Соат 2.00 да масофанинг ярмидан кўпини босиб ўтдик. Кечаси ҳаво янада салқинлаша бошлади. Чўққига яқинлашганимиз сари шабада шамолга айланди. Соат 4.00 да 3500 метр баландликка кўтарилдик. Шарқ тарафдан тонг ёришиб бормоқда. Яссироқ тош устида бомдод намозини ўқиб олдим. Шу ерда нонушта қилдик. Чўққига чиқиш довони бўлгани учун бу ерда шамол жуда кучайди. Ҳаво ҳарорати ҳам 3-4°C даражага тушиб кетди. Шамол билан келгани сабаб тўрт қават кийим ичидан ҳам танани изиллатмоқда.
Атроф ёришиб, атрофдаги маҳобатли чўққилар мана мен деб кўкрак кера бошлади. Қуёш чиқиб келаётган бўлса ҳам пастдан юқорига эсаётган шамол ҳалиям совуқ ҳарорати билан биз томон эсарди. Соат 5.00 да чўққига олиб борувчи асосий тизмага чиқиб олдик. Аввалига туганмас тошлар, кейин қор устидан юқорига кўтарилдик. Қор музлаган, демак бу ерда кечаси ҳарорат 0°C атрофида бўлган. Лекин қор 4 кун аввалгига нисбатан анча камайибди.
Тоғ қирраси бўйлаб юқорига кўтарилишга қарор қилдик. Аввалига 3812 метр баландликда жойлашган Қорақуш-2 (ёлғон чўққи) чўққисига кўтарилдик. Ўтган сафар шошилишда чўққининг орқа тарафига ўтмаган эканман. Бу ердан пастда яна бир цирк бўлиб, бир нечта музлаган кўллар бор экан. Кунга терскай бўлгани учун қорлар эримаган, шу тарафдан юқорига муздек шамол эсмоқда. Асосий Қорақуш чўққисининг устида эса унинг эгалари – қоп қора қарғалар учмоқда.
Шу ердан тоғнинг ўтиш қийин участкаси бошланди. Аввалига тоғнинг жуда тор, иккала тарафи жар бўлган қисмидан ўтдик. Кейин маҳаллий сайёҳлар “арра” деб атайдиган участка бошланди. Бу узоқдан қараганда аррани эслатиб, ингичка қиррали баланд тошлар йиғиндисидир. Бу ердан ўтиш учун тоққа тирмашиб чиқиш малакаси керак бўлади. “Арра”дан эсон-омон ўтиб олгандан кейин “карниз”дан юришга тўғри келди. Тоғда “карниз” деб тоғ қиррасига кўпроқ йиғилиб қолган қор-муз уюмига айтилади. Бу қисм жуда хавфли бўлиб, унинг ости одатда 60-70 даража нишабликда бўлади. Кун исиётган пайт бу жойдан қор кўчиш хавфи юқори бўлади.
Олдимизда яна бир тошлоқ тепалик, ундан кейин эса чўққининг тепасига чиқилади. Соат 6.30 шерикларим (Асек Жумакеев, Юлия Боброва, Иван Кулик) билан ҳақиқий чўққининг устига чиқдик. Денгиз сатҳидан 3864 метр баландликдаги гўзалликни таърифлашга сўз ожиз. Атрофдан Чотқол ва Қурама тизмаларининг барча чўққилари кўриниб турибди. Қорақуш чўққисининг орқасида яна иккита цирк бор экан. Қор билан қопланган гўзал водий ичида музлаган шаршаралару кўлларга қараб кўзингиз тўймайди. Чиққунча танада йиғилган барча чарчоқлар бир зумда тарқаб кетади.
Қайтишда “арра”дан ўтмасликка, паст билан – цирк орқали айланиб, асосий сўқмоққа тушиб олишга қарор қилдик. Соат 11.30 да машинамиз тўхтаган жойга тушиб келдик. Телефондаги сафар ёзгич дастур 18 км юрилгани, жами 2500 метр кўтарилганини кўрсатди. Пастдан юқорига – чўққимиз ҳали кўринмайдиган баланд тоққа қарарканман, шундай жойга шикастсиз чиқариб-туширган, Ўзининг буюк мўъжизаларини қалб билан, кўз билан кўриб ҳис қилишга мушарраф қилган оламлар Парвардигорига ҳамд айтдим.
Тошкент – Ангрен – Эртош – Қорақуш
2024 йил 3-4 июль
Батафсил видеоси: https://youtu.be/VruRRveZrWU
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X

YouTube
Qoraqush choʻqqisi (3864 metr) | Қорақуш чўққиси (3864 метр)
Йиқилган курашга тўймас, дейдилар. Лекин узоқ ва машаққатли муҳорабага бунчалик тез қайтаман деб ўйламагандим. Аллоҳ бераман деса, ҳамма йўллар очиқ. Ўтган шанба куни Чотқол тизмасининг энг баланд иккинчи нуқтаси Қорақушнинг фақатгина биринчи чўққисига чиққаним…
Тақдируламал вазифа ўша-ўша
Ziyouz.com портали асосчиси Давронбек Тожиалиев билан суҳбат
– Давронбек ака, ўзингиздан қолар гап йўқ, матбуот ҳар бир миллатнинг кўзгуси, халқ овозининг минбари ҳисобланади. Бугунги замон журналисти сифатида соҳа олдида турган энг долзарб вазифа нимада деб ҳисоблайсиз?
