Telegram Web
Аҳоли фаровонлиги ва бандлигини таъминлашда тадбиркорликнинг ўрни катта. Шу боис, бугунги кунда тадбиркорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланяпти, уларни ривожлантириш учун имкониятлар ишга солиняпти.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан биргаликда Ўзбекистон туманида бўлиб, бу йўналишда амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Батафсил: fergana.uz/site/view/news/11384176

Fergana.uz|Facebook|Instagram |X
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон туманига ташрифи давомида маҳаллаларни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганди.

Айни йўналишда Ислом маҳалласида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Маҳалладаги мавжуд 550 дан зиёд хонадоннинг аксарияти касаначилик асосида қуруқ ва хўл меваларни қайта ишлаш ҳамда саралаш билан шуғулланади.

Батафсил: fergana.uz/site/view/news/11384177

Fergana.uz|Facebook|Instagram |X
2024/09/22 01:51:00
Back to Top
HTML Embed Code: