Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Франциянинг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан тақдирланди
Президент Шавкат Мирзиёев Франция Республикасининг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан тақдирланди. Давлат раҳбарига юксак мукофотни Франция Президенти Эммануэль Макрон тантанали равишда топширди.
Маълумот учун, Фахрий легион ордени 1802 йилда таъсис этилган. Францияда ушбу орден алоҳида хизматларнинг давлат даражасида эътироф этилиши ва шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

Камбағал оилалар реестрига киритилган айрим оилаларга субсидия ажратилади
Президент фармонига кўра:
2025 йил 1 апрелдан “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали, 2025 йил 1 сентябрдан эса “Аёллар дафтари” жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига кам таъминланган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади.
2025 йил 1 майдан “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади.
2025 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам ўрнига ушбу ҳудудларда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойида артезиан қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик сув фильтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби жорий этилади.
Бунда субсидия харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.
2025 йил 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга БҲМнинг 6 баравари миқдоридаги бир марталик нафақа пули “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланади.

Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 36,3 миллионга етди
Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2025 йил 1 январь ҳолатида мобил алоқа абонентлари сони шунчага етган.
Йиллар кесимида ўсиш динамикаси:
🔹 2021 йил – 26 млн
🔹 2022 йил – 29 млн
🔹 2023 йил – 32 млн
🔹 2024 йил – 34,3 млн
🔹 2025 йил – 36,3 млн
Ўсиш тенденцияси мобил алоқа хизматларига бўлган талабнинг ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

Фарғона аэропорти бир неча соатга ёпилди
12 март куни Фарғона халқаро аэропортида Новосибирскдан S7-5561 рейси билан учган S7 Airlines (Россия) авиакомпаниясининг Boeing 737-800 самолёти учиш-қўниш йўлагида қолиб кетгани туфайли аэропорт бир неча соатга ёпилиб, Boeing 737 самолёти парвоздан четлатилди. Бу ҳақда «Авиаторщина» хабар берди.
Қайд қилинишича, самолёт қўнгандан сўнг, учиш-қўниш йўлагида ҳаракатланаётганда ўнг асосий шассидаги ташқи ғилдирак чиқиб кетган. Кема командири самолётни тўхтатиб, муҳандис-техник ходимларни чақирган. Самолётни кўздан кечириш чоғида ғилдиракни ушлаб турувчи мурватлардан бир қанчаси етишмаётгани аниқланган.
Шундан сўнг, йўловчилар учиш-қўниш йўлагига туширилиб, юклари билан бирга аэропорт терминалига етказилган. Boeing 737 самолёти парвоздан четлатилган ва бир неча соатдан кейин перронга олиб борилган.
Таъкидланишича, Фарғона аэропорти ягона учиш-қўниш йўлаги тўсилиб қолгани сабабли вақтинча ёпилган. Шу сабабли Внуководан Фарғонага парвоз қилган Utair авиакомпаниясининг Boeing 737 самолёти Тошкент аэропортига қўнишга мажбур бўлган.
S7 авиакомпанияси Ўзбекистондан қайтиш парвозини амалга ошириш учун Новосибирскдан захирадаги самолётни юборгани таъкидланмоқда.

ДХХ яна бир қанча жиноятчиларни қўлга олди
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона туманидаги “Миндонобод” МФЙдаги уйлардан бирида синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаш мақсадида ташкил этилган нарколаборатория фош этилди.
Аниқланишича, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1990 ва 2001 йилларда туғилган 3 нафар шахс мазкур хонадонни ҳар ойига 250 АҚШ долларидан ижарага олиб, у ерда гиёҳвандлик воситалари тайёрлаш билан шуғулланишган.
Кўздан кечириш давомида, ушбу манзилдан 8 кг. 185 гр. Альфа-ПВП, 4 кг. 209 гр. “Спайс”, 427 гр. “Мефедрон” синтетик наркотик моддалар ҳамда уларни тайёрлашда керак бўладиган 12 кг. 326 гр. махсус суюқлик ва 13 кг. 925 гр. тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ташаббусли бюджет"нинг 2025 йилги 1-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди
Овоз бериш жараёнлари 20 март соат 23:59'га қадар давом этади. Ходимларини «Очиқ буджет»га овоз йиғишга мажбурлаган раҳбарларга қандай жавобгарлик бор?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига мувофиқ мажбурий меҳнатга йўл қўйган мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача (16,5 миллион сўмдан 33 миллион сўмгача) миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.
Муаллиф: Камола Қурбонова

Бу йил ҳам ОТМга кириш имтиҳонларида максимал балл 189 бўлади
Тест топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.
Барча учун мажбурий 3 та фан:
Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ в.б. тиллар) 10 та;
Математика 10 та;
Ўзбекистон тарихи 10 та.
30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.
Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:
фан 30 та савол (ҳар бири 3.1 баллдан 93 балл);
фан 30 та савол (ҳар бири 2.1 баллдан 63 балл).
60 та савол жами 156 балл.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Тест топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.
Барча учун мажбурий 3 та фан:
Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ в.б. тиллар) 10 та;
Математика 10 та;
Ўзбекистон тарихи 10 та.
30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.
Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:
фан 30 та савол (ҳар бири 3.1 баллдан 93 балл);
фан 30 та савол (ҳар бири 2.1 баллдан 63 балл).
60 та савол жами 156 балл.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ифторлик ва саҳарлик учун меню
Саҳарлик ва ифторлик дастурхони учун фойдали маҳсулотлар рўйхати билан таништириб ўтамиз. Қуйидаги маҳсулотлар бизни кун давомида чанқашимизга ва ичган сувимизнинг тезроқ танамизни тарк этишига сабаб бўлиши мумкин. Саҳарлик ваҳтида имкон қадар бу маҳсулотларни камроқ истеъмол қилишингизни маслаҳат берамиз:
ёғли маҳсулотлар ва ёғли овқатлар;
меъёридан ортиқ аччиқ чой ичиш;
дудланган гўшт маҳсулотлари;
тузи кўп маҳсулотлар;
тузлама маҳсулотлар;
кофе ва кофеинга бой маҳсулотлар;
шакарни ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш.
Сут маҳсулотларидан творог, ёгурт, қатиқ, сметана, сутнинг ўзи жуда ҳам фойдали ҳамда бу маҳсулотлар билан кун давомида чанқамасдан юришм мумкин.

Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда 15 503 та чет эл инвестицияси иштирокидаги корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.
Улардан 4 011 таси қўшма корхоналар ва 11 492 таси хорижий корхоналар ҳисобига тўғри келган.
Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар капитали иштирокида корхоналар сони қуйидагича:
Хитой – 3 576 та
Россия – 3 016 та
Туркия – 1 899 та
Қозоғистон – 1 082 та
Жанубий Корея – 662 та
БАА – 347 та
Тожикистон – 329 та
Ҳиндистон – 316 та
АҚШ – 307 та
Қирғиз Р. – 303 та
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда 15 503 та чет эл инвестицияси иштирокидаги корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.
Улардан 4 011 таси қўшма корхоналар ва 11 492 таси хорижий корхоналар ҳисобига тўғри келган.
Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар капитали иштирокида корхоналар сони қуйидагича:
Хитой – 3 576 та
Россия – 3 016 та
Туркия – 1 899 та
Қозоғистон – 1 082 та
Жанубий Корея – 662 та
БАА – 347 та
Тожикистон – 329 та
Ҳиндистон – 316 та
АҚШ – 307 та
Қирғиз Р. – 303 та
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон халқаро логистика рейтингида божхона кўрсаткичи бўйича 74-ўринга кўтарилди
Жорий йилнинг 7 март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида божхона қўмитаси томонидан божхона фаолиятини такомиллаштириш ва рақамлаштириш, ўтган йилда эришилган асосий кўрсаткичлар борасида матбуот анжумани ўтказилди.
Мазкур анжуманда божхона қўмитаси раисининг ўринбосари Нодир Мусамухамедов журналистларга «Божхона фаолиятини такомиллаштириш ва рақамлаштириш, ўтган йилда эришилган асосий кўрсаткичлар ва келгусидаги режалар» мавзусида батафсил ахборот берди.
Шунга кўра, президент томонидан олиб борилаётган очиқ, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсат натижасида, сўнгги йилларда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг ҳажми кескин ошиб бораётганлиги ҳақида айтиб ўтилди.
Аҳамиятли жиҳати шундаки, тизим соддалаштирилиши орқали 6 мингга яқин экспортёр ҳамда 20 мингга яқин импортёрнинг сарф-харажати ва вақти тежалган.
Муаллиф: Гулбиби Эшмаматова