Telegram Web
1446 йил 27 Шаъбон
2025 йил 26 Февраль, чоршанба

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди
жамоат намози вақтлари


Бомдод ➡️ 06:25

Пешин ➡️ 13:00

Аср ➡️ 16:35

Шом ➡️ 18:15

Хуфтон ➡️ 19:35

#namoz_vaqtlari

Каналимизга аъзо бўлинг
👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍10
1446 йил 28 Шаъбон
2025 йил 27 Февраль, пайшанба

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди
жамоат намози вақтлари


Бомдод ➡️ 06:25

Пешин ➡️ 13:00

Аср ➡️ 16:35

Шом ➡️ 18:16

Хуфтон ➡️ 19:35

#namoz_vaqtlari

Каналимизга аъзо бўлинг
👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍9
Муфтий Нуриддин Холиқназар: Дунёвийлик даҳрийлик эмас, динийлик дунёвийликка зид келмайди!

Қадимий Хива шаҳрида ўтказилган Конфессиялар ишлари кенгашининг янгича форматдаги йиғилиши долзарб мавзулар муҳокамаси ва қизғин фикр-мулоҳазаларга бой бўлди.

Сўзга чиққан нотиқлар давлатимиз раҳбари бошчилигида виждон ва эътиқод эркинлиги, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувликни таъминлаш, турли конфессиялар ўртасида ҳамжиҳатликни янада яхшилаш, бағрикенглик ғояларини тарғиб этиш борасида олиб борилаётган ишларни эътироф этдилар.

Кун тартибида бугунги янгиланишлар замирида Асосий қонунимиз ва унга асосланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аҳамияти борасида ҳам тўхталинди. Жумладан, яқинда парламентимиз томонидан "Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати Концепцияси" қабул қилиниши, ҳужжат Президентимиз томонларидан имзоланиши муҳим воқеа эканига урғу қаратдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари йиғилишда нутқ қилиб, халқимиз азалдан бағрикенглик ва меҳмондўстлик фазилатлари билан танилгани, диёримизда турли миллат ва элатлар аҳил-иноқ яшаши, динимиз ҳам бундай ҳамжиҳатликни қўллаб-қувватлаши, турли дин ва турфа миллат вакилларига ҳурмат билан муносабатда бўлишга чорлашини оят-ҳадислар ва тарихий воқеалар билан баён этдилар.

Шунингдек, муфтий ҳазратлари мазкур концепция юртимизда эркинлик, тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик мустаҳкамланишига хизмат қилишига эътибор қаратиш баробарида дунёвийлик даҳрийлик эмас, динийлик дунёвийликка зид келмайди, деган иборани алоҳида таъкидладилар.

Сайёр йиғилиш якунлари юзасидан «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф муҳитни асраш ва «яшил» иқтисод» йилида амалга ошириш оид Давлат дастури» бўйича мурожаатнома қабул қилинди. Куннинг иккинчи қисмида, шаҳарнинг тарихий масканларига зиёрат уюштирилди.

🔗 https://islom.uz/maqola/23335

Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🤩1
Forwarded from Islom.uz
🇺🇿 Рамазон ойи 1 мартдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади.

Мазкур қарорга кўра, 2025 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Аллоҳ таоло Рамазон ойида қиладиган ибодат, дуо ва барча солиҳ амалларимизни қабул этсин, ажр-мукофотларини кўпайтирсин.

Яратган халқимизга тинчлик, барқарорлик ва офиятни насиб қилсин. Рамазон муборак!

🔗 https://islom.uz/maqola/23336

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍214👏1
1446 йил 29 Шаъбон
2025 йил 28 Февраль, жума

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди
жамоат намози вақтлари


Бомдод ➡️ 06:20

Пешин ➡️ 13:00

Аср ➡️ 16:40

Шом ➡️ 18:20

Хуфтон ➡️ 19:35

#namoz_vaqtlari

Каналимизга аъзо бўлинг
👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
10
📖 Taroveh namozlarida o‘qiladigan xatmi Qur’on sahifalarining kunlik taqsimoti

#taroveh #xatm

Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2151
Forwarded from Muslim.uz
🤲 ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

🌙 Рамазон ойи яқинлашгани сайин мўмин-мусулмонларнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, бу ойга хос бўлган ибодат таровеҳ намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади” (Имом Бухорий ривояти), деганлар.


📢 Бугун хуфтон намозидан сўнг юртимиздаги масжидларда таровеҳ намози бошланади, инша Аллоҳ.

🕌 Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намозининг бошланиш вақтлари билан танишинг!

Фарғона –– 20:20
Наманган –– 20:20
Андижон –– 20:20
Тошкент в. –– 20:30
Тошкент ш. –– 20:30
Сирдарё –– 20:30
Жиззах –– 20:30
Самарқанд –– 20:30
Қашқадарё –– 20:40
Сурхондарё –– 20:40
Навоий –– 20:40
Бухоро –– 20:40
Хоразм –– 21:00
Қорақалпоғистон Р. –– 21:10


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#taroveh #namoz #vaqtlar #2025
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17👏1
Forwarded from Muslim.uz
#xabar
📢 1 700 ДАН ЗИЁД МАСЖИДДА 27 КУНЛИК ХАТМИ ҚУРЪОН ЎҚИЛАДИ

🕌 Жорий йил Рамазон ойида юртимиздаги 2100 дан ортиқ масжидда таровеҳ намози, шундан 1 700 дан зиёдида 27 кун давомида Қуръони карим хатм қилинади. Бунинг учун мазкур масжидларга 3,5 мингга яқин хушовоз қорилар жалб этилади. 


🌙 Таровеҳ намозининг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади" (Имом Бухорий).

🤲 Демак, ушбу муборак ойни ғанимат билиб, Ҳақ таоло розилиги учун кундузлари рўзадор бўлиб, оқшомлари таровеҳ намозларидаги хатми Қуръонларда бардавом бўлсак, гуноҳларимиз кечирилиб, улкан ажру савобларга эга бўламиз, инша Аллоҳ.

🗣Эслатиб ўтамиз, юртимиз масжидларида таровеҳ намози шу йил 28 февраль, жума куни хуфтон намозидан кейин бошланади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#taroveh #namoz #masjid #2025
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19👏1
Forwarded from Muslim.uz
🌙2025 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра:

Закот нисоби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм деб белгилади.

💬Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

Фитр садақаси миқдори
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
2 кг буғдой унидан – 10 000 (ўн минг) сўм;
4 кг арпадан16 000 (ўн олти минг) сўм;
2 кг майиздан 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

💬 Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.

Фидя миқдори
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.

💬Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади.

✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#zakot #fitr #fidya #2025
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
9👍82
🌙 Ramazon oyi muborak bo‘lsin!

#Ramazon

@hazratim_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23👍8👏1
Рамазон муборак!

Шукрлар бўлсинки, Рамазоннинг илк кунларига ҳам етиб келдик. Хатми Қуръонлар учун юртимизнинг кўплаб масжидлари шай ҳолатга келтирилди. Жумладан, бугун 2025 йил 28 февраль куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида ҳам Рамамозон ойининг дастлабки таровиҳ намози ўқилади. Унда юртимизнинг ҳофизи Қуръонлари устоз Ҳамидуллоҳ қори Орипов, Муҳаммад Шарифхон қори Акбаров, Муҳаммад Юсуф қори Муҳаммад Содиқ ва Аҳмадуллоҳ қори Ғофуржоновлар халқимизга 27 кун мобайнида таровиҳ намозини ўқиб берадилар. Бугун хуфтон намозидан сўнг соат 20:30 да қориларимиз Бақара сурасининг 1 оятидан 202 оятигача тиловат қилиб беришади.
Таровиҳ намозининг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровиҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади».
Имом Бухорий ривояти.
.
Шундай экан, Рамазон ойини ғанимат билиб, Аллоҳ розилиги учун таровиҳ намозларидаги хатми Қуръонларда ва бошқа улуғ ибодатларда қоим бўлсак, иншаАллоҳ Аллоҳнинг ажру савобларига эга бўламиз.
Барчангизга Рамазон ойи муборак бўлсин!

Каналимизга аъзо бўлинг
👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👏12👍105😍1
2025/07/14 15:59:15
Back to Top
HTML Embed Code: