Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
32073 - Telegram Web
Telegram Web
ELTUZ
АЁЛ СЕГРЕГАЦИЯСИНИ ЁҚЛАБ ЧИҚҚАН ИМОМ ҲАЙФСАН ОЛДИ Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Ички назорат комиссияси йиғилишининг 2024 йил 25 ноябрдаги 6-сон баённомаси қарорига мувофиқ: Самарқанд шаҳри «Дамариқ» масжиди имом ноиби А.Ҳасановнинг ижтимоий…
РАССОМ ТУЗ ПРОЗЕЛИТИЗМ ҲАҚИДА

Самарқандлик мулла ҳукуматнинг гендер тенглигига шак келтириб хотинларни камситгани учун жазоланди. Бу тўғри. Қаттиқроқ жазоласа ҳам бўларди.

Шу ўринда Ўзбекистон конституциясидаги битта гапга диққат қаратиш зарур. Конституцияда "ҳеч бир мафкура ҳукмрон эмас" деб аниқ ëзилган.

Бу дегани мулланинг гапи худди бошқа юзлаб инонч ва сиғиниш группалари қаторида "унинг фикри" деб қабул қилиниши керак.

Ҳинд руҳонийси "мол гўшти еманг" деса ëки яҳудий рабби "сутгурунчга эт солманг" деса, Жуббали Аҳмад "Қази еманг" деса ëки веганни ашаддийси фақат "дарахт тагига ўзи тўкилган шаптолини ейиш жоиз" деса бу гапларга "уланинг фикри" деб қараш ва констититуция дунëвий қонунларимизга кўра яшашимиз лозим.

Бу ҳолатни, айниқса, ИИВ тизими ходимлари қулоғига исирға қилиб осиб олиши керак.

Ўзбекистон - бу шариат давлати эмас. Ўзбекистон - дунëвий қонунлар амал қилинадиган давлат.

Бу қонунларга кўра, прозелитизм яъни динга чорлаш, одамларни дини ва жинсига кўра айириш тақиқланади.

Масалан, битта муллла "хотинлар яримта бўлади. Уларнинг иккаласининг гивоҳлиги битта эркакка тенглашади," дейди.

Демак, бу дегани хотин киши судда ҳакамлик қила олмайди. Илмий кашфиëтларга экспертлик қила олмайди, ҳатто доктор бўлиб диагноз ҳам қўя олмайди деганидир.

Шу боис мулла, поп, раввин, коҳин, лумба-юмба сектаси шомони бўладими ўз пропагандасини юритганда рамкадан чиқмаслиги жоиз.

Айниқса, мулллалар ўзларини қиëматга қози, жаннатга путёвка берадиган тур оператор ва нима яхшию нима ëмон дейдиган ягона эксперт бўлиш ролидан воз кечиб тинчгина ибодатини қилишликлари лозим бўлади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍197🤬20😁1292
⚡️⚡️⚡️Тошкентлик 16 яшар йигит ташландиқ "Чорсу" меҳмонхонасига рухсатсиз чиқиб 21 этаждан онтарилиб тушиб ўлди. Йигит гўрда.
😢121😁34👍21🤬11🤯5😍4🎉3😱2
⚡️⚡️⚡️Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоилова бошқа 76 ўрисқул қаторида Кипр ватандошлигидан маҳрум қилинди.
👍163😁48🤬18😱8🔥4🎉42😍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгийўл итлар қўриқхонасига айланмоқда-ми?
👍62😱27😁116😢3🤬1
БЎСТОНЛИҚ ТУМАНИ АҲОЛИСИ ЭКОЛОГИК МУАММОЛАРГА ЕЧИМ КУТМОҚДА

Бўстонлиқ тумани Боғчаовул МФЙ аҳолиси ҳудудда йиллар давомида тўпланиб қолган чиқиндини тозалашни сўраб мурожаат қилди.

Маҳалла ҳудудидан ўтувчи "Келес" ва "Бўзсув" каналлари табиий гўзаллик яратиб турган бўлса-да, икки канал оралиғига ташланаётган чиқиндилар бу манзарани бузиб, экологик мувозанатни издан чиқармоқда. Шикоятга кўра, асосан бошқа ҳудудда яшовчи шахслар келиб, ўз чиқиндиларини ташлаб кетяпти.

Маҳаллий аҳоли муаммони бартараф этиш мақсадида маҳалла раиси ва участка инспекторига бир неча бор мурожаат қилган, бироқ натижа кўзга ташланмаяпти. Юқори органларга йўлланган мурожаатлар ҳам жавобсиз қолмоқда.

Шунингдек, маҳалла тепаликларига қурилиш чиқиндилари ноқонуний равишда тўкиб кетилаётгани айтилади. Бу ҳолат нафақат маҳалла экологиясига, балки унинг туризм салоҳиятига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Маҳалла яқинида жойлашган Товоқсой шаршарасига баҳор ва ёз ойларида кўплаб туристлар ташриф буюришади. Аммо атрофдаги чиқиндилар бу жойнинг жозибаси ва сайёҳларнинг таассуротига салбий таъсир қилмоқда.

Маҳалла аҳолиси ҳукумат ва тегишли ташкилотлардан ушбу муаммони бартараф этиш, чиқиндиларни йиғиш ва ҳудудни тозалаш бўйича чора-тадбирлар кўрилишини сўрамоқда.

Экологик масалаларга эътибор қаратиш нафақат ҳудуд аҳолисининг ҳаёт сифати, балки туризм ривожи учун ҳам муҳимдир.

Бундай вазиятда аҳоли саводхонлигини ошириш ва белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаб кетувчиларга нисбатан қонуний жазо чоралари кўриш зарур.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍59🤬12😢64
Ҳозирда Иркутскда яшайдиган ўзбек эркак, ўзининг 17 ёшли қизини юқори қаватдаги уйи балконидан улоқтириб юборди. Қизининг бегона йигит билан гаплашиб юрганидан ғазабга келган ота аввалига уни сочидан судраб балконга олиб чиққан ва сӯнгра юқори қаватдан улоқтириб юборган. Қиз эса пастки қаватларнинг бирига қўйилган темир панжарага илиниб қолган. Маҳаллий аҳоли вакилларидан бири қизни кўриб қолиб тез тиббий ёрдамга мурожат қилгани сабабли қизнинг ҳаёти сақлаб қолинди.
👍146😱83😢29🤬248🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТОШКЕНТДА КЎПАЙИБ БОРАЁТГАН “ОБОДОНЧИ” ТИЛАМЧИЛАР

Тошкент кўчаларида айрим аёллар "Ободонлаштириш ходимлари" қиёфасида тиламчилик қилиб юргани аниқланди.

Чилонзор тумани Ободонлаштириш бўлими ходимлари мурожаат қилиб, аслида улар ҳақиқий ходим эмаслиги, улар ҳақиқий ходимларга иснод келтираётганини айтишди.

Тошкент кўчаларида гўёки "Ободонлаштириш ходимлари" қиёфасида, автоулов эгаларидан пул сўраб тиланчилик қилаётган айрим аёллар аниқланди, дея хабар бермоқда Чилонзор тумани ҳокимлиги.

Ҳокимлик эълон қилган видеорепортажда ободонлаштириш ходимлари мурожаат билан чиқиб, чорраҳаларда айрим аёллар ўзларини ободонлаштириш ходими сифатида таништириб, чорраҳаларда автомобиль эгаларидан пул сўраётган аёллардан бу ишидан қайтишини сўрашди.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍88😱20😁10🤬6🤔21😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Иши юришган эшак минсин. Тошкентда ўткан тўйга келганлар 45 минг долларлик тўртни еб ташашди.
🤬180👍76😁33😱19🤯10😢7🔥432
ELTUZ
⚡️⚡️⚡️Иши юришган эшак минсин. Тошкентда ўткан тўйга келганлар 45 минг долларлик тўртни еб ташашди.
РАССОМ ТУЗ: «БИРАВДИ ПУЛИНИ САНАГУНЧА ЎЗЛАРИНГ ИШЛАБ ПУЛ ТОПИШ”

Тошкентдаги тўйда 45 минг дўлларлик тўрт дастахонга тортилди.

"Шу тўртти пулига битта қашшоққа эшик аберса бўларди?" деб маслаҳат берди жумбул жамоат.

Тасаввур қилинг, шу тўртни пулига Сергелидаги бир қашшоққа бир хонали уй аберилди.

Кейиб у қашшоқ эртасигаëқ бу уйни сотиб, қиморга тикиб, яна қарзам бўп қоларди.

Худойим билиб уни қашшоқ қилиб қўйибди. Чакида халта билан урсанг ҳам оқармийди, деган тоипа бу.

Мана қўлингизга қаранг беш бармоқ беш хил. Бу дунëда ҳаммани тенг қиламан деб, бойларди молини олиб, камбағаллрга берган СССР деган давлат охири гадой бўлиб ўлиб, йўқолиб кетди.

Коммунизм - инсон табиатига зид нарса. Нега бир одам тер тўкиб пул топсину пулини битта паразит ишëқмас, дангаса, қашшоқ, худо урганга обориб берсин? Нега?

Истаса, 45 минг долларга тўрт есин, истаса том, истаса ом солсин. Хозяйин - барин. Биравди пулини санагунча ўзларинг ишлаб пул топиш пийпл.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍231😁88🤬2714🔥9🤔3😱1😢1
ТОШОБЛ СУДИ 29 ЯШАР НАМАНАГАНЛИК ВАХШИЙНИ УМРБОД ҚАМАДИ

Одам шаклидаги бу яратиқ бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган ва уларни уйи билан бирга ёқиб юборган.

Ўлдириб ëқиш билан бирга ўз қурбонларини не ҳолга солгани суд ҳукмидаги мана бу жумлалардан билиниб турибди.

1995 йилда Наманган вилоятида туғилган З. С. Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97 (қасддан одам ўлдириш), 118 (номусга тегиш), 134 (қабрни таҳқирлаш), 164 (босқинчилик) ва 173 (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

Бу ҳайвон 26 июль куни Янгийўл тумани Нурафшон кўчасида жойлашган хонадонни ëқиб кулга айлантирган.

Ундан олдин 5 нафар одами (1991 йилда туғилган эркак, 1999 йилда туғилган аёл, 2021 ва 2022 йилда туғилган бола ва 2018 йилда туғилган қиз) зўрлаб, қийнаб, хорлаб ўлдирган.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬184👍99😢37😱10🔥76😁4
СОЛИҚ ҚЎМИТАСИДАГИ ЧИГАЛЛИКЛАР


Солиқ қўмитасининг 2024 йил 16 июлдаги 228-сонли буйруғига асосан, туман ва шаҳар солиқ инспексияларида штат жадвалларида Бош ҳисобчилар ва сектор ходимлари 0.5 ставка қилиб белгилаб қўйилди.

Қўмита томонидан штатлар жадвалидаги ходимлар нотўғри тузилган. Маҳаллабай тизимига ўтганимиздан кейин ёрдамчи таркибида бўлган солиқ бўйича инспекторларнинг қиладиган иши қолмаган. Компьютер техниклари компьютер тузатишни билмайди. Сабаби инспекциядаги бошлиқнинг котибалари қисқартирилганида техниквазифасига ўтказилган. Шунинг учун нима қилишларини билмай, фақат телефон ўйнаб, ғийбат қилиш билан овора.


Сектор ва бухгалтерия шўбаларини бир ставга қилишларини сўраймиз. Aсосий сабаб Aдлия вазирлигининг 2010 йил 22 декабрдаги йўриқномасига асосан ва моддий жавобгарликка масъул бўлгани сабабли Бош ҳисобчилар 0.5 ставкада бўлиши мумкин эмас. Секторда иш кўлами кўп ва раҳбарнинг асосий юзи ҳисобланади. Шу боисдан кераксиз ёрдамчиларни ва биринчи бўлимларни қисқартиришлари керак.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍121🤬11🔥8🤔6😱4🤩4😁21🤯1
СОЛИҚ ТИЗИМИДА АДОЛАТСИЗЛИКНИНГ ОХИРИ БОРМИ!?

Солиқ қўмитаси томонидан KPI баллик система ходимларга нисбатан белгиланган. Ажабнарлиси шундаки, боқиманда қарзлар режа қилиб бериляпти. Бу боқиманда қарзлар судга, суд МИБга берган.


Суд ва МИБ томонидан ундирилмаган солиқ қарздорлигини бутун бошли солиқ ходимларининг бошига бало қилишмокда. Ахир солиқ қарздорлиги солиқ идораси томонидан ундирилмагандан кейингина судга берилади.


Суд мажбурий ижрода турган солиқ қарздорликларини ваколатли орган ҳам ундириб бермаяпти. Ваҳоланки, улар ундиролмаган солиқ қарзини қўмита режа қилиб беряпти. Режа беришсин, боқиманда қарздорликни эмас!


Бир йилда бир мартагина бериладиган картошка пули ҳам ҳалигача берилмади. Нима қилайлик, оила боқишга қийналиб кетдик...


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍144😁17🤬12🔥8😱53
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭСКИ СОВЕТ САРҚИТИ – САБЗАВОТ ПЛАНИНИ ТЎЛДИРИШ ФЕРМЕР ЗИММАСИГА ЮКЛАНДИ

Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз. Сизларга Фарғона вилояти Данғара тумани фермерлари номидан мурожаат қиляпмиз.

Данғара тумани прокурорлари фермерлар билан мажлис ўтказиб ҳар биримизга 10 тонна картошка сотиб олиб, сўнг январда сотиб сабзавот планини бажариш мажбуриятини юкламоқда.

Прокурор жуда қўпол оҳангда жеркиб, сенсираб мажлис ўтказди. Биз чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик билан шуғулланадиган фермерлармиз. Бизга картошка планининг нима алоқаси бор?

Энг паст нав картошканинг килоси 3000 минг сўм, 10 тонна картошка 30 миллион сўмга тушади. Бир қараса бизга бетон ариқ қуйиш мажбуриятини юклашади, яна бир қараса мана бунақа озиқ-овқат плани бўйнимизга илинади.

Биз ўз хўжалигимиз режасини тўлдиришни ўйлайликми ёки сабзавот планини тўлдирайликми?

Прокурор ҳам юқоридан келган топшириқни бажаради, биламиз. Эртага картошка планни топширмасак бунинг ҳам ноқонуний бўлса-да "жавобгарлиги" бор.

Қачонгача фермерни қақшатиб план тўлдирилади? Мақсад фермер хўжаликларини батамом тугатиш, фермерларни ишдан бездиришми?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍112🤬34😁18😱116😢5
БАТТОЛ ҲОЖИ

Фарғона вилояти, Данғара туманининг норасмий ҳўжайини Тўлқин ҳожи Арзиметов ҳисобланади. Унга ҳам ё хушомад ва ё одат бўйича Ҳожи ака деб мурожаат қилади. Умуман, Фарғонада устамон, беюз, пултопар кимсаларни ҳожи ака дейишади. Ҳожи, бу — унвон.

Озроқ ишингиз юришса, бас, эл назарида ҳожисиз. Айримлар семиз қўйиниям ҳожи дейди.

Демак, бизнинг Ҳожи ака минг хил хийла-найранг билан тадбиркорларни чўктириш билан овора.

Ҳожи ака туман департамент бошлиғи Дониёржон Аъзамов билан тил бириктириб тадбиркорларни қийнатяпти.

Илгари туманда тадбиркорлар сони салмоқли эди. Ҳожи аканинг найранглари сабаб кўплаб тадбиркорлар ҳисоб рақамини Қўқон шаҳрига кўчириб кетди. Ҳозир туманда саноқли тадбиркор қолган.

Демак, Ҳожи ака билан департамент Тўлқин аввал тадбиркорларни текширгандек бўлади, ўзича нимадир топади. Улар кетиши билан тадбиркорни текширувчилар босади. Текширувчилар эса асоссиз ва ваҳимали хато топишга уста.

Йирик тадбиркорларни чақириб сўраш керак: солиқ бошлиғи ва департамент бошлиғи сизларга қандай найранглар қиляпти, деб.

Туман ҳокими Ш. Тожиҳакимов бу ишлардан хабардор, аммо Ҳожи акадан чўчийди. Ҳожи ака ўзидан ҳоким ясаб олган.

Қизиқ-да, қонунларни ҳурмат қиладиган тадбиркорсан. Тўсатдан ишхонангга солиқ ва департамент бошлиғи келади ва ҳамма жойни искалаб, ҳатто ҳожатхонагача текширади. Кейин эса текширувчилар гуруҳини жўнатади. Улар эса қилдан қийиқ ахтаради. Шу боис аксар тадбиркорлар ҳисоб рақамини Қўқон шаҳрига ўтказяпти.

Данғара туман солиқ инспекцияси ва департаменти бошлиғи тадбиркорлар учун ярамас муҳит яратишган.

Уларнинг мушугини "пишт" дейиш керак. Текширувлардан безор бўлиб данғаралик тадбиркорлар Қўқонга кетиб қоляпти.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍142😱15😁13🤬127🤔2
Янги тайинланган Самарқанд вилояти ҳокими меҳнат кодексига туприб қўйган-ми?!

Бугун якшанба куни. Дам олиш куни бўлишига қарамай Ургутга бориб йиғилиш ўтказди янги ҳоким. Ҳаттоки, давлатимиз раҳбари амал қилган қоидаларга, наҳотки, вилоят ҳокими амал қилмаса? Ҳаммада оила бор, рўзғор бор, ўзи шундоғам Янги Ўзбекистон учун жонимизни бериб ишлаётган бўлсак! Бу нима аҳвол энди?
😁206👍116🤬159😱5😢5🔥41
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР ҲИСОБИДАН БЎЛАДИМИ?

Элтузга етиб келган шикоятда Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими Беҳзод Бобомуродов ташкилот ва корхона раҳбаларга босим ўтказиб камбағалликни қисқартирмоқчилиги иддао қилинади.

Масалан, ҳоким бир корхонадан 5 та хонадоннинг шиферини янгилаб беришни талаб қилади. Бундан ташқари, ҳар бир хонадонга дарвоза ўрнатиш, қорамол бериш, томорқасига иссиқхона қуриш ҳам корхоналар зиммасига юкланган. Биргина томни шифер билан қоплаш ўртача 25 миллион сўмга тушади. Шу ва бошқа харажатларни корхона ёки ташкилот раҳбари ўз ҳисобидан қоплаши шарт.

Шунингдек, тумандаги корхоналар "Янги Қизилтепа тонги" ва "Дўстлик байроғи" газеталарига мажбурий обуна қилиниши таъкидланмоқда.

Камбағалликни қисқартириш корхона ва ташкилотлар зиммасига юкланар экан, бу соҳага ажратилган бюджет маблағи қаерга сарфланяпти? Жиноий топшириқлар яна бир жиноят орқали бажарилмаслигига, бу талабларни амалга ошириш учун ташкилот ва корхона раҳбарлари коррупция, ўғрилик қилмаслигига кафил йўқ.

Эски Ўзбекистонда ободонлаштириш, ҳайрия, чет эллик меҳмонларни кузатиш, обуна ва ҳатто сайлов харажатлари ҳам фермерлар, тадбиркорлар, турли корхона ва ташкилотлар зиммасига юкланар эди.

Бу борада шаклан Янги Ўзбекистон мазмун моҳиятига кўра эскисидан унча узоқлашмаган кўринади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍117🤬20😁19😱6😢52
УЧҚЎРҒОН ҲОКИМИНИНГ ХУРМАЧА ҚИЛИҒИ

Наманган вилояти Учқўрғон тумани ҳокимининг хурмача қилиғи жонимизга тегди.
Бугун якшанба — дам олиш куни бўлгани ва ёмғир тинмай ёғиб турганига қарамасдан, тумандаги барча раҳбарлар кўчат экишга жалб этилди.

Аёл киши бўлганимизга қарамай, биз ҳам ёмғирда кўчат экишга мажбурландик.

Эрталаб соат 8 да йиғилиб, соат 13:00 гача ёмғирда туриб расмга тушишга мажбур бўлдик.

Инсон Учқўрғон туманида қачон қадрланади?

Ҳоким чирмада чалса, чиманда ўйнашга мажбур бўлишимиз шартми?

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍109😁46🤬414🤯4😢4🔥1
2025/07/13 10:23:32
Back to Top
HTML Embed Code: