўра, Канада, Бразилия ва Америка қитъасининг бошқа етакчи ҳамкор мамлакатлари билан кенг қамровли ҳамкорлик алоқаларини янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш режалаштирилмоқда.
Канада, Бразилия, Куба билан сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундлари ташкил этилади.
Канадада Ўзбекистон Бош консулхонасини очиш масаласи ишлаб чиқилади.

🇺🇿 Саида Мирзиёева Ватан ҳимоячиларига мурожаат қилди
«Юртнинг кучи — бирликда, қадри эса — тинчликдадир! Барча юртдошларимизни ушбу муҳим кунда табриклаймиз. Тинчлик ва мустаҳкамлик ҳар доим юртимизнинг асосий қадрияти бўлиб қолади! Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!», - деб ёзади Саида Мирзиёева.

Лос-Aнжелес ёнғиндан кўрган зарар миқдори 275 миллиард долларга етди
AҚШ Лос-Aнжелес округи ва шу атрофда давом этаётган ёнғин оқибатида давлатга етказилган жами иқтисодий йўқотиш 250-275 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу рақам бутун дунё бўйлаб об-ҳаво башорати бўйича хизматлар тақдим этувчи Accu Weather томонидан янгиланган маълумотда келтирилган.

Тошкент Президент мактаби ўқувчилари БААда нуфузли совринни қўлга киритди
Тошкент шаҳридаги Президент мактаби барқарор ривожланиш бўйича Шайх Зоид ал Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг «Глобал ўрта мактаблар» номинациясида ғолиб деб топилди. Мукофотни Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид ал Наҳаён топширди.
Абу-Дабидаги тақдирлаш маросимида БААда расмий ташрифи билан бўлиб турган Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Давлат раҳбари мактаб вакиллари билан учрашиб, уларни ғалаба билан табриклади. Zayed Sustainability Prize экологик барқарорлик ва инсон фаровонлигига хизмат қилувчи инновацияларни рағбатлантиради. 2008 йилда БАА асосчиси Шайх Зайд бин Султон ал-Наҳайён меросини давом эттириш мақсадида таъсис этилган.
Мукофот 5 йўналишда берилади: соғлиқни сақлаш, таълим, энергия, сув ва глобал мактаблар. Ҳар бир йўналишда ғолиблар барқарорлик лойиҳалари учун молиявий ёрдам олади. Жами фонд — 3 миллион доллар.

Самарқандда 10 дан зиёд киши қўлбола ароқдан заҳарланиб вафот этгани айтилмоқда
Самарқанд шаҳрининг Кимёгарлар қўрғонида 17 киши қўлбола спирт истеъмол қилиб вафот этгани тахмин қилинмоқда. Хусусан, Нурафшон маҳалласида сўнгги 4 кун ичида 7 киши ўлган. Гувоҳлар улар маҳалладаги дўконларлардан бирида яширинча сотилган спиртни «баклашка»да харид қилишганини айтишмоқда.
Умуман, Самарқанд шаҳрининг бешта маҳалласи ва унга ёндош бўлган Паст Дарғом туманининг Найман маҳалласида 9—12 январ кунлари вафот этган жами 17 киши метил спиртдан заҳарланган бўлиши мумкин. Ўлганларнинг барчаси 45-65 ёш орасидаги ва спиртли ичимликларга ружу қўйган одамлар бўлган. Уларнинг фақат бир нафари аёл киши ва қолган барчаси эркак.
Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 186-моддаси ( Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда 75 ва 57 ёшли икки фуқаро гумонланувчи сифатида терговга жалб қилинган.
Айни пайтда вилоят ҳуқуқ тартибот органлари томонидан экспертиза ва тергов текширув ишлари олиб борилмоқда.

Туркияда 6 нафар ўзбекистонлик қалбаки алкоголдан вафот этди
Қалбаки спиртли ичимликларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш билан шуғулланиб келган икки нафар Туркманистон фуқароси Истанбул шаҳрида қўлга олинди.
Сўнгги сутка ичида Истанбул шаҳрида жами 38 киши сохта спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида заҳарланган. Касалхонага мурожаат қилганларнинг 11 нафари ҳаётдан кўз юмган. Полиция воқеа юзасидан кенг қамровли тергов ишларини бошлаган. Маълум бўлишича, шифохонага мурожаат қилганларнинг 26 нафари хорижликлардир.
Мазкур ҳолатга алоқадорликда айбланиб, икки нафар Туркманистон фуқароси қўлга олинган ва уларга нисбатан жиноят иши очилган. Ҳозирга вақтга қадар қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етган. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёл кишини ташкил этмоқда.