Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
- Telegram Web
Telegram Web
НАВОИЙДА БОШ ШИФОКОР ҲАМШИРАНИ ЎЛАСИ ҚИЛИБ УРДИ

Навоий шаҳридаги Ногиронларни реабилитация қилувчи шифохонада ҳамшира аёвсиз калтакланди.
Бу жиноятни бош шифокор вазифасини бажарувчи Бобожонов Искандар қилгани таъкидланмоқда.

25 ноябрда дўппосланган жабрланувчи Норқулова Муқаддас беҳуш ҳолатда Неврохирургия бўлимида ётқизилган.

Бобожонов Искандар ҳамшира билан иш ўрни масаласида тортишиб қолган.

38 яшар Норқулова Муқаддаснинг иш бўйича барча ҳужжатлари жойида, сертификати ҳам бор.

Лекин бош шифокор вазифасини бажарувчи Бобожонов Искандар унинг иш ставкасини қисқартиришга уринди. Бошлиқ бу ставкани ўзига яқин бўлган ҳамшираларга тақсимламоқчи эди.

Ҳамшира Норқулова Муқаддас шу боис фуқаролик судига мурожаат қилди.

Бобожонов Искандар айнан шу мурожаат сабабли ҳамширага ўчакишиб уни аёвсиз ургани иддао қилинмоқда.

Норқулова Муқаддаснинг боши ёрилган, ички аъзолари шикастланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан бу диктатор бош шифокорга нисбатан кескин чора кўриш сўралади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚАРШИДА ИККИ ЎҒРИ БАНКОМАТНИ ЎМАРИШГА УРИНДИ


Қарши шаҳрининг Боғобод маҳалласида 2024 йилнинг 22 ноябрь куни юзини ниқоб билан беркитган икки ўғри банкоматни ўмаришга уринган.

Маҳаллий вақт билан соат 12:09 да ўғрилар давлат рақами ечилган транспорт воситасида келиб, банкоматни машинага ортмоқчи бўлган.

Улар ўз режасини амалга ошириш учун банкомат орқасидаги кузатув камерасига кўринмасликка ҳаракат қилишган.

Аммо ҳодиса жойига орқадан бошқа бир машина яқинлашаётганини кўриб, ўғрилар банкоматни йўлда ташлаб кетишган. Банкоматга шикаст етмаган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот органлари ушбу воқеа бўйича суриштирув ишларини олиб боришмоқда. Банкомат ва у боғланган молиявий маълумотлар муҳофазага олинган.

Воқеа бўйича ҳали расмий маълумотлар чиқарилгани йўқ. Ҳодиса юзасидан ҳуқуқ-тартибот органларининг баёноти кутилмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СUI BONO ЁХУД КОМИЛ АЛЛАМЖОНОВНИ ЙЎҚ ҚИЛИШДАН КИМ МАНФААТДОР?

40 йил яшаб 40 чиғириқдан ўтди Комил Алламжонов.

Аммо бундан роппа роса бир ой муқаддам юз берган ҳодиса шояд энг оғир синов бўлса у учун.

Мулозимга суиқасд қилинар экан кўпчилик илк кундан қотилларни эмас заказчикларни қидира бошлади.

Пиар учун Комил Алламжоновнинг ўзи қилган бу ишни деган версиянинг умри қисқа бўлди.

Кеча Бош прокуратура қотилликка уринишда алоқадор беш киши қўлга олингани ва яна икки киши қидирувда эканини эълон қилди.

Асосий айбланувчилардан бири Жавлон Юнусов Кореяда қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Бу орада айни шу иш доирасида ДХХ раиси, унинг муовини ва яна қатор юқори истиҳборотчилар, Ички ишлар зобитлари ва ҳоказо казо казолар ишдан олингани маълум бўлди.

Аммо асосий саволга ҳозиргача жавоб берилгани йўқ: Cui bono?

Cui bono — лотин тилидаги ибора бўлиб, "Кимга фойда?" ёки "Бунинг фойдаси кимга?" деган маънони англатади.

Бу ибора кўпинча ҳуқуқшуносликда ёки таҳлилда қўлланади ва бирор воқеа, ҳаракат ёки жиноятдан манфаатдор бўлган шахсни аниқлаш учун ишлатилади.

Яъни, агар бирор бир воқеанинг ёки ҳаракатдан ким манфаатдор эканлигини аниқласангиз, масалага таъсир қилувчи шахсларни топиш мумкин бўлади.

Масалан, жиноятни тергов қилишда, "Ким бу жиноятдан фойда кўради?" саволини бериш терговга муҳим йўналиш беради. Cиёсий воқеаларни таҳлил қилишда ҳам бу принцип кенг қўлланади.

Сиёсий саҳнадаги бундай ҳодисалар кўпинча яширин ўйинларни очиб беришга туртки беради.

ДХХ раҳбариятининг ишдан олиниши бу жараённинг қийшиқ томонларини фош қилаётган кўринади.

Бунда асосий мақсад нафақат ҳақиқатни аниқлаш, балки келгуси сиёсий хавфларни ҳам нейтраллаштиришдир.

Нега айнан Комил Алламжонов ҳадафга олинди? Нега сайловга бир кун қолганда бу мудҳиш воқеа юз берди – бу шунчаки тасодифми ёки олдиндан чуқур режаланган конспирациянинг бир қисмими? Бордию мақсадга эришилсаю Комил Алламжонов ўлдирилса, кейинги қадам нима бўлиши керак эди: Сайловни бузишми ёки оддий меркантил мақсаддан ҳузурланиш?

Алламжонов ўз фаолияти давомида кўплаб кучли рақибларни орттирган бўлиши мумкин. Уни йўқ қилиш орқали шахсий мақсадлар кўзланган бўлиши эҳтимоли мавжуд.

Қўйилган мазкур саволларга жавоб топиш муҳим.

Cui bono? Айнан шу саволнинг жавоби ҳамиша оғир.

Суиқасд ортида турган шахслар ёки гуруҳларнинг мақсадлари таҳлил қилиниши зарур. Бу ҳодиса нафақат Алламжоновнинг, балки Ўзбекистондаги сиёсий тизимнинг келажаги учун ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

Хуллас, саволни кўндаланг қўямиз: Cui bono, жаноблар?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Капсула Мунди: Экологик дафн учун инновацион лойиҳа

Капсула Мунди инсонларни дафн қилиш учун экологик ва барқарор алтернативани таклиф қиладиган инновацион лойиҳадир.

Унинг концепцияси инсон жасадини табиат учун озуқа манбаига айлантиришга қаратилган.

Бу капсула биодеградацияланувчи материаллардан тайёрланган бўлиб, жасад билан биргаликда вертикал ҳолда кўмилади ва тупроқ билан қопланади. Унинг устига эса дарахт экилади.

Жасад чириб, озуқа моддаларини чиқарган сари, бу моддалар дарахтнинг ўсишига ёрдам беради ва табиий ёдгорлик ҳудудини яратади.

Лойиҳанинг мақсади қабристонларни муқаддас ўрмонларга айлантириш бўлиб, ҳар бир дарахт вафот этган яқин кишига ҳурмат рамзи сифатида намоён бўлади.

Ўлганингиздан кейин ўғитга айлантиришларига рози бўлармидингиз?

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТЎРАҚЎРҒОН УЧУН ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ҚИЗИҚМАСМИ?


Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳануз давом этмоқда. Ҳар куни солиқ бўйича йиғилиш эзворди. Ҳар бир раисга 3 млн дан маблағ тушириш топшириғини қўйишган. Режа бажармаган раисга нисбатан чора кўрилади.


Энди бугунги масала нима эмиш, ҳар бир МФЙдан ишсиз фуқароларни пахтага жалб этишимиз керак экан. Ҳозирги совуқ кунларда “каттакон”лар хотинини, оиласини олиб чиқсин-чи, пахтага ярармикан?

Солиқнинг 10 % МФЙ маҳалла ҳисобига тушади, дейилгани билан унинг ҳатто бир сўмини ишлатолмаймиз. Биттадан планшет берилиб, қолган пул музлатиб қўйилган. Яшил маконга дарахт эксинми? Миграция билан шуғуллансинми? Пахта терсинми?


Қайси бирини қилишниям билмай қолдик. Ойлик бир аҳвол. Октябрь ойининг “расчёт”идан обуна учун 750 000 минг сўм ушлаб қолинди. Ноябрь авансидан яна 750 000 кам туширилди. Нима сабабдан бунақа деб сўрасак, ғазнада маблағ йўқ эмиш. Наҳотки бутун бошли МФЙ раисига ғазнада пул етарли бўлмаса?

Майли, ҳаммасига ҳам чидаймиз-у, лекин якшанба иш дейишгани ортиқча. Шу Тўрақўрғон тумани учун Президент қарори қизиқмасми?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ФАРҒОНАДА ИИБ ХОДИМЛАРИНИНГ ЗЎРАВОНЛИКЛАРИ

«Ассалом алайкум, сизга Фарғонадан ёзяпман. Шу йилнинг 21 ноябрь куни Фарғона вилояти Фурқат тумани марказида ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари хусусий тадбиркорнинг эри йўқлигида дўконидан куч ишлатиб, мажбуран олиб чиқиб кетишган ва ИИБ биносида асоссиз равишда 8 соат ушлаб туришган. Тадбиркорнинг эри ва 15 ёшли ўғлини ҳам куч ишлатиб, олиб бориб, асоссиз равишда ИИБ биносида тунги соат 2 гача ушлаб туришган.

ИИБ ходимлари ўз айбларини яшириш мақсадида дўконга қайтиб келиб, дўкон камераси хотирасини дўкон эгасидан рухсатсиз ечиб олиб кетишган. ИИБ ходимлари аёлни машинанига мажбуран ўтқазганидан сўнг унга нисбатан турли уятли сўзлар ишлатиб, шилқимлик қилишган.

Гувоҳларнинг айтишича, ИИБ ходимларидан икки нафари спиртли ичимлик таъсирида бўлган.

ИИБ ходимлари тадбиркорнинг вояга етмаган, 15 ёшли қўл жанги бўйича Осиё чемпиони бўлган ўғлини гуруҳ бўлиб урган ва тан жароҳати етказган. Улар 10 ёшли қизини ҳам олиб кетмоқчи бўлиб қувган, шу пайтда қизча қўрқиб қолиб, сийдик ушлай олмайдиган ҳолатга тушиб қолган.

Хусусий тадбиркорнинг аёли ИИБ биносида саломатлиги ёмонлашиб, қон босими кўтарилган бўлса ҳам, ваҳшийлик кўрсатган ИИБ ходимлари тез ёрдам чақирмаган ва уни мажбуран ушлаб туришган.

Гувоҳлар ва тадбиркорнинг оила аъзоларидан қўл телефонларини тортиб олиб, телефон хотирасини ўчириб беришган. Улар шу орқали ўз қилмишларини яширишга уринмоқдалар.

Бир ой олдин хусусий тадбиркор Раҳмонов Авазбекни ИИБ биносига чақириб, мажбуран соқолини олдиришган ва уни суратга олишган. Агар соқолини олмаса, чет элга чиқиш учун паспорт бермасликлари, Ҳаж зиёратига бора олмаслигини айтиб, қўрқитишган. Шунингдек, ИИБ ходимларининг "қонуний талабларига" бўйсунмаганликда айблаб, 15 суткага қамаш билан таҳдид қилишган.

Юқори турувчи ташкилотлар в инсон ҳуқуқлари бўйича тегишли идоралардан тадбиркор ва унинг оила аъзоларини ҳеч нарсадан қайтмайдиган ИИБ ходимларидан ҳимоя қилишларини, ИИВдан мазкур ҳолат бўйича ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатларига изоҳ беришларини, Бош прокуратурадан эса ИИБ ходимларига қонуний чора кўришларини таъминлашларини сўраймиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Яхудий - бу душман" деган диний бульшит пропаганда Ўзбекистондаги масжидларда ўзбек муллалар тарафидан 7/24 форматда тизимли олиб борилмоқда.

Бундай антисемитизм ва қотиллик пропагандасига стоп дейилмас экан калласи ошқовоққа айланган ўзбеклар қотиллик қилаверади.

БААда яҳудий раббини ўлдирган уч ўзбек Олимбой Тоҳирович (28 ёш), Маҳмуджон Абдураҳим (28) ва Азизбек Комилович (33) бу тур жиноятга қўл урган илк қотил эмас.

Жорий йил май ойида ЎзДЖТУнинг 19 ёшли талабаси Исроилнинг Тошкентдаги элчихонаси биносига керосин шишасини улоқтириб, ўт қўймоқчи бўлгани учун 5 йилга қамалганини эслайсизми?

Молдавия ва Исроил ватандоши бўлган руҳонийни БААда ўлдирган уч ўзбек ҳам Ўзбекистондаги муллалар тарафидан "билимлантирилиб илхомлантирилган"

Ўзбекистонни Яқин Шарқдаги амакивачча сомийлар ўртасидаги можарога суқмоқчи бўлган муллабаччалар жиноий жазога тортилмас экан ТИВ раҳбарининг гаплари шунчаки дипломатик риторика бўлиб қолваеради.

Ўзбекистон асрлар давомида яҳудийлар билан дўст иноқ яшаган ўлка деган мавқени сақлаб қолиш учун ОАВларга радикалларнинг сизиши ва террор марказлари молиялашига чек қўйиш лозим.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"ASHRAF RAMAZOD GP" КОРХОНАСИДАГИ СИРЛИ ЎЛИМ САБАБЛАРИ АНИҚЛАНДИМИ?

Тошкент вилояти Чиноз туманидаги "Ashraf Ramazod GP" корхонасида ўлим билан якун топган ҳодиса бўйича тергов ишини қайта кўриб чиқиш талаб қилинмоқда.

Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи Нусратов Тоҳир Бахтиёр ўғли Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош прокуратура, ИИВ ва бошқа тегишли органларга шикоят аризаси йўллаган. Нусхаси Элтузга юборилган шикоятда Нусратов Тоҳир отаси Нусратов Бахтиёрнинг ўлими бўйича Чиноз тумани прокурори томонидан жиноят ишини қўзғатиш рад этилганлигига норозилик билдирган.

Ҳодиса ҳақида қисқача маълумот

2024 йилнинг 2 февраль куни Чиноз туманидаги корхонада ишловчи марҳум Нусратов Бахтиёр Равшанович ҳалок бўлган. Суд-тиббий экспертиза хулосаларига кўра, унинг ўлими бош мия ёпиқ жароҳати, энса суяги синиши ва бошқа тан шикастлари натижасида содир бўлган. Шу билан бирга, унинг қонида 1,76% этил спирти миқдори аниқланган.

Чиноз тумани прокуратураси терговга қадар текширув ўтказиб, ҳодисада жиноий таркиб йўқлигини билдирган. Уларга кўра, марҳум маст ҳолда бетон зинадан йиқилиб кетган ва ўзига оғир тан жароҳат етказган.

Нусратовнинг шикояти

Марҳумнинг ўғли шикоят аризасида қуйидаги муҳим жиҳатларга эътибор қаратади:
1. Гувоҳликларнинг зиддиятли баёнотлари: Шикоятда айтилишича, гувоҳлар орасидаги баёнотлар ўзаро қарама-қарши ва видео кузатув материаллари билан мос келмайди.
2. Корхона жавобгарлиги: "Ashraf Ramazod GP" корхонасининг хавфсизлик қоидаларига риоя қилган-қилмаганлиги бўйича текширув ўтказилмаган.
3. Терговда бир ёқламалик: Шикоятчи тергов жараёнида мавжуд далиллар тўлиқ ўрганилмаганлиги ва прокурор томонидан иш бир томонлама ёпилганлигини таъкидламоқда.

Жамоатчилик вакиллари ва ҳуқуқшунослар фикри

Бу иш жамоатчилик ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган. Ҳуқуқшунослар ишда хавфсизлик қоидалари бузилган бўлиши мумкинлигини, шунингдек, мустақил текширув зарурлигини таъкидламоқда.

Бундан ташқари, шикоятчи "корхона худудида спиртли ичимлик истеъмолига йўл қўйилганми?" деган саволга жавоб бериш зарурлигини таъкидлайди.

Тегишли органлардан жавоб кутилаяпти

Нусратов Тоҳир Бахтиёр ўғли ҳодисада жиноят таркиби бор ёки йўқлигини аниқлаш ва отасининг ўлимига сабабчи бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича органлардан яна бир бор қонуний чора кўришни сўрамоқда.

Ушбу иш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг муносабати кутилаяпти.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЯШНОБОДДА УСТОЗЛАРГА ҚИЛИНГАН НОҲАҚ МУНОСАБАТ ЁХУД ПРОКУРАТУРА ХОДИМАСИНИНГ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ ҲАҚИДА

Ҳурматли Элтуз ходимлари,

Сиз ҳамиша ҳақиқатни ёритасиз ва халқ тарафини оласиз.

Мен мактабда 30 йилдан бери дарс бераман. Бошланғич синф устозиман ва бу билан фахрланаман. Синфимда 45 нафар болажон таълим олишади. Тўғри меъёр бўйича ўқувчи сони 35 нафар бўлиши керак. Лекин ота-оналар ўртасида сифатли билим берганим боис менга талаб кучли.

Дарс муқаддас. Дарс жараёнига 100% ўқитувчи жавобгар. Дарс мобайнида ҳеч кимни огоҳлантиришсиз ва рухсатсиз киришга, шу билан бирга ўқувчилар олдида ўқитувчига қўпол муомалада бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, деб белгиланган "Таълим тўғрисидаги қонун"да.

Лекин Яшнобод тумани прокуратураси ходимаси Сабрина Шуҳратовна мактаб ва боғчаларга асоссиз турли текширувлар уюштириб, дарс мобайнида ҳеч кимни огоҳлантиришсиз ва рухсатсиз кириб, мактаб ва боғча ходимларига, устозларга худди ўғри жиноятчидек қараш, ёши катта ўқитувчиларни қўрқитиб "қаматаман" деб таҳдид қилиш каби хатти-ҳаракатларини амалга оширмоқда.

Бундай ҳолатларда барча текширувчилар маданиятли ва қўллари кўксларида муомала сақлаган ҳолда келишади. Миллионер устоз бормикан Ўзбекистонда? Нима учун соҳа эгалари ўз ишини бажармайди?

Мактабларда Миллий Гвардия ёрдами яхши, лекин прокуратура нима учун мактабга аралашади? Жиноятчилик ошиб бораётган пайтда халқнинг болаларига билим бериб турган устозларни беҳурмат қилиш қандай мантиққа тўғри келади?

Президентимиз "Муаллимларни ҳурмат қилмаган инсонни мен ҳам ҳурмат қилмайман" деган эдилар. Ушбу қоидани ерда қолдириш керак эмас. Шоҳдир, гадодир, мактабдан чиқадику!

Сиздан илтимос, Сабрина Шуҳратовна деган шахсга таъсирчан чора кўришларини сўраймиз. Унинг хатти-ҳаракатлари прокуратура обрўсига путур етказмоқда. Президентимиз унинг устозларга муносабати ҳақида хабардормилар?

Ҳурматли Элтуз ходимлари, биз бу муаммони ҳеч қаерда ошкор қила олмаймиз. Бу масала бўйича директор ҳузурига мурожаат қилиш фойдасизлигини биламиз. Бизнинг сўнгги умидимиз сизда. Илтимос, биз билим тарқатувчи, нафақа ёшидаги устозларни қўллаб юборасизлар.
Ҳурмат билан,
Яшнобод туманидаги устозлар номидан.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
ELTUZ
КАСБИ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ БОЛАСИ ҚАНДАЙ ЙЎЛДАН МАКТАБГА ҚАТНАЙДИ? Қашқадарё вилояти Касби туманидаги Денов қишлоғи йўллари таъмирталаб. Ёғингарчилик мавсумида болалар лой кечиб мактаб-боғчага қатнайди. Ёз фаслида кўчаларга сув қувири ётқизилди, шундан кейин…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ELTA'SIR: ВАЙРОН ЙЎЛ ТЕКИСЛАНДИ

Қашқадарё вилояти Касби тумани Денов қишлоғидаги йўл-кўчаларнинг абгор ҳолати ҳақида Элтуз хабар берган эди.

Қишлоқнинг боғчага элтувчи марказий йўл бир нави текисланди. Энди болалар боғча ва мактабга лой кечиб қатнамайди.

Туман раҳбариятидан ички йўллар аҳволига бефарқ бўлмаслик сўралади.
ҲАМШИРА ЎЗИНИ ЎЗИ УРМАГАН

Навоийда бош шифокор Бобожонов Искандар қўл остидаги ҳамширани ургани ҳақида Элтуз хабар берган эди.

Бунга жавобан «ҳамшира Норқулова Муқаддас ўзини ўзи урган» деган гап тарқалди. Бу иддаони ОАВлар қўш қўллаб таъкидламоқда. Гувоҳликка шифохона ходимлари олинган.

Бироқ жабрланувчининг таъкидлашича, бош врач унинг бошига зарба берган, шундан кейин кўз олди қоронғилашган. Аёл 102 га телефон қилиш учун қўллари титраб телефонини олган.

Шунда Бобожонов Искандар аёлни кескин итариб юборган ва аёлнинг боши яна зарба еган.

Мана аёлнинг видеолари. Бошига бир неча чоклар тушган, ёриқлари кўриниб турибди. Танада кўкариб қорайиш даражасидаги моматалоқ бор. Одам ўзини ўзи шу даражада уроладими?

Нега маҳаллий ОАВ беморнинг ўзи билан гаплашмади? Нега икки томон баробар эшитилмади? Фақат бир томонга гапириш имкони берилди – информацияга қарши дезинформация билан курашишнинг энг чиркин йўли бу.
Ҳолислик нуқтаи назаридан қаралса, нега икки томонга микрофон тутилмади?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
РОССИЯЛИКЛАР МИГРАНТЛАРДАН ТЎЙДИМИ?
Москвадаги Ислом Каримов ҳайкали пойига номаълум кимсалар чўчқа калласини қўйиб кетди.

Бу ҳаракат мигрантларга нисбатан норозилик кайфиятини кўрсатиш учун амалга оширилган.

Чўчқа калласи ёнида ёзув ҳам бор.

«Бу пойтахтмизни тўлдириб уни чиқиндихонага айлантирган ғайридинларга огоҳлантириш. Русларнинг сабр косаси тўляпти. Москвада ўз қонун-қоидаларингизни ўрнатиб рус аёллари билан муносабат қуришингизга йўл қўймаймиз! Россия руслар учун», дейилади мурожаатда.

Россия ташқи ишлар вазирлиги ва полиция бу воқеани ҳали изоҳламади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
ELTUZ
ЮҚОРИ ЧИРЧИҚДА ЮЗ БЕРГАН МУДҲИШ ФОЖЕА 10 ноябрь куни Юқори Чирчиқ туманида 23 яшар Ҳилола Отақулованинг жасади топилди (https://daryo.uz/VxliX1qY). Қутқарувчилар 6 ноябрь куни ўз уйини кечаси тарк этган Ҳилола Отақулова жасадини орадан тўрт кун ўтиб каналдан…
ПАРКЕНТДА АЁЛНИНГ ЎЛИМИ ЮЗАСИДАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

2024 йил 5 ноябрдан 6 ноябрга ўтар кечаси Паркент тумани, Тожибой Ризаев маҳалласида яшовчи 2001 йилда туғилган Ҳилола Отақулова ўз яшаш хонадонидан чиқиб кетган ва бедарак йўқолган. Унинг жасади 10 ноябрь куни Юқоричирчиқ тумани, Янгибозор ҳудудидан оқиб ўтувчи «Қорасув» канали сувидан тан жароҳатлари билан топилди.

Тезкор қидирув ишлари ва текширувлар натижасида Хилола Отақулованинг мунтазам равишда руҳий ва жисмоний тазйиққа учраб келганлиги аниқланган.

Унинг турмуш ўртоғи Н.Отақулов ва қайнонаси С.Туранова томонидан 2023-2024 йиллар давомида уяли телефони олиб қўйилган, яқин қариндошлари билан алоқага чиқиши чекланган, озиқ-овқатдан маҳрум қилинган ва доимий равишда калтакланган. Бу ҳолатлар натижасида марҳума ўз жонига қасд қилишга мажбур бўлган.

Марҳума, ўзининг 5 ойлик чақалоғини уйда қолдириб, «Қорасув» каналига ўзини ташлаб ҳаёт билан видолашган.

Мазкур ҳолат бўйича Паркент туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми асосида 272492/2024-72-сонли жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аҳоли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳар қандай тазйиқ ёки зўравонлик ҳолатлари ҳақида мурожаат қилишлари сўралди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
РАССОМ ТУЗ ЖАҲОЛАТ ВА НАФРАТ ЙИҒИНДИСИ ҲАҚИДА

Институтни битирганимдан сўнг қишлоқ мактабига расм ўқитувчиси қилиб юборишди.

СССРнинг қуюқ даври. 1984 йил. Бир қаватли мактабнинг томида шифер ҳам йўқ. Мактабда давлат идорасида пора билан қўлга тушиб қамалиб чиққан апрс эркак военний делодан дарс берарди.

Қолган ҳаммаси хотинлар эди. Эмчаклари торпеда қовундай хотин директор эди. Эркакча сўкинарди. Ойликни ўзини кабинетида берарди.

Янги келин бўлиб тушган ўқитувчиларнинг ойлигини қайнонаси олиб кетарди. Она тили ўқитувчиси бир амаллаб педучилищени битириб, кейинроқ сиртдан ўқиб диплом олган саводсиз хотин эди. Ўқувчиларни қарғаб уришни биларди. Кўчада семичка сотадиган шаллақи кампирлар каби йиртиқ жемпр ва минг ямоқ кўрпача гулли куйлак кияр, оëғидаги калиши йиртилиб кетганди.

Расм ўқитувчиси сифатида менга шиор ëзиш топширилди. "Коммунизм қурувчилари яшасин" деган шиор ëзиш жоиз эди. Мактабдаги шунча ўқитувчи хотинлар «коммунизм» ëзиладими ëки «камунизмми» деб ўйланиб ўтиришганини эслайман.

Мактаб завхози мактаб ҳовлисида хотинини урарди. Бошланғич синф ўқитувчи хотинлар ëмон болаларни судраб келиб военний делочига урдириб кетишарди.

Бу мактаб билим ўргатиладиган жой эмас, балки болаларни қўй қўрага қамагандай ушлаб ўтирадиган зона эди.

Нега ëздим шунча гапни? Сабаби шуки, мактаблардаги ўқитувчи хотинлар супургиси йўқ ажиналардир.

Бу маллим хотинларнинг миясида билим ўрнига жаҳолат, нафрат ва ақлсизлик концентрати бор.

Мана Иштихондаги мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайдиган хотин икки боласини сўйиб ташлади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/11/27 13:57:39
Back to Top
HTML Embed Code: