Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
3985 - Telegram Web
Telegram Web
Ахсикентда XI қазув объектидан сўнгги эллик йилдаги энг нодир топилмалар топилди

Археологлар траншея қазиш жараёнида кенглиги 2,3 метрлик зинапояга дуч келдилар. Ер туби томон тўрт метр қазилганда сирли йўлакнинг бус-бутун аркаларига дуч келинди. Бу ердан 10 минг кубометр тупроқ чиқарилгач, йўлакнинг 12 поғонаси очилди. Айнан шу нуқтадан етти метр шарқда қадимшунослар яна иккита ноёб ерости йўлларига дуч келдилар. Таҳминларга кўра, ҳар икки аркасимон йўлак, дастлабки топилган катта йўлга боғланади.

Қизиқарли томони барча йўлаклар бутун, аркасимон ҳолда, метро услубида нафислик билан пишиқ ғиштдан бунёд этилган.

Ҳозирда италянча дея таърифланган раковина, ерости, пол ости иситиш тизими, нафис сопол қувурлари билан бутун ҳолатда топилган қўл ювиш воситалари ҳам айнан шу объектдан 2024 йилги қазувлар жараёнида топилди.

- Бу объектнинг устини октябрь ойида узил-кесил ёпишимиз керак. Агар қурувчилар бунга улгуришмаса, яна тупроқ ташлаб консервация қилишимизга тўғри келади. Объект ўта ноёб, - дейди Ахсикент экспедицияси раҳбари, профессор Абдулҳамид Анорбоев.

Ҳозирда музейлаштирилаётган қисмлар қуйидагилардан иборат

1. XVIII қазув объекти - 10-12 асрларда фаолият юритган ер ости сув иншоотининг кузатув пункти, биринчи шаҳристоннинг 13 асрнинг бошларига оид Хоразмшохлар даврида қурилган мудофаа девори ва турар жой қолдиқлари

2. XI қазув объекти - 11-12 асрларга оид пишиқ ғиштдан қурилган гумбазли тагхона ва маҳобатли турар жой қолдиқлари, Фарғона водийсида илк бор топилган қорахонийлар даври деворий расм намуналари ҳамда юқорида қайд этилган ерости иншоотлари ва нодир қурилмалар мавжуд

3. XIX қазув объекти - шаҳарнинг эрамиздан аввалги 3-1 асрларида қурилган  маҳобатли мудофаа деворлари ва ерости сув йўли

4. XXIV қазув объекти - 11-12 асрларга оид маҳобатли турар жой қолдиқлари аниқланган.

Тез орада 100 гектарга яқин қисми бутун сақланган ёдгорлик ва ундаги сўнгги топилмалар ҳақида National Geographic ҳужжатли фильм суратга олади.
Алламжонов нега ишдан бўшатилди?
Бизнинг жамоамизнинг фикри ишдан бекорга одам бўшатилмайди! Нафақа ёшига етмаган бўлса, касал бўлиб ишга ярамай қолган бўлмаса. Юқори мансабдан фақат яхшигина катта хато учун олинади.

Комил ака ишдан "скачуха" бўлишининг сабаби фақат битта. Қайсидир кечириб бўлмайдиган хато учун учди деган фикр бор халос. Айтинг-чи Комил ака нима иш қилдингиз? бизга ҳам жуда қизиқ бўлмоқда.

https://www.tgoop.com/ferganamedia
Ўзбекистон гўзал гўшадур судьялари ўша ўшадур.

Юқоридаги маълумот Олий суднинг электрон тизимидаги суд мажлислари жадвали.

Суд мажлисига тайинланган ишлар рўйхатидан ўзимизга таалуқли иш бўйича бугун Фарғона вилоят судига бордим.

Вилоят судига боришга борволиб, на йиғлашни на кулишни билмадим, ахир бугун 1-октябрь мураббийлар куни муносабати билан дам олиш куни-ку!

Фарғона вилоят суди наҳотки дам олиш куни ҳам ими-жимида суд мажлисларини ўтказиб юбормоқда!? Бу саволга вилоят суди балки Олий суд жавоб берар. Наҳотки судларда дам олиш куни билан иш кунини фарқига бормайдиганлар ишлаб келмоқда!!!

https://www.tgoop.com/ferganamedia
Охирги пайтда ижтимоий тармоқлар орқали "киббер булинг" фаолияти жуда авжига чиқмоқда, тармоқлар орқали, қайсидир ташкилотнинг тинчлигини бузиб, уни манипуляция домига илмоқчи бўлган айрим шахсларга нисбатан нега чора тадбирлар кўрилмайди?

Мана шу каби вазиятлардай баҳоланса бўладими ушбу ҳолат!? Фарғона вилояти "тез тиббий ёрдам" айрим ходимларига босим тазйиқ бўлаётганини айтишмоқда, тармоқлар орқали. Бу қай даражада тўғри?қадрсизлантириш акцияси бошландими!? Энг қизиғи "эълон қилинган мақолалар" тушунарсиз, ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган мақола, десак муболаға бўлмайди! Сабаби "бизда факт бор дермиш-да" фактларини тармоққа қўймай одамни асабига тегишми бу!?

https://youtube.com/@ferganamedia?si=P2g2YjDv4tPdq7Ub

ёки осмонга "ҳоластой" оқ отишми? Гўёки кимнидир ёш болачадай қўрқитишми!?
Одамда бирор факт асос бўлса ё тармоқлар орқали хабар бериши керак ё ҳуқуқ тартибот идораларига топшириш лозим акс холда
ЖИНОЯТ ҲАҚИДА ХАБАР БЕРМАСЛИК ЁКИ УНИ ЯШИРГАНЛИКДА хам жавобгарлик белгиланган.
Фарғона вилояти тез тиббий ёрдам айрим ходимлар билан гаплашганимизда раҳбарни олдига қайсидир фаол келиб, шартномасини таклиф қилганлигини хам айтишди айнан ўша шартнома бюджет ташкилотига тўғри келмаганидан сўнг "пул отказ" бўлган эканлигини хам гапириб хам ўтган.

Хар бир ишнинг тартиб қоидаси бор. Раҳбар чўнтагидан суғуриб оила бола-чақасининг ризқини қийиб бериб юбормайди-ку чўнтагидан. Ушбу ҳолат бўйича журналистик суриштирув олиб борилади ва оқни оқ деб айтишармиди? Қорани қора қилиб олиб чиқармиди? Батафсил аслида нима бўлган. Фарғона вилоят тез тиббий ёрдам ходими кимларга ёқмай қолди? Нега тармоқларда маълумотлар яширин равишда "интрига" сифатида қоғозга ўралмоқда? Бу кимга керак бўлиб қолди? Албатта, барчасига ойдинлик киритамиз ва ёритамиз.

https://www.tgoop.com/ferganamedia
Bugun Toshkent shahrida ijod va innovatsiya kuchiga ishongan har bir inson uchun muhim voqea — Kreativ iqtisodiyot bo‘yicha IV Butunjahon konferensiyasi boshlandi. 80 dan ortiq mamlakatdan 2000 dan ziyod ishtirokchi kreativ sohalar kelajagini muhokama qilish, tajriba almashish va hamkorlik bo‘yicha yangi imkoniyatlar yaratish uchun bir joyga jam bo‘ldi.

#WCCE2024-

Сегодня в Ташкенте стартовало важнейшее событие для всех, кто верит в силу творчества и новаторства. Более 2000 участников из 80+ стран собрались на IV Всемирной конференции по креативной экономике, чтобы обсудить её будущее, обменяться опытом и создать новые возможности для сотрудничества.

#WCCE2024

https://www.tgoop.com/ferganamedia

https://youtube.com/@ferganamedia?si=P2g2YjDv4tPdq7Ub
2024/10/05 18:24:55
Back to Top
HTML Embed Code: