Telegram Web
Шуҳрат Қурбонов Humo'дан кетди

2019 йилдан бери Humo тўлов тизими Бошқарув раиси сифатида ишлаб келаётган Шуҳрат Қурбонов компаниядан расман кетди.

Унинг ўрнинга Алексей Максимов Бошқарув раиси лавозимига тайинланди. У бунга қадар Octobank Бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Humo тўлов тизимини Paynet 65 млн долларга давлатдан сотиб олган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ўзбекистон туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 11 март куни Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Сессияда лавозимидан озод этилган Шерзод Йўлдошев ўрнига янги туман ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Бегматов Равшанбек Бердалиевич номзоди Ўзбекистон тумани депутатлари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди.

Маълумот учун Равшанбек Бегматов ҳозирга қадар Сув хўжалиги вазирлиги ирригация тизимларидан ва йирик гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. У 2021 йилдан буён туманга раҳбарлик қилган Шерзод Йўлдошев ўрнини эгаллади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ўзбекистон президенти Парижга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11 март куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ Париж шаҳридаги Елисей саройида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, Франция расмийлари ва етакчи компаниялари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Кўп қиррали Ўзбекистон-Франция муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Саммит якунида давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Навоийда қариялар яшайдиган уй чўкканига 4 йил тўлди. Мутассадилар «ўрганиб чиқишяпти»…

EFFECT.UZ’га навбатдаги мурожаат Навоий шаҳридан келиб тушди. Фуқароларнинг ёзишича, улар яшаётган Қизилқум кўчасидаги 6-уй чўкканига тўрт йил бўлган. Домнинг кириш қисмининг чап томонидаги фундамент чўкиб кетган ва ертўлага кирганда фундамент қисми кўринмайди.

Уйда яшовчи фуқаролар масала юзасидан 2022 йил 20 ноябр куни Навоий шаҳар ҳокими (айни пайтда собиқ) Мурод Эгамқуловга мурожаат қилишган, аммо «ўрганиб чиқамиз»дан бошқа жавоб қайтарилмаган.

Бундан ташқари, фуқаролар Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсуновга, Навоий вилояти Қурилиш сохасида худудий назорат инспексияси бошлиғи Д.Ботировга, шунингдек, вилоят прокурорига мурожаат қилишган. Сўнгги мурожаат шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашевга йўлланган.

Дарҳақиқат, видеотасвирларда кўриб турганиздек ушбу уйларда ҳолат жуда ҳам жиддий. Effect.uz мазкур муаммо ортидан тегишли идоралардан ижобий натижа кутиб қолади.

Сизда ҳам муаммо борми? @effectuzmurojaat профилига ёки +998909053332 рақамига қўнғироқ қилинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли эҳтиёжманд қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш раҳбариятнинг асосий вазифаларидан бири – Нилуфар Аллабергенова

Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова, Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов “Армуғон” маҳалласининг эътиборга муҳтож аҳолисини қўллаб-қувватлашга қаратилган ташрифлар доирасида маҳаллада истиқомат қилувчи 68 ёшли Манзура онанинг хонадонида бўлишди.

Нилуфар Аллабергенова фуқаро билан суҳбат асносида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш туман раҳбариятининг асосий вазифаларидан бири эканлигини таъкидлади.

У инсонпарварлик ва ўзаро ёрдам ҳар бир жамиятнинг пойдевори эканини қайд этиб, Манзура онага келгусида ҳам ҳар томонлама кўмак кўрсатилишини билдирди. Туман ҳокими фуқаронинг дори дармонларини жойида олиб келиб берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Тоштурмада туғилган бола» – Суд фирибгарликда айбланаётган бир қанча фуқароларга ҳукм ўқиди

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида жиноий уюшма ташкил этиб, кредит орқали кўплаб фуқароларни чув туширгани айтилаётган 13 нафар судланувчига ҳукм ўқилди.

Effect.uz’га маълум бўлишича, бир қатор МЧЖ мансабдорларига нисбатан ЖКнинг 242-моддаси (жиноий уюшма ташкил қилиш) 1-қисми, 243-моддаси (жиноий даромадларни легаллаштириш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “в” банди билан жиноят иши очилган.

Хусусан:

1. “Mega-auto-Leasin” МЧЖ,
2. “Mega avto Leasin-Hamkor” МЧЖ,
3. “Ishonch Auto Leasin” МЧЖ,
4. “Ishonch Lizing Cars” МЧЖ,
5. “Asr Auto Leasin” МЧЖ,
6. “Asr Auto” МЧЖ,
7. “Baraka Avto Baraka Business” МЧЖ,
8. “Baraka Auto Community” МЧЖ.

Жиноят иши доирасида 13 нафар киши қамоққа олинган, (шулардан икки нафари аёл, бири қамоқ (Тоштурма) да фарзандли бўлган).

Дастлабки тергов давомида жами 184 нафар жабрланувчиларга нисбатан 5 млрд 242 млн 83 минг сўмлик моддий зарар етказилганлиги аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
EFFECT.UZ | Расмий канал
ИИВ вазир ўринбосари Шавкат Раҳмонов лавозимидан озод этилди Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи Шавкат Раҳмонов лавозимидан озод этилди. Ҳозирча унинг нима сабабдан ишдан бўшатилгани бўйича расмий хабар мавжуд эмас.…
Ички ишлар вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Президентнинг тегишли қарори билан Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимини эгаллаб келган полковник Аюбхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунингдек, президентнинг тегишли фармойиши билан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти раҳбари лавозимига полковник Улуғбек Шухратович Ташходжаев тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, тезкор-қидирув департаменти бошлиғи Шавкат Раҳмонов лавозимидан озод этилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Туркия MICE туризмини ривожлантириш учун дадил қадам ташламоқда

Истанбул сўнгги йигирма йил давомида йирик конгресслар ва корпоратив тадбирларга мезбонлик қилиб, мавқеи халқаро MICE бозорида юксалмоқда.


👉 https://effect.uz/6245

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Андижондаги Республика Суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази филиалида 200 га яқин ўлчаш воситаси метрологик текширувдан ўтмаганлиги аниқланди

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциянинг Андижон вилояти инспекторлари томонидан Андижон шаҳрида жойлашган «Республика Суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Андижон филиали» ДМда давлат назорати ўтказилган. Бу ҳақда инспекция Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, текширувда муассасада жами 188 дона ўлчаш воситаси метрологик текширувдан ўтмаган ҳолда суд-тиббий экспертиза хизматларида қўлланиб келинаётгани аниқланган.

Бу ҳолат «Метрология тўғрисида»ги Қонунининг 16-моддаси ҳамда O‘z DSt 8.003:2005 давлат стандартининг 4.4-банди талабларига зид экани белгиланган. Текширув натижасида муассаса раҳбарига маъмурий чора кўрилган, ҳамда 188 дона тиббий ускуна ва ўлчаш воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш бўйича кўрсатма берилган.

Маълумот ўрнида, ўлчаш воситаси — ўлчашлар учун фойдаланиладиган ва белгиланган метрологик хусусиятларга эга бўлган техника воситаси ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Яна бир неча авлод йўқотмаслик учун ҳам «Таълим – тарбия» каналини очишимиз шарт. МТРК уйғонсин энди!

Дунё геосиёсий майдонида кескин ўзгаришлар бўлмоқда. Аввалгидек асосан ҳарбий ҳаракатлар эмас, ғоявий курашлар кучаймоқда. Ташқи хавфлар тобора ортиб бормоқда!

Бундай вазиятларда эса бизни фақатгина ТАЪЛИМ ва ИЛМ-ФАН ислоҳотларигина ривожлантиради ва қутқаради! Дунёдаги ҳар қайси энг ривожланган давлатлар аввало таълимга, илм-фанга сармоя киритибгина шу даражага эришди, спортчию – отарчиларига эмас!

👉 https://effect.uz/6246

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Эртага ҳаво ҳарорати 23 даражада исийди

Ўзгидромет эртага, 12 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.


👉 https://effect.uz/6247

Telegram I Facebook I YouTube I Live
2025/03/13 19:33:06
Back to Top
HTML Embed Code: