tgoop.com/eltuz2022/32024
Last Update:
"Яхудий - бу душман" деган диний бульшит пропаганда Ўзбекистондаги масжидларда ўзбек муллалар тарафидан 7/24 форматда тизимли олиб борилмоқда.
Бундай антисемитизм ва қотиллик пропагандасига стоп дейилмас экан калласи ошқовоққа айланган ўзбеклар қотиллик қилаверади.
БААда яҳудий раббини ўлдирган уч ўзбек Олимбой Тоҳирович (28 ёш), Маҳмуджон Абдураҳим (28) ва Азизбек Комилович (33) бу тур жиноятга қўл урган илк қотил эмас.
Жорий йил май ойида ЎзДЖТУнинг 19 ёшли талабаси Исроилнинг Тошкентдаги элчихонаси биносига керосин шишасини улоқтириб, ўт қўймоқчи бўлгани учун 5 йилга қамалганини эслайсизми?
Молдавия ва Исроил ватандоши бўлган руҳонийни БААда ўлдирган уч ўзбек ҳам Ўзбекистондаги муллалар тарафидан "билимлантирилиб илхомлантирилган"
Ўзбекистонни Яқин Шарқдаги амакивачча сомийлар ўртасидаги можарога суқмоқчи бўлган муллабаччалар жиноий жазога тортилмас экан ТИВ раҳбарининг гаплари шунчаки дипломатик риторика бўлиб қолваеради.
Ўзбекистон асрлар давомида яҳудийлар билан дўст иноқ яшаган ўлка деган мавқени сақлаб қолиш учун ОАВларга радикалларнинг сизиши ва террор марказлари молиялашига чек қўйиш лозим.