Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОЛМАЗОР ТУМАНИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИДАГИ САЛБИЙ ҲОЛАТЛАР ЮЗАСИДАН ШИКОЯТ
Ҳурматли Шерзод Давлатович!
Сизга шуни маълум қиламизки, Тошкент шаҳар Олмазор тумани давлат солиқ инспекциясида сўнгги пайтларда жуда ҳам кўп салбий ҳолатлар кузатилмоқда.
Ходимларга нисбатан ноҳақликлар, адолатсизликлар мавжуд.
Бу ҳолатлар 2024 йил июль ойидан Олмазор тумани давлат солиқ инспекциясига 1-чи ўринбосар этиб Султонова Оқида Хабибуллаевна тайинлангандан кейин бошланди.
Ушбу шахс илгари Яшнобод тумани давлат солиқ инспекциясида 2-чи ўринбосар лавозимида ишлаган экан. Яшнободдаги инспекторлардан эшитганимизда ишонмаган эдик.
Бу аёл руҳий касал ёки оиласидан аламзадага ўхшайди. Ҳамма аламини инспекторлардан олади, бунинг оқибатида кўпчилик ходимлар, айниқса, ёши катта ходимлар юрак хуружига учрамоқда. Қолаверса, ҳомиладор аёлларнинг болалари нобуд бўлишигача олиб келмоқда.
(Яқинда бир ходиманинг ҳомиласи тушиб қолди. Буни барча ходимлар тасдиқлайди.)
Наҳотки, бу ҳолатлар раҳбариятга етиб бормаяпти?
Ҳар куни йиғилиш устига йиғилиш қилиб, ходимларнинг вақтини олади, камига эркак ёки аёл демай, нафсониятига тегиб, ҳамманинг олдида устидан кулиб, ҳақорат қилади.
Ҳозирда ходимлар иш ташлаш ҳаракатида юришибди, ҳеч кимнинг ишга қизиқиши қолмади. Кимдир мажбурликдан, кимдир эса бошқа ишга ҳаракат қилиб ишлаяпти.
Султонова Оқида Хабибуллаевна ўзи билан олдин ишлаган "команда"си мавжуд. Фақат улар раҳмат эшитади. Фақат улар ишлайдиган ходимлар, қолганлар эса бу аёлга ёқмаса, ишдан бўшатишга ҳаракат қилади.
Ҳурматли Қўдбиев Шерзод Давлатович!
Сиздан илтимос, бундай масъулиятни кўтара олмайдиган раҳбарларга нисбатан тегишли чора кўришингизни, бу каби салбий ҳолатларни бартараф этишда ёрдам беришингизни сўраймиз.
Чунки бундай раҳбарлар Президентимиз олиб бораётган, сиз олиб бораётган сиёсатни издан чиқариб, солиқ тизимига ва солиқ ходимларига ишончсизликни пайдо қилади.
Иш вақтини ҳисобга олмаган ҳолда мажбурий меҳнат, туман прогноз кўрсаткичларини бажариш учун мажбурий режалар ва ортиқча тўловларни ундириш каби ҳолатлар кўпчиликни руҳан чарчатмоқда.
Шунингдек, туманда маҳаллаларга бўлинган тизим нотўғри йўлга қўйилган.
Маҳаллалар бўйича нотўғри режа қўйилиши оқибатида ходимларга нисбатан ноҳақликлар, нотўғри чоралар кўрилмоқда. Бу эса ўз навбатида, ходимлар ўртасида тизимдан норозилик кайфиятини пайдо қилмоқда.
Ўз яқинлари ва ўз "команда"сига ҳар томонлама яхши маҳалла бириктирилган бўлса, бошқа ходимларга аҳволи оғир маҳаллалар бириктирилмоқда. Бу эса Оқида Султонова томонидан ташкиллаштирилган ишнинг бир қисми холос.
Бу сўзларнинг исботи сифатида Оқида Султонова томонидан ўтказилган йиғилишнинг аудио ёзувини флешкада ҳавола қиламиз.
