Telegram Web
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пискентда боғча болаларига заҳарли илонлар билан томоша кўрсатилди

Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси берган маълумотга кўра, томоша 16 январь куни 7-сонли давлат боғчасида ўтказилган. Боғча маъмурияти болаларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлик чораларини таъминламаган.

Томошани Олмалиқ шаҳар “Тошкент” ҳаваскорлик цирк жамоаси ходими уюштирган бўлиб, у ўқув йили аввалида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига таълим тизимидаги муассасаларга цирк томошаларини намойиш қилиш бўйича хат ва дастур билан мурожаат қилган. Масъуллар томонидан ушбу томошаларга рухсат берилган. Намойишлар дастурида ҳайвонлар билан саҳна кўринишлари кўрсатилмаган.

Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ишчи гуруҳ хулосаси билан ҳолатга бевосита масъул бўлган, эътиборсизлик қилган шахсларга нисбатан чора кўрилди.

Ички ишлар органлари томонидан ҳам мазкур ҳолат тўлиқ назоратга олинди.
Ўзбекистонга 2024 йили кириб келган пул ўтказмалари миқдори қарийб 15 млрд долларга етди

Ўзбекистонга 2024 йилда кириб келган пул ўтказмалари миқдори 14,8 млрд долларга етди. Ушбу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 30 фоизга ёки 3,4 млрд долларга кўп.

Маблағларнинг 77 фоизи Россиядан келиб тушган бўлиб, 2023 йилга нисбатан 29 фоизга ошган. Мазкур трансфертларнинг қолган қисми Қозоғистон, АҚШ, Жанубий Корея, Туркия, Буюк Британия ва бошқа мамлакатлардан ўтказилган.

Ўзбекистонга 2024 йили келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмида 2023 йилга нисбатан Буюк Британиядан 83 фоиз, Жанубий Кореядан 56 фоиз, АҚШдан 35 фоиз ҳамда Европа иттифоқи мамлакатларидан 32 фоиз ўсиш кузатилган.
Тошкентда таксичи ва унинг шериги ухлаб қолган йўловчи номига 12 млн сўм кредит олди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда такси ҳайдовчиси мижозга сув ичириб ухлатиб қўйиб, унинг номига 12 млн сўм микрокредит расмийлаштириб олгани айтилган хабарлар тарқалди. Пойтахт ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати ҳолатга ойдинлик киритди.

Аниқланишича, маст аёл телефонини ҳайдовчига манзил геолокациясини кўриш учун ўз ихтиёри билан бериб қўйган ва ухлаб қолган. Ижтимоий тармоқларда айтилаётганидек таксичи мижозни наркотик модда қўшилган сув бериб ҳушидан айирмаган.

Ҳайдовчи ва унинг шериги ухлаб қолган мизожнинг телефонидаги илова орқали унинг номига онлайн банкларнинг биридан 12 миллион сўм микроқарз расмийлаштирган. Пулни ўз картасига ўтказиб, банкоматдан ечиб олган.

Ҳозирда ҳар иккала шахс ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда жабрланувчига етказилган моддий зарар қоплаб берилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилммоқда.
Ўзбекистонда криминоген вазият оғир маҳаллалар ҳақида президентга ахборот бериб борилади

Ўзбекистонда криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизмлари жорий этилади. Бу ҳақда «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарорида белгиланди.

Қарорга кўра, масъул идоралар ва муассасалар учун 2025 йилда «Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш» устувор вазифа этиб белгиланди. Шунингдек, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган бир қатор йўл хариталари ҳамда 2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси, дастур ва «йўл хариталари»нинг ижросини назорат қилиб бориш учун Бош прокуратура ҳузурида Республика идоралараро мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи тузилади.

Эндиликда, жиноят содир этилган маҳаллаларда илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан илмий ёндашувлар асосида ўрганишлар ўтказилади. Барча туман (шаҳар) сектор раҳбарларига, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бошлиқларига ва ички ишлар органлари бошлиқлари ўринбосарларига 2025 йилда криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном бириктирилади.

Масъуллар фаолияти ҳар ой якунида – ички ишлар вазири ҳузурида, ҳар чорак якунида – Бош прокурор ҳузурида, ҳар ярим йилда бош вазир ҳузурида танқидий муҳокама қилинади, ҳар бир маҳалла кесимида президентга ахборот бериб борилади.

Қарорга мувофиқ, вилоятлар марказлари ва криминоген вазият оғир туман (шаҳар)лар маҳаллаларида профилактика кичик инспектори фаолияти йўлга қўйилади. Кичик инспектор меҳнат мигрантлари, мактаб битирувчилари ва талабалар билан ишлайди.

Ички ишлар органларида миграцион профилактика бўлинмалари, туманлараро маъмурий конвой гуруҳлари ташкил қилинади.
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

У ўтган йил ноябрида саломатлиги туфайли Самарқанд вилояти ҳокимлигидан кетганди.
Тимур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Айни кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарда йиғин ўтказмоқда. Тимур Кападзе ушбу йиғинга қўшилиб, жамоани бошқаради.
Қашқадарёда ўқитувчиларга форма учун пул йиғишга кўрсатма берган мактаб директори жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги 23-умумий ўрта таълим мактаб директори томонидан ўқувчиларнинг формаси учун пул йиғимига кўрсатма бергани ҳақида видео тарқалганди.

Унга кўра, директор ўқитувчиларга видеомурожаат йўллаб, 70 минг сўмдан йиғишни, формаси йўқ ўқувчини эса мактаб дарвозасидан ташқарига чиқариб юборишини айтганди.

Ушбу мактаб директорига нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида жарима интизомий жазоси қўлланилди. Шунингдек, мактаб жамоасига келгусида ушбу ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тушунтириш берилиб, мактаб синф раҳбарларидан тушунтириш хатлари олинди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бино ва иншоотлар қурилишида замонавий телекоммуникация инфратузилмаси мажбурий бўлиши белгиланди

2024 йилнинг 27 декабрида «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Унга кўра, банк иловаси, тўлов тизими, тўлов ташкилоти, электрон тижорат платформаси орқали хизматлар кўрсатишда телекоммуникациялар соҳасида ишлаш учун лицензия талаб этилмайди.
Биз таълим — фаровонлик пойдевори эканига қатъий ишонамиз ва ҳар бир бола учун ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятини таъминлашга интиламиз – Саида Мирзиёева

Халқаро таълим куни арафасида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева UNICEF, UNESCO, UNDP, ИҲТТ, Жаҳон банки ва бошқа ташқилотлар вакиллари билан учрашув ўтказди. Маълум қилинишича, мулоқот давомида таълим масаласига янги ёндашувлар – инновациялар, замонавий методикалар ва жаҳон тажрибасига асосланган ечимлар муҳокама қилинган.

Саида Мирзиёева ўз саҳифасида ушрашув ҳақида фикр билдирар экан, “Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида сифатли таълим олиш имкониятидан барча эркин фойдаланиши учун зарур шароит яратишга эришамиз”, дея қўшимча қилиб ўтди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Беларусда Александр Лукашенко еттинчи президентлик муддатига қайта сайланди

Беларусда бўлиб ўтган сайловда сайловчиларнинг 86,82 фоизи Александр Лукашенкога овоз берди, дея хабар берди БЕЛТА Марказий сайлов комиссияси раиси Игор Карпенкога таяниб.

Беларус Республикаси президентлигига ҳар бир номзод учун берилган овозлар сони бўйича дастлабки маълумотлар:

Гайдукевич Олег Сергеевич - 2,02 фоиз;
Канопацкая Анна Анатольевна - 1,86 фоиз;
Лукашенко Александр Григоревич - 86,82 фоиз;
Сиранков Сергей Александрович - 3,21 фоиз;
Хижняк Александр Николаевич - 1,74 фоиз;
барчага қарши - 3,60 фоиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Uzbekistan Airways самолёти бортида бола туғилди

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг 28 январь куни Тошкентдан Ню-Йоркка учган самолётида парвоз давомида йўловчилардан бирида туғруқ бошланган. Экипажнинг чақириғига жавобан йўловчилар орасидаги шифокор-акушер ва жарроҳ аёлга ёрдам берган, у ўғил фарзандини дунёга келтирган.

Таъкидланишича, Boeing 787-8 самолёти Исландиянинг Рейкявик шаҳридаги Кефлавик аэропортига фавқулодда қўнган ва аёл билан фарзанди тиббиёт ходимларига топширилган. Улар маҳаллий шифохонага етказилган.
2025/02/24 19:48:27
Back to Top
HTML Embed Code: