Telegram Web
ЧЎЛПОННИНГ РУҲИ ҲАҚҚИ

Ким отди, ким кўмишди,
Кўриб кўзин юмишди.
Чўлпон оғам, жон оғам,
Ичим узилиб тушди,
Томошабин бўлди эл,
Сени шу тупроқ қучди.
Қуладинг, атрофингга
Майсадан шабнам учди.

Ғазабли юрагингни,
Чангаллаб тўсиб турдинг,
Кесаверди, сен эса
Чинордай ўсиб турдинг!
Аямасдан кўмдилар,
Ташладилар гулханга.
Қаҳрамонлик тугади,
Зуғм нечун ўлганга?!

Билсам,
Жонсиз вужудинг,
Чорловинг тирик экан!
Ўқ теккан юрагинг ҳам,
Заминдан йирик экан.
Зарблари келиб турар,
Ҳар замон титрайди ер!
Ўлмас наъра: “Халқ денгиздир,
Халқ тўлқиндир, халқ кучдир”.

“Қайдан билсин ёғийлар,
Мард боласи ўлмайди.
Туркий она эр туғар,
Агар кўнгли тўлмайди.
Ўқ текса, тик қарайди,
Йиғламайди, кулмайди.
Туркистоннинг боласи,
Бировга қул бўлмайди”.

Ўзимизни алдадик,
Шу ҳайқириқ сўз билан!
Қулликни ҳам кўрдик биз,
Тарсак тушган юз билан
Лабимизни тишладик,
Улуғ билдик сукутни,
Отишдилар Чўлпондай,
Қанча-қанча бургутни!

Руҳимнинг қаватида
Мизғибгина жим ётган,
Аламли туйғуларни
Бобом руҳи уйғотган.
Шу туйғудан бўй чўзиб
Ёнар кўнглим ноласи.
Балки сотган, балки отган,
Балки кўмган Чўлпонни
Чўлпон жонидан суйган,
Бир ўзбекнинг боласи.

Ардоқла, фарзандларинг,
Суянчиқ бўл, эй халқим,
Уйғон, елиб-югургин,
Боланг учун ўл, халқим!
Яшаш керак Темурдай,
Дунёни зир титратиб,
Ёки Навоий каби
Ҳақдан сабоқ ўргатиб.
Тўлғонмасин шу Ватан,
Чўлпон каби ўртаниб,
Муносиб бўл, Ватанни
Ватан қилар кучинг бор,
Шаҳидларнинг мероси
Неваралик бурчинг бор.
Халқим, кўзинг ўнгида
Яшайверсин пинҳона,
Боласин мурдасини
Қучиб йиғлаган она!

Баҳодир БАҲРОМ

👇👇👇
https://www.tgoop.com/eng_suluv_armon
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ

Юлдуздек учару изсиз йўқолар,
Йўқолар Туркистон кенгликларида.
Қодирий кўксини чангаллаб ётар,
Ўн қадам нарида, шундоқ... нарида.

Мустабид ажалнинг имони йўқдир,
У кезмиш мардларнинг қасди жонида.
Бирор зоғ қолмаса бўлди, эрк деган,
Қул ўсса, туркийлар Туркистонида...

Гувоҳ у - сокиндир бечора Бўзсув,
Умидсиз одамдай мунғаяр чаман*.
Тириклар руҳида кезади қўрқув,
Иккиқат бевадай додлайди Ватан!
__
* Шаҳидлар хотираси майдони

10.04.2023

Баҳодир БАҲРОМ

👇👇👇
https://www.tgoop.com/eng_suluv_armon
ҚАБРТОШГА ЁЗУВЛАР

1.

Яна баҳорлар келар,
Жамбил исли ҳавони
Симиради кўк савсан.
Қари толнинг товонин
Қитиқлайди ёш майса,
Гуллар босар дунёни…
Сен ўрнингдан турмайсан –
Минг афсуски, ўлгансан,
Минг афсуски, кўрмайсан.

2.

Яна баҳорлар келар,
Тушар оғир кўйлаклар.
Дилга қутқу тўлади –
Кимнингдир шод кулгуси
Боғни нурга белади.
Сен севган ойдай дилбар
Бегонага кулади –
Сен ўрнингдан турмайсан…
Яхшиямки, ўлгансан,
Яхшиямки, кўрмайсан.

©Карим Баҳриев

https://www.tgoop.com/dilgamaktublar
КУЗ

Қорайибди юзинг офтобда,
Қўлинг ёриб тақдир битмиш сўз.
Ўтирибсан ғамгин шу тобда,
Пахта териб толиқдингми куз?

Юз кило дард кунлик йўлингда,
Ҳаёт сени эзиб ўтдими?
Шовуллаган баҳор кўнглингдан,
Кўзларингдан гулни ютдими?

Чарсилларди бир вақт чақмоқдай,
Юрагингда ўт олиб орзу.
Очилмасдан қолган чаноқдай
Ўтирибсан. Пахта… Тарозу…

Етар, ғамгин тикилма, эй куз,
Ортиқ эзма юрагимни, бас.
Сен ҳам алвон режаларни туз,
Шаҳарлар кез чиқармасдан сас.

Кез хиёбон, боғларда сайр эт,
Узунтирноқ баҳорларни кўр.
Куз, даладан бир кунгина кет,
Дадил бўлгин, тур, ўрнингдан тур!

… Синиққина куласан она,
Сен онамга ўхшайсан, кузим.
Баҳорга ўч фарзандларингга
Худо берсин чигитча тўзим.

🕰 2017 йил

Баҳодир БАҲРОМ

👇👇👇
https://www.tgoop.com/eng_suluv_armon
Forwarded from Bobur Elmurodov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Tajohil-ul orif

(Men tahsil olgan Zahiriddin Muhammad Bobur nomli oʻrta maktabning aziz ustozlariga bagʻishlanadi.

Manzil: https://www.tgoop.com/Bobur_Elmurod
Forwarded from 𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶 (Абдувоҳид Сувонов)
“Шалола” шеърият клубининг қатнашчисига

Шоир бўлмоқчиман, дебсан хатингда,
Шеърият сирларин ўргатинг, дебсан.
Сен гўё чақмоққанд тутиб отингга,
Борса қайтмас йўлни кўзлаб турибсан.
Шоирлик касб эмас минбаъд, укажон,
Шоирлик ҳикматдир, ҳикмат, укажон.

Эсимда: оқ тутлар айни ғарқ пишган,
Яшил шохлар аро терардик қувнаб.
Шу пайт қуртбоқарлар келиб қолишган,
Қўлида болтаю чопқилар ўйнаб.
Баргни обкетдилар боғлаб, укажон,
Лекин бизлар қолдик йиғлаб, укажон...

Ўшанда болалик бир дам чекиниб,
Баъзимиз жим кўниб, хафа кетгандик.
Лекин бирларимиз роса сўкиниб,
Уларга тош ота чопа кетгандик,
Инсонлик – ўз ҳаққинг таниш, укажон,
Шоирлик – ҳақ дея ёниш, укажон.

Сен эрта баҳорда токка назар сол:
Милт–милт ёш тўкар у гуллашдан олдин,
Лойгарчилик кунлар, қирғияк шамол,
Келмасдан тиклаши даркор–да қаддин...
Шоирсан – шу ток деб куйсанг, укажон,
Шоирсан– шу ёшни тийсанг, укажон.

Умр гарчи узун, кечар бир онда,
Умр камалакдир ер ва кўкка дол.
Баъзи шоирлар бор – кўнгли осмонда,
Ҳатто ўз бўйича пастлаши малол,
Сен кўкдан излама маъни, укажон,
Аввал ўз ерингни тани, укажон.

Бугун юрт ҳақида ўй сурсанг агар,
Оламга бир қара: ким танир бизни?
Пахтангдан таниса ерингни башар,
Шеърингдан танисин юрагимизни!
Қалбингни халққа эт минбар, укажон,
Жаҳон шунда сени тинглар, укажон.

Она тил! У бизга маъбад бетимсол,
Ҳар бир миллат учун ўз тили Она!
Тил– ўтмиш, тил–бугун, тил – бу истиқбол,
Тил– она – халқингдан нурли нишона.
Не бор «она» деган сўздек, укажон,
Ўзбексан, ўзбек бўл, ўзбек, укажон.

Ҳа! Шоир қалбининг харитасида
Сўз, туйғу, ранг, имон эрур бош томир.
Оролдек денгиз ҳам қурир, аслида,
Айқириб оқмаса Аму билан Сир.
Чўққиларга солгин ларзон, укажон,
Гувлаб турсин улуғ уммон, укажон.

Ўтган устозларда қисмат ягона:
Сўздан номдор улар, сўздан хунбағир.
Қоғоз-ку бир оҳдан учгай тўлғона,
Унга муҳрланган ҳақиқат оғир.
Енгили ризқ бўлмас бизга, укажон,
Қанот бер энг юкдор сўзга, укажон.

Сен мағрур камтар бўл! Лекин бир четда
Чекиниб яшама якка, хор, нолон.
Жаҳонда ҳар недан Адолат катта,
Лекин митти қалбдир унга ошиён.
Кўз тутар одамлар, халқинг, укажон,
Бош устида бўлсин қалбинг, укажон.

Сен дўст бўл, вақтида фош эт Ягони,
Ишқда Отеллодан бўлгин беш баттар.
Асраб қолмоқ учун Мўмин Мирзони
Тутқаз Алишернинг қўлига ханжар...
Шоирнинг юраги доғли, укажон,
Сен ҳам шу дард билан оғри, укажон.

Долғалар гоҳ тиниб, шоирнинг қалби
Афсонавий кўлдек сукутда онлар —
Топилар, тош отиб тўлқин чиқариб,
Томоша қилишга ҳавасманд жонлар.
Қўйни тошлилар кўп, кўпдир, укажон,
Тўлқин ур, четга сур, чўкдир, укажон.

Борди-ю, сендан ҳеч чиқмаса шоир,
Зарур жиҳатларнинг кам бўлса бири,
Ўксима, тонгда тур, табиат соҳир,
Қара, рангин шеърдир ўзбекнинг ери.
Шу юртни бир умр севсанг, укажон,
Ҳақиқий шоир ҳам сенсан, укажон!

© Омон Матжон
Ўзбекистон халқ шоири
https://www.tgoop.com/Adabiyot_olami
Forwarded from 📓Usmon Azim via @like
* * *

Ҳавода учдилар
чинор барглари,
кўчага тушдилар тўзғиб саросар.
Кенгайди дардимнинг
оғриқ ҳадлари –
энди мен қайғуман
кузга баробар.

Чинор баргларини териб ўйнадинг,
Хазонлиғ дастига
бекитдинг юзни.
Аммо бирор баргни менга қиймадинг
ғамгин пичирладинг:
«севаман...
кузни...»

Усмон Азим
"Куз" китобидан

https://www.tgoop.com/usmon_azim
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
Bugun o‘zbek she’riyati og‘ir judolikka uchradi. Iste’dodli va taniqli shoir Mansur Jumayev olamdan o‘tdi. Bu haqda uning yaqinlari facebook sahifasida ma’lum qildi.

Mansur Jumayev 1991-yili Qashqadaryo viloyati, Mirishkor tumanida tug‘ilgan. O‘zbekiston davlat jahon tillari universitetining Xalqaro jurnalistika fakultetini tamomlagan. O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a’zosi. Shoirning “Oq orzularim”, “Hayrat qo‘shiqlari”, “Hazrati ishq” nomli she’riy to‘plamlari nashr etilgan. Yaqinda chop etilgan “Izlam” turkumida “Biz kutgan fasl” nomli she’riy to‘plami chiqqan. Bu shoirning oxirgi kitobi bo‘lib qoldi.

Мансур Жумаев. Шеърлар. Шоирнинг ўзи ўқиган. / Mansur Jumayev. She’rlar. Shoirning o‘zi o‘qigan. https://www.youtube.com/watch?v=aGhQ3WGuKRs
ЁМҒИР

Мансур Жумаевга

Ўз мавридин тополмади куз,
Қилолмади ҳаққига даъво.
Илиқ кунлар завқини берўз
Эгаллади совуқ нам ҳаво.

Безовтала бошланди фалак,
То тонггача ўртанди ёмғир.
Тун бағрида ипак толадай
Ял-ял ёнди - нурланди ёмғир.

Шу қадимий сарҳадлар бўйлаб,
Кезинди у тарих руҳидай.
У мусиқа каби таралди,
Халқ қувончи, ҳам андуҳидай.

Ёғди кузги боғда қунишган
Майсаларнинг умидин ҳушлаб.
Учди худди ҳақ ва ҳақиқат
Орасида девона қушлар.

Тун. Уйқуда эди одамлар,
Уйғотмоққа уриниб нолон
Ёмғир ерга сингани қадар,
Ёруғлашиб келарди осмон.

Баҳодир БАҲРОМ

👇👇👇
https://www.tgoop.com/eng_suluv_armon
"ОЛДИНДА БИР ЙЎЛ БОР..."

Олдинда кўприк бор — ости жар,
билмадим ўзим не бўламан,
азизим, сен ўтгил бехатар,
азизим, сен фақат қулама.

Унинг устида қармоқ ва илмоқлар бор. Тагида эса қадамни жароҳатлайдиган, яралайдиган ўткир тиконлар бор. У ердан ўтаётганда, Сирот кўпригидан тойиб, жаҳаннам қаърига йиқилаётган бандаларнинг қаттиқ бақириқлари эшитилади.

Ошиқ ёр ила жаннат боғларида учрашмоқни илтижо қилади. “Билмадим, ўзим не бўламан” деб ўз ҳолини эслайди, лекин ўзидан кўра кўпроқ ёрдан хавотир олади: “азизим, сен фақат қулама”...

Суҳроб ЗИЁ

▶️Тўлиқ ўқиш учун

@suhrob_ziyo1
17-ноябр - Халқаро талабалар куни!

Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факултетини тамомлаганимга ҳам 14 йил бўлибди. Бу албатта кам давр эмас.

Курсда70 дан зиёд талаба тахсил олдик. Ўтган йиллар давомида ўз соҳасида муваффақиятларга эришгалари ҳам, тирикчилигини бошқа соҳаларга бурганлар ҳам бўлди. Баъзи курадошларимиз ҳаётни эрта тарк этди. Оллоҳ уларни раҳмат қилсин.

Барча курсдошларимиз ва талабаларни бугунги байрам билан қутлайман!

Курсдош қиз

Курсдош қиз сизни жондан севаман мен,
Айтай дейман бироз журъат етишмайди.
Муҳаббатим айтай десам журъат топиб,
Олдингиздан дугоналар кетишмайди.

Лабларингиз соҳилидан нурлар томар,
Анорларни уялтирар юзингиз бор.
Айтинг, сизни ҳур туққанми, аёл туққан?
Бағрингиз ҳам осмон каби кенг, беғубор.

Узун эмас сочингиз лек, ҳеч қиси йўқ,
Латофатда тенгсиз эрур кўзларингиз.
Қайрилма қош сизга жуда ярашади,
Овозингиз асириман эй гўзал қиз.

Сиғинади сизга кўкнинг малаклари,
Ийманади ҳатто ҳавас қилмоққа ҳам.
Мўжаз Китоб воҳасига, тоғ бағрига
Олиб кетар келин қилиб сизни онам.

Ваъдасидан йигитлар ҳеч қайтишмайди,
Афсус қизлар севги изҳор қилишмайди.

Ушбу шеърни 2-курслик вақтимда ёзган эдим. Бугун мазкур битикларимни барча курсдошларимга бағишлайман. 

👇👇👇
https://www.tgoop.com/eng_suluv_armon
2024/11/20 00:28:35
Back to Top
HTML Embed Code: