🛰“Ўзбеккосмос” шўрланган ерларни космик мониторинг қилишни бошлади
➖БМТ ҳузуридаги Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ESCAP) билан ҳамкорликда “Сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида тупроқ шўрланишини аниқлаш” лойиҳасига старт берилди.
➖Бу масофавий зондлаш технологиялари, илғор геоахборот тизими ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш орқали Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги ва ер ресурсларини бошқаришнинг барқарор усулларига кўмаклашиб, маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва тарқатишни яхшилашга имкон яратади.
➖Лойиҳани амалга ошириш учун синов ҳудуди сифатида Жиззах вилоятининг Зарбдор ва унга туташ туманларидаги 90 та экин майдони танлаб олинди. У ерда сунъий йўлдошдан олинган суратлар орқали ерларнинг шўрланиш даражаси ўрганилиб, лаборатор текширувлар учун нусха олинади ва чуқур текширилади.
🔍Veb sayt | 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube

uzspace.uz
“O‘zbekkosmos” sho‘rlangan yerlarni kosmik monitoring qilishni boshladi!