Telegram Web
Божхона қўмитасининг Божхона институтида Европа Иттифоқининг БОМКА-10 дастури доирасида "Марказий Осиё таълим муассасаларининг ўқув дастурларини Жаҳон божхона ташкилоти (ЖБТ) профессионал стандартлари ва ЕИ TAXUD тавсиялари асосида такомиллаштириш бўйича техник ёрдам миссияси" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Латвиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Р.Трокша, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси дастур менежери Я.Курпиша, БОМКА-10 дастурининг миллий координатори З.Сибагатулина, шунингдек, Рига техника университетининг "Божхона ва солиқ маъмуриятчилиги" бакалавриат дастури директори Н.Рудзитис ҳамда университетнинг Бошқарув ва хавфсизлик институти доценти А.Чеверс иштирок этишди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Божхона институтининг магистратура йўналишини Жаҳон божхона ташкилотининг PICARD халқаро стандартларига мувофиқлиги бўйича аккредитациядан ўтказиш масалаларига қаратилди.

Делегация аъзолари таълим муассасасининг фаолиятини ўрганиб, институт моддий-техник базаси ва ўқув жараёнларини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Икки кунлик ташриф давомида Латвиялик экспертлар магистратура дастури тингловчилари билан ҳам суҳбатлашиб, таълим жараёнининг сифати ва самарадорлигини ўрганадилар.

Ташриф якунлари бўйича PICARD стандартлари ва TAXUD тавсиялари асосида магистратура дастурини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Давлат бошқаруви академиясида давлат органлари ва ташкилотлари Ахборот хизмати раҳбарлари учун малака ошириш курслари бошланди

Унда турли идоралардан 31 нафар матбуот котиблари ўз салоҳиятини ошириши кўзда тутилмоқда.

Курсларнинг очилиши тадбирида Академия ректори Адхам Бекмуродов томонидан, тобора шиддат билан ривожланиб бораётган ахборот асрида бугунги кун талабларидан келиб чиқиб ташкил этилган ўқувнинг аҳамияти хусусида тўхталиб, соҳа вакиллари учун Академия профессор-ўқитувчилари томонидан керакли билим ва тажрибалар берилиши, шу билан бирга ўзаро мулоқот, баҳс-мунозаралар ўтказилиши, мавзулар юзасидан қўшимча билимларни талаб қилиш, биргаликда бир жамоа бўлиб ривожланиш зарурияти мавжудлиги таъкидланди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев халқ ва давлат идораларини ўзаро самарали муносабатини ташкил этадиган, олиб борилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказишда хизмат қилишда муҳим ўрин тутувчи, матбуот котибларининг билим ва малакасини замонавий ҳамда илғор тажрибалар асосида ошириш бугунги куннинг устувор вазифалардан эканлигини ўз чиқишида эътироф этди. Шундан келиб чиққан ҳолда матбуот котибларидан ўқувларда фаол қатнашиб, профессионал фаолиятларида қўл келадиган билимларни ўзлаштиришларига ишонч билдирди.

Малака ошириш курсида Божхона қўмитаси раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳ.Тангриев иштирок этмоқда.

Малака ошириш курси 22 февралга қадар давом этади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Supurgilar ichidan 612 kg giyohvandlik moddalari topildi

#Surxondaryo viloyati

16:00 10.02.2025


@hududtv
Сурхондарёда супургилар дастасига яширилган 612 кг "гашиш" фош қилинди

Ўртача 25 см узунликдаги полиэтилен ўрамлар 2986 дона супурги дастаси орасига сариқ рангдаги скотч билан моҳирлик билан яширилган.

Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/117323

Batafsil 👉 https://yuz.uz/a/uz/117323

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятида 600 кг.дан зиёд оғирликдаги гиёҳвандлик воситасини ғайриоддий усулда яъни, супургиларнинг ичига яшириб олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди.

@yangidavr_rasmiy
Forwarded from OVOZA | Rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qo‘shni davlatdan olib kelingan 612 kg giyohvandlik vositasi to‘xtatib qolindi

Efir: 10.02.2025 | 19:00

🚀TELEGRAM | 🌐INSTAGRAM
🌐FACEBOOK | 📹YOUTUBE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
В Сурхандарье пресечена попытка ввоза более 612 кг гашиша, спрятанного в вениках
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Супургилар орасига 612 кг. “гашиш” яширилгани фош қилинди!
2025/02/11 00:32:00
Back to Top
HTML Embed Code: