Telegram Web
Сув ҳақида
Сув жамики ичиладиган нарсаларнинг саййиди ва улуғи ҳисобланади. Сув одам учун овқат бўла олмайди, лекин меъдага қувват беради. Ширин сувнинг мизожи ҳўл-совуқ бўлади. У баданга ҳўллик бағишлайди, меъда ҳароратини босади, хилтларни ювади, суюлтиради ва танани улардан тозалайди. Тананинг сувсизланиши иммунитетни пасайтиради, жигар ва ошқозон ости безининг секреция вазифасини камайтиради, оёқ мушакларида оғриқ пайдо қилади, организмнинг кислород билан таъминланиши ёмонлашади. Сув эҳтиёждан ортиқ ичилганда асаб, меъда, ичак ва жигар фаолиятини заифлаштиради, рангни ўзгартиради, зеҳнни бузади, хотирани пасайтиради, сезгилар ишини ёмонлаштиради, терини бўшаштиради,кўз остини салқитади. Қорин тўқлигида, қоринда сув кўплигида, овқат меъдада ҳазм бўлиб ўтмай туриб, уйқу ичида, кучли ҳаракат ёки қаттиқ жисмоний меҳнатдансўнг, ҳаво совуқ пайтда сув ичиш зарарлидир. Сувни керагича, чанқагандагина ичиш лозим. Ўзини зўрлаб ичиш бефойда. Ҳўл мева ва ҳар хил доривор кўкатлардан кейин ҳам сув ичиш қоринни шиширади, дам қилади, қулдиратади ва баданда ёмон иллатлар пайдо қилади.
www.tgoop.com/dardgadovo
БЎҒИМ КАСАЛЛИКЛАРИ
Бўғим касалликлари йирик бўғимлар бўлган тос, тизза ва тўпиқ, шунингдек елка бўғимларида кўпроқ учрайди. Бўғимларни мушаклар ушлаб туради ва бўғимлар мушаклардан ўтадиган томирлар орқали озиқланади. Соғлом бўғим суяклар харакатчанлигини таъминлайди. Бўғим касалликларини келтириб чиқарадиган асосий сабаблар танада заҳнинг кўпайиши, кам харакатлилик, совуқлик маҳсулотлар бўлган сут, шакар қўшилган ширинликлар, сув, ҳўл мева ва сабзавотлар, мол ва твуқ гўштларини кўп тистеъмол қилиш, ейилган овқат хали хазм бўлмай туриб, устидан бошқа овқат ейиш ва шунга ўхшашлардир. Шунингдек бўғимларга оғирлик тушиши, травмалар, сурункали касалликлар, инфекциялар ҳам бўғим касалликларига олиб келиши мумкин. Шамоллаш, танада совуқни кўпайиши баъзан мушакларни таранглаштириб, уларнинг орасидан ўтадиган қон томирлари ва асаб толаларини сиқиб қўяди, натижада қон айланиши бузилади, оғриқлар пайдо бўлади. Бу касаллик асосан ёши катта аёллар ва эркакларда кўпроқ учрайди. Ёши катталарда мизож кўпроқ совуқ томонга ўзгаради ва бу касаллик совдо хилти билан боғлиқдир.
Бўғим касалликларида бўғимлар оғрийди, шиқирлайди, жисмоний фаоллик пасаяди, оғриқ жойларда шишлар пайдо бўлади ва тери қизаради.
Бўғим касалликларига чалинган беъморларга халқ табобатида қўлланиладиган баъзи нарсаларни тавсия қилишимиз мумкин.
Биринчи галда танадаги заҳни йўқотиш керак, совуқлик нарсалардан парҳез қилиш керак, танани ортиқча ҳилтлардан тозалаш керак, шунда керакли нарсалар яхши сингади. Танага ейилган овқат эмас, синггани озуқа бўлади. Муаммоли жойлардаги мушакларни уқалаш йўли билан у ерда пайдо бўлган тугунчаларни йўқотиб, қонни яхши айланиши учун томирларни бўшаштириш керак, оғриётган бўғинларнинг устига зайтун ёғи суртиш ва кечаси ётишдан олдин асал суртиб, устидан қоғоз, целлофан ва қалин нарса билан ўраб ётиш керак, молни йўғон иликли суякларидан тайёрланган шўрва ичиб турилади. Савдо хилти совуқ-қуруқ бўлганлиги учун унинг зидди бўлган иссиқ-ҳўл мизожли таомлардан кўпроқ истеъмол қилинади. Булардан энг фойдалиси қўйнинг думба ёғи хисобланади. Унда ҳам иссиқлик, ҳам ҳўллик бор.
КАСАЛЛИКНИНГ  ИККИ  ТУРИ
Инсон тана ва руҳдан иборат. Хомила онанинг қорнида тўртта хилт бўлган қон, сафро, савдо ва балғамдан ташкил топган суюқликдан пайдо бўлади. Яратувчи унга жон ато этади.
Одамдаги касалликлар ҳам ё руҳан, ёки жисман бўлади. “Тибби Набавий” китобида касалликларни бадан ва қалб хасталиги деган икки турга ажратилади.
Шарқ табобатида касалликларни даволашни аввал руҳиятдан, сўнг қора талоқдан бошлаш керак дейилган. Тана аъзоларининг қай даражада ишлаши руҳиятга ҳам боғлиқдир. Масалан, ғам жигарни, қўрқув буйракни, ғайирлик ўт қопини, кўп фикирлаш мияни касал қилади.
Кибр-ҳаво, ҳасад, қаҳр-ғазаб, ғийбат, кин-адоват ва ҳакозолар руҳий касалликлар турига киради. Донишмандлардан бири “Умрни қисқартирувчи омиллар орасида қўрқув, қайғу, умидсизлик, зерикиш, тушкунлик, ҳасад, нафрат етакчи ўринни эгаллайди” деган.
Руҳиятни даволашда баъзи нарсаларни тавсия қилиш мумкин.
Беҳи кишининг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатади, сергак қилади, кайфиятини зиёдалаштиради, ёмон хаёллардан ҳоли этади. Олма ҳам қалбни шодлантиради. Заъфарон хурсанд қилувчи сифатга эга. Кардамон тушкунлик холатидан чиқишга ёрдам беради. Ҳушбўй ҳидли нарсаларни ҳидлаш, бадбўй ва жирканчли ҳидлардан қочиш лозим.
Беъморларни даволашда уларнинг дардини эшитиш, қалбига йўл топиш муҳимроқдир. Қуйидаги мисралар бекорга ёзилмаган.
Шифокорнинг аввал кўзи шифоли,
Қолаверса, очиқ юзи шифоли.
Шифо учун дори-дармонидан ҳам
Икки оғиз ширин сўзи шифоли.
Арастунинг Искандар Мақдунийга қилган панду насиҳатларининг бирида айтиладики:
Ҳожатга борганда истинжо айла,
Ва буни одат қил, доима айла.
Сафолик бўлса гар сен учун одат,
Кўнглинг равшан бўлур, дил топар роҳат.
Овқатни ёлғиз емасдан яқинлар билан бирга ейиш нафақат уни баракали қилади ва сингишини яхшилайди, балки тушкунликни аритади.
Кўп фикрлаш ва кўп гапириш мияни қуруқ мизожга айлантиради. Ғазаб қонни ҳаракатга келтиргани каби фикр ҳам мияни тўлқинлантиради. Ҳакимларнинг бир фикрга келиб айтишларича, ҳар ким меъёрида еса, ичса ва ётса баданга фойда етади, таоми яхши ҳазм бўлади, гавдаси кучли, кўзи равшан, кўнгли шод ва хурсанд, хотираси  соз бўлади.
Абу Али ибн Синога кўра даволалш иши уч нарса билан тугал бўлади. Биринчиси, тадбир (режим) ва озиқлантириш. Иккинчиси, дориларни истеъмол қилиш. Учинчиси, қўл билан бажариладиган ишлар.
 

https://www.tgoop.com/dardgadovo
Ёш ҳақида

Одамнинг мизожи тўрт хил бўлганидек, умр палласи ҳам тўртга бўлинади. Биринчиси улғайиш даври. У ўттиз ёшгача давом этади. Бу ёшда кишининг мизожии ҳўл-иссиқ бўлади. Ўттиз ёшдан қирқ ёшгача тўхташ ёши бўлади. Бу ёшда мизож қуруқ- иссиқ бўлади. Бундай одамларга доимо иссиқлик овқатларни истеъмол қилиш худди ёниб турган оловга ўтин ташлаш билан баробар бўлади. Тўхташ ёшидан сўнг олтмиш ёшгача пастлаш даври бўлади. Бу даврда мизож қуруқ-совуққа айланади. Шундан сўнг қарилик ёши келади. Бу даврда мизож ҳўл-совуқ бўлади. Иссиқ мизожли кишилар иссиқлик овқатлардан кўп есалар уларнинг вужудида иссиқлик кўпаяди. Иссиқлик ошганининг белгилари: Тана қизиши; Қўл ва оёқнинг қизиши; Ҳансираш ва юракнинг тез уриши; Овознинг кучли, жаранглилиги; Кўзнинг ҳаддан ортиқ ёниб туриши; Ҳаракатларнинг тезлиги; Суҳбат пайтида қизишиб кетиш; Ортиқча хурсанд бўлиш, қўшиқ айтиш, кулиш; Тана ҳароратининг кўтарилишига мойиллик; Оғиз қуриши ва қаттиқ чанқаш; Кўкракда оғирлик сезиш; Сочнинг барвақт оқариши ва тўкилиши; Терлаш; Сийдикнинг кучли ҳидлилиги.
https://www.tgoop.com/dardgadovo
Совуқ мизожли одамлар совуқлик овқатлардан кўп есалар уларда совуқлик ошади. Совуқлик ошганлигининг белгилари: Кўз қовоқларининг шишиши; Юзнинг шишиши ва рангининг кўкимтирлиги; Тананинг бўшашиши; Оёқда қувватнинг пасайиши ва ҳолсизлик; Дангасалик ва тез чарчаш; Оёқ- ўлларнинг совуқлиги; Совуқ тер, тананинг қақшаши ва оғирлашиши; Қорин қулдираши ва кекириш; Сийдикнинг рангсизлги; Кайфиятнинг ёмонлашуви – қўрқув, тинчсизлик, лоқайдлик, уйқусизлик. Ёшлик даврида ширинликлар, сут маҳсулотлари, хамир овқатлар, картошкани кўп ейиш танада балғамни кўпайтиради. Бунинг белгилари: сўлакнинг кўплиги, баданнинг ивишиши, қичиши, бўғинларнинг шишиши, белда ва буйракда оғриқ бўлиши, ҳаво ёмонлашганда, эрталаб, кечқурун ва овқатдан сўнг маза қочиши, бурун битиши, балғамли йўтал, гастритнинг авж олиши, таъмни сезмаслик, тўпиқлар шишиши. Ёш қирқдан ўтгандан кейин иммунитет пасайишга бошлайди. Соғлик учун лозим бўлган кўпгина витамин, микроэлементларни организмда энди ташқаридан олишга эҳтиёж ортади. Ёш улғайиши билан танада моддалар алмашинуви ҳам сусаяди. Меъда ҳарорати пасайиб, овқат ҳазм қилиш қуввати камаяди. Кексайганда ёшлик пайтидагидек емаслик керак. Ҳазми оғир таомлар танада тиқилмалар пайдо қилади. Агар бу даврда совуқлик овқатлар кўп истеъмол қилинса, совуқлик касалликлари пайдо бўлади. Кексайган сари мизож ҳам совий бошлайди. Ёши катта одамларга кўпроқ иссиқлик, ҳазми енгил бўлган овқатлар мос келади. Қувватнинг камлиги овқат ёрдамида секин-аста тўлдирилади. Уруғи олинган майизга оқ анжирни қўшиб ейиш кексаларга яхши қувват беради.
https://www.tgoop.com/dardgadovo
Озиқ-овқатларнинг хусусиятлари ҳақида

Шарқ табобатида озиқ-овқатлар табиатига кўра асосан икки хил бўлади: иссиқлик ва совуқлик. Иссиқлик овқатлар жисмоний қувватни оширади, овқат ҳазмини яхшилайди, танани иситади. Иссиқлик маҳсулотларга асал, ёнғоқ, занжабил, долчин, зарчава (куркума), қалампирмунчоқ мускат ёнғоғи, аччиқ қалампир, мурч, седана, кунжут, зира, заъфарон, хандон писта, хантал (горчица), бақлажон, нўхат, лавлаги, саримсоқ, маккажўхори, гулкарам, турп, сабзи, анжир, ўрик, бодом, анор, олча, хурмо (бизда ўсмайдигани), ўрик мағизи, тухум сариғи, от гўшти, қимиз, туя сути, қўй гўшти ва сути киради. Совуқ табиатга эга бўлган озуқа маҳсулотлари иситмани тушириш, танани совитиш ва ундан заҳарли моддаларни чиқариш хусусиятига эга.
https://www.tgoop.com/dardgadovo
Совуқлик маҳсулотларга

сигир сути, помидор, узум, денгиз карами, қовун, тарвуз, шафтоли, банан, ошқовоқ, бодринг, чилонжийда, кашнич, зирк, тухум оқи, ошқовоқ уруғининг мағизи, исмалоқ, сельдерей, арпа, сули, гречиха, ловия, олма, нок, мандарин, апельсин, мол, эчки гўштлари, балиқ, кўк чой киради. Иссиқлик овқатлар таъсирини бодринг ва ошқовоқ мўътадиллаштиради. Совуқлик овқатлар таъсирини эса саримсоқ, пиёз, зираворлар мўътадиллаштиради. https://www.tgoop.com/dardgadovo
Овқатланиш қоидалари ҳақида.
Барча турдаги овқатлар истеъмол қоидасига қараб фойда ва зарардан ҳоли бўлмайди. Инсон овқатланиш борасида жуда эҳтиёт бўлиши, имкони борича кам ейиши, тўғри келган пайтда турли овқатларни еявермаслиги, хақиқий, чин иштаҳа келгандагина овқат ейиши лозим.
Овқатдан олдин қўлни ювмоқ, оғизни чайқамоқ лозим. Овқатни туз билан бошлаш соғлиқ учун фойдали одатлардан бўлган. Нонни икки қўл билан синдириш, керагидан ортиқ синдириб юбормасликка ҳаракат қилиш керак. Овқат ўнг қўл билан ейилади. Оғизни катта очмаслик ва луқмани катта олмаслик керак. Овқатни кичик-кичик олиш, оғизни ўнг томонида чайнаш, овқат билан бирга қўлни оғизга тиқмаслик керак. Овқатни тез ютиш ва оғизда узоқ тутиш ҳам ноўрин. Овқатни яхшилаб чайнаб ютгандан сўнггина бошқа луқма учун қўл узатилади. Бармоқни овқатдан қўл тортмасдан аввал яламаслик керак. Дастурхондаги ҳар хил овқатларга қарайвермаслик, овқатни ҳидламаслик ва тишлаб кўрмаслик керак. Иссиқ овқатни пуфламаслик керак, оғиздан сўлак сачраши эҳтимоли бўлиши мумкин. Ёғли қўл билан либосни ва дастурхонни ифлос қилишдан эҳтиёт бўлиш керак. Қўл билан овқат олаётган пайтда чап қўлни ўнг қўлнинг тагига тутиши ва бу билан дон ёки ёғнинг ерга тўкилишини олдини олиши лозим. Дастурхон атрофида кишининг кўнглини айнитадиган овқат ёки ишлар ҳақида гапирмаслик керак. Косадан овқат ичаётганда овоз чиқармаслик ва лаган остига нон қўймаслик шартдир. Таом ейишни тўйиб кетмасдан сал олдин тугатиш соғлиққа фойдалидир.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаллам айтадилар: "Ҳар бир хасталикнинг боши меъдани тўлдириш ва ҳар бир дарднинг шифоси парҳездир".
Парҳез деганда одамлар овқатланишнинг маълум қоидаларинигина тушинишади. Аслида парҳез деганда овқатланиш қоидаларини ўз ичига олган умумий хаёт тарзи тушунилади.
Соғлом пайтда парҳез қилиш касал бўлганда парҳез қилишдан яхшироқдир. Баданнинг бир меъёрда соғлом бўлиши таом ва суюқликларда парҳез қилиш билан ҳосил бўлади.
https://www.tgoop.com/dardgadovo
Аллоҳ берган умрни яшаб, унинг розилигини топиш учун Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам
қуйидагиларга қатъий амал қилишимизни буюрадилар:
– доимо тоза ва покиза таомларни енг;
– жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;
– таомни узоқ чайнаб, секин енг;
– овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг;
– овқатни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг;
– овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;
– қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва сабзавот-кўкатларни енг, дастурхо-
нингиздан хурмо аримасин;
– узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради;
– чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг;
– синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;
– овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг;
– сувни бирдан симирмай, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг, акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;
– агар сут ичсангиз, сув билин оғзингизни чайинг,чунки унда ёғ бор;
– нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон баракотидандир, ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради;
– беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;
– укроп истеъмол қилиш қуланж (йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади;
– сигирнинг сути шифо, ёғи даво, гўшти эса иллатдир.
www.tgoop.com/dardgadovo
Енгил овқатни тўйгунча, оғир овқатни меъёрида
ейиш керак. Қиш ва баҳор фаслларида организм бошқа
пайтларга қараганда кўпроқ овқат талаб қилади. Шу-
нинг учун бундай вақтларда кучли ва яхши қувват бе-
радиган иссиқлик таомларни истеъмол қилган маъқул.
Бадан мувозанатининг бузилишига бир-бирига мос
келмайдиган турли хил таом ва ичимликларни ейиш
ва ичиш сабабчидир. Агар тез ҳазм бўлувчи нарса се-
кин ҳазм бўлувчидан кейин ейилса, у ҳолда тез ҳазм
бўлувчи ундан олдин ҳазм бўлади, бироқ тагида секин
ҳазм бўлувчи тургани учун нарига ўтиб кета олмайди.
Бир вақтнинг ўзида бир неча хил овқатлар ейилганда,
улар бир-бирига халақит беради, чунки уларнинг ҳазм
бўлиши учун ошқозон ҳар хил ширалар ишлаб чиқа-
риши керак бўлади. Масалан гўштни ҳазм қилиш учун
нордонлик муҳитда ишлайдиган шира, картошкага эса
– ишқорий муҳитда ишлайдиган шира керак бўлади.
Агар гўшт билан картошка ёки шунга ўхшаш бир-би-
рига мос келмайдиган нарсалар бир вақтда ейилса,
уларнинг ҳазми бузилади, меъда зўриқиб ишлайди.
Шунингдек, сут билан ҳўл мевалар, гўшт ёки балиқ,
тухум, балиқ билан тухум, сумалак, ёғли таомлар билан
ширинликлар, овқат билан бирга ёки кейин ҳўл мева-
лар, иссиқ овқатлар билан совуқ ичимликлар бир-би-
рига мос келмагани учун бир вақтда истеъмол қилин-
майди.
www.tgoop.com/dardgadovo
Сутни, агар лозим бўлса, ўзини алоҳида ичиш керак. Сут ўн икки бармоқли ичакда ҳазм бўлади. Ошқозон сут учун шира чиқармагани сабабли, у билан бирга истеъмол қилинган бошқа нарсаларнинг ҳазми бузилади.
Луқмони ҳаким айтади: “Кимки кўп ейишдан сақланса, кўп дори ичишдан озод бўлади”.
Абу Али ибн Сино айтади: “Бир кунда бир марта овқат ейишни машқ қил, овқатинг ҳазм бўлмай туриб, устидан яна ема”.
Кўп еб, кўп овқатланишга ўрганган сари иштаҳа ошаверади. Кўп овқат ейиш ҳайвонларнинг табиатидир.
Бир донишманд айтган экан: “Ошқозон ажаб аъзоки, оч қўйган саринг тўқлик ҳолати ошади, тўйдирган саринг очлиги кўпаяверади”.
Ҳакимларнинг айтишича оз ейишдан кўра яхшироқ нарса йўқ, чунки кўп еган одамда меъда иши бузилади. Бундан ҳар хил касалликлар рўй беради, бадан заифлашади, қоринда ел пайдо бўлади, юз сарғаяди ва ейилган овқат ҳазм бўлмайди.
www.tgoop.com/dardgadovo
Овқат ҳазм бўлишининг бузилишидан ёмон нарса
йўқ. Агар ошқозон ҳайвонлар гўшти каби дағал
емишларни ҳазм қила олмаса, бу бўғинлар ва буйрак
оғриғига, нафас олишнинг ёмонлашувига, қора талоқ
ва жигарда тиқилмалар пайдо бўлишига олиб келади.
Енгил овқатлар ҳазмининг бузилиши эса, танада
ўсмалар пайдо қилади. Оғир ҳазм бўладиган овқатлар
ейилса, бироз вақт ўтказиб, ҳазмни яхши қилувчи
бўлган нарсалар – занжабил ёки қоқула (кардамон)
еб, енгил ҳаракатлар қилиш керак бўлади. Руҳий
тушкунлик ва оғир тана ҳаракатлари овқат ҳазмига
тўсқинлик қилади.
Кечаси олдин ўнг тараф, кейин озроқ чап тараф,
ундан сўнг ўнг тараф билан ётиб, бошни баландроқ
қилиб, ўралиб ухлаш овқат ҳазмини яхшилайди. Киши
кўп еб, кўп ухласа, бадани озғин, гавдаси заиф бўлади,
ҳаётига эса нуқсон етади.
Сувни бўлиб-бўлиб ичмай, бирданига симириб
ичса, жигарни қуритади, сафрони кўпайтиради, ўт
қопини ишдан чиқаради. Суюқликларни бошқа
овқатлар каби ўтириб ичиш керак.
www.tgoop.com/dardgadovo
Кечаси олдин ўнг тараф, кейин озроқ чап тараф, ундан сўнг ўнг тараф билан ётиб, бошни баландроқ қилиб ўралиб ухлаш овқат ҳазмини яхшилайди. Киши кўп еб, кўп ухласа, бадани озғин, гавдаси заиф бўлади, ҳаётига эса нуқсон етади. Сувни бўлиб-бўлиб ичмай, бирданига симириб ичса, жигарни қуритади, сафрони кўпайтиради, ўт қопини ишдан чиқаради. Суюқликларни бошқа овқатлар каби ўтириб ичиш керак. Ҳар ким қуритилган гўшт еб, кетидан кўп сув ичса, меъдаси заифлашиб, еган овқати ҳазм бўлмайди. Кимки тунда овқат еб, сўнг ухласа, суяклари оғир бўлади. меъдаси бузилади. Агар таом чайналмай ютилса, меъда заифлашади. Тўқ ҳолда овқат ейилса, меъданинг қуввати пасаяди, сафро кўпаяди, тери қаттиқлашади. Тўйгандан сўнг таом устига еган овқати агар сафрога айланса, ундан ярақон, сариқ касали каби сафровий касалликлар пайдо бўлади. Агар таом устига еган овқати танада балғамни оширувчи бўлса, қўтир (экзема), соч тўкилиши, нафас йўллари сиқилиши, аъзоларнинг шишиши каби касалликларни келтириб чиқаради. Агар таом устига савдога мансуб овқатлар ейилса, кечалари қўрқинчли туш кўриш, меланхолия, хафақон (юрак ўйноғи) каби иллатларга гирифтор бўлиш мумкин. Агар таом устига қонга таъаллуқли бўлган овқатлар ейилса, қон бузилиб, бурундан қон оқиши мумкин.

https://www.tgoop.com/dardgadovo
Қозон овқатни бир кунда бир махал ейишни одат қилиш керак. Ҳар доим бир хил овқат ейишга ўрганмаслик керак. Сули, арпа, гуруч, гречиха, тариқ (пшено) ва бошқа донлардан шавлалар пишириб ейиш жуда фойдали. Уларни иложи борича сувда пиширган маъқул. Баъзи донлар бутун ҳолда тез пишмайди, масалан сули. Сулини майдалангани тезроқ пишади. Агар уларга зираворлар, туршак, ош майиз солинса, мазали ва совуқликни оширмайдиган бўлади. Овқатлар ҳақида гап кетганда паловни эсламай ўтолмаймиз. Палов нафақат ўзбекларнинг, балки кўплаб шарқ халқларининг севимли овқатидир. У қоидаларига биноан тўғри пиширилса, фойдали, тўйимли озуқа бўлади. Паловни пиширишда фақат пиёзини ўзи қовурилади. Шунда у жигарга зарар қилмайди. Қўй гўшти, девзира ёки бошқа жигарранг гуручларни ишлатган мақсадга мувофиқдир. Паловнинг дони гуруч бўлса, қони ёғу, жони эса сабзидир. Бу гапда албатта жон бор. Паловни серсабзи қилиб пишириш унинг шифобахшлигини орттиради. Унинг тез ҳазм бўлиши ва парҳезлик хусусиятга эга бўлиши сабзига боғлиқ. Серсабзи паловни ёш гўдаклардан тортиб қарияларгача ва ҳатто беморлар ҳам истеъмол қилса оғир ботмайди. Сабзининг сариғи бўлгани яхши, чунки у қон босимини кўтармайди. Палов ҳазми оғир бўлгани учун унга албатта керакли зираворлардан қўшиш лозим. Масалан зарчава овқатга ранг беришдан ташқари унинг ҳазмини яхшилайди. Зира хушбўй таъм берибгина қолмай, балки палоовга солинидиган нўхатнинг қоринни дам қилиш хусусиятини ҳам йўқотади, зирк (барбарис) эса таомни егандан кейин қон босими кўтарилиш эҳтимолини камайтиради. Майиз ошга ширин маза беради.

https://www.tgoop.com/dardgadovo
Кечқурун кучли , қаттиқ овқатларни ейиш кундузги чарчоқни янада орттиради. Агар таом кучли бўлса , танани ҳолдан тойдиради. Ёғли, қовурилган овқатлар кечқурун ейилса,ухлаган пайтда сафрони кўпайтиради, кундузи эса сафро овқат ҳазмига ёрдам беради. Кечаси организм сафрони ҳазм қила олмайди ва уни ташқарига чиқариб ташлаш учун буйракка юборади, бу пайтда ўрнидан туриб пешоб қилиш керак , лекин одам тургиси келмайди, натижада чиқиб кетмаган сафро танани захарлайди . Шунинг учун кечқурун ҳазми енгил бўлган таомларни истеъмол қилган фойдалироқ. Ухлашдан олдин бир чой қошиқ асал истеъмол қилинса , у озроқ миқдорда инсулин ишлаб чиқарилишига ёрдам беради, бу эса кечаси сафро чиқишининг олдини олади.
https://www.tgoop.com/dardgadovo
Болалар овқати ҳақида гап кетганда, аввалам бор боланинг табиатини яхши билиш керак, яъни унга нима фойдали ва нима зарар эканини. Болаларнинг ейдиганлари ҳам уларнинг мизожларига тўғри келадиган бўлиши керак. Ёш болаларнинг мизожи асосан совуқ бўлади. Овқатланиш борасида болалар бутунлай катталарга қарамдир. Улар катталар бергган овқатларнигина ейдилар. Аксарият ҳолларда болаларга, улар хохламаса ҳам, кўпинча совуқлик овқатлар едирилади. Бу эса, ўз навбатида турли хил шамоллаш касалликларини келтириб чиқаради. Бундай холларга тушмаслик учун болаларга ейдиган таомларини иссиқлик ва совуқлигини мўътадил қилиб бериш лозим. Эмадиган болалар то 6-7 ойлик бўлмагунча, уларга катталар истеъмол қиладиган овқатларнинг ҳатто сувини - шўрвасини ҳам бериш мумкин эмас. Бу даврда унга асосан она сути ва фақат чақалоққа бериш мўлжалланган овқатларнигина бериш мумкин. Бир ёшдан етти ёшгача бўлган болаларга қовурилган, ёғли овқатлар, кабоб, хом сут, газли ичимликлар мумкин эмас. Ўсаётган болаларда туғма қувват кўп бўлганлиги сабабли уларнинг организми овқатни кўпроқ талаб қилади.

https://www.tgoop.com/dardgadovo
ДОН ВА ДУККАКЛИЛАР ҲАҚИДА
Одамзод пайдо бўлибдики донлар, дуккаклилар ейиладиган нарсаларнинг асосийси бўлиб келган. Уларнинг фойдали хусусиятлари ҳақида жуда кўп ёзса бўлади. Донлар қобиқлари остида ўзларига хос қуввватни сақлайди. Улар экилганда мана шу қувват ёрдамида ерни ёриб, униб чиқади. Буларни истеъмол қилганда қуввати одамни танасига ўтади. Бу ўсимликлар фақат озиқ-овқатлик қимматига эга бўлмай, балки айни вақтда дориворлик хусусиятига ҳам эга. Улар углеводлар, оқсиллар, клетчаткалар, витаминлар, рух, селен ва магнийга ўхшаш моддалар манбаидир. Масалан, буғдой уни таркибида В1, В2, В3, РР, Е витаминлари бўлиб, улар асаб тизимининг нормал ишини таъминлайди, тери ҳолатини яхшилайди. Донлар ва дуккаклиларнинг тури кўп, лекин уларнинг баъзилари кўпроқ истеъмол қилинади. Биз кундалик таомномамизни буғдой, гуруч, арпа (перловка), сули ловия, нўхат, мошсиз тасаввур қила олмаймиз. Ана шулар ҳақида қисқача маълумот бермоқчимиз.
https://www.tgoop.com/dardgadovo
Буғдой
Буғдойнинг энг яхшиси қаттиқлик ва юмшоқликда
ўртача, сирти силлиқ, йирик, тўла, янги, туси оқ билан
қизил ўртасида бўлганидир. Унинг озиқлиги кўп бўлади. Табиати – иссиқ-ҳўлдир. Буғдойнинг таркибига Е,
В1, В2, В3, В6, РР, Р витаминлари ва кальций, фосфор,
магний, темир, мис, рух, селен, марганец, титан, кумуш
каби моддалар киради. Қайнатилган буғдойнинг ҳазми
суст бўлиб, қоринни дам қилади. Лекин сингиб кетса,
озиқлиги кўп бўлади. Буғдойнинг оқлаб тортилган уни
крахмалга яқиндир. Янги буғдой унидан тайёрланган
нон тез семиртиради. Эланмаган ундан қилинган нон ични юмшатади. Тоза, оқ ундан қилинган нон эса ични
қотиради. Нонни бир кун олдин ёпилганини ейиш керак. Иссиқ нонни киши табиати яхши қабул этсада,
бундай ҳолида ейиш зарар.
https://www.tgoop.com/dardgadovo
Арпа
Арпанинг табиати совуқ-ҳўл бўлиб, у танага куч ва
соғлик беради, мия фаолиятини кучайтиради. У танани
шлаклар ва заҳарли нарсалардан кучли тозалайди. Арпанинг асосий қисми секин сингадиган углеводлардан ташкил топгани учун эрталаб ейилган арпали бўтқа кишини кун давомида тетик тутади. У углеводлар, оқсиллар, клетчаткаларга бой. Арпа Е, РР, D ва В гуруҳ витаминлари кальций, фторга бой. Шунингдек унинг таркибида калий, магний, йод, кремний, темир, рух, никел, бром, марганец бор. Арпа совуқ-хўл бўлгани учун совуқ мизожлилар унга занжабил ва шунга ўхшаш иссиқлик зираворлар қўшиб истеъмол қилгани маъқул.
Арпанинг суви сафро қайнашини даф этади, жигар
ҳарорати баланд бўлганда туширади, ташналикни қондиради, сийдик ҳайдайди, меъдани хилтлардан тозалайди, сингиши жуда осон, ўпкага ҳам фойдали. Арпа донини пишиши қийин бўлгани учун уни олдин бирор соат совуқ сувда ивитиб қўйиб ёки майдалаб ишлатилса, тезроқ пишади.
https://www.tgoop.com/dardgadovo
2025/01/30 03:50:05
Back to Top
HTML Embed Code: