Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
- Telegram Web
Telegram Web
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Ибрагимов Шухрат Мусожонович Бош вазирнинг ёрдамчиси – Бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан, Ашуров Сарвар Ғаниевич Бош вазирнинг ёрдамчиси – Бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимидан озод қилинди.

Ш.Ибрагимов бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудирининг ўринбосари — бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Facebook | Instagram
Самарқанд шаҳрида 28 ноябрь куни Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Кейинги йилларда вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, аҳолининг ижтимоий шароитларини юксалтириш борасида қатор ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига асосан Эркинжон Оқбутаевич Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Музафарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Facebook | Instagram
Қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталафот ўтказиш, истеъмолчиларга ёқилғи-энергия ресурсларини барқарор етказиб бериш ҳамда уларни тежаш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган айрим раҳбарларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатга асосан ҳудудлардаги бир қатор масъулларга интизомий жазо қўлланилган.

Хусусан, электр энергияси ва табиий газни иқтисод қилиш бўйича белгиланган режага амал қилмагани, энергия ресурсларидан фойдаланишда лимитдан ошишига йўл қўйгани ҳамда назоратни таъминламагани учун Оқолтин тумани ҳокими К.Эрназаров, Мирзаобод тумани ҳокими О.Рахмонқулов, Бўстонлиқ тумани ҳокими Ж.Ахмедов, Бекобод тумани ҳокими Ш.Дўсбеков, Зангиота тумани ҳокими Э.Рустамов, Тошкент тумани ҳокими С.Эргашев, Янгийўл тумани ҳокими О.Атауллаев, Қўқон шаҳар ҳокими М.Усмонов, Боғдод тумани ҳокими Ғ.Солиев, Бешариқ тумани ҳокими Р.Жўраев, Сўх тумани ҳокими С.Саидмусаев, Фурқат тумани ҳокими Э.Асронкуловга “ҳайфсан” берилди.

Шунингдек, электр энергияси ва табиий газ талон-торож қилинишига йўл қўйгани учун Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев, Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари К.Комилов, Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ғ.Муродхўжаев, Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Султанбеков, Андижон тумани ҳокими Б.Юлдашев, Беруний тумани ҳокими И.Хидировга “ҳайфсан” эълон қилинди.

Бундан ташқари, ҳудудларда аҳолига кўмир тарқатишни кечиктириш, сифатсиз кўмир тарқатиш каби ҳолатлар жуда кўп кузатилгани ҳамда ушбу ҳолатларни зарур даражада назоратга олмагани учун “Ўзбеккўмир” АЖ бош директори ўринбосари Э.Якубов охирги марта огоҳлантирилди.

Фармойиш билан тегишли вазирлик ва идораларга кўрсатилган шаҳар ҳамда туманлар сектор раҳбарлари фаолиятига баҳо бериб, уларга нисбатан тегишли чора кўриш ҳамда натижалари тўғрисида бир кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш топширилди.

Facebook | Instagram
Жорий йил 12 декабрь куни Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Озарбайжон Республикаси Бош вазири А.Асадов, Беларусь Республикаси Бош вазири Р.Головченко, Қозоғистон Республикаси Бош вазири О.Бектенов, Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси М.Мишустин, Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси А.Жапаров, Тожикистон Республикаси Бош вазири Қ.Расулзода, Арманистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.Григорян, Туркманистоннинг МДҲ тузилмаларидаги доимий вакили Н.Шакулиев, МДҲ бош котиби С.Лебедев иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ўз нутқида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг МДҲдаги ҳамкорлар билан савдо алоқаларини янада эркинлаштириш ва ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади.

Facebook | Instagram
Бугун, 13 декабрь куни Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов мазкур йиғилишда иштирок этди.

Ўзбекистон кузатувчи мақомида Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари билан кўп томонлама иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлиги билдирилди.

Жорий йилнинг ўн ойи якуни бўйича Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 12 фоизга ўсди.

Facebook | Instagram
Бугун, 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси –
Президент Администрацияси Раҳбари Адилбек Касималиев билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон Бош вазири Адилбек Касималиевни Қирғизистон Бош вазири этиб тасдиқлангани муносабати билан самимий табриклади.

Шунингдек, Давлатларимиз Раҳбарлари томонидан ҳукуматлар олдига қўйилган муҳим вазифаларни амалга оширишда яқин ҳамкорлик қилиш ҳамда савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни изчил рўёбга чиқаришга ишонч билдирилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Бош вазири қирғизистонлик ҳамкасбига ушбу лавозимга тасдиқлангани муносабати билан табрик мактуби юборган эди.

Facebook | Instagram
Жиззахда