Telegram Web
Ҳудудлардан хабарлар

Андижонда хорижий инвесторлар фаолиятига яқиндан кўмак берилмоқда.

Жиззах вилоятида “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимидан унумли фойдаланаётган корхона қиймати 18,4 млн АҚШ долларига тенг товарларни хорижга экспорт қилди.

“Нукус” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Навоий” чегара божхона постида ходимларнинг назарий ва амалий билимларини оширишга қаратилган ўқув машғулоти ўтказилди.

Пойтахтимиздаги “Арк-булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида божхона расмийлаштируви мутахассислари ва божхона омбори вакиллари билан учрашув ташкил этилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
9 февраль - Ҳазрат Алишер Навоий таваллуди куни муносабати билан Божхона қўмитаси Матбуот хизмати ўзига хос видеоролик тайёрлади.

Навоий асарларида "бож" сўзи қўлланилган мисраларни турли божхона постларида хизмат қилаётган божхона ходимлари ижросида тингланг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Навоий сиймосига эҳтиром!

Божхона институти курсантлари томонидан тайёрланган видеороликни томоша қилинг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳақида муҳим 10 та факт!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишлаб "Тошкент-Аэро" ихтисослаштирилган божхона комплекси Ахборот хизмати томонидан тайёрланган шеърий роликни томоша қилинг.
Алишер Навоий сиймосига эҳтиром!

9 февраль – Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан ҳудудларда турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Фарғона шаҳридаги Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Унда божхоначилар ҳам иштирок этишди.

Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманидаги “Мурувват” уйида ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси Алишер Навоий таваллудига бағишланган мушоира кечаси ташкил этилди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармасида сана муносабати билан маърифий тадбир ўтказилиб, улуғ аждодимизнинг бой маънавий мероси ҳақида ходимларга маълумотлар берилди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармасига бириктирилган 9-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган адабий тадбир ғазаллар, рубоийлар, рақслар ва саҳна кўринишларига бой бўлди.
Кун давомида марказий ва маҳаллий телеканалларда намойиш қилинган божхона органлари фаолиятига оид телелавҳалар жамланмасини эътиборингизга ҳавола қиламиз!
2025/02/11 05:26:32
Back to Top
HTML Embed Code: