tgoop.com/davletovuz/21816
Last Update:
Швейцарияда ўтган ҳафта бўлиб ўтган референдумда бошқа масалалар қатори мамлакатдаги йирик автомобиль трассаларини кенгайтириш масаласи ҳам бор эди. Ҳукумат томонидан илгари сурилган ушбу 5,6 млрд долларлик лойиҳа парламент томонидан маъқулланган ҳам эди.
Референдум тарафдорларига кўра, анча олдин қурилган трассаларнинг бугунги кунда ўтказиш қуввати паст, йўллар тирбандликдан бўшамай қолаётганди. Машиналар сони эса кескин ўсган.
Бу ғояга қаршилар фикрича, лойиҳа амалга ошадиган бўлса, мамлакат ҳудудида машиналар янада кўпаяди, бу экологияга зарар. Қолаверса, бу лойиҳа йўл ўтказувчанлигини оширишга оид эскича қараш бўлиб, самарасига саволлар кўп. Яхшиси, автомобилнинг мамлакатда асосий транспорт воситасига айланишидан қочиб, жамоат транспортини ривожлантириш керак.
Алал-оқибат, референдумда қатнашганларнинг 52,7%и автомобиль трассаларини кенгайтиришга қарши овоз беришди.
BY davletovuz
Share with your friend now:
tgoop.com/davletovuz/21816