This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Делфинлар ҳам дўстлашиш учун одамлардек қўл чўзишар экан.
Баъзи турлар, масалан, шиша бурунли делфинлар ўнлаб йиллар давомида дўстликни сақлаб қолишади.
#ajibdunyo
@fayzbog_uz
Баъзи турлар, масалан, шиша бурунли делфинлар ўнлаб йиллар давомида дўстликни сақлаб қолишади.
#ajibdunyo
@fayzbog_uz
👍11🔥4
Ҳаётда уч нарсани эҳтиёт қилиб ишлатинг:
- Қадамни;
- Қаламни;
- Қасамни.
Уч нарсани пок тутинг:
- Танани;
- Кийимни;
- Хаёлни.
Уч нарсани ишга солинг:
- Ақлни;
- Ҳимматни;
- Сабрни.
Уч нарсадан парҳез қилинг:
- Гуноҳдан;
- Афсусдан;
- Фарёддан.
Уч нарсани булғаманг:
- Қалбни;
- Тилни;
- Кўзни.
©️
@fayzbog_uz
- Қадамни;
- Қаламни;
- Қасамни.
Уч нарсани пок тутинг:
- Танани;
- Кийимни;
- Хаёлни.
Уч нарсани ишга солинг:
- Ақлни;
- Ҳимматни;
- Сабрни.
Уч нарсадан парҳез қилинг:
- Гуноҳдан;
- Афсусдан;
- Фарёддан.
Уч нарсани булғаманг:
- Қалбни;
- Тилни;
- Кўзни.
©️
@fayzbog_uz
👍20
1
Доим ҳамма нарсани режалаштирувчи инсониз ва ҳар-бир харакатингизни бошқариб туришга одатлангансиз,ноодатий қарорлар сиз учун эмас.
Сиз кўп ишларда иқтидорлисиз ва у хусусиятларингизни ривожлантира оласиз.
Кўп қизикарли нарсаларни ўйлайсиз ва уларни завқ, билан ҳаётга қўллайсиз.
2
Сиз эмоцияларга бой инсонсиз ва осонлик билан дўстлар ортира оласиз. Баъзи холларда кайфиятингиз ўзгариб туради, сабаби эса ҳамма нарсаларни ўзингизга яқин қабул қиласиз.Яқин инсонларингиз билан очиқлик билан суҳбатлашиб турсангиз хаммаси ўз ўрнига тушади.
3
Сиз учун ривожланиш муҳим ҳисобланади ва кўп вақтингизни ўз устингизда ишлатишга қаратасиз.Вақти-вақти билан дам олишни унутманг.
4
Бу расмни мақсадлари аниқ бўлган инсонлар танлайдилар.Тақдир йўлингизни ўзингиз барпо этасиз ва хеч ким сизга тусқинлик қила олмайди.Жуда қатъиятли ва сабрли инсонсиз, қийинчиликлардан қўрқмайсиз ҳамма нарса яхшилик билан тугалланишига ишонасиз.
5
Сиз изчил ва ҳамиша ҳамма нарсани ўлчаб кўриб иш юритадиган инсонлардансиз, тез ечим қабул қилмайсиз.Ўзингиз билан якка ҳолатда қолишни хуш кўрасиз.Инсонлар билан мунособатда бўлиб туришни унутманг.
6
Инсонларга доим ёрдам қўлини чўзасиз баъзи ҳолларда ўзингизни ва қизиқишларингизни унутиб қўясиз.
Сиз мақсади аниқ, кучли, табиатан лидер инсонсиз.Баъзи ҳолларда эмоцияни ушашни ҳам билиш керак.

👍4
Mушукнинг доимий хавф солишидан тушкунликка тушган сичқонлар муаммоларини ҳал қилиш учун кенгаш чақиришибди. Улар бирин-кетин билдирилган режаларни таҳлил қилиб, уларни рад эта беришибди. Охири бир ёш Сичқон мушукнинг бўйнига қўнғироқ осиб қўйишни таклиф қилибди.
— Қандай ажойиб фикр, — деб қичқиришибди улар, — бу Мушук келганда қочиш учун жуда яхши огоҳлантириш!
Улар бу таклифни завқ-шавқ ва олқишлар билан қабул қилишибди. Шунда кекса бир сичқон ўрнидан туриб:
— Бу ростдан ҳам жуда яхши маслаҳат ва, шубҳасиз, бизнинг муаммомизни ҳал қилади, — дебди. — Бироқ мушукнинг бўйнига қайси биримиз қўнғироқни иламиз?!
Қиссадан ҳисса: Таклиф қилиш бошқа, уни бажариш бошқа.
Эзоп масалларидан

❤10👍7
Она, тўрт фарзандни туққансан, аммо,
Ўйлайсан туну-кун фақат мен ҳақда.
Қолган уччовини кам суймасанг ҳам
Қайғуриб яшайсан кўпроқ мен ҳақда.
Сабаби, тўрттала фарзандингнинг энг—
Қайсари, ўжари йиғлоқиси мен.
Сабаби, тўрттала фарзандингнинг энг—
Нимжони, касали, бахтсизи ўзим.
"Тиниб-тинчиб кетар, уччови..." дейсан,
Ичингни бир оғриқ тирнаб туради.
Менинг хотирамдан ўчган орзулар,
Сенинг хотирангда мангу туради!
Ибодат қиласан Аллоҳга тунлар,
Тонглари саҳарлаб бахтим сўрайсан.
Онажон, сен ўзинг аслида қандай
Фарзанд туққанингни ўзинг билмайсан.
Аслида, қонимга қонингдан энг кўп
Ҳалоллик синггандир, ҳушёрлик сингган,
Яшасам эл учун, демак - инсонман,
Не қилай бу поклик сутингдан ўтган?!
Кимлардир "ёмон" деса фарзандларингни
Ишонма, улар асли ҳасад қилади.
Онажон, ахир сен фаришта бўлсанг,
Фарзандларинг қандай шайтон бўлади?
Imaginative Girl
@fayzbog_uz
Ўйлайсан туну-кун фақат мен ҳақда.
Қолган уччовини кам суймасанг ҳам
Қайғуриб яшайсан кўпроқ мен ҳақда.
Сабаби, тўрттала фарзандингнинг энг—
Қайсари, ўжари йиғлоқиси мен.
Сабаби, тўрттала фарзандингнинг энг—
Нимжони, касали, бахтсизи ўзим.
"Тиниб-тинчиб кетар, уччови..." дейсан,
Ичингни бир оғриқ тирнаб туради.
Менинг хотирамдан ўчган орзулар,
Сенинг хотирангда мангу туради!
Ибодат қиласан Аллоҳга тунлар,
Тонглари саҳарлаб бахтим сўрайсан.
Онажон, сен ўзинг аслида қандай
Фарзанд туққанингни ўзинг билмайсан.
Аслида, қонимга қонингдан энг кўп
Ҳалоллик синггандир, ҳушёрлик сингган,
Яшасам эл учун, демак - инсонман,
Не қилай бу поклик сутингдан ўтган?!
Кимлардир "ёмон" деса фарзандларингни
Ишонма, улар асли ҳасад қилади.
Онажон, ахир сен фаришта бўлсанг,
Фарзандларинг қандай шайтон бўлади?
Imaginative Girl
@fayzbog_uz
👍16😢4🔥2
Тулки фалсафаси
— Устоз,— деди бир кун тулки тулкига,
Нечун биз нишонмиз доим кулкига?
Ўрмонда бўри ҳам, ҳатто жаноб шер,
Бир-бирин туртишиб:— Тулкисан-а, дер!
Бошкалар устидан кулмаслар нечун,
Бу ҳол қоронғудир биз ёшлар учун.
— Ука,— деди шунда тулкига тулки,
Бундай ҳодисотнинг сабаби шулки,
Касбини эплолмай қолса аксари
Тулкилик қилади ҳайвонлар бари.
Кўпинча иложсиз қолган фурсатда
Тулкилик қилади шер ҳам, албатта!
Лекин бизнинг ишни эплолмас улар,
Шу сабаб ўрмонда масхара бўлар.
Сен-чи, бундай ҳолдан асло ўкинма,
Бошқалар сингари четга бекинма.
Тулкисан, бундай чоғ тулкилик қилгин,
Тулки деб кулсалар, қўшилиб кулгин...
Абдулла Орипов
@fayzbog_uz
— Устоз,— деди бир кун тулки тулкига,
Нечун биз нишонмиз доим кулкига?
Ўрмонда бўри ҳам, ҳатто жаноб шер,
Бир-бирин туртишиб:— Тулкисан-а, дер!
Бошкалар устидан кулмаслар нечун,
Бу ҳол қоронғудир биз ёшлар учун.
— Ука,— деди шунда тулкига тулки,
Бундай ҳодисотнинг сабаби шулки,
Касбини эплолмай қолса аксари
Тулкилик қилади ҳайвонлар бари.
