Telegram Web
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов бошчилигидаги вилоят делегациясининг 2024 йил 13-20 декабрь кунлари Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи давомида эришилган келишувлар ўз самарасини бериб, хитойлик инвесторлар томонидан вилоятимизда янги лойиҳалар бўйича ҳамкорлик кўлами кенгаймоқда.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда Шандун провинциясидан ташриф буюрган ишбилармон доира вакиллари томонидан Фарғонада трансформатор ишлаб чиқариш, тош қазиб олиш, микро ГЭС қуриш ҳамда шаҳарсозлик йўналишида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

#Uchrashuvlar

Fergana.uz | Facebook | Instagram | Youtube | X
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги қарори билан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда "ижтимоий карта" тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Президентнинг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-267-сон қарорига мувофиқ, "Ижтимоий карта" ахборот тизимини жорий этиш орқали ижтимоий тўловлар ва субсидиялар, ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатишни тайинлаш, тақдим этиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш жараёнлари босқичма-босқич автоматлаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий картаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидаги тартибларни белгилайди:

🔸 ижтимоий карталарни муомалага чиқариш, фойдаланиш учун тақдим этиш;
🔸 ижтимоий карталарни алмаштириш, тўхтатиб туриш ва тугатиш;
🔸 "Ижтимоий карта" ахборот тизими маълумотлар базасини юритиш.

"Ижтимоий карта" АТ маълумотлар базаси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан фуқаролар ва давлат органлари тақдим этган маълумотлар, шу жумладан, биометрик маълумотлар асосида шакллантирилади ва юритилади.

Батафсил

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов турк ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация билан учрашди.

Мулоқот чоғида вилоятимизда амалий ташриф билан бўлиб турган турк ишбилармонлари инвестицияси ҳисобига турли соҳаларда янги лойиҳаларни амалга ошириш, икки томонлама манфаатли ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Fergana.uz | Facebook | Instagram | Youtube | X
Taqiqlangan manbalar ro'yxati.pdf
2.7 MB
Олий суд томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати тасдиқланди.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон – 2030" стратегиясини "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Давлат дастури лойиҳасида 5 та устувор йўналиш бўйича 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилмоқда.

Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.

"Тараққиёт стратегияси" маркази жамоаси барча юртдошларимиздан 2025 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиб, ўз таклифларини Марказнинг махсус uzbekistan2030.uz онлайн портали орқали билдиришларини сўрайди.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада "Мард аскар-ёшларга намуна"  ғояси асосида "Чақирилувчилар куни" ўтказилди

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Метапневмовирус янги касаллик эмас. Фарғонада вазият қандай?

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сарҳисоб

Фарғона вилоятида инвестициялар ҳажми ошмоқда

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Фарғона шаҳрида вилоятимизда фаолият олиб бораётган нодавлат таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда таълим сифатини янада яхшилаш, ёшлар тарбияси, илғор тажрибаларни оммалаштириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзоджон Полвонов, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзоджон Долимовлар таълим соҳасидаги вазифалар, ҳамкорликни мустаҳкамлаш хусусида сўз юритишди.

Fergana.uz | Facebook | Instagram | Youtube | X
2025 йил учун Очиқ бюджет (open budjet) лойиҳалари тақвими эълон қилинди.

Унга кўра, биринчи мавсумга 1 февраль куни старт берилади.

Иккинчи мавсум 15 июлдан бошланади.

Ташаббусли бюджет жараёни натижалари 1-мавсум 21 март куни, 2-мавсум 1 сентябрь куни эълон қилинади.

Fergana.uz | Facebook | Instagram | Youtube | X
#Фоторепортаж

Фарғона вилоятининг анклав ҳудудида жойлашган Шоҳимардон қишлоғи йилнинг тўрт фаслида ҳам бетакрор ва хушманзара табиати билан сайёҳларни оҳанрабодек ўзига чорлайди.

Айни кунларда эса Шоҳимардонда қиш таровати ҳукмрон. Виқорли қоя-тошлар салтанати, оқ либосга бурканган бепоён арчазорлар, зариф қўшиқлар куйлаб оқадиган тиниқ сойлар, шарқона ҳовлилардаги мароқли суҳбатлар ҳар қандай қишида бир умрга унутилмас хотиралар қолдиради.

Fergana.uz | Facebook | Instagram | Youtube | X
2025/06/25 15:03:30
Back to Top
HTML Embed Code: