Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида, Қурама тизмаси бағрида бир қанча гўзал шаршаралар бор. Лашкарак қишлоғи яқинида эса 10 дан ортиқ шаршаралар мавжуд бўлиб, қиш пайтида уларнинг деярли барчаси музлайди.
Сафаримиз аввалида Кичик Лашкарак шаршараси ва арчазор ўрмонни кўришни режа қилдик. Йўл-йўлакай туристларнинг ёқимтойига айланиб қолган ит бизга ҳамроҳлик қила бошлади. Пастдаги қоровул амакининг айтишича сайёҳлар унга “колбаса бериб ўргатиб қўйган”, шу боис эргашиб кетаверади.
Кичик шаршара тоғнинг терскай тарафида жойлашган. Бу ерларда қор то март ойларигача эримайди. Арчазор ўрмон бағридан нафасни тўлдириб-тўлдириб олиб, шаршарага етиб келдик. Шаршара ва унинг атрофи тамоман музлабди. 10 метр баландликдаги бу шаршаранинг аслида суви кам, лекин сув тушиб музлайвергани учун шаршара баҳайбат ҳолатга тушган.

Сурат ва видеога туширишларни якунлаб, арчазор ўрмон бўйлаб, яна юқориладик. Аввалига катта сўқмоқдан юрдик, сўнг сўқмоқ тугаб, қорда ёпилиб кетган йўлакларни харита орқали топиб, бошқа шаршаралар томон йўлга тушдик. Йўлнинг маълум қисмида ҳамроҳ итимиз олдинга ўтиб, бизга сўқмоқларни топиб берди.
Лашкарак дарёсига қуйиладиган кичик ирмоқларда ҳам бир нечта шаршаралар бор экан. Кичик шаршараларнинг ҳаммаси музлаган. 6 километр йўл босганимиздан сўнг Катта Лашкарак шаршарасига етиб келдик. 20 метр баландликдаги шаршаранинг ташқари қисми тўлиқ музлаган, ичкари қисмидан сув оқмоқда. Музлаган шаршаранинг ҳам такрорланмас гўзаллиги бор.
Қайтишда сой ёқалаб тушдик. Олапар ҳам сафарнинг охиригача бизга ҳамроҳлик қилди.
Батафсил видеоси: https://youtu.be/Qu36r1KMu9Q

YouTube
Muzlagan Lashkarak sharsharalari | Музлаган Лашкарак шаршаралари
Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида, Қурама тизмаси бағрида бир қанча гўзал шаршаралар бор. Лашкарак қишлоғи яқинида эса 10 дан ортиқ шаршаралар мавжуд бўлиб, қиш пайтида уларнинг деярли барчаси музлайди.
Йилнинг илк сафарини Паркент тумани, Кумушкон қишлоғи, Ҳазрати Али бува масжиди олдидан бошладик. Масжиднинг юқори қисмигача асфальт йўл барпо қилишибди. Ана шу асфальт йўл бўйлаб, юқориладик. Тепароқда 20 га яқин икки қаватлик дам олиш коттежлари қурилибди.
Шу ердан Олтинбел довони тарафга бурилиб йўлни давом эттирдик. Бу ёғига арчазорлар бошланди. Тоғнинг кунгай тарафида қор қалинлиги 10-20 см, терскай тарафда эса 1 метргача етади.
Биз бу йўлдан баҳорда Учтош чўққисига чиқишда ўтгандик. Биз боражак Номсиз чўққи ажойиб локацияда жойлашган. У ердан атрофдаги барча тоғ ва чўққилар яққол кўриниб туради. Шу боис чўққини Обзорный деб ҳам аташади.
Денгиз сатҳидан 2169 метр баландликда жойлган чўққигача қарийб 8 километрлик масофани йўлда тўхташлар билан 4 соатда босиб ўтдик. Жами 900 метр кўтарилдик.

Чўққидан Чотқол тизмасининг Ҳавла, Учтош, Оқтош, Суренота, Кўкбет, Мойғашқон чўққилари салобат билан кўринади.
Тушишда бошқа тарафдан қайтдик. Биздан олдинги чиққанлар йўлни очиб қўйишгани боис жуда тез тушдик. Чўққидан Паркентсойга 1 ярим соатда тушдик.
Батафсил видеоси: https://www.youtube.com/watch?v=qnihXyrNgnQ

Kumushkon – Oltinbel – Nomsiz choʻqqi (2169 metr) | Кумушкон – Олтинбел – Номсиз чўққи (2169 метр)
Йилнинг илк тоғ саёҳатини Кумушкон, Ҳазрати Али бува масжидидан юқорига кўтарилишни бошладик. Олтинбел довонидан ўтиб, денгиз сатҳидан 2169 метр баландликда жойлашган Номсиз чўққига (Обзорный) етиб келдик.