Кўпинча иложсиз қолган фурсатда
Тулкилик қилади шер ҳам, албатта!
Лекин бизнинг ишни эплолмас улар,
Шу сабаб ўрмонда масхара бўлар.
Сен-чи, бундай ҳолдан асло ўкинма,
Бошқалар сингари четга бекинма.
Тулкисан, бундай чоғ тулкилик қилгин,
Тулки деб кулсалар, қўшилиб кулгин...
Абдулла Орипов
@fayzbog_uz
🔥17👍11😁1
Умримни бир олис ишққа алмашдим.
Қочдим ҳушёрликдан, тушга алмашдим.
Беқанот, қалбимни қушга алмашдим —
Сизсиз ўтган умрим бекор, ёрижон!
Не бахтким, юрагим бемор, ёрижон!
Ул кўзда қай куни порлади зиё,
Дунёдан кечгулик топдим бир дунё.
Бу дунё нимадур?
Бу дунё — рўё — Фақат пок ишқингиз ҳақдир, ёрижон,
Қалбимга энг юксак тахтдир, ёрижон.
Гарчи ўртамизда соғинчу ҳижрон,
Гарчи висол йўли вайрондир, вайрон,
Аммо азобингиз кўксимда ҳар он —
Муқаддас оловдай қолди, ёрижон,
Шукурким, сиз билан ёндим, ёрижон,
Яшардим ўзимга муз каби боқиб,
Ишқ келди, жўнадим, дарёдай оқиб,
Менга ҳабиб бўлди ҳатто шум рақиб —
Кўриб; — тўлқин-тўлқин қоним, ёрижон,
Сиз менинг жонимсиз, жоним, ёрижон.
Ҳеч қачон демасман бошни йўқотдим,
Эридим, вужуддан тошни йўқотдим.
Йилларни йўқотдим — ёшни йўқотдим,
Мендан айро тушди ёлғон, ёрижон.
Шунданми тилларим равон, ёрижон.
Нодон дер "Сен борни йўққа алмашдинг,
Қуёшни бир ғариб чўққа алмашдинг..."
Куламан: "Халқобни кўкка алмашдим..."
Энди юрар йўлим фалак, ёрижон,
Қанотга айланди юрак, ёрижон!
Қанотга айланди юрак, ёрижон!
Усмон Азим

👍14🔥3
Болалигидан унга доим
шукур қилиш керак дейишди,
қанча кам гапирса
шунча яхши бўлиши,
эътироз билдирмаса
ва борича қабул қилса,
сабр қилса бир кун
бахт кулиб боқиши,
нариги дунёда азобларига
ажр берилиши,
ойнинг ўн беши қоронғу
қолган ўн беши
ёруғ бўлишини айтишди,
унга сабр тоқатдан кўйлак кийдириб
турмушга узатдилар.
Аёл ойнинг қоронғу ўттиз кунида
ўтказиб юборди гулдек умрини,
у ҳамиша ўғил туғишни орзу қилди –
улғайиб эркак бўлади,
эркак бу устунлик дегани
қиз туғса ўзи каби пешонаси шўр
яна бир муте вояга етишини
ўйлаб изтироб чекди,
лекин унга яратган тирноқ бермади,
у эрини оломон олдида
уялтиргани учун ҳар куни
еди калтак, ичди заққум
ва атрофга қараб қўрқув сезди –
зулмдан озор чеккан аёллар
тутаётган йўл ваҳмини келтирди
ўзини дарёга отиб юборган,
(белига бойлаб фарзандларини)
ёки устидан бензин қуйган,
молхонада сиртмоққа ясаган,
ўлиги топилган поезд йўлидан...
аёл уларни теран ҳис этар
аммо ўз сабрига қоларди қойил.
У кундузларни оғир меҳнат
тунларни яратгандан
фарзанд сўраб ўтказди,
бола – муштларга чора эди,
бола – зулмдан асрар эди,
бола – унга ёруғлик келтирарди,
лекин кўз ёш, дуо ва ибодат
унга бола ато этмади,
эр унга қараб қатъий
“бугун туғ ёки кет” деди,
аёл учун ота уйга қайтиб бориш
туғмасликдан кўра даҳшатли эди,
“Ўша уйдан ўлигинг чиқсин”
деб фотиҳа берган отаси
унга қандай қарашини ўйлаб
титраганча беҳол суянди
совуқ деворга.
Тонгга яқин тўлғоқ тутди уни,
аёл туғди,
аёл она бўлди,
унинг кўксидан қоп қора
шиллиқ бир нарса отилиб чиқди,
унга аёл йиллар бўйи
бошқоронғу эди,
қўрқув, азоб, даҳшат
доя бўлди гўдакка,
аёл қаҳ-қаҳ отиб кулганча
унга ўғил деб ном қўйди,
бағрига босиб жилмаяркан
анграйиб турган эрига тутқазди:
“у сизнинг яратиғингиз!”
сўнг озод қалби ва бўм бўш
вужудини кўтарганча
тарк этди уйни.
Йўл кўринмайди,
қайга борар у?
Аниф
@fayzbog_uz
шукур қилиш керак дейишди,
қанча кам гапирса
шунча яхши бўлиши,
эътироз билдирмаса
ва борича қабул қилса,
сабр қилса бир кун
бахт кулиб боқиши,
нариги дунёда азобларига
ажр берилиши,
ойнинг ўн беши қоронғу
қолган ўн беши
ёруғ бўлишини айтишди,
унга сабр тоқатдан кўйлак кийдириб
турмушга узатдилар.
Аёл ойнинг қоронғу ўттиз кунида
ўтказиб юборди гулдек умрини,
у ҳамиша ўғил туғишни орзу қилди –
улғайиб эркак бўлади,
эркак бу устунлик дегани
қиз туғса ўзи каби пешонаси шўр
яна бир муте вояга етишини
ўйлаб изтироб чекди,
лекин унга яратган тирноқ бермади,
у эрини оломон олдида
уялтиргани учун ҳар куни
еди калтак, ичди заққум
ва атрофга қараб қўрқув сезди –
зулмдан озор чеккан аёллар
тутаётган йўл ваҳмини келтирди
ўзини дарёга отиб юборган,
(белига бойлаб фарзандларини)
ёки устидан бензин қуйган,
молхонада сиртмоққа ясаган,
ўлиги топилган поезд йўлидан...
аёл уларни теран ҳис этар
аммо ўз сабрига қоларди қойил.
У кундузларни оғир меҳнат
тунларни яратгандан
фарзанд сўраб ўтказди,
бола – муштларга чора эди,
бола – зулмдан асрар эди,
бола – унга ёруғлик келтирарди,
лекин кўз ёш, дуо ва ибодат
унга бола ато этмади,
эр унга қараб қатъий
“бугун туғ ёки кет” деди,
аёл учун ота уйга қайтиб бориш
туғмасликдан кўра даҳшатли эди,
“Ўша уйдан ўлигинг чиқсин”
деб фотиҳа берган отаси
унга қандай қарашини ўйлаб
титраганча беҳол суянди
совуқ деворга.
Тонгга яқин тўлғоқ тутди уни,
аёл туғди,
аёл она бўлди,
унинг кўксидан қоп қора
шиллиқ бир нарса отилиб чиқди,
унга аёл йиллар бўйи
бошқоронғу эди,
қўрқув, азоб, даҳшат
доя бўлди гўдакка,
аёл қаҳ-қаҳ отиб кулганча
унга ўғил деб ном қўйди,
бағрига босиб жилмаяркан
анграйиб турган эрига тутқазди:
“у сизнинг яратиғингиз!”
сўнг озод қалби ва бўм бўш
вужудини кўтарганча
тарк этди уйни.
Йўл кўринмайди,
қайга борар у?
Аниф
@fayzbog_uz
👍5😢5
Кўр бизнинг аҳволимиз, ғафлатда қандай ётамиз,
Жойи келган чоғида виждонни пулға сотамиз.
Ўғлимизға на адаб, на фан, на яхши сўйламак,
На Худони буйруғи булган улум ўрготамиз.
Коримиз шундан иборат бўлди ушбу вақтда,
Ўнтадин бедона боқиб ёзу қиш сайротамиз.
Ҳамда ҳар кун такяларда наша кўкнори чекиб,
Баччаға кокил солиб, оҳ-воҳ ила ўйнотамиз.
Қаримиз, боёнимиз, балки бу вақт оқвондамиз,
Ногаҳон кўрсак агар бир бесоқолни қотамиз.
Ўртадан чиқса агар миллатни яхши суйгучи,
Биз ани даҳрий санаб, тўфангча бирла отамиз.
Келингиз ёшлар, зиёлилар бу кун ғайрат қилинг,
Ухлаганларни агар қодир эсак уйғотамиз.
Абдулла Қодирий

👍7😢1
Бизни бировлардан не камимиз бор,
Эй жуфти ҳалолим, не ғамимиз бор.
Гарчи боғлар кезиб юрмадик бирга,
Эсласак арзирли хуш дамимиз бор.
Гарчи мен билан ҳеч йўқдек ишларинг,
Мен ҳақдадир ҳатто, кўрган тушларинг.
Севдим демасанг ҳам севгинг изҳори -
Кўзинг тўла меҳр жилмайишларинг.
Меҳри садоқати сийму зар санам,
Мунглиғим, мунисим, муштипаргинам.
Парвонам сенсану бошимда мудом,
Қадрингга етмайин келганим алам.
Бир бор қош уймаган қалам қошлигим.
Сочингдаги оқлар бағритошлигим.
Бир ширин сўз айтмай, битта гул тутмай,
Сен гулни сўлдирди менинг ёшлигим.
Дардинг олай ёрим, айтгил дардингни,
Тоғлар кўтаролмас сенинг дардингни.
Севдим демасам ҳам севгим изҳори -
Умр ўртасида билдим қадрингни.
Муҳаммад Юсуф
@fayzbog_uz
Эй жуфти ҳалолим, не ғамимиз бор.
Гарчи боғлар кезиб юрмадик бирга,
Эсласак арзирли хуш дамимиз бор.
Гарчи мен билан ҳеч йўқдек ишларинг,
Мен ҳақдадир ҳатто, кўрган тушларинг.
Севдим демасанг ҳам севгинг изҳори -
Кўзинг тўла меҳр жилмайишларинг.
Меҳри садоқати сийму зар санам,
Мунглиғим, мунисим, муштипаргинам.
Парвонам сенсану бошимда мудом,
Қадрингга етмайин келганим алам.
Бир бор қош уймаган қалам қошлигим.
Сочингдаги оқлар бағритошлигим.
Бир ширин сўз айтмай, битта гул тутмай,
Сен гулни сўлдирди менинг ёшлигим.
Дардинг олай ёрим, айтгил дардингни,
Тоғлар кўтаролмас сенинг дардингни.
Севдим демасам ҳам севгим изҳори -
Умр ўртасида билдим қадрингни.
Муҳаммад Юсуф
@fayzbog_uz
❤12👍7
Мен фақат бир марта қайтдим сўзимдан,
Aммо, қайта-қайта кечирган эдим.
Сени деб, сен ўзинг ҳали билмаган,
Жуда кўп нарсадан воз кечган эдим.
Минг бора севаман деган сўзларинг,
Балки юрагимнинг қулфини очган.
Бегоналар шаҳрида қўрғон бўб қалбинг,
Қалбимни ўзининг ҳукмига олган.
Фақат... бир марта мен қайтдим сўзимдан,
Биринчи ва охирги бу сўз мен учун.
Сен жуда кўп бора ичган қасамдан,
Кучлироқдир менинг сўнгги қасамим!

👍7🔥2
Ҳеч қаерда ёзилмаган қонунлар
1. Этторенинг кузатуви
Қарши томондаги навбат ҳар доим тезроқ ҳаракат қилади.
2. Кан ва Орбен аксиомаси
Агар бошқа ҳеч нарса ёрдам бермаса, ниҳоят кўрсатмаларни ўқинг !
3. Қидирув қонуни
Қидирувни энг номақбул жойдан бошлаш керак.
4. Мескимен қонуни
Ишни тўғри бажариш учун ҳеч қачон вақт етарли эмас, лекин уни қайта бажариш учун вақт топилади.
5. Хлейд қонуни
Мураккаб ишнинг ечимини дангаса ходимга ишониб топширинг – у осонроқ йўлини топади.
6. Колбаса тамойили
Колбасани яхши кўрадиган ва қонунни ҳурмат қиладиганлар, иккаласининг ҳам қандай тайёрланишини кўрмасликлари керак.
7. Фингаленинг саккизинчи қоидаси
Жамоавий иш жуда муҳим. Бу айбни бошқа бировга юклашга имкон беради.
8. Лерманнинг кузатуви
Сизга доим ё вақт, ё пул етишмайди.
9. Лойиҳани якунлаш муддати қоидаси
Ишнинг дастлабки 90% 10% вақтни, охирги 10% эса қолган 90% вақтни олади.
10. Виттен қонуни
Қачонки тирноқларингизни кессангиз, улар албатта бир соатдан кейин керак бўлади.
11. Холт қонуни
Бирор ишни қилиш шарт бўлмаган одам учун, ҳамма иш осон.
12. Хардин қонуни
Албатта, сизнинг ҳеч-қачон бажара олмайдиган бирор нарсангиз бўлади.
13. Ричарднинг ўзаро боғлиқлик қоидаси
Етарлича узоқ вақт сақлаган нарсангизни ташлаб юборишингиз мумкин. Аммо, у нарсани ташлаб юборганингиздан сўнг, сизга керак бўлади.
14. Вотергейт тамойили
Ҳукумат коррупцияси ҳақида ҳар доим ўтган замонда хабар берилади.
15. Алинский тамойили
Одатда муаммоларни ҳал қилишдан узоқроқ бўлганлар, энг юқори ахлоқий шахс ҳисобланади.
16. Харриссон назарияси
Ҳар бир ҳаракат учун тенг ва қарама-қарши танқид бор.
17. Мидер қонуни
Сиз билан нима содир бўлганидан қатъий назар, ҳаммаси сиз билган қайсидир одам билан содир бўлган бўлади, фақатгина сизникидан кўра ёмонроқ тарзда.

👍15
Далалар оқ кийган, оқарган ой ҳам,
Кафанга ўралиб ётибди ўлкам.
Ўрмонларда йиғлар оқ қайинлар жим,
Бу ерда ким ўлган? Балки мен ўзим?..
✍ Сергей Есенин
@fayzbog_uz
Кафанга ўралиб ётибди ўлкам.
Ўрмонларда йиғлар оқ қайинлар жим,
Бу ерда ким ўлган? Балки мен ўзим?..
✍ Сергей Есенин
@fayzbog_uz
🔥7👍3
"Oдамларга қандай бўлиш кераклиги ҳақида ваъз қилишдан олдин буни ўзингиз кўрсатинг. Ўзингиз ижро этинг, шунда ҳамма сизга эргашади."
✍️Достоевский
@fayzbog_uz
✍️Достоевский
@fayzbog_uz
👍8
Бир аёл доим кўз ёш тўкарди. Унинг катта қизи соябон сотадиган савдогарга турмушга чиққан эди, кичкинаси эса лағмон сотувчининг хотини эди.
Аёл ҳаво очилиб, қуёш чарақлаётганини кўрганда, йиғларди ва ўйларди:
- Қандай даҳшат, энди қизимнинг дўконидан ҳеч ким соябон сотиб олмайди. Энди нима қиламиз?
Ҳаво бузилиб, ёмғир ёға бошласа, яна кўз ёш тўкарди, энди кичкина қизини ўйларди:
- Лағмонлар қуёшда қуримаса, қизим уларни сотолмайди. Энди нима қиламиз?
Шундай қилиб у ҳар куни, ҳар қандай об-ҳавода ҳасрат чекарди: ҳали тўнғич қизи, ҳали кичкина қизи учун.
Кунлардан бир кун аёл бир донишмандга дуч келди, донишманднинг унга раҳми келиб, нега бундай аччиқ кўз ёш тўкаётгани билан қизиқди. Аёл унга бор дардини сўзлаб берди.
Донишманднинг юзига табассум югурди ва у шундай деди:
- Сен, шунчаки, фикрлаш тарзингни ўзгартир, чунки сен, барибир, об-ҳавони ўзгартиролмайсан. Қуёш чарақлаганда, сен катта қизингни соябонлари ҳақида ўйлама, сен кенжа қизингнинг лағмонлари ҳақида ўйла.
“Қуёш нур сочяпти, кичкина қизимни лағмонлари яхши қурийди, бугун савдоси баракали бўлади”, дегин. Ёмғир ёғса катта қизингни соябонларини эсла: “Мана, ёмғир бошланди! Қизимни савдоси яхши бўладиганга ўхшайди”.
Аёлни бу маслаҳат мамнун этди.
У донишмандга миннатдорчилик билдириб, унинг тавсияларига риоя қила бошлади. Шу кундан бошлаб аёл ортиқ кўз ёш тўкмай қўйди, ҳар он қизлари учун хурсанд бўларди, оқибатда бечора оналарини овутолмаётган қизларининг ҳам, ўзининг ҳам ҳаётида қувонч ортиб борарди.
Қиссадан ҳисса: ҳақиқат дунё каби қадимийдир - сен вазиятни ўзгартира олмасанг унга муносабатингни ўзгартир. Нарсаларга бошқа назар билан қарай бошлашнинг билан, ҳаётинг ҳам бошқа оқим бўйлаб оқа бошлайди.
#rivoyat