Якшанба куни Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Янгиобод шаҳарчаси яқинидаги Мозоржон чўққисига сафар қилдим. Чўққининг баландлиги (2428 метр) унчалик юқори бўлмаса-да, унга чиқиш анча машаққат талаб қилади. 1400 метр баландликкача машинада бориш мумкин. Тоғнинг энг баланд нуқтасигача 1000 метрга яқин юқорилашга тўғри келади.
Чўққи сари сўқмоқлар арчазор ўрмон бўйлаб ўтади. Тоғ қалин қор билан бурканиб, ўрмон эртакмонанд манзара касб этган. Денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда Дукент метеостанцияси жойлашган. Чўққига шу станция ёнидан чиқилади. Бу ердан қор янада қалинлаша бошлади. Чўққида эса қор қалинлиги бир метрдан ошади. Айрим жойларда белгача қорга ботиб, йўл очишга тўғри келди.
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X

Мозоржон чўққиси чор атрофи баланд тоғлар билан ўралган ажойиб панорамик локациядир. Ҳаво очиқ ва тиниқ бўлгани учун Қурама тизмасининг орқасидан Помир тизмасини ҳам кўришга муваффақ бўлдик. Чотқол ва Қурама тизмасининг баҳайбат чўққиларини ажойиб ракурсда томоша қилдик.
Видеоси: https://youtu.be/ly2qQOzUIDQ
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
Видеоси: https://youtu.be/ly2qQOzUIDQ
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
YouTube
Mozorjon choʻqqisi (qishki safar) | Мозоржон чўққиси (қишқи сафар)
Якшанба куни Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Янгиобод шаҳарчаси яқинидаги Мозоржон чўққисига сафар қилдим. Чўққининг баландлиги (2428 метр) унчалик юқори бўлмаса-да, унга чиқиш анча машаққат талаб қилади. 1400 метр баландликкача машинада бориш мумкин. Тоғнинг…
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Нанай қишлоғидан бошланган сафаримиз Аксарсой дараси бўйлаб ўтди. То Аксарсой шаршарасигача 9 километрлик масофа қор билан қопланган. Айниқса сўнгги 1 километрда қор кўчкисидан қолган музликлар ва қалин қор юришни бироз секинлатган бўлса-да, шаршарага йўлдаги тўхталишлар билан 3 ярим соатда етиб бордик. Шаршарада сув мўллиги учун музламаган, четлари бироз муз олган, холос.
Қайтишда ўрмон хўжалиги пости яқинида дўстлар билан барбекю қилдик.
Батафсил видеода: https://youtu.be/VHXfUQNec9k
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
Қайтишда ўрмон хўжалиги пости яқинида дўстлар билан барбекю қилдик.
Батафсил видеода: https://youtu.be/VHXfUQNec9k
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
YouTube
Nanay-Aksarsoy. Barbekyu | Нанай-Аксарсой. Барбекю
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Нанай қишлоғидан бошланган сафаримиз Аксарсой дараси бўйлаб ўтди. То Аксарсой шаршарасигача 9 километрлик масофа қор билан қопланган. Айниқса сўнгги 1 километрда қор кўчкисидан қолган музликлар ва қалин қор юришни бироз…
Кечаги саёҳатимиз жуда баракали бўлди. Аввалига Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Бурчмулло қишлоғи яқинидаги Чотқол дарёси бўйидаги музликларни томоша қилдик. Кейин Қоратутбоши чўққисига (1915 метр) чиқиб тушдик. Сафар охирида Чукураксув шаршарасини кўриб, Алвастикўприк остида дарёнинг гўзал манзарасидан баҳра олдик.
Бу йил Чотқол дарёсининг Чорвоқ сув омборига қўшилиш нуқтасида ажойиб табиат ҳодисаси юз берди. Дарё ўзанида улка муз парчалари - айсберглар пайдо бўлди. Музтоғларнинг баландлиги 10 метргача етади. Бу музликлар қаттиқ совуқ натижасида Чотқол дарёсининг уст қатлами музлаши, шиддатли оқимнинг бутун дарё бўйлаб йиғилган музларни Чорвоқ сувларига қўшиладиган кенг ўзанга оқизиб келишидан пайдо бўлди. Оғир муз-қор парчалари зичлашиб, катталашиб борди. Чорвоқ сув омборидан сув тарқатилиб, сатҳи пасайгач, музтоғлар кўриниб қолди.

Саёҳатсевар дўстлар бу ерда "Ўзбек Антарктидаси" деб аташибди. Майли-да, кичик бўлса ҳам, анча кирланган бўлса-да, табиатнинг бу ҳодисасини кўриш жуда мароқли. Дўстлар музликлар ранги нега қорайиб бораётганини сўрашди. Бунга ушбу ҳудудда ГЭС қурилаётгани, ундан чиққан тупроқ ва тоғ жинслари шу ерга тўкилаётгани сабаб чанг миқдорининг кескин ошиб кетгани сабабдир.
Музтоғлардан сўнг чегара постига бориб, рўйхатдан ўтдик ва ўрмон хужалиги ҳудудига кириш учун тўлов тўладик. Юқоридаги сўқмоқ бўйлаб Обираҳмат қишлоғи томон йўналдик. Қор ёғар, булут ҳам пастлаб олганди. Мана шундай гўзал об-ҳавода 1915 метр баландликдаги Қоратутбоши чўққисига осон кўтарилиб олдик. Чўққи атрофи ва йўлда қоратутни учратмадим. Балки қачонлардир бу ерда қоратут ўсган, одамлар шу тутга ишора қилиб чўққи номини Қоратутбоши деб аташгандир.
Чўққи устида тушлик қилдик. Ора-орада булутлар тарқаб атроф чиройли тарзда очилиб турди. Бу онларни ғанимат билиб, фото ва видеога муҳрладик.
Пастга тушганимизда соат эндигина 3 бўлганди. Вақт бемалоллиги сабаб Чотқол дарёси бўйлаб юқорилаб, Чукураксув шаршарасига етиб келдик. Йигитлар бу гўзал шаршарага илк бор келишгани учун жуда мароқ билан томоша қилишди. Бу келинчак шаршарадан ҳеч айрилгилари келмади.
Агар машинада келсангиз, Чукураксув шаршараси энг осон етиб бориладиган табиат масканларидан биридир. Шаршарага чиқиладиган сўқмоқ олдида машина қўйиш учун жой ҳам мавжуд. Машина йўлидан шаршарагача атиги 500 метр юрилади ва 100 метр юқорига кўтарилади. Бемалол болалар билан ҳам келиш мумкин.
Шаршарадан тушиб йўл бўйлаб юқорига 200 метрча юрилса, шошқин Чотқол дарёси устига кўрилган эски кўприкка дуч келасиз. Асоси темирдан қурилган бу кўприк устидаги тахталари деярли қолмаган, борлари ҳам чириб қолибди. Шу боис ҳимоя занжирларисиз унинг устидан ўтмасликни тавсия этардим. Бу қўрқинчли кўприкка Алвастикўприк деб ном бердим.
Кўприк остидан бироз қуйилаб, кўм-кўк бўлиб шиддат билан оқаётган Чотқол дарёси гўзаллигидан баҳраманд бўлиш мумкин.
Батафсил видеода: https://youtu.be/2ZfliuPS598
@davronbekt

Qoratutboshi choʻqqisi. Aysberglar | Қоратутбоши чўққиси. Айсберглар
Кечаги саёҳатимиз жуда баракали бўлди. Аввалига Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Бурчмулло қишлоғи яқинидаги Чотқол дарёси бўйидаги музликларни томоша қилдик. Кейин Қоратутбоши чўққисига (1915 метр) чиқиб тушдик. Сафар охирида Чукураксув шаршарасини кўриб…
Қўнғирбуқа чўққисига қишқи сафаримиз ҳам гўзал манзаралар ва саргузаштларга бой бўлди. Чўққи бизни бўрон, изиллатар совуқ ва қуюқ туман билан кутиб олди...
Батафсил видеода: https://youtu.be/KdiSVX2-9J4
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
Батафсил видеода: https://youtu.be/KdiSVX2-9J4
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
YouTube
Qoʻngʻirbuqa choʻqqisi (boʻronli safar) | Қўнғирбуқа чўққиси (қишки сафар)
Қўнғирбуқа чўққисига қишқи сафаримиз ҳам гўзал манзаралар ва саргузаштларга бой бўлди. Чўққи бизни бўрон, изиллатар совуқ ва қуюқ туман билан кутиб олди...
Яхши одамлар (иккинчи қисм)
Иккинчи фарзандим туғилганда ижарада турар, иқтисодий жиҳатдан қўлим қисқароқ эди. “Домчилик”, чақалоқ ҳадеб ташқарига чиқавермайди. Шу боис шифокорлар қизимга Д витамини етишмаяпти, агар ҳар куни маълум препарат томчисидан бериб, қуёшга олиб чиқиб турмасак, рахитга чалинишини айтиб ваҳима қилди. Польшада чиқадиган “Аквадетрим” томчи-дориси ўша пайтлар анча тортилиб қолган, ҳар дорихонада ҳам бўлавермасди.
Бир куни ишдан келсам онаси хавотирланиб ўтирибди. Шифокорлар қўрқитиб қўйганми ё рахит деган номинг ўчкурнинг ваҳимасими, “боламизнинг дориси тугаб қопти, эртага эрталаб ичкизмасам бўлмайди” деб қолди. Кеч бўлиб қолганига қарамай, кетдик бўлмасам деб, бирга пиёда дорихона қидириб кетдик. Ўндан ортиқ дорихонага кирсак ҳам қурғур топилмас, онасининг ваҳимаси баттар ошарди.
Охири бир дорихонадан “Аквадетрим”нинг дарагини топдик. “Ҳозир буни топиш жуда қийин бўпқолди. Четдан опкириш азоб. Шунга қимматлашди”, деди дорихоначи. Чўнтагимга қўл солиб пулимни санагандим, дорининг ярим нархи чиқди, холос. Унинг устига ўша пайтда бундан бошқа умуман пулим йўқ эди. Онасига “пулимиз етмас экан” дегандим, у йиғлагудек бўлди. Секин орқага қайтаётгандик, сотувчи: “Ака, манг, нечи пул бўлса беринг, қолганига розиман” деди. Онасининг кўзидан ёш қалқди...
давоми 👇

👍3❤1
* * *
2007 йили нашриётдан “Ўзбекистоннинг тарихий обидалари” лойиҳаси бўйича маълумот йиғиш учун Қорақалпоғистонга командировкага юборишди. Навбатдаги манзилим Беруний туманидаги Султон Увайс бобо мажмуаси эди. Сўраб-сўраб у ерга борадиган маршруткани топдим. Мажмуа чўл ичкарисида бўлиб, Хива хони Оллоқулихон 18-асрда қурдирган мақбара ва чиллахона атрофи катта қабристон экан. Ёз бўлгани учун зиёратчилар камроқ.
Китоб учун материаллар тўплаб, суратга олгунимча пешин бўлиб қолди. Одамлар ҳам камайди. Мажмуа ёнида замонавий масжид ҳам қурилаётган экан. Ҳали битмаган масжидга кирсам, ҳеч ким йўқ. Пешинни ўқиб олиб, салқинда озроқ дам олдим. Ташқарига чиқиб қарасам, одам зоти кўринмайди. Ҳамма кетиб бўлибди. Шу пайт қаердан пайдо бўлди билмайман, 20 га яқин дайди итлар мен томон яқинлашди. Масжид эшигидан яна ичкарига кириб олдим.
Юракка ваҳима тушган, бу чўлу биёбондан чиқиб кета оламанмикан, бирон машина келармикан, ё эрталабгача масжидда қолсам, эртага одамлар келса, бир гап бўлар деган хаёллар ўтарди. Ярим соатдан кейин ташқарига чиқсам, итлар ҳалиям турибди. Бирон машина ҳам келмаган, яна уч-тўрт соатдан кейин кун ботади. Қорин очган, сув ҳам қолмаган. Таваккал деб пиёда кетиб юборардиму, анау баҳайбат дайди итлардан чўчийман.
Бироз тараддуддан кейин, дуою каломни ўқиб, Аллоҳнинг ўзига таваккул қилиб саҳро оралаб пиёда машина юрадиган йўлгача чиқиб олишга қарор қилдим. Юришни бошлагандим, ҳалиги дайди итлар аввал мени тўрт томондан ўраб олди, сўнг ёнимга икки қатор бўлиб, мен билан бирга юра бошлади. 50 метрча мен билан бирга юргач, итлар ўша ерда қолди, мен эса улардан тезроқ қутулай дея қадамимни тезлатдим. 50 метрдан кейин ортимга ўгирилдим, улар ҳамон мени кузатиб турарди. Менга умуман зарари тегмаган, ҳатто бир марта бўлсаям қўрқитиб ҳуримаган бу жонзотлардан мени асраган ёлғиз Аллоҳ эди.
Тушдан кейин саҳрода юришнинг ўзи бўлмайди. Ҳаво жуда иссиқ, аввалига ҳаяжондан, кейин эса жазирамадан тинмай юзимдан тер оқади. Қанийди тезроқ сув бор жойга етсам. Орқамга осилган оғир рюкзагимни кўтариб, ўзим билан ўзим мужодала қилиб бораман: “Зарурмиди шу сенга. Сувсиз шу ерларда ўлиб кетсанг нима бўлади?” “20 та баҳайбат ит орасидан омон ўтказган Аллоҳ мени ташлаб қўярмиди? Сабр, озгина сабр”...
У пайтлар телефонда йўлкўрсаткич хариталар йўқ, тўрт тарафи тап-тақир саҳро оралаб тўғри кетяпманми-йўқми, яна қанчадан кейин йўлга чиқаман, ёнимдан йиртқич ҳайвонлар чиқиб қолса нима қиламан – билмасдан кетаверардим. Ора-орада чағалайлар учиб қолади. Ичимга иссиқ тушади: “китобларда ўқиганман, чағалай сувдан узоқда учмайди. Сув бор жойда ҳаёт бор, одамлар бор”. Оғзим қуриб кетган, ҳатто сўлак ҳам ажралмас, томоғим қаҳраб кетган эди.
Икки соатча юрганимдан кейин узоқдан юк машинаси овози эшитилди. Алҳамдулиллаҳ, йўлга яқин келибман. Автомобиллар йўлига чиқдиму, биринчи ишим сув қидириш бўлди. Узоқда йўл бўйида қовун сотаётган одам кўринди. Тезликда ўша томон бордим. Салом бердим-да, бошқа ҳеч нарса демасдан “сув беринг” деб сўрадим. Қорақалпоқ деҳқон полиэтилен канистрасидан илиққина сарғимтил сув қуйиб узатди. Аллоҳу акбар. Бу ўша пайтда мен учун дунё лаззатларининг энг тотлиси эди.
Сал нафасимни ростлаганимдан кейин деҳқон шарта бир қовунни олди-да, кесиб менга узатди. Қорин очлигида бундан-да яхши неъмат бўладими? Ичим яйради. Нафс ором олиб, деҳқон қорақалпоқчалаб, мен ўзбекчалаб ҳол-аҳвол сўрашдик. “Ҳа, Увайс отага кунига бир марта мартшрутка қатнайди, холос, обеддан кейин иссиқда ҳамма кетиб қолади” деди. Сўнг ўзи йўловчи машина гаплашиб, туман марказига кузатиб юборди...
* * *
Балки бу воқеалар сизга оддий туюлар, менга сув ва қовун икром қилган қорақалпоқ деҳқон ҳам, ярим пулига дори сотган аптекачи ҳам оддий, арзимас, ҳар доим, кўпчилик қиладиган яхшиликни қилгандир. Лекин менинг ўша пайтдаги ҳолатим учун улар дунёдаги энг яхши одамлар эди. Кутилмаган жойда улар менинг биринчи рақамли эҳтиёжим учун ёрдам қилишганди. Шундай экан, яхшиликнинг катта-кичиги бўлмайди. Сиз арзимаган деб ўйлаган кичик бир хайр ҳам ким учундир катта эҳтиёж, балки ҳаёт-мамот масаласи бўлиши ҳам мумкин.
Давронбек Тожиалиев

🔥3👍2