Ушбу мурожаатни туманда ишловчи ходимларнинг дарди сифатида ёздик, зора раҳбарият томонидан эътибор қаратилиб, туманда ишловчи ходимларнинг кўксига шамол тегиб, адолат қарор топса, деган умидда ёзмоқдамиз.
Ҳурмат билан,
Олмазор тумани солиқ инспекцияси ходимлари.
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍131🤬24😁15❤6🤯3
КОРЕЯДА НОЛЕГАЛ ЎЗБЕКЛАР УЧУН "ЯШИЛ ЙЎЛАК" МУДДАТИ 2025 ЙИЛГАЧА УЗАЙТИРИЛДИ
Жанубий Кореяда ноқонуний юрган ўзбекистонликлар учун “яшил йўлак” орқали мамлакатдан чиқиб кетиш муддати 2025 йилнинг 31 январигача узайтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миграция агентлиги маълум қилди.
“Яшил йўлак” лойиҳаси муддати 30 ноябрь куни тугаши лозим эди. Миграция агентлигининг Сеулдаги ваколатхонаси ва Корея Адлия вазирлиги ўртасида ўтказилган музокаралар якунида мазкур муддатни узайтиришга келишилган.
Корея қонунчилигига мувофиқ, мамлакатда ноқонуний ишлаб, яшаб юрган шахслар қуйидаги миқдорда жарима тўлайди:
• 1 ойдан кам бўлса 1 миллион вон (716 доллар);
• 1 ойдан 3 ойгача 1,5 миллион вон (1074 доллар);
• 3 ойдан 6 ойгача 2 миллион вон (1432 доллар);
• 6 ойдан 1 йилгача 4 миллион вон (2864 доллар);
• 1 йилдан 2 йилгача 7 миллион вон (5012 доллар);
• 2 йилдан 3 йилгача 10 миллион вон (7160 доллар);
• 3 йилдан 5 йилгача 20 миллион вон (14321 доллар);
• 5 йилдан 7 йилгача 25 миллион вон (17902 доллар);
• 7 йилдан кўп бўлса 30 миллион вон (21482 доллар).
Миграция агентлиги қайдича, кўрсатилган муддат ичида Кореяни ихтиёрий тарк этган ноқонуний муҳожирлар жаримадан озод этилади ва кейинчалик Кореяга қайта кириши енгиллашади.
Белгиланган муддатдан сўнг Жанубий Кореяда қолганларга нисбатан эса катта миқдорда жарима (ҳар бир ой учун 2000 доллар) ва мамлакатга қайта киришга тақиқ қўлланади.
Аввалроқ миграция идораси Корея Республикасида 92 минг нафар ўзбекистонлик қонуний, 9000 нафари эса ноқонуний тарзда яшаб келаётганини маълум қилганди.
Сеул ҳукумати муайян давлат фуқароларининг 10 фоизидан ортиқ қисми ноқонуний мақомда бўлса, ўша давлат фуқароларига виза чеклови жорий этади.

Telegram
ELTUZ
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://www.tgoop.com/eltuz_reklama

👍82🤬16❤8😱7😁2🤔1🤩1
ТАФАККУРИМИЗДАГИ ҚЎРҚУВ ЙЎҚОЛАРМИКАН?
Ҳуқуқбон Абдураҳмон Ташанов ёзади: Бир-икки кундан бери ҳатто телеканаллар Грузиядаги митинглар, Ливиядаги давлат тўнтариши, Зеленский баёнотлари ҳақида гапира бошлади. Кутилмаган эркинликдан шошиб қоларкансан киши.
Кўпчилик таҳририятлар журналистлари келажагимиздан хавотир олиб, кунда кунора сим қоқадиган ғамхўрларимиз негадир хабар олмай қўйишди, деган ҳадикларини яширишмаяпти.
2001 йилнинг 3 май куни Каримов матбуотда давлат сирини сақлаш инспекциясини йўқ қилганида ҳам шундай шошиб қолгандик, барибир олдинлаб кетолмадик, ўрганиб қолган эканмиз. Ҳозир ҳам шундай жараён кечяпти чоғи...
Тафаккурдаги қўрқувлар ҳали бери кетмайди. Дарахтга бойланган фил каби боғич ечилгач ҳам дарахтни айланиб ётаверамиз.
Элтуздан луқма: Хуллас, матбуотни ўз ипида ушаб ўтирган ДХХ кураторларни ичкарига апкириб қўйишди. Матбуотни ипи ўзини бўйнида қолди. Энди игна еган итдек бўйнини эгиб ким менга "вус киш" дейди деб амр кутиб ўтирибди бу нотавонлар.
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube
Ҳуқуқбон Абдураҳмон Ташанов ёзади: Бир-икки кундан бери ҳатто телеканаллар Грузиядаги митинглар, Ливиядаги давлат тўнтариши, Зеленский баёнотлари ҳақида гапира бошлади. Кутилмаган эркинликдан шошиб қоларкансан киши.
Кўпчилик таҳририятлар журналистлари келажагимиздан хавотир олиб, кунда кунора сим қоқадиган ғамхўрларимиз негадир хабар олмай қўйишди, деган ҳадикларини яширишмаяпти.
2001 йилнинг 3 май куни Каримов матбуотда давлат сирини сақлаш инспекциясини йўқ қилганида ҳам шундай шошиб қолгандик, барибир олдинлаб кетолмадик, ўрганиб қолган эканмиз. Ҳозир ҳам шундай жараён кечяпти чоғи...
Тафаккурдаги қўрқувлар ҳали бери кетмайди. Дарахтга бойланган фил каби боғич ечилгач ҳам дарахтни айланиб ётаверамиз.
Элтуздан луқма: Хуллас, матбуотни ўз ипида ушаб ўтирган ДХХ кураторларни ичкарига апкириб қўйишди. Матбуотни ипи ўзини бўйнида қолди. Энди игна еган итдек бўйнини эгиб ким менга "вус киш" дейди деб амр кутиб ўтирибди бу нотавонлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍107😁44🤬16😢6❤4⚡3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁЗИЛМАГАН ТАРИХ ЁХУД МИРЗИЁЕВНИ ЙЎҚОТИШ ҲАРАКАТИ
Президент Шавкат Мирзиёев бош вазирлик пайтида қандай қилиб собиқ МХХнинг раиси муовини, генерал Шуҳрат Ғуломов уни йўқ қилишга уриниб кўрганини хотирлади. Бу воқеани президент ЎзЛиДеп фаоллари билан учрашув чоғида сўзлаб берди.
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев бош вазирлик пайтида қандай қилиб собиқ МХХнинг раиси муовини, генерал Шуҳрат Ғуломов уни йўқ қилишга уриниб кўрганини хотирлади. Бу воқеани президент ЎзЛиДеп фаоллари билан учрашув чоғида сўзлаб берди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁116👍63🤬28❤4🤔4😢3
Мексика орқали Ўзбекистондан АҚШга келган ўнлаб ўзбекларни кўрдим. Меҳнат қилиб¸ ошини ошаб юришибди. Мастава, чучвара, сомса пишириб сотаëтган заволли ўзбеклар қўлидан бир пиëла чой ичдим.
Бир кун келиб ҳужжатли бўлиб Америка паспортини олишдан умиди бор уларнинг.
Шу кунларда АҚШдаги бошқалар қатори ўзбек оилаларда ҳам арча ясатилди.
Арчага яхши ният билан Америка паспорти шаклидаги ўйинчоқ осишибди.
Яхши ният - ярим мол. Шулар мақсадига етсин.
Арча шохидаги ўйинчоқ паспорт ҳақиқийсига айлансин.
Ғурбатдаги ғариблар шодумон бўлсин!
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube
Бир кун келиб ҳужжатли бўлиб Америка паспортини олишдан умиди бор уларнинг.
Шу кунларда АҚШдаги бошқалар қатори ўзбек оилаларда ҳам арча ясатилди.
Арчага яхши ният билан Америка паспорти шаклидаги ўйинчоқ осишибди.
Яхши ният - ярим мол. Шулар мақсадига етсин.
Арча шохидаги ўйинчоқ паспорт ҳақиқийсига айлансин.
Ғурбатдаги ғариблар шодумон бўлсин!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍224😁49🤬20❤13😢10🔥3🎉2🤔1
ЭКОЛОГЛАР КАРТОШКА ПУЛИСИЗ ҚОЛАДИМИ?
Биз – экология ходимларининг мурожати шундан иборатки, ҳар йили октябрь-ноябрь ойларида бериб келинадиган картошка пули мана декабрь келди ҳамки, берилишидан дарак йўқ.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19-январдаги 12-сон қарорининг 4-боб 13 бандида (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача миқдорда бир йўла моддий ёрдам) кўрсатиб ўтилган.
Вазирлигимиздагилар октябрь ойининг ўзида 4 000 000 млн сўмдан картошка пули олишди. Уларда бор қорин, оила, бола-чақа биздаям борлигини билишмайди, шекилли. Мана шу вазирлигимиз 4 млн дан олган бўлса, туманларга шуни ярминиям бермайди. Берса 1 млн, узоғи билан 1.5 млн бериши мумкин.
Шунисигаям майли, лекин шу пулни ҳам энди бергиси келмаётганга ўхшайди. Яқинда Конституция байрами. Эҳтимол байрамда премия бермай, ўрнига картошка пули билан алдашмоқчидир. Аммо бу ҳам аниқмас. Лекин ўзлари ҳар байрамга алоҳида байрам пулларини олишади.
Жорий йилнинг 5 июнь – Экологлар кунида ҳам вазирлик байрам пулларини олди. Вилоятларга эса берилгани йўқ. Бу ҳолат қачонгача давом этади?

👍101🤬17😁16🤯6🔥1😢1
РАССОМ ТУЗ: ЙЎЛ ХОТИН ЙЎЛДОШ ХОТИН...
Трак, фура - бу ўзбеклар “Камаз” деб айтиб ўрганиб қолган катта юк мошинаси.
Америкадаги ўзбеклар асосан шундай юк мошнларни ҳайдаб тирикчилик қилади.
Америкадаги таги анжанлик тоғанинг айтишича, тракнинг кабинаси "камбағалди уйидай гап".
Ҳапталаб йўл юрилади. Шароит ашиинча. Ош-овқат, ëтар-турар ҳаммаси йўлда.
Энди "хотин йўлда, бола белда" деган халқмиз.
Шу боис Америкадаги боши очиқ ўзбек хотин-қизлар бу тракчи, фурачи шўпр тоғаларга "бир ҳапталик хотин" деган бизнес пакет ҳизматини таклиф қилган. Нархи елкани зирқиратмайдиган сумма эвазига албатта.
Бир хафта ëнингда юради, кечқурун ëнингда ëтади. Овқат қиберади. Чақчақлашиб кўнглингни олиб дилингни равшан қилади. Агар икки ҳапта ëки бир ойга олинса скидка бор. "Номозхон шўпрлар учун" деган опшн ҳам бор. Бу ҳолда йўлдош хотин сизга тажвидни тўғри қўйиб қироат қиберади, ривояту асотирлар айтиб бериб йиғлатади.
Тракчилар тилида "йўлхотин" дейилган бу “йўлдошой” билан муносабатлар ҳаммаси олдиндан келишилган. Нима мумкину¸ нима мумкинбас деган маънода.
Аслида АҚШнинг Невада штатидан бошқа ҳамма жойда фоҳишабозлик яъни хотинларнинг ўз танасини пулга сотиши тақиқланган.
Лекин массаж, уқалаш, малхам суриш, энтертеймент форточкалари орқали "аши ишти" қиб ëтишибди.
"Сен рози, мен саломат" формати бу.
Бу шўпрларни Ўзбекистондан орзулар Америкага бошлаб келди.
Ҳали етар манзили йироқ.
Миссисипини кесиб ўтиб шарқни ғарб билан боғлаган Американинг беканор йўлларида қўшиқ саси эшитилади.
Йўл хотин йўлдош хотин, тракчига қўлдош хотин.

😁125👍100❤17🤬16🤔7🔥3🤯2😱1
ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ БЎЙИЧА АҚШ-ЎЗБЕКИСТОН БИРИНЧИ БИЗНЕС ФОРУМИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
Қурилиш материаллари бўйича АҚШ-Ўзбекистон биринчи бизнес форуми катта муваффақият билан якунланди ва икки давлат учун янги имкониятлар эшигини очди.
Америкадаги Ўзбекистон элчиси ташабуси билан ўтказилган бизнес Форум АҚШнинг етакчи компаниялари ва Ўзбекистон саноат вакилларини қурилиш материаллари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида бир жойга тўплади.
Тадбир доирасида юқори даражадаги B2B учрашувлар ўтказилди ва 210 миллион доллардан ортиқ қийматдаги экспорт битимлари имзоланди, бу эса Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги тижорат алоқаларини ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.
Форумда АҚШ ва Ўзбекистоннинг машҳур компаниялари вакиллари қатнашиб, янги экспорт каналларини ва эҳтимолий ҳамкорликларни ўрганиш имкониятини яратди.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов тадбир ташкилотчиларига мазкур форум чуқур иқтисодий ҳамкорликнинг бошланиши эканини, яқин келажакда савдо ва ўзаро инвестициялар ҳажмини кенгайтириш имконияти борлигини таъкидлади.
Ўзбекистон экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш йўлида ҳаракат қилар экан, бундай ҳамкорликлар минтақа бўйлаб иқтисодий ўсиш ва технологик ривожланишни рағбатлантириш учун майдонча бўлиб хизмат қилади.
Саноат мутахассислари имзоланган битимлар Ўзбекистон иқтисодиётининг бошқа секторларига ҳам АҚШ инвестицияларини жалб қилиш учун намуна бўлиши мумкинлигини, давом этаётган ислоҳотларга ҳисса қўшиш ва узоқ муддатли бизнес ҳамкорликларни ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидладилар.

👍72🤬16😁10❤7🎉2🔥1
ТИРИК ШОИРЛАР ҚАНДАЙ ЎЛДИРИЛДИ?
Журналист Илёс Сафаров ёзади: Сал аввал нимадир сабаб бўлди-ю, Google'га “таниқли шоир” дея қидирув бердим. Буни қарангки, ўзбек тилидаги шу икки сўз билан боғлиқ деярли барча хабар қайсидир шоирнинг вафот этгани ҳақида янгилик ёки некролог бўлиб чиқаверди: “Азим Суюн вафот эди”, “Жамол Камол вафот этди”, “Ошиқ Эркин оламдан оламдан ўтди”, АҚШ элчихонаси Абдулла Орипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди”... Хуллас, интернетда таниқли ўзбек ижодкорлари билан боғлиқ ижобий хабар жуда кам. Ачинарли ва камида қизиқ ҳолат, а?
👉 МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН (БОСИНГ) 👈

👍72🤔16🤬16❤10😢8😁5🔥1🤩1
Диний низо чиқариб¸ хотин қизларни камситгани учун Ўзбекистонда бир неча марта жазога тортилгани ортидан қочиб кетган радикал пропагандист Миразиз Аҳмедов Ўзбекистон ДХХ сўрови билан Украина чегарасида қўлга олинди.
Аввалроқ унга нисбатан жиноий иш очилиб интерпол қидирувига берилган эди. Бундан бир ой олдин блогер Дубайда қўлга олиниб сўнг қўйиб юборилган.
Миразиз Ахмедов Ўзбекистон дунёвий давлатчилигини қораловчи, давлат органлари, хусусан, ДХХга қарши контент тарқатиб, аёлларнинг ижтимоийлашуви ва тенглигига қарши фикр билдириб келган.

👍166🤬43❤6😁6😢6🤔4🔥3
СИЛЬВЕСТР СТАЛЛОНЕ ВА БАТКУС: ҲАҚИҚИЙ ДЎСТЛИК ҚИЙМАТИ
26 ёшли Сильвестр Сталлоне ҳаётида жуда оғир даврни бошдан кечирган: иш йўқ, пул йўқ, келажак ҳам истиқболсиз. Сильвестрнинг фақат битта шими бор эди. У ҳам очликдан озиб-тўзиб кетган Сильвестр белидан тушиб кетарди. Лекин Сильвестрда яна бир нарса бор эди — уни ақлдан озгудек севадиган ити Баткус.
Сталлоненинг энг бахтсиз куни ўз ити — энг яқин дўстини — 15 долларга сотган кунига тўғри келади. Чунки Сильвестрда овқат олишга ҳам пули йўқ эди.
Шундан кейин ҳақиқий мўъжиза содир бўлди — "Рокки" сценарийси ёзилди ва Сталлоне бир зумда кино юлдузига айланди. Унинг биринчи гонорари 15 минг долларни ташкил қилди. Бу ҳамма нарсани тежаб, йигирма долларлик ишлар билан кун кўрган одам учун жуда катта пул эди.
Пулни олган заҳоти Сталлоне дарҳол Баткустинг янги эгасига югуриб бориб, уни қайта сотиб олишини айтди. Аммо итнинг янги эгаси айёр одам эди. Сталлоненинг муваффақиятини кузатиб келаётганди. У шундай деди:
— Итингни қайта олиб кетмоқчимисиз? Унда 15...
— Долларми?
— 15 Минг доллар!
Сталлоне бир зум ҳам иккиланмай, бутун гонорарини бериб, дўстини қайтариб олди. Улар узоқ вақт давомида бахтиёр эдилар.
Сталлоне кейинчалик бир интервьюсида шундай деган эди: «Баткус унга сарфланган ҳар бир центга арзийди.»
Қиссадан ҳисса шуки, бизнинг шахсиятимиз кўп жиҳатдан хатоларимизни қандай тўғрилашимиз билан белгиланади.

👍229❤22🤬18😢9😁3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Формалилар бизнесига тақиқ ва ўзбекларга қарши санкциялар – 600’79
Тибилисида сохта сайлов натижаларига қарши намойишлар, Германия канцлерининг сирли чамадони, Суриядаги зиддиятлар, Россияда олти ойлик боласини совуқда қорга улоқтирган аёл, Ўзбекистонда формалилар бизнесини тақиқловчи қонун ва бу 600 секунд...
🚀 Telegram |🔵 Facebook |
🐦 Twitter |📷 Instagram | ▶️ YouTube
Тибилисида сохта сайлов натижаларига қарши намойишлар, Германия канцлерининг сирли чамадони, Суриядаги зиддиятлар, Россияда олти ойлик боласини совуқда қорга улоқтирган аёл, Ўзбекистонда формалилар бизнесини тақиқловчи қонун ва бу 600 секунд...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍73🤬20😁3❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Узавтомоторс: Монополиянинг бузилган тизими ва келажакка назар
Хўш, Узавтомоторс ўзи қандай жой? Бу эски GM Uzbekistan, ҳозирда Uzavtomotors. Енгил автомобиллар ишлаб чиқарувчи компания. Аслидачи? Давлат қўллаб-қувватлагани сабабли ҳанузгача ишлаб келаётган монопол компания. Чунки унга нарх бўйича рақобатчи бўладиган компаниялар ёки автомобиллар Ўзбекистонга киритилмайди. Оғзаки ёки ҳатто ёзма буйруқ ҳам бордир балки — билмайман.
2022 йил катта қарз эвазига ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган Tracker ва Onix. Ўша қарзни тўлаш эса 2025 йилдан бошланиши керак эди, берилган маълумотларга кўра. Аввалгидек йиллаб кутишлар ва сохта навбатлар энди йўқ. Чунки бўлиб-бўлиб тўлаш йўлисиз бу автомобилларни сотиш иложи қолмаган. Ҳозирги ҳолатдан шуни тушуниб олдик. Сохта навбатларга эса энди ишониш қийин.
Қарз миқдори 427 миллион доллардан кўпроқ эди. Уни тўлаш вақти келгани муносабати билан Узавтомоторснинг "қўғирчоқ" директори ойлигидан 5% жаримага гўёки тортилиб, эслаб ўтилди. Қўғирчоқ раҳбар компания имиджини "тўғирлаш" учун келтирилганди, аммо бундан ҳеч фойда бўлмади. Бўлмайди ҳам. Чунки компанияни ичидан кемирадиганлар етарли.
Компанияни яхши билганлар тизимнинг чириганини, эскирганини тан олишади. Жуда кўп тушунарсиз ва саводсиз раҳбарлар, нотўғри тақсимланган ойликлар, қариндош-уруғчилик авж олган. Ойликлар ҳақида тарқалган маълумотлар эсланг. Бу ҳолат ҳалигача ўзгармаган, балки ёмонлашган.
Айтишларича, компания ҳақиқатларини ошкор қилган сервис ходимлари, автомобил эгалари ёки дилерлар таҳдид ва қўрқитишга учраб, ёлғон ҳисобот беришга мажбурланади. Эркин фикр билдириш мумкин эмасдек туюлади. Шу ҳолатда биз цивилизациядан орқага кетяпмизми? Эркинлик ва фаровонлик даврида кимдир телефонда бақириб-қақшаб таҳдид қилса, бу қандай қўполлик! Узавтомоторс бундай методни қўллаяптими, демак, ривожланиш тескари йўналишда кетмоқда.
Тўғри муомала қилишни билмайдиган раҳбарлар жамланган. Халқ шунча пул тўлаб машина олса ҳам, сифат ёмон. "Ўз ихтиёри билан келди, мажбурламадик", деб ўйлашади, шубҳасиз. Кобальтнинг янги версиясини "ўйлаб топган" маркетологлардан нима кутиш мумкин?
Компаниянинг ҳақиқий раҳбари — Автосаноат раиси Улўғбек Убаудуллаевичга таклиф:
Агар мақсад Узавтомоторсни ёпиш бўлса, буни халқ ҳам қўллаб-қувватлайди. Агар ёпиш эмас, ривожлантириш мақсад қилинган бўлса, катта ислоҳотлар кутамиз!
Элтуз тайёрлаган видеолавҳа билан танишинг.

"Хонангиздан чиқинг, ҳурматли Раис! Корхона ичида нима бўлаётганини шахсан кўринг. Фақат маслаҳатчиларингизни эшитиш билан чекланманг, ўзингиз маълумотнинг тўғрилигини текширинг. Тизимингиз чириган. Заводларга боринг, камситилган ва қўрқитилган ходимлар билан гаплашинг. Коррупция, маҳаллийчилик, таниш-билишчиликка қарши жиддий чоралар кўринг. Сизга "гуллаган" газ соҳасидек "газлашган" Узавтомоторс керакми?"
Агар мақсад Узавтомоторсни ёпиш бўлса, буни халқ ҳам қўллаб-қувватлайди. Агар ёпиш эмас, ривожлантириш мақсад қилинган бўлса, катта ислоҳотлар кутамиз!
Элтуз тайёрлаган видеолавҳа билан танишинг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍229🤬24❤12😁4🔥2🤔1
“TRAVEL WIND” МЧЖ ҚАЧОНГАЧА ХАЛҚ ҲАЁТИНИ ХАВФ ОСТИДА ҚОЛДИРАДИ?
“TRAVEL WIND” МЧЖ томонидан Бухоро-Тошкент йўналишидаги автобуслар қонунбузарлик ва инсон хавфсизлигини таҳдид остига қўймоқда.
“TRAVEL WIND” МЧЖга тегишли бўлган автобуслар қонун-қоидаларга амал қилмасдан одамларни ташишда давом этмоқда. Жумладан, улар путёвка муддати тугаган автобуслардан фойдаланишда давом этиб, белгиланган тартиб-қоидаларни қўпол равишда бузмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сонли қарорининг 3-параграф, 53-бандида: “Ҳайдовчининг иш вақти давомийлиги 9 соатдан ошмаслиги, йўналиш масофаси 400 км ёки ундан ортиқ бўлганида автобус ҳайдовчиларининг дам олиши учун махсус шароитлар яратилган бўлиши ва қатновга икки нафар ҳайдовчи жалб қилиниши зарур” деган талаблар белгиланган. Бироқ, ушбу талабларга амал қилинмасдан, бир нафар ҳайдовчи 60 дан ортиқ йўловчини хавф остида қолдирган ҳолда ҳаракатланади.
Йўл ҳаққи 120 000 сўм қилиб белгиланганига қарамасдан, йўловчилар автобус тўлгунча кутиб қолишга мажбур қилинади. Агар автобус тўлмаса, одамлар транспортдан тушириб юборилади ёки иккинчи кишининг йўл ҳаққини тўлашга мажбур қилинади. Бу каби ҳолатлар оддий халқни қийнаётгани ҳеч кимга сир эмас.
2023 йил 22 ноябр куни “TRAVEL WIND” МЧЖга тегишли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, бир нафар йўловчи ҳалок бўлган ва 17 нафар фуқарога шикаст етган.
Шунингдек, 2024 йил ноябр ойида Тошкентдан Бухорога йўлга чиққан автобус ҳайдовчиси ухлаб қолиши натижасида Сирдарё вилоятида автоҳалокатга учраган. Ушбу ҳалокатда 40 дан ортиқ йўловчи жароҳат олган.
Бу каби ҳодисаларнинг асосий сабаби техник жиҳозланмаган автобуслар ҳамда узоқ масофада бир нафар ҳайдовчининг ишга жалб қилинишидир. Натижада инсонларнинг ҳаёти хавф остида қолмоқда.
Айтиш жоизки, “TRAVEL WIND” МЧЖ раҳбари Транспорт вазирлиги билан боғлиқ шахс эканлиги ҳақидаги маълумотлар сабабли, мазкур компанияга нисбатан тегишли чоралар кўрилмаяпти.
Қачонгача “TRAVEL WIND” МЧЖ қонунларни бузади? Қачонгача халққа ёрдам бериш ўрнига, азият келтиради? Бу саволлар очиқ қолмоқда.

👍105🤬34❤15⚡4😱2🔥1😁1
ТРАНСПОРТ ФИРМАСИГА РЕКЕТ ҲУЖУМЛАРИ – ТЕНДЕРДЕРДА ЮТГАН ЯНГИ ФИРМА ТОШБЎРОН ҚИЛИНМОҚДА
Тошкент вилояти Юқорирчиқ тумани "Янгибозор-Қўйлиқ" 367-йўналиш учун муддатли тендерда ютган янги фирма тошбўронга учради. Ҳужумни йўналишдаги эски ҳайдовчилар уюштиргани таъкидланмоқда.
Тадбиркор бу йўналишда ишлаш ҳуқуқини очиқ тендерда ютиб олган. Бироқ эски ҳайдовчилар янги газелларни қириб, шиналарини ёриб, деразаларини синдириб кетмоқда.
"Бу йўналиш атрофида Буюк ипак йўли метроси бор. Атрофда Янгибозор-Ипподром йўналишидаги газеллар бор. Лекин фақат бизнинг машиналарга тош отиб деразалари синдирилмоқда. Билдирмай қириб кетишяпти. 3 кундан бери шу аҳвол. Дераза синиб бирор йўловчи шикастланса нима бўлади? Маст ҳолда келиб жанжал кўтаришяпти" дейди ҳайдовчилардан бири.
Жами 10 та янги газелга шикаст етказилган. Ҳаққоний тендер мусобақасида ютиб чиққан фирма 3 кундан бери қўрқув ва босим остида қолган. Тадбиркор ҳолат юзасидан мутасаддиларга хабар берган, бироқ натижа йўқ. Таҳдидли ҳужумлар давом этмоқда.
Афтидан йўналишнинг эски "эгаси" ютиб чиққан фирмани шу йўл билан бозордан сиқиб чиқаришга қасд қилган.

👍88🤬65😱10❤4😢2🤩2🤯1