– Газета-журнал, радио-телевидение кўп вақтлар инсонлар учун ҳақиқат минбари вазифасини бажаргани маълум. Бугунга келиб, ижтимоий тармоқларнинг жадал ривожланиши билан минбарлар ҳам кўпайиб кетди. Ҳозир, таъбир жоиз бўлса, ҳамманинг ўз минбари бор. Оммага ёқадиган недир аломат қилиқ кўрсатилса бас, аудитория ҳам, эргашувчилар ҳам топилади. Афсуски, миллий журналистикамиз интернет майдонини бой бермоқда. Негадир анъанавий журналистикамизда муҳофазакорлик кучли. Айрим ҳамкасбларимиз ижтимоий тармоқлар ва интернетга қарши уруш очган гўё.

Анъанавий журналистика бургага аччиқ қилиб кўрпага ўт қўймай, технология имкониятларидан оқилона фойдаланиш йўлларини қидиргани маъқул. Акс ҳолда, чапдасту учар замондошларимизнинг ҳар муқомга йўрғалашига чидамоқдан бошқа чорамиз қолмайди. Сирасини айтганда, “тўртинчи ҳокимият” вакиллари яна сафнинг аввалига ўтиб, жамиятни қийнаётган масалаларни дадил кўтариб чиқиши, “тренд”ларни хайрли ўзанга йўналтира олиши лозим. Соҳа олдидаги тақдируламал вазифа ўзгармаган: халққа ҳақ сўзни айтиш ҳамиша долзарб бўлиб қолаверади.
– Ziyouz.com портали ташкил этилганига бу йил 20 йил тўлибди. Шу кунгача интернет оламида бир қанча адабий-маърифий сайтлар очилди, лекин яшаб қолганлари бармоқ билан санарли. Албатта, бундай катта ахборот манбаини сақлаб туриш ҳам яхшигина харажат талаб қилади. Билишимча, сайтдан умуман даромад кўрмайсиз. Ziyouz.com порталининг барқарорлиги сабаби нимада? 20 йил давомида халққа беминнат хизмат қилишда сизга нима куч, далда, замонавий тилда айтсак, мотивация берган?
– Ziyouz.com портали 2004 йил 9 апрель куни дунё юзини кўрган. Ўшанда сайтда 20 тагина мақола бор эди. Веб-саҳифа html дастурий тилида ёзилган бўлиб, интернет тезлиги сустлиги сабаб (31 кбит/с) уни жойлашга бир соатча вақт кетган эди. Ярим йил ичида сайтдаги мақолалар сони 300 тага етган. У пайтларда киройи компьютерим ҳам йўқ эди. Таҳририятдаги компьютерда материалларни тайёрлаб, дискетага (атиги 1,44 Мб маълумот сиғарди) кўчириб, интернет кафега борар ва ўша ерда бутунжаҳон тўрига жойлар эдим. Интернет нархи ҳам жуда қиммат: соати 2000 сўм эди. Ўзим эса 4000 сўм стипендия олардим.
Аввал-бошда бу ишимга яқинларим, айрим устозлар ҳам қарши бўлди. Уларга интернетнинг афзалликлари ва имкониятларини тушунтиришга ҳаракат қилдим. “Умид билан суқилган таёқ бир кун берар меваю япроқ” деганлари тўғри экан, бир-икки йилда сайт анча кўзга кўриниб қолди, илк ҳосил бера бошлади. Портал, айниқса, чет элдаги миллатдошларимиз учун айни муддао бўлган эди. Шунингдек, ўзбек тилини тадқиқ этаётган олимлар ҳам сайтга тез-тез мурожаат қиладиган бўлди. Бу орада хориж давлатлари адабий нашрлари билан алоқаларни йўлга қўйдим.
Агар инсон бир ишни сидқидилдан, севиб қилса, ўша юмуш унинг ҳаёти мазмунига айланади. Мен учун ҳам Ziyouz.com аллақачон ҳаётимнинг ажралмас қисми бўлиб қолган. Портал материалларидан фойдаланиб номзодлик, докторлик диссертациялари ёқланаётгани, хорижда ўзбек адабиёти тадқиқ ва таржима қилинаётгани ҳақидаги хабарлар доим хурсанд қилади.
Яқинда Англияда докторлик ишини ёқлаётган бир ватандошимиз билан суҳбатлашдим. “Сизга катта раҳмат. Четда юриб, сайтингиздаги электрон китоблардан 500 дан зиёдини ўқидим”, деди. Шукрки, бунақа эътирофларни тез-тез эшитиб тураман. Мотивация дегани шу бўлса керак. Ziyouz.com халқимизнинг зиёли бўлмоғига озгина бўлса-да ҳиссам қўшаётганидан бахтлиман.
– 14000 та электрон китоб, 30000 га яқин мақола, тўпламлар... Айтишга осон, лекин рўёбга чиқариш жуда мушкул бўлган маърифий жамланма учун сизга мен ҳам ташаккур айтаман. Айтинг-чи, шунча китобу материалларни бир ўзингиз тайёрлаганмисиз? Бу жараён қандай кечган?
– Бир неча ўн материалдан иборат мўъжаз сайтни росмана порталга айлантириш осон кечмаган, албатта. Мен иш бошлаган даврда интернетда ўзбек тилидаги материаллар жуда кам эди. Шу бўшлиқни тўлдириш мақсадида даставвал кўпроқ матнли материалларни жамлашга ҳаракат қилдим. Оз сондаги тайёр файлларни газета, журнал ва нашриёт таҳририятларидан олардим. Аста-секин муаллифларнинг ўзлари ҳам тайёр матнларни тақдим эта бошлади. Лекин асосий бисотни ўзим электронлаштириб, жойлашимга тўғри келди.

Интернет аҳлига, аввало, энг зарурий адабий асарларни тақдим этиш керак деб ўйлаганман. Уларни электрон форматга келтириш катта вақт ва ресурс талаб қиларди. Китобларни топиб, уни саҳифама-саҳифа сканердан ўтказиш; файлларни йиғиб, яхлит PDF форматга ўтказиш; PDF файлдан матн форматга ўгириш; матнни қайта ўқиб, хатоларини тузатиб чиқиш; сканер қилингандаги доғларни тозалаш ва текислаш; муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун шифрлаш; сайтга жойлаш учун охирги версияни ҳозирлаш; ниҳоят, файлни серверга жойлаш ва электрон кутубхонада эълон қилиш… Жараён анча узун ва машаққатли бўлса-да, менга олам-олам завқ берарди. Қолаверса, бу мен учун бир дорилфунун каби эди: ҳар бир матнни тайёрлаш жараёнида уни синчковлик билан ўқиб, билимимни оширар, дунёқарашимни кенгайтирар эдим.
“Ёшлик” журналининг электрон архивини жамлашимга ўзингиз ҳам гувоҳ бўлгансиз. Таҳририятда мавжуд архив жилдларини электронлаштиришга уч ойдан кўпроқ вақт кетган эди. Таҳририят берган йиллар бўйича жамланмани уйга олиб бориб, муқовани бузиб, ичидан журналларни олар ва сканердан ўтказар эдим. Йиллик архив тугагандан сўнг журналларни жамлаб, тикиб, яна қайта муқовалаб, таҳририятга қайтарардим. Марҳум бош муҳаррир Собир Ўнар топилмаган сонларни азза-базза уйидан олиб келгани ёдимда. Мен бисот кемтик бўлиб қолмасин дея таҳририят архивида сақланиб қолмаган сонларни қисталанг қиламан, раҳматли Собир ака қидира-қидира безор бўлдими, ахийри уйидаги китоб жавонларини ҳам ихтиёримга бериб қўйган эди.
Бундай муносабат-музокаралар бошқа адабий журнал ва нашрлар билан ҳам бўлган. Таҳририятлар, машҳур олим, шоиру ёзувчиларнинг шахсий кутубхоналари аро кезиш, уларнинг маънавий бисотига ошно бўлиш ва энг нодир китобларни ўқирманларга тақдим этиш менга илҳом ва куч берарди. Кутубхонадаги қоғоз ҳидидан кўнглим ёришиб, чарчоқларим чиқиб кетарди. Бироз чанг тортган китобларни қўлга олиш, аср ошган битикларни ўқиш қанчалик мароқли эканини ашаддий китобхонлар яхши билади.
– Ziyouz.com порталида ўзбек матбуотида чоп этилган мақолалар архивини ҳам жойлагансиз. Бу аввал ҳам қилинмаган, ҳозир ҳам муқобили йўқ электрон манбадир. Ўзингизга қайси давр матбуоти ёқади?
– Ўзбекистон матбуоти оталари – жадидларнинг мақолаларини ўқиб, улар қанчалар ҳурриятсевар, ҳақсўз кишилар бўлганидан фахр туйганман. Аммо юз йил олдин қаламга олинган муаммолар ҳали-ҳамон миллат тараққиётига тушов бўлаётганини кўриб куюнганман.
Мустақилликдан олдинги “қайта қуриш” ва “ошкоралик” даври ўзбек матбуотининг чўққиси, назаримда. Ўзбекистонда фикрий ошкоралик 1987–1990-йилларда нашъу намо топди. Зиёлилар катта-кичик минбарларда халқ дарди ва мамлакат муаммоларини очиқ гапира бошлади. Эркин фикр учун асосий минбар эса, шубҳасиз, матбуот эди. “Қайта қуриш” даврида барча газета-журналлар, айниқса, адабий нашрларнинг ўқувчилари сони бир неча баробар ошди. Бугунги технология замонида у даврдаги нашрлар адади чўпчакдек туюлади. Ўша йилларда чоп этилган айрим газет-журналларнинг тиражини кўринг:
“Ёш куч” журнали, 1990 йил, 1-сон – 550162;
“Ёш ленинчи” газетаси, 1990 йил, 2-сон – 509195;
“Фан ва турмуш” журнали, 1990 йил, 1-сон – 481071;
“Ёшлик” журнали, 1990 йил, 1-сон – 315162;
“Шарқ юлдузи” журнали, 1990 йил, 12-сон – 205807.
1990 йили “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси адади бир миллиондан ошади. 1989 йилда газетага обуна бўлганлар сони 636 899 кишини ташкил этган. Бу 1988 йилга қараганда 200 мингга, 1987 йилга нисбатан эса қарийб 300 минг кўпдир. Бундан ташқари, яна неча юз минглаб газета матбуот дўконларида сотилган. Менимча, Ўзбекистон тарихида бу рекорд ҳали такрорланмади. Халқ дардига тилмоч бўлган нашрлар у пайтларда қўлма-қўл ўқилган, талаш бўлган.
Ўша кезлар республикамизда матбуот нашрлари сони кескин ўсгани сабаб қоғоз етказиб бериш муаммога айланган. Кўплаб вазирлик ва идораларнинг ички ахборот нашрларини чоп этиш вақтинча тўхтатилган. Ҳатто обуна бўлишни чеклаш ҳақида чақириқлар янграган.

“Қайта қуриш” даврининг асосий қаҳрамонлари асосан шоир-ёзувчилар эди. Ҳар даврдаги каби, “ошкоралик йиллари”да ҳам ўз фикрини рўй-рост, ҳаққоний ва холис баён этган публицистлар билан бирга “ура-ура” (ҳозирги тил билан айтганда – тренд) мавзуларда “от сурган” ҳайбаракаллачилар ҳам бўлган, албатта…
– Ziyouz.com бугун мамлакатимиздаги энг катта электрон кутубхоналар сирасига киради. Буни замонавий техника жамияти учун улкан кашфиёт дейиш мумкин. Яна шундай виртуал лойиҳаларни амалга ошириш ниятингиз борми?
– Ziyouz.com даражасидаги бошқа катта лойиҳа қилиш режам йўқ. Бунга куч, журъат, шижоат қайда денг! Лекин янгиликлар қилиш ниятим бор. Порталнинг дизайни, шаклу шамойили анча эскирди. Уни “яшартириш”, замонавийлаштириш, қулайлаштириш ва янги технологияларга мослаш йўлларини ўйлаяпман. Шунингдек, китобхонликка оид “Ёшлар нима ўқияпти?”, “Зиёлилар нима ўқияпти?” деб номланган сўровномалар ва тадқиқотларни давом эттириш ниятидаман.
– Сиз саёҳатни хуш кўрасиз. Тоғлар, юртимизнинг чиройли масканлари, табиатнинг улуғвор манзаралари ҳаммага ҳам ёқса керак, албатта. Шу ўринда бир савол: инсон ва табиатни нима боғлаб туради? Нима учун инсон табиатга бу қадар интилади?
– Инсон ва табиатни тупроқ боғлаб туради. Одамзод ўзи яралган тупроққа қанчалар яқинлашса, шунчалар руҳи ором олади. Аҳмад Яссавий айтганидек,
Бошим туфроқ, ўзим туфроқ, жисмим туфроқ,
Ҳақ васлига етарман деб руҳим муштоқ.
Табиат, тоғу тошлар билан жисму жонимиз бир. Техника-технологиялар бизни одамийликдан шу қадар йироқлаштирдики, бугун инсон ўзи барпо қилган цивилизациядан қанчалар узоқлашса, ўзлигига яқинлашади. Энг чиройли масканлар – одам қадами камроқ етган жойлардир. Чўққига чиқмагунча пастдаги гўзалликни кўриб, тоғларнинг салобатини теран ҳис қилиб бўлмайди. Қолаверса, неъматлар қадри сермашаққат сафарларда билинади. Табиат оҳанрабо каби ўзига тортаверади. Бирини кўрдим десангиз, кейин ундан-да чиройлиси, сирлиси чиқаверади. Хайриятки, руҳга таскин берадиган манзиллар бисёр.
– “Муваффақият” деб аталмиш тушунча борки, уни ҳамма ҳар хил талқин қилади. Кимдир унга етишиш йўлини меҳнатда деб билса, яна кимдир омад билан боғлайди. Сизнингча, мувафаққиятга эришишнинг асл сири нимада? Журналистика соҳасида муваффақиятга эришишни дилига тугган ёшларга қандай тавсиялар берган бўлардингиз?
– Муваффақият – нисбий тушунча. Уни ҳар ким ўз қаричи билан ўлчайди. Кимгадир муваффақият бўлиб кўринган жиҳат бошқалар учун сариқ чақага ҳам арзимаслиги мумкин. Дунёқараш, дид, ҳаётий тутумлар турфа бўлгач, муваффақият мезони ҳам ҳар хил бўлиши табиий-да.
Менимча, ҳар қандай муваффақиятнинг ортида меҳнат туради. Меҳнатсиз омад нолга тенг. Сизга кутилмаган бўлиб кўринган омад замирида ҳам меҳнат ётади. Муваффақиятга эришишнинг сир-асрори йўқ. Аввало хайрли ният қилинг, сўнг пухта режа тузиб, ҳаракатни бошланг, бировларнинг гап-сўзи, дийдиёларига парво қилманг, мақсад сари шаҳдам қадам ташланг, такомил йўлида оғир меҳнатдан қочманг – қарабсизки, омад ҳам, муваффақият ҳам ўз оёғи билан келади.
“Yoshlik” журнали, 2024 йил 2-сон
@davronbekt

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Бодоқсой дарёси ҳавзасида бир қанча гўзал кўллар ва шаршаралар мавжуд. Кеч баҳор ва ёзнинг бошларида Бодоқсой дараси жуда яшнайди. Охирги йилларда бу жойларга келувчи сайёҳлар оқими анчагина кўпайди. Бу ерга келиш учун пиёда, йўл танламас автомобиль ва вертолёт маршрутлари мавжуд. Энг яхшиси – пиёда келиш. Энг бақувват автомобиль ҳам юқоридаги кўлгача боролмайди (2 км қолганда тўхтайди). Вертолёт саёҳати эса жуда қиммат.
Бодоқсой кўлларига келиш учун Чорвоқ сув омборининг юқори қисмидан Сижжак, Қорабулоқ, Полвонак, Тепар, Такаёнғоқ қишлоқларидан ўтилади. Урунғочга етмасдан ўнгга, Пском дарёси тарафга кирилади. Машинани шу ердаги ёнғоқ дарахтлари остидаги соя жойга қўйиш мумкин. Аввалига Пском дарёси устидаги кўприкдан ўтилади ва юқорига кўтарилиш бошланади. Сўқмоқ йўли бўйлаб кетаверсангиз, аввал мевали боғлардан, кейин кенг даладан ўтасиз.

Баҳор пайтлари далада ўсадиган ўтлар одам бўйига етади ва кўм кўк бўлади. Улар орасидан юриш ҳам одамга бошқача завқ беради. Ҳозирда даладаги ўтлар бироз сарғайибди, лекин оппоққина карнайгуллар бор бўйи билан очилиб, ажиб манзара ҳосил қилган.
Дала тугаши билан пастга энилса, Бодоқсой дарасига тушилади. Сой бўйи билан юқорига кўтариламиз. Сувнинг шабадаси, атрофдаги кўм кўк дарахтларнинг сояси остида юриш жуда осон кечади. Бироз юқориланса, сой устидан ўтган темир кўприк келади. Кўприк сойнинг каскадланган жойига қурилган, у ердан сойни кузатсангиз, худди шаршарани кўргандек бўласиз. Бу кўприк билан Бодоқсойнинг ўнг қирғоғига ўтиб, юқоридаги чўққиларга кўтарилиш мумкин. Ўтган йили шу йўл билан Манкент чўққисига чиққан эдим.
Кўприкдан ўтмай, тошлоқ сўқмоқдан йўлни давом эттирамиз. 500 метрдан сўнг йўлдаги илк кўл – Чўпонкўл кўринади. Кўлнинг майдони тахминан 400 кв метр, чуқурлиги 5 7 метр. Суви жуда шаффоф, ости кўриниб туради. Шу ерда чўмилиб олишга қарор қилдик. Кўлнинг суви совуққина, кўпроқ қолиб кетсангиз, баданингизни «чақиб олади», 3 дақиқадан ортиқ туриш имконсиз. Кўлдан юқорига озгина юрилса, асосий сўқмоқ тугаб, сойдан кечиб ўтишга тўғри келади. Сойнинг нариги томонидаги салқин дарахтзорда енгил тамадди қилиб олдик.
Яна бир километр юрилса, Кичиккўл келади. Бу кўл майдони тахминан 250 кв метр, чуқурлиги 1-2 метр. Атрофдаги чўққилар фонида кўл жуда чиройли кўринади. Сув шу ерда озроқ тўпланиб, тоғ ости туннеллари орқали сизиб, пастроқдан яна сой бўлиб оқади. Шу ергача йўл унчалик тик эмас, оғир юк билан бўлмаса, бемалол келиш мумкин. 500 метрлар юрилгандан сўнг жиддий кўтарилиш бошланади. Чап томондаги қоялардан биридан ингичка бўлиб икки шохли шаршара оқмоқда.
Катта Бодоқ кўлигача охирги кўтарилиш бироз қийнади. Айниқса, 20 25 килолик юкларни елкада кўтариб, ҳам юқорилаш бироз машаққат талаб қилади. Ниҳоят, денгиз сатҳидан 1700 метр баландликда Бодоқ кўли кўринди. Қачонлардир бўлган тектоник ўзгаришлар туфайли сой йўли тоғ жинслари билан тўсилиб, шу кўл вужудга келган. Кўлнинг узунлиги 1,5 километр, кенлиги 300 500 метрни ташкил этади. Чуқурлиги 23 метргача боради.
Кемпинг қилиш учун кўлнинг бошланиш қисмига бориш керак. Юқори қисмида текис ва салқин жойлар йўқ ҳисоби. Яна 1,5 километр юриб, Бодоқсой дельтасида чодир тикиш учун жой қидирдим. Узоқдан иккита чодир кўринди. Демак, ёлғиз эмас эканмиз. Узоқдаги дарахт таги салқин, ўтин мўл, кўлга ҳам, сойга ҳам яқин – айни кемпинг қиладиган жой. Шу ерга бориб, дарахт тагига юкларни қўйиб, озгина дам олдим. Шу ергача 11 км масофа босибмиз. Йўлда жуда кўп тўхтаб, дам олиш ва чўмилишлар билан 6 соатда етиб келибмиз.
Шериклар ҳам жуда чарчашибди. Сой сувидан олиб келиб, чой қўйдим. Тоғдан кийикўт териб тушдим, кўк чой билан қўшиб дамладим. Тоғ асалдан чойга қўшиб ичгандик, барча чарчоқлар йўқ бўлиб кетди. Бодоқ кўли манзарасида чодирни ўрнатдик. Кўлнинг туси ҳар доим ҳам бир хил турмас экан. Эрта тонгда яшил, тушга яқин кўк, шом арафасида кумуш рангда товланаркан. Дарвоқе, «Бодоқ» (бадоқ, байдоқ) сўзи эски туркийчада кенг, катта деган маъноларни англатади.
Ўт ёқиб, овқат пиширдик. Гулхан атрофида гурунглашдик. Кечаси унчалик совуқ бўлмади. 10-15 даража илиқ бўлди. Кечаси осмондаги юлдузларни кузатиш ажойиб завқ берди. Бомдоддан кейин шу қадар маза қилиб ухлабмизки, қуёш нурлари чодирни қизитмаганда яна давом этарканмиз.
Нонуштани қилиб, Бодоқсой бўйлаб, яна юқорига кўтарилдик. Даранинг бу қисми ҳам жуда гўзал, сердарахт экан. Икки тарафини баланд қоялар ўраб турган дарадан юриб, Бодоқсойнинг ўнг ирмоғи тарафга ўтдик. Кемпинг қилган жойимиздан 2 километр масофадаги Бодоқсой шаршарасигача 300 метр юқорига кўтарилдик. Денгиз сатҳидан 2000 метр баландликдаги Шаршарани таърифлашга сўз ожиз. Икки тарафи муаззам тош-қасрлар билан ўралиб, атрофи гул-гиламлар билан тўшалган бокира табиат бағрида худди оппоқ кийинган келинчакдек.
Гўзал шаршаранинг чиройидан завқ олиб, орқага қайтдик. Кўл бўйига бориб, нарсаларимизни йиғиштирдик. Тушиш анча енгил ва тез кечди.
Тошкент – Чорвоқ – Такаёнғоқ – Бодоқ
2024 йил 13 14 июль
Батафсил видеоси: https://youtu.be/ItRmbbBQ9WM

Bodoq koʻli va Bodoqsoy sharsharasi | Бодоқ кўли ва Бодоқсой шаршараси
Бодоқсой (Бадаксой, Бадоқсой) дараси Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани, Пском дарёси водийсида жойлашган. Мазкур маршрутда 3 та кўл ва 2 та шаршарани кўришингиз мумкин.
Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Блогерлар_қаерда
ТОШКЕНТ ЧЎҚҚИЛАРИНИ ЗАБТ ЭТГАН БЛОГЕР
💥 Ёз ҳар қачонгидан иссиқ келди. Таниқли блогерларнинг қайноқ фаслни қай манзилда ўтказаётгани барчага қизиқ бўлса керак.
📉 Машҳур блогер Давронбек Тожиалиев июлнинг илк кунларини Ангренда ўтказди. У денгиз сатҳидан 3864 метр баландликда жойлашган Қорақуш чўққисини забт этишга муваффақ бўлди.
⚡️ Давронбек забт этган вилоятимиз чўққилари билан танишинг:
⛰ Оҳангарон-Ангрен чўққилари: Қорақуш (3864 м), Арашан (3752 м), Қизилқия (3700 м), Бобойтоғ (3555 м), Реваш (3227 м), Шахтёр (3190 м), Сапаралди (2760 м), Чилтонбобо (2694 м), Мозоржон (2432 м);
⛰ Паркент тумани чўққилари: Қизилнура (3267 м), Учтош (2840 м), Ҳавла (2752 м), Оқтош (2510 м), Шавкаттоғ (2150 м), Шохқўрғон (2025 м), Бигизтош (2020 м);
⛰ Бўстонлиқ тумани чўққилари: Катта Чимён (3309 м), Обиқашқа (3099 м), Манкент (3017 м), Ойнатош (2552 м), Капиртош (2508 м), Чатан (2504 м), Мойғашқон (2310 м), Қумбел (2307 м), Кичик Чимён (2099 м), Сурен ота (2042 м), Палтов (2023 м), Қўнғирбуқа (1981 м), Кўкбет (1945 м).
Yoshlar kundaligi
ТОШКЕНТ ЧЎҚҚИЛАРИНИ ЗАБТ ЭТГАН БЛОГЕР
📊 Маълумот ўрнида: мутахассислиги бўйича журналист бўлган қаҳрамонимиз Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон ҳудудларида жойлашган 3000 метрдан баланд 20 та чўққини забт этган. Бир неча йиллардан буён Тошкент вилоятидаги чўққиларга бориб, ижтимоий тармоқларга сурат ва матнларни жойлаштириб келади. Унинг йўл таассуротлари ёш тадқиқотчилар учун тайёр йўл кўрсаткич бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Замонавий тарихшунослик, публицистика ва адабиётимизда темурийлар ва бобурийлар мавзуси кенг ёритилган. Лекин ўзбек миллати ва давлатчилигининг шаклланишида жуда катта ҳисса қўшган шайбонийлар масаласи негадир анча кемтикдир. “Nasim Kutub” нашриёти томонидан ўзбек тилига таржима қилинган, турк олими Абдулқодир Мажиднинг “Шайбонийлар давлати” китоби ана шу бўшлиқни тўлдиради, деган умиддаман. Ушбу китобни ўзини ўзбек деб атайдиган барча ўқиб чиқиши зарур, бунда ўқувчи ўз тарихи, келиб чиқиши, бугунги жамиятимиздаги муаммоларнинг туб илдизи ҳақида тасаввурга эга бўлиши шубҳасиз.
“Шайбонийлар давлати” китоби XVI асрнинг дастлабки йилларида Мовароуннаҳр, Туркистон ва Хуросон ҳудудларида кучли давлат қура олган, Дашти Қипчоқдан келган кўчманчи ўзбеклар томонидан асос солинган Шайбонийлар сулоласи ҳақида бўлиб, унинг бир асрлик (1500-1599) тарихини баён қилади. Бу даврда Эрон ҳудудида ташкил топган Сафавийлар давлати, шунингдек, Ҳиндистонда ташкил топган Бобурийлар давлати билан тинимсиз кураш олиб борган шайбонийлар минтақада қандай яшаб қолди? Уларнинг ўзбек давлатчилиги тарихидаги аҳамияти қандай? Мовароуннаҳр ва Хуросондаги мусулмон жамоалар (темурийлар, шайбонийлар, бобурийлар, сафавий шиалари, қозоқ хонлари) нима учун урушишди? Бобур ва Шайбонийхонинг орасидаги зиддиятнинг сабаблари нимада? Темурийлар давридаги иқтисодий, илмий маърифий ренессанс нега шайбонийлар даврида деградацияга учради? Бугунги Ўзбекистоннинг шаклланишида шайбонийларнинг ўрни қандай? Шу каби саволларга китобда батафсил жавоб топиш мумкин.
Китобнинг биринчи бобида шайбонийлар даври билан қиёслаш учун XVI асргача бўлган Мовароуннаҳрнинг қисқача тарихи, географик тузилиши, сиёсий, ҳарбий, маъмурий ва иқтисодий ҳолати тадқиқ этилган. Иккинчи бобда “Ўзбек тушунчаси ва улуси” умумий сарлавҳаси остида, аввало, ўзбек(лар) тушунчаси атрофида ҳозиргача баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келаётган тортишувларга изоҳ берилган, шунингдек, шайбонийлар мансуб бўлган ўзбек миллатининг шаклланиши ва бу жараёнда муҳим ўрин тутган қабилалар ҳақида маълумот тақдим этилган. Учинчи боб Шайбонийлар давлатининг сиёсий тарихига бағишланган. Тўртинчи бобда Шайбонийлар давлатининг ҳарбий салоҳияти тадқиқ қилинган. Шайбонийлар давлатининг қўшини, унинг салоҳияти, қўшиндаги аскарлар сони, ҳарбий жиҳоз ва қурол-яроғлар, жангда қўлланилган стратегия ва жанг қилиш услублари атрофлича ўрганилган. “Маъмурий бошқарув” деб номланган бешинчи бобда дастлаб шайбонийларнинг маъмурий бошқаруви ва унинг асосий тамойиллари, ташкилий тузилмаси ҳақида сўз юритилган. Олтинчи бобда Шайбонийлар давлатининг иқтисодий аҳволи, еттинчи бобда диний ҳаёти, саккизинчи бобда илмий ва маданий ҳаёти, сўнгги тўққизинчи бобда ижтимоий ҳаёти тадқиқ қилинган.
Муаллиф мавзуни атрофлича ўрганганини тадқиқотда фойдаланилган адабиётлардан ҳам (1000 дан ортиқ манба) билиб олса бўлади. Аввало шайбонийлар даври ҳақида ёзилган XVI асрга тегишли маҳаллий манбалар тадқиқ этилган, шунингдек, сафавийлар томонидан битилган форсий йилномалардан, бобурийлар тарихи ҳақидаги манбалардан ҳам фойдаланган. Китобда эски тарихий адабиётлар билан бир қаторда замонавий (рус, инглиз, немис, француз, араб тилларида) ва маҳаллий (турк) тадқиқотлари ҳам манба сифатида келтирилган. Ҳар бир келтирилган факт, фикр учун ҳавола берилган. Мен Абдулқодир Мажиднинг илмий омонатдорлигига тан бердим. Муаллиф ҳатто бакалаврлик диссертациясидан олинган маълумотларни ҳам манбалар қаторига киритган ва ҳавола берган. Китоб остидаги ҳавола-изоҳларни ўқиш ҳам жуда мароқли, кўп билимларга эга бўлдим.
Китобда Бобурнинг шиа мазҳабига мансуб Шоҳ Исмоил Сафавийнинг итоати остига кириши, унинг номидан танга зарб эттириб, хутба ўқитиши асосий қисми сунний мазҳабда бўлган Мовароуннаҳр халқи томонидан яхши қабул қилинмагани, XVI асрнинг иккинчи ярмида давлат мавомига эга бўлган Россиянинг сафавийларга қурол яроғ билан ёрдам кўрсатиб, шайбонийларнинг заифлашишига ҳаракат қилиши каби қизиқарли фактлар ҳам келтирилган.
Давронбек Тожиалиев

Ҳамид Зиёев. Сибирь, Волга ва Урал бўйларидаги ўзбеклар. Тошкент, “Шарқ”, 2003.
Тарих фанлари доктори, профессор Ҳамид Зиёев (1923-2015) қаламига мансуб ушбу асар муаллифнинг 1950–60-йиллардаги қатор тадқиқотлари асосида ёзилган. Мавзу бўйича олиб борилган илмий иш жараёнида муаллиф Россиянинг 24 та нуфузли давлат архивларидан Сибирь, Волга ва Урал бўйларидаги ўзбеклар, сиёсий, иқтисодий, маданий алоқалар, савдо ва карвон йўлларига доир тарихий маълумотларни олган. Шунингдек, Сибирдаги ўзбекларнинг авлодлари билан учрашиб, уларнинг хотираларини ёзиб олган.
Сибирга ўзбекларнинг кўчиб кела бошлаши тарихи Баҳоуддин Нақшбанд издошларининг Ислом динини ёйиш учун сафарбарлик қилгани билан боғлиқ. Шунингдек, шайбонийлар сулоласидан Кўчумхоннинг маълум вақт Сибирь тахтини бошқаргани ҳам ўзбекларнинг бу заминга кўчиб кела бошлашига сабаб бўлган. Сибирь, Волга ва Урал бўйлари Россия тасарруфига ўтганидан кейин эса рус ҳукумати Ўрта Осиё ва Шарқ халқлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш учун ўзбекларни мисли кўрилмаган имтиёзлар билан чақира бошлаган.
Ўзбеклар Рус давлати таркибига янги кирган Сибирда савдо, ҳунармандлик ва деҳқончилик ишларини юритиб берган. Улардан бож ва солиқлар олинмаган. Баъзиларига ер ва мулк тақдим этилган. Истаганлари Россия давлати фуқаролигига истисносиз қабул қилинган. Фуқаролик олган ўзбеклар ҳарбий хизматдан озод қилинган. Ўз дин ва маданиятларини сақлашга, мактаб ва мадрасалар очишган, ҳатто шариат асосида ўз судларига эга бўлишга рухсат этилган. Ўзбеклар бу имтиёзлардан XIX асрнинг ўрталаригача фойдаланган. Ўзбеклар орасидан моҳир савдогар ва ҳунармандлар билан бир қаторда дипломатлар ва олимлар етишиб чиққан. Улар давлат хизматларида ҳам ишлаган. Рус ҳукуматининг бу “мурувватлари” ўзи кейинчалик босиб олажак ҳудудлар аҳолиси олдида яхшигина “пиар” бўлганини хулоса қилдим.
Ҳамид Зиёевнинг маълумот беришича, XX асрнинг бошларида Сибирда (асосан Тобольск, Тара ва Тюменда) 20000 га яқин, Волга (Астрахон) ва Урал бўйларида (Оренбург) 10000 га яқин ўзбеклар яшаган. Чор ва совет ҳукуматининг янги сиёсати туфайли уларнинг кўпчилиги мусулмон татарлар билан ассимиляциялашган. Муаллиф ўтган асрнинг 50-йилларида Сибирь ўзбеклари билан учрашган, уларнинг яшаш тарзлари билан танишган. Улар татар лаҳжасида сўзлашса-да, ўзларини ўзбек деб аташади. Менга уларнинг ҳозирги авлодлари ўзларини ким деб аташи қизиқ.

Ўтган ҳафта Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманига сафар қилиб, гўзал табиатнинг бир қанча манзилларидан баҳра олдим. Жумладан, халқ тилида Амир Темур ғори деб номланадидан масканга қайта бориб, ғорга олиб борувчи Қалъайи Шерон дараси, шаршаралар, 200 метр узунликдаги Темур отхонаси ғори, қарийб 1000 метр узунликдаги асосий ғорнинг 5 та зали ва 3 та тор лаҳим (туйнуклар), ғор охиридаги шаршара ва кўл ҳақида батафсил видео материаллар олдим.
Бу сафарги экспедицияда охирги залда кўл ва шаршарани суратга олишга муваффақ бўлдик. Ичкари туйнукларда ҳаракат қилаётган кўршапалакларга дуч келдик. Шунингдек, янги боши берк туйнуклар топдик. Шу пайтгача охирги кўлли зал ғорнинг охири деб ҳисобланарди. Лекин 2 йил олдин альпинистлар кўл тепасидаги 25 метрли девордан арқонлар билан юқорига кўтарилиб, янги залларни кашф этишди. Улар ҳам юқорида 200 метр ичкарига кириб, уёғига ўтиша олмади.
Янги экспедиция видеосини Youtube тармоғига жойладим: https://www.youtube.com/watch?v=uC-9G73nAKM.
2021 йилги экспедициямиз ҳикояси билан қуйида танишишингиз мумкин.

Amir Temur gʻori (toʻliq obzor, 2024) | Амир Темур ғори (тўлиқ обзор)
Бундай уч йил аввал Амир Темур ғорига саёҳат қилиб, бу ҳақда видеони эълон қилган эдим: (https://www.youtube.com/watch?v=sfE1KQEtakw).
Бу сафар ғорнинг барча жойларини суратга олиб, тўлиқ тушунтиришга ҳаракат қилдим:
00:00 Интро.
01:02 Дўконхона қишлоғи манзаралари.…