Telegram Web
#Тарихий_обидалар

Қўқон шаҳридаги Худоёрхон ўрдаси XIX асрнинг муҳташам обидаларидан саналади.

Бир пайтлар бу ерда Амир Умархон саройи бўлган. Муҳаммад Алихон даврида мазкур иншоот мукаммал таъмирланиб, “Зарринсарой” деган ном олган, баъзан “Қирқустун” деб ҳам аталган. 1842 йил Бухоро амири Насруллохон томонидан вайрон этилган.

Мазкур сарой қурилиши Худоёрхон фармони билан 1865 йилда бошланади. Иншоот расман 1873 йилда битказилади.
Ўрда биносининг майдони саккиз гектарни эгаллаган. Қалъанинг атрофи баланд бинолар, қалин деворлар ва хандақ билан ўраб олинган. Иншоот тўрт ташқи сарой, ўрта сарой, боғ ва ҳарамни ўз ичига олган. Мазкур тарихий ёдгорлик дастлаб 3 та қисм ва 114 хонадан иборат бўлган. Ҳозирги кунда фақатгина сўнгги қисми ва 19 та хона сақланиб қолган.

Fergana.uz|Facebook|Instagram |X
#Ҳудудларда

Бағдод туманида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят Халқ қабулхонаси билан хамкорликда сайёр қабул ўтказилди.

Ўтказилган қабулда 100 нафардан ортиқ фуқаролар мурожаати тингланиб, булардан 78 та мурожаатлар жойида ҳал этилган бўлса, 22 та мурожаатлар эса кўриб чиқиш учун алоҳида назоратга олинди.

Масъулларга ҳар бир мурожаатни тўлиқ ўрганиб чиқиш ҳамда натижаси бўйича ўз вақтида қонуний қарор қабул қилиш топширилди.

Fergana.uz|Facebook|Instagram |X
Айни кунларда вилоятимизда махсус саноат зонаси - “Қўқон” технопаркини ташкил этиш ишлари бошланган бўлиб, дастлаб 70 гектар майдондаги ер тайёрланмоқда. Ҳозирга қадар инвесторлар ва тадбиркорлар турли йўналишларда 10 дан ортиқ йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни билдирган.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан биргаликда бу ерда бўлиб, технопаркдаги ишлар билан танишдилар.

Вилоят ҳокими ер майдонларини тайёрлаш билан боғлиқ ташкилий масалаларни муҳокама қилиб, техникаларни кўпайтириш, технопарк бош режасини тезлаштириш, экспортбоп, импорт ўрнини босувчи ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳаларни жойлаштириш бўйича топшириқлар берди.

Fergana.uz|Facebook|Instagram |X
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Окуда Такефуми бошчилигидаги япониялик ишбилармонлар делегациясини қабул қилди.

Учрашувда "Micado Development” компанияси томонидан Экошаҳардаги 3 гектар майдонда барпо этишга киришилаётган қиймати 15 млн. долларлик “Shogun city” япон боғи, меҳмонхона, ресторанлар мажмуасини ўз ичига олган лойиҳа муҳокама қилинди.

“Fergana Shogun” мажмуаси қурилишига тайёргарлик ҳамда лойиҳани тезлаштириш масалаларига эътибор қаратилиб, амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, ноябрь ойида Фарғона шаҳрида Япониядаги қурилиш, савдо, саноат, тиббиёт, фармацевтика, Ай-Ти, таълим, хизматлар, ипакчилик, туризм, инвестициялар ва бошқа соҳаларда фаолият олиб борувчи компаниялар иштирокида Фарғона-Япония бизнес-форуми ҳамда кўргазма ташкил этишга келишилди.

Fergana.uz|Facebook|Instagram |X
2024/09/22 06:32:37
Back to Top
HTML Embed Code: