Орадан икки йил ўтиб, Ҳисор бизни яна ўзига чорлади. Хўжагул ота чўққисига (3218 метр) кўтарилар эканман, яна ўша эски хотиралар уйғонди. Ўшанда булут ва туман сабаб чўққининг асл гўзаллигини кўролмаган эканман. Хўжагул отадан Осмонталошга чиқиб борган йўлларим, туманда орқасини кўрмай, чўққи деб ошиб ўтган 8 та чўққичаларим намоён бўлиб турибди. Шунингдек, бу ердан Ахча Бурун ва Чимбой, Хўжақулбарс, Бедил, Сепоя чўққилари ҳам яққол кўриниб туради.
Батафсил видеода: https://youtu.be/BNRDN_BdD1M
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X

YouTube
Xoʻjagul ota choʻqqisi (3218 metr) | Хўжагул ота чўққиси (3218 метр)
Хўжагул ота чўққиси (3218 метр) Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида, Ҳисор тоғ тизмасида жойлашган.
Дўстлар дам олиш кунига осонроқ маршрутни сўрашган эди. Тошкентдан 80 км узоқликдаги Қорақиясой шаршараларини танладим. Бу ерга Ғазалкент орқали Оқтош қишлоғига олиб борадиган кўприкдан ўтиб борилади. Оқтош санаториясига етмасдан қишлоқ марказидаги тўрткўчадан ўнгга бурилиб, 7 км юрилади. Охирги 3 км йўл асфальт қилинмаган. Биз машинани йўл охирига 300 метр етмасдан асалари боқилаётган далаҳовлида қолдирдик.
Қорақиясой дарасида 10 га яқин мавсумий шаршаралар бўлиб, улар асосан баҳорда мавжуд бўлади. 2 та катта шаршарада эса йил бўйи сув бўлади. Биринчи шаршара Қорақиясойнинг асосий ўзанида жойлашган. Унгача 3 км лик тоғ сўқмоғидан юриш керак. Йўл-йўлакай сойнинг кенгроқ жойларидаги табиий ҳовузларда чўмилиш мумкин. Шаршара денгиз сатҳидан 1500 метр баландликда, канъонли дарада жойлашган бўлиб, юқориси баланд қоялар билан ўралган. Баландлиги 10 метр. Шаршара остидаги ҳовузнинг чуқурлиги 2 метрга етади. Шаршаранинг юқорисидан чегара олди зонаси бошланади. Махсус рухсатсиз ўтиш мумкин эмас.
Иккинчи шаршарага бориш учун Қорақиясой бўйлаб ортга 500 метрча қайтиб, сойга қўшиладиган бошқа ирмоқ томон қўшни дарага кўтарилиш керак. Ирмоқ бўйлаб, 300 метр юрилгач, катта шаршара олдидан чиқасиз. Иккинчи шаршара биринчисидан узун, лекин суви камроқ, қояга ёйилиб тушади. Баландлиги 20 метрча чиқади.
Батафсил видеоси: https://www.youtube.com/watch?v=KlSZvYfLfPg
1-шаршара локацияси
2-шаршара локацияси

Qoraqiyasoy sharsharalari | Қорақиясой шаршаралари
Дўстлар дам олиш кунига осонроқ маршрутни сўрашган эди. Тошкентдан 80 км узоқликдаги Қорақиясой шаршараларини танладим. Бу ерга Ғазалкент орқали Оқтош қишлоғига олиб борадиган кўприкдан ўтиб борилади. Оқтош санаториясига етмасдан қишлоқ марказидаги тўрткўчадан…
Саёҳатчилар гуруҳидаги танишлардан фавқулодда таклиф тушди. Бу йил ҳисобидан ҳали ҳеч ким бормаган манзил: Қорақуш чўққиси (3864 метр). Аввалига мос об-ҳаво ойнасини кутдик. Прогнозлар ҳар куни ёмғир, қор, чақмоқ ва булутли об ҳавони кўрсатарди. Шанба куннинг биринчи ярми учун прогноз яхшиланди. Қорда юриш учун мушуктирноқларни олволдик.
Шанба куни тунги соат 2 да Қамчиқ довони сари йўлга тушдик. Довоннинг Тошкент вилояти Оҳангарон туманига қарашли Эртош қишлоғининг бурилишига 4.20 да етиб келдик. Шу ердан биз чиқадиган чўққи остонасигача яна 7-8 км юрилади. Қишлоқ ичидаги йўллар асфальт қилинган. Эртошсой ирмоғи кўпригидан ўтиб ўнгга кирилади. Бу ёғи тоғ йўли. Яна 1-2 километр машинада кириш мумкин.

Қорақуш чўққисига асосан икки маршрут орқали чиқилади. Биринчиси биз борган Эртошсой дараси орқали, иккинчиси Қизилча дараси билан. Биринчи маршрут анча қийин, узоқроқ, лекин чиройли. Қизилча маршрути эса қисқа, 2000 метр баландликдан бошланади. Қизилча дарёси ўзани орқали юқорига кўтарилади.
Сафарни соат 5 да 1700 метр баландликдан бошладик. Аввалига текис йўл билан дарё қирғоғига етиб келдик. Дарёдан кечиб тоғ ён бағрига чиқдик. Шу ердан арчазор оралаб, тоғ устига чиқиб олдик. Энди тоғ усти билан фақат юқорига юрамиз. 2500 метр баландликда чўпонларни учратдик. Фарғонанинг Варзакидан келишибди.
2800 метр баладндликдаги чўпонлар қароргоҳидан юқорига кескин кўтарилиш бошланади. Бу ёғи чағир тош ва шағал йўлдан юрилади. Денгиз сатҳидан 3160 метр баландликда маҳаллий аҳоли Қизилқия деб атайдиган тоғ Қорақушхона тоғлари билан туташади.
3500 метр баландликда ҳаво айний бошлади. Устимизга қора булут ёпирилиб келди. Маълум муддат булут олдимизни туман каби тўсиб қўйди. Бирдан момагулдурак билан дўл ёға бошлади. Катта бир қоянинг орасида жой бор экан, шу ерни вақтинча бошпана қилиб, дўлнинг ўтиб кетишини кутдик. 20 дақиқалардан сўнг дўл тўхтаб, ҳаво бироз очилди.
Йўлни давом эттиришга қарор қилдик. Яна икки юз метр баландликка кўтарилиб, цирк деб номланган жойга етиб келдик. Альпинистлар тўрттала тарафи чўққилар билан ўралган, ўртаси худди пиёладек ботиқ жойни цирк деб аташади. Юқоридан қараганда цирк аренасини эслатгани учун бўлса керак. Бу ерда ҳали қор эримаган, баъзи жойларда қалинлиги 3 метргача етади.
Шеригим шу ердан қайтадиган бўлди. Бир ўзим қолиб кетдим. Пойабзалга қор ва музда оёқни тутиб турадиган мушуктирноқни тақиб йўлга тушдим. Манзилгача бир километр масофа қолди. Мендаги трекка кўра, қорли йўлакдан пастга – циркка тушиб, сўнг асосий чўққига яна 200 метр юқорилаш керак. Ёмғир ва дўлдан кейин қор анча юмшаган ва сирпанчиқ бўлиб қолибди. 100 метрлар қорда юргандан кейин юқоридан тоғнинг қирраси билан кетишга қарор қилдим.
Юқорида расмга олай деб, чўнтагимга қўл солгандим, телефоним йўқ. Охирги марта пастда қор устида суратга олгандим. Йўлда қаердадир тушиб қолган. Ишқилиб, қорда юмалаб, цирк томон тушиб кетмаган бўлсин-да. Ичида кўп маълумотларим бор. Асосийси, маршрут треки шунда. Кўнгилга хавотир оралади. Телефондаги трек бўлмаса йўлда адашиб қолиш мумкин. Қоронғига қолиб кетсам, йўл топиш қийинлашади. Телефон топилса яхши, топилмаса қоронғи тушганча пастга тушиб олиш керак.
Асосий чўққигача ҳали 700 метр бор. Орада бироз хавфли жойлардан ўтиш керак. Маршрутдан эса ташқарига чиқиб кетдим. Ҳув анаги қор уюмидан ва аррадек қиррали жойдан эсон-омон ўтиб олиш керак. Ҳеч бўлмаса иккинчи чўққига чиқишга қарор қилдим. Буни ёлғон чўққи ҳам дейишади. Сабаби узоқдан қараганда бу чўққи баланддек кўринади. Аслида асосий чўққидан 60 метр пастроқ. Денгиз сатҳидан 3800 метр баландликда сафарни тўхтатишга қарор қилдим.
Истиржони айтиб, келган йўлимдан телефонимни қидиришни бошладим. Йўқолса ёмон-да, ичида қанча сурат, маълумотларим бор эди, уларни қайта тиклаш ўзи муаммо. Майли, тақдирга ёзилганига розиман, эсон-омон чўққидан тушиб олсам бўлди. Шундай хаёллар билан тушаётиб, чўққидан 100 метр пастда телефонимни топдим. Қиррали тошлар орасидан ўтаётганимда чўнтакдан тушиб қолган экан. Юз тарафи билан катта тош устига тушибди. Мен экрани пачоқ бўпкетди деб ўёлагандим, чизилмабди ҳам.
Кўнгил хотиржам бўлди. Яна бир марта расмга олиб, пастроққа, рюкзагимни қолдирган жойга тушдим. Телефондаги трекка қараб, асосий чўққидан тушиб олдим. Тушишда мушуктирноқни ечмадим. Шағалли йўлакларда у билан юриш жуда қўл келди.
17 километрлик ушбу сафарда жами 2332 метр кўтарилдим (elevation gain).
Батафсил видеоси: https://youtu.be/jokz6Q9rfDM

Qoraqush togʻi (3800 metr) | Қорақуш тоғи (3800 метр)
Қорақуш тоғи Чотқол тизмасида жойлашган энг баланд чўққилардан бири. У ерга Оҳангарон туманининг Эртош қишлоғидан борилади.
Йиқилган курашга тўймас, дейдилар. Лекин узоқ ва машаққатли муҳорабага бунчалик тез қайтаман деб ўйламагандим. Аллоҳ бераман деса, ҳамма йўллар очиқ. Ўтган шанба куни Чотқол тизмасининг энг баланд иккинчи нуқтаси Қорақушнинг фақатгина биринчи чўққисига чиққаним, ёлғиз қолиб кетганим ва бошқа сабабларга кўра, ҳақиқий чўққига 300 метр қолганида ортга қайтганим ҳақида ёзгандим. Ўша кунги қарорим қанчалик тўғри бўлганига бу сафар амин бўлдим. Бу мавсумда чўққини яхши билмасдан чиқиш катта хато экан.
Орадан 4 кун ўтиб, чоршанба куни асрдан кейин йўлга чиқдик. Бу сафар тоғ йўлини тунги салқинда босиб ўтишга келишдик. Тунги соат 22.00 да Эртош қишлоғидан, 1700 метр баландликдан тоғ сафарини бошладик. Ёз пайтида тунда юришнинг завқи ўзгача. Асосийси, яхши ёритадиган чироқ олволиш керак. Ҳаво салқин, тоза, бироз шабада бор. Айниқса, муздаккина сойдан кечиб ўтгандан кейин танага янада мусаффолик югурди.