Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱🇵🇸 АҚШ Ғазо секторини эгаллашга ва уни тозалашни бошлашга тайёр — Доналд Трамп

Қўшма Штатлар президенти бундай фикрни Вашингтонда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида билдирди.

Трампнинг бошқа баёнотлари:

◾️ Байден маъмуриятининг Исроилга нисбатан 1 миллиард доллардан ортиқ қурол сотишни тақиқлаш қарорини бекор қилдим;

◾️ АҚШ ўз қўшинларини Ғазо секторига юбориши мумкин;

◾️ Саудия Арабистони АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳаракатларига ёрдам беради;

◾️ Қўшма Штатлар яқин ҳафталарда Ғарбий Соҳилга эгалик қилиш бўйича ўз позициясини эълон қилади;

◾️ Ғазо сектори аҳолиси турли мамлакатларга, жумладан Иордания ва Мисрга кўчирилиши мумкин, аммо Қўшма Штатлар уларга янги уйлар учун пул тўламоқчи эмас;

◾️ Бутун Ғазо сектори бузиб ташланиши керак, у яшаш учун яроқсиз ва хавфли ҳудуд;

◾️ Мен Нобел мукофотига лойиқман, лекин улар бу мукофотни менга ҳеч қачон беришмайди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇰🇿🇦🇿🇷🇺 Ақтауда ҳалокатга учраган Azerbaijan Airlines самолёти ҳаводалигида “ташқи объектлар” томонидан шикастланган – Қозоғистон Транспорт вазирлиги Қозоғистон Транспорт вазирлиги Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли Embraer 190 самолётининг 25 декабр…
🇦🇿🇷🇺 Озарбойжон АZAL самолёти Россиянинг “Панцир-С” зенит-ракета комплекси томонидан уриб туширилганига оид далиллар топди — Reuters

Агентлик бу ҳақда Озарбойжон ҳукумати манбаларига таяниб хабар бермоқда.

"Озарбойжон томони самолётдан чиқариб олинган ва халқаро экспертиза давомида аниқланган “Панцир-С” ракетаси бўлагига эга", — деди Reuters манбаси.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇳🇺🇸 Трамп АҚШни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқариш тўғрисида фармонни имзолади — Reuters

Қўшма Штатлар президенти бошқа бир фармони билан Яқин Шарқдаги Фаластин қочқинларига ёрдам берувчи БМТ агентлигини (UNRWA) молиялаштиришни тақиқлади.

Бундан ташқари, Трамп АҚШнинг ЮНЕСКО ва БМТдаги иштирокини қайта кўриб чиқиш тўғрисида фармон имзолади.

Унинг айтишича, БМТ яхши бошқарилмаяпти  ва ташкилот ўз вазифасини тўлиқ бажармаяпти.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪🇩🇰🇬🇱🇺🇸 Германия ҳукумати АҚШ президенти Доналд Трампнинг Гренландияга қизиқиши фонида оролга NATO қўшинларини жойлаштириш ғоясини кўриб чиқишга тайёр — Spiegel.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Эрон ядровий қурол яратишга жуда яқин турибди — Доналд Трамп

АҚШ президентининг маълум қилишича, у “жуда қатъий” директивага имзо чеккан, бу эса Эронга нисбатан максимал босим кампаниясини қайта бошлашни англатади.

"Мен Эрон президенти билан учрашишга тайёрмaн. Теҳронни ядровий қурол яратишга уринишлардан воз кечишга ишонтирмоқчиман", — дея таъкидлади Трамп.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇲🇾 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇨🇳🇭🇰 АҚШ почта хизмати Хитой ва Гонконгдан жўнатмаларни қабул қилишни “кейинги огоҳлантиришгача” тўхтатиши ҳақида эълон қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ Сенати Памела Бондини мамлакат Бош прокурори лавозимига тасдиқлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇺🇸 Агар биз тинч келажакни истасак, бизни йўқ қилмоқчи бўлганларни йўқ қилишимиз керак — Исроил бош вазири

Бинямин Нетаняҳу бундай фикрни Вашингтонда АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида билдирди.

Исроил бош вазири, шунингдек, ҲАМАС билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишуви имзоланишини Иккинчи жаҳон уруши даврида нацистлар билан тинчлик шартномасини тузиш билан таққослади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇺🇦🇷🇺 Euroclear халқаро депозитарийси 2025 йил март ойида ЕИнинг Украина учун фондига тахминан 2 миллиард евро миқдорида иккинчи тўловни амалга оширишни режалаштирмоқда, дейилади молиявий ташкилот ҳисоботида.

Тахминан 1,55 миллиард евро миқдоридаги биринчи тўлов 2024 йил июл ойида амалга оширилган эди.

@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺Кремл Трампнинг Ғазо аҳолисини кўчириш ҳақидаги сўзларини эшитди, лекин бу ғояга нисбатан араб давлатларининг қарашларидан келиб чиқади, —Песков

Россия БМТ томонидан тасдиқланган, араб ва яҳудий давлатларини ташкил этиш концепциясига амал қилади, — дея қўшимча қилди у.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺Песковнинг бошқа баёнотлари:

- Россия ва АҚШ ўртасида айрим идоралар линияси бўйича алоқалар давом этмоқда, сўнгги вақтларда улар кучайди;

- Зеленский Украинанинг легитим президенти эмас, шунга қарамай, Россия у билан музокаралар олиб боришга тайёр;

- Песков Путин Зеленскийни душман деб ҳисоблайдими ёки йўқми, деган саволга ҳам жавоб берди: "Бу ерда ҳис-туйғуларга ўрин бўлмаслиги керак".

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷🇺🇦Анқара Украина бўйича тинчлик ташаббуслари июн ойигача аниқланишини кутмоқда — Туркия ташқи ишлар вазири Фидан.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸Пентагон барча Америка қўшинларини Суриядан тўлиқ олиб чиқиш режасини ишлаб чиқмоқда — NBC.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Россия билан урушда Украинанинг 45 минг аскари ҳалок бўлган, 390 минг нафари яраланган — Украина президенти

Володимир Зеленский бу ҳақда британиялик журналист Пирс Морганга берган интервьюсида айтиб ўтди.

Украина президентининг сўзларига кўра, урушда Россиянинг тахминан 350 минг аскари ҳалок бўлган, 50-70 минг ҳарбий бедарак йўқолган, 600-700 минг аскари эса яраланган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇦🇷🇺 Россия билан урушда Украинанинг 45 минг аскари ҳалок бўлган, 390 минг нафари яраланган — Украина президенти Володимир Зеленский бу ҳақда британиялик журналист Пирс Морганга берган интервьюсида айтиб ўтди. Украина президентининг сўзларига кўра, урушда…
Пирс Морган билан интервьюда Володимир Зеленский томонидан билдирилган бошқа фикрлар:

◾️ Учинчи жаҳон уруши аллақачон бошланган;

◾️ Путинга нисбатан муносабатим қандайлиги нимани ўзгартиради? Мен уни душман деб биламан, у ҳам мени шундай деб ҳисоблайди;

◾️ Агар бу Украина фуқароларига тинчлик ўрнатиш ва одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг ягона йўли бўлса, биз Путин билан учрашиш вариантини кўриб чиқамиз;

◾️ Зиддиятни ҳал қилишнинг дипломатик усулларидан фойдаланишга ўтишнинг энг тезкор йўли — Украинанинг NATO'га аъзо бўлишини кафолатлашдир;

◾️ Агар Украинанинг NATO'га қўшилиши кечиктирилса, ядровий қуролга эга бўлиш биз учун хавфсизликнинг етарли кафолатига айланиши мумкин;

◾️ Бизга ядро қуролларини беринг, ракета тизимларини етказинг, миллион кишилик армияни молиялаштиришга ёрдамлашинг. Ўз контингентингизни давлатимизнинг вазият барқарор бўлишини истаган қисмларига кўчиринг;

◾️ Мен аҳолининг 73 фоизи томонидан сайланганман ва мен ҳар доим сайлов ўтказишга очиқ эканлигимни айтиб келганман;

◾️ Уруш тугайди. Ҳарбий ҳолат бекор қилингач, албатта сайловлар бўлиб ўтади. Биз демократияни ҳимоя қиламиз;

◾️ Мен Украинада адолатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш учун бизда етарлича ресурслар борлигини ҳис қиляпман;

◾️ Биз ҳаётимиз ва мавжудлигимиз учун курашяпмиз, бошқа чорамиз йўқ;

◾️ Ҳозирда биз барча ҳудудларимизни ўз назоратимизга қайтара олмаймиз. Биз адекват одамлармиз ва кафолатланмаган натижа учун миллионлаб одамларимизни йўқота олмаймиз;

◾️ Руслар урушни тугатишни хоҳламайдилар, шунинг учун мен уларга маъқул давлат раҳбари эмасман. Россия Украинада ҳокимият тепасига ўз “қўғирчоғини” қўйишни истайди;

◾️ Уруш бошланганда, Путин турли “воситачилар” орқали ўз ултиматумларини етказди. Унга кўра, Медведчук Украинани бошқариши,мен эса мамлакатдан кетишим керак эди. Шу сабабли биз Медведчукни ҳибсга олдик ва уни 200 нафар ҳарбий асирга алмаштирдик;

◾️ АҚШ Украина мудофаа эҳтиёжининг тахминан 30 фоизини таъминлайди. Агар Қўшма Штатларнинг ёрдами тўхтатилса, бу Европа етакчиларига таъсир қилади ва бутун коалицияни заифлаштиради. Агар биз бу кўмакни йўқотсак, нима бўлишини тасаввур қилинг. Бундай ҳолатда умумий ёрдам ҳажмининг камида 60 фоизини йўқотишимиз мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇮🇱🇵🇸 АҚШ Ғазо секторини эгаллашга ва уни тозалашни бошлашга тайёр — Доналд Трамп Қўшма Штатлар президенти бундай фикрни Вашингтонда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида билдирди. Трампнинг бошқа баёнотлари:…
ҲАМАС Трамп маъмурияти билан Ғазо сектори масаласида мулоқот ва музокараларга тайёрлигини маълум қилди

"Биз АҚШ президентининг Ғазо борасидаги режалари минтақада тартибсизлик ва кескинликни келтириб чиқариш рецепти, деб ҳисоблаймиз. Чунки Ғазо аҳолиси бунга йўл қўймайди", — дея муносабат ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси Сами Абу Зуҳрий.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/02/05 18:22:21
Back to Top
HTML Embed Code: