Telegram Web
Forwarded from Guljamol Asqarova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рақс

Ҳар гал бир бўшлиқ истайман,
ҳеч кимсиз, ҳеч нарсасиз бир бўшлиқ.
Кейин, у бўшлиқни тўлдирмоқ истайман...
Экранларни тўлдириб, бахт ва бахтсизлик, ишқсизлик оқибатлари ҳақида гапираман...
Қайтаётиб, таксига ўтириб куламан,
Ўзимнинг устимдан, албатта...
Ишга бораман,
Мажлисларда ўтиради сувратим.
Чўкиб бораётганим ҳақида
эслагиси келмас сувратимнинг ҳам...
Тўйга бораман,
Кимнинг тўйи эди?
Кетаётиб эслашга уринаман.
Бораман, кимнинг тўйи эканининг нима фарқи бор аслида...
Ўзим бахтга ишонмасамда,
бахт тилайман,
ҳаммага жўр бўлиб.
Қўлларимни баланд кўтариб ўйнайман,
Учгим, учиб кетгим келаётганини яшираман ўзимча.
Ўзимча,
аллақачонлар севганларим ёдидан ўчганимни,
Энди аввалгидек севилмаслигимни,
Ҳеч қачон ҳеч кимга суяна олмаганимни,
Ва ўз тақдиримни яшамаётганимни,
Аслида тақдирим йўқ эканини,
Ёлғизлик ҳаммасидан яхшилигини,
Ҳамма-ҳаммасини яширмоқчи бўламан.
Бахтли аёллар рақсга тушолмайдилар, ишонинг!
Мени тўйингизга айтинг,
Рақсга тушиб бераман.
05.05.2024 й

@Guljamol_Asqarova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоролик жадид укам Миролимжон Бухорожонга бағишланган шеърларимни ўқияптилар🙏
Forwarded from Шоҳира Ҳамро (Шоҳира Ҳамро)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖊️«ЧИН ДЎСТИМ»ГА

Курашмасдан курагимни синдирган дўст,
Сочимга оқ, кўзимга ғам индирган дўст.
Бировларнинг кўзин ёшлаб қўймасангиз,
Кўзингизни Худо ёшлаб қўярмиди?

Сув дермидим юракларим куймаганда,
Не қилардим суйганларим суймаганда,
Шайтон аввал кўнглим хушлаб қўймаганда,
Раҳмон менинг кўнглим ғашлаб қўярмиди?

Хато қилдим,
хатоларда юрдим бесар,
Қутқармади на бир дўстим, на сийму зар,
Худойимдан бир ишора бўлмаса гар,
Бандалари бир иш бошлаб қўярмиди?

Эл ичида азизлардан азиз билиб,
Бошгинамни балолардан омон қилиб,
Ўз ҳиммати турганида келиб-келиб,
Худо мени Сизга ташлаб қўярмиди?

Курашмасдан курагимни синдирган дўст.

✍🏼Guljamol_Asqarova

https://www.tgoop.com/SHohiraHamro
Audio
#Manaviyat_mashali
#audio_sher 🎧

Sevganing uchun...

✍️Muallif: Guljamol Asqarova
🎙O‘qidi: Guljamol Asqarova

👨‍👩‍👧‍👦Yaqinlaringizga yuboring

Bizni kuzatishda davom eting👇
📌
https://www.tgoop.com/talaba_vuz

@Guljamol_Asqarova
Forwarded from Oyina.uz | Tafakkur
Аёлларга нега “Шахсий хона” керак?

Сиз ёш бола каби юксак тоғ тепасига чиқиб дунёга қарамоқчи, ўша гўзалликдан завқ, роҳат олмоқчи эдингиз ва бу учун ҳаётингизниям беришга розисиз. Аммо сизни кириш эшиги олдидан қайтаришди. Чунки сиз ноқиссиз. Қўлингиз, оёғингиз йўқ. Энди эса дунёнинг ярмини шундай ноқис ҳолда тасаввур қилинг – бирдан қисинган елкалар, абадий руҳи тушиб кетган кўзларни кўрасиз.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/3025

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3026

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мушоира

Шоира Гулжамол Асқарова ижодидан

"МЕҲР"

Ижро этади: Миллий театр санъаткори, Ўзбекистонда ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Дилноза Кубаева.

@milliyteatr
#таъзия

Бибисора опа ҳам оламдан ўтибдилар. Руҳлари оромда бўлсин 😔

Қандай қарқарали даврлари экан, икки шоирамизнинг ҳам.(расмда Ҳалима Худойбердиева ва Бибисора Туробова. Бири Жумҳурият хотин-қизлар қўмитаси раиси, бири Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлган 1992 йил👆)

Бибисора опа Туробова "Ҳалима опажон, бу дунёда фақат сиздан қадр кўрдим" деб йиғлаганларини кўп кўрганман.

Ҳалимаи жаҳоним эса "Бибисорани туғилган кунга чақир"," Бибисора билан расмимизни китобга қўйялик, хурсанд бўлади" дердилар. Авайлардилар.

Ўзбекнинг яхши шоираси эди, Бибисора опа.

Қадрламадик...

Шоира икки ўғли билан ижара уйларда, сўнгги йилларда эса Дўрмон Ёзувчилар ижод уйида яшадилар...

бир қўшиқчини 12 минг, яна бирини 6 минг долларга чақириб, дабдабали тўйлар қиладиган юртдошларимиз бор. Шоира опамиз Самарқандлик эдилар. Эсиз... 😔

Руҳлари оромда бўлсин.

Икки қизи ва икки ўғлига, яқинларига сабр тилайман.

@Guljamol_Asqarova
Guljamol Asqarova
#таъзия Бибисора опа ҳам оламдан ўтибдилар. Руҳлари оромда бўлсин 😔 Қандай қарқарали даврлари экан, икки шоирамизнинг ҳам.(расмда Ҳалима Худойбердиева ва Бибисора Туробова. Бири Жумҳурият хотин-қизлар қўмитаси раиси, бири Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитаси…
ЎЛСАМ ЖАНОЗАМНИ БУЛБУЛ ЎҚИСИН...

Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин,
Куйиб ўтган умрим шарҳини айтсин.
Бардошим ҳақида ашъор тўқисин.
Мендан норозилар фикридан қайтсин.

Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин,
Айтолмай қолганим десин Аллоҳга.
Саловатлар айтсин тўплаб бор кучин,“”
Билмаган билганим десин Аллоҳга.

Ўлсам, олов таним муз билан ювинг,
Токи, кафанларим кетмасин куйиб.
Ювгач, юрагимга парча муз қўйинг,
Борай ҳузурига озгина совиб.

Ўлсам кафанимни булутдан қилинг,
Ёмғирга айлансин ёнсам қабрда.
Қабримни қазсангиз сал кенгроқ олинг,
Гуноҳкор бандага тор гўр жабрда.

Ўлсам, чинор экинг қабрим бошига,
Токи, соясида тиловат ўқинг.
Чўмилиб яшадим кўзим ёшига,
Йиғламанг, сиз фақат тиловат ўқинг.

Кичкина ясатинг қабртошимни,
Қуръон оятларин ёздиринг ўйиб.
Ёзманг қабртошга умрим, ёшимни,
Мен сафарга кетдим, чориғим кийиб.

Ўлсам, оёқ томон, ўнг томонимга,
Тўрт киши сиғарлик курси ясатинг,
Соғиниб келсангиз Ихлосни ўқинг,
Қабримни гул эмас, Қуръон безасин.

Ўнг тарафдан келинг, оёқ тарафдан,
Токи, кўрсин сизни очиқ кўзларим.
Ўлим ҳақ эканин оласизда тан,
Қувонай, келди деб ўғил-қизларим.

Ўлсам йўқлаб туринг. Билинг, кутаман,
Чунки, сиз деб ўтдим ўзимдан кечиб,
Йўқламай қўйсангиз, зардоб ютаман,
Ётаман гўрда ҳам кўз ёшим ичиб.

Ўлсам, умрим шарҳин набираларга,
Яширмай, ўчирмай борини сўзланг.
Интиқ кутганими уларни ҳамда
Ёниб ўтган кўнглим зорини сўзланг.

Ўлсам, шеърларимни авайлаб асранг,
Имконини топиб топширинг элга.
Биламан, эл ўқир соғиниб, севиб,
Ўтар ёзганларим қўллардан қўлга.

Ўлсам, аҳил бўлинг, меҳрибон бўлинг,
Имконин топсангиз тўланг қарзимни,
Дуосини олинг мен севган элни,
Мерос қолдираман сизга сабримни.

Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин...

Бибисора Туробова шеъри.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандлик укаларим Фаёзжон ва Наврўзжон Бибисора опани йўқлаб борганларида Дўрмонда олган видео экан. 😔👆

Яхши она, яхши шоира эдилар Бибисора опа. Маконлари жаннат бўлсин.

@Guljamol_Asqarova
Forwarded from Guljamol Asqarova
#таъзия

Бибисора опа ҳам оламдан ўтибдилар. Руҳлари оромда бўлсин 😔

Қандай қарқарали даврлари экан, икки шоирамизнинг ҳам.(расмда Ҳалима Худойбердиева ва Бибисора Туробова. Бири Жумҳурият хотин-қизлар қўмитаси раиси, бири Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлган 1992 йил👆)

Бибисора опа Туробова "Ҳалима опажон, бу дунёда фақат сиздан қадр кўрдим" деб йиғлаганларини кўп кўрганман.

Ҳалимаи жаҳоним эса "Бибисорани туғилган кунга чақир"," Бибисора билан расмимизни китобга қўйялик, хурсанд бўлади" дердилар. Авайлардилар.

Ўзбекнинг яхши шоираси эди, Бибисора опа.

Қадрламадик...

Шоира икки ўғли билан ижара уйларда, сўнгги йилларда эса Дўрмон Ёзувчилар ижод уйида яшадилар...

бир қўшиқчини 12 минг, яна бирини 6 минг долларга чақириб, дабдабали тўйлар қиладиган юртдошларимиз бор. Шоира опамиз Самарқандлик эдилар. Эсиз... 😔

Руҳлари оромда бўлсин.

Икки қизи ва икки ўғлига, яқинларига сабр тилайман.

@Guljamol_Asqarova
Фурруғ Фаррухзод

* * *
Отасига ёзган мактубидан


Кечам кундузум хеч кимсани хозиргача хали айтолмаган янги гўзал ва дилбар шеър айтиш тушунчаси билан
кечмоқда .Ўзимла бўш қолиб шеърни ўйлаб ёлғиз қолган кун бекор ўтган кун каби туйиляпти .Балки шеър мени хурсанд қилмайдигандай куринсада мен уни бошқа бир холда бахт беришини хис қиламан . Мен учун хурсандчилик гўзал либослар чиройли турмуш ёки нозу неъматлар билан эмас .Мен учун хурсандлик бу шеърга етишмоқдир.Қачон шеър билан қолсам рухим хузурланади .Агар менга хирсга берилган оламни бериб шеър айтмоқ бахтидан айирсалар ўша куни ўзимни ўлдираман .
Сиз менга бир замон изин беринг .
Майли ўзгалар кўзида бахтсиз , дарбадар бўлсам хам сизга асло хаётимдан шикоят қилмайман .

Турк тилидан
Муслимбек Мусаллам таржимаси

2014 йил
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИЛТИМОС

Сенга додим етмас мени,
Ишқ бағримдан кетмас мени,
Қўй, баҳримдан ўтма мени,
Гуноҳимдан ўт, илтимос.

Не бўлса жим кузатдим-ку,
Хатоларим тузатдим-ку,
Умид билан узатдим-ку,
Қўлларимдан тут, илтимос.

Гар кўчангдан ўтаринг кўп,
Сен деб ғамлар ютаринг кўп,
Бу дунёда кутаринг кўп,
Мени ҳам бир кут, илтимос.

Маликаман, чиқар тахтга,
Гуллаш орзу ҳар дарахтга,
Ғамга ҳечам етма, бахтга
Мендан олдин ет, илтимос.

Майли қаср, сарой солдир,
Лекин ишқсиз жон уволдир,
Мени…
Худо билан қолдир
Сен ўртадан… Кет, илтимос

Гулжамол Асқарова

Дилноза Кубаева ўқиди


@Guljamol_Asqarova
Forwarded from Guljamol Asqarova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЧОНДИР

Қачондир дунёда дунё бўлмаган,
Дунёни яратган тилакларимиз.
Қачондир бу йўллар айро тушса ҳам,
Кўришиб турарми юракларимиз?

Дунё — тиканзор, биз гулзор истадик.
Ҳар дам ишқ аталмиш озор истадик.
Тўзиб кетмасмикан бу тиканзорда,
Сабрдан тикилган куйлакларимиз?

Эй кўзи сирларга ошино дўстим,
Эй руҳи ҳурларга ошино дўстим.
Қаранг, боғимизга баҳор келмасдан,
Хазонга тўлмишдир йўлакларимиз.

Бу қандоқ дунёдир, даврон сурмасак,
Бу қандоқ жаннатдир, кўриб тўймасак.
Наҳот бир дийдорга зор ўтадирмиз,
Сурма бўлгунича суякларимиз?

Қачондир дунёда дунё бўлмаган,
Дунёни бор қилган тилакларимиз.
Қачондир, қиёмат қойим бўлса ҳам,
Бир-бирин топгайдур юракларимиз.

2006 йил

@Guljamol_Asqarova
Forwarded from OYINA.UZ
Shoira Guljamol Asqarova “Har bir inson hayoti davomida o‘qishi shart bo‘lgan 10 kitob” tavsiya qiladi

Batafsil: https://oyina.uz/uz/article/3029

Rasmiy sahifalarimiz👇

Telegram | Facebook | X | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✍️Гулжамол Асқарова шеъри
🎙Шоҳжаҳон Жўраев ижроси.

Раҳмат, Шоҳ🙏


#ўзимни ҳиргойим

Ай руҳидан ишқ таралган ёр,
Эй, диндорнинг тасбеҳи, хочи.
Мени арзон сотган эй бозор,
Кўнглим тилин билмас тилмочим.

Эй, юраги доғсиз зоғгинам,
Овозини йўқотган жарчим.
Юрагимда қолган эй гинам,
Ўзидан бехабар хабарчим.

Ваҳ, оловсиз қолган ўчоғим,
Эй қадрли хорим, абгорим.
Ваҳ, мағзидан айру пучмоғим,
Ҳой, жонимга келган жабборим.

Эҳ, қонимга тушган эҳтирос,
Ва сабримнинг синиқ косаси.
Эй юраги музлаган хассос,
Эриб бўлган музларнинг саси.

Ҳой, бўғзимга қадалган пичоқ,
Бошимда гир айланган қилич.
Томоғимда турган ҳиқичоқ,
Эй ёлғондан авраган илинж.

Эй, кўзидан нур сочган очун,
Кўзимга ин қурган қалдирғоч.
Ҳой, парвози пастлаган лочин,
Эй, соҳибин тополмаган тож.

Оҳ, ўримга кирмаган сочим,
Ҳеч йўлига тушмаган йўлим.
Эй гадога тўланмас божим,
Эй ўлимни билмаган ўлим.

Хайр сенга қалбим қораси,
Хайр сенга, эй кибрли кўшк.
О, жаноби муҳаббат, салом,
Салом сенга эй ҳазрати Ишқ!

08.11.21 йил

@Guljamol_Asqarova
2024/09/21 09:35:31
Back to Top
HTML Embed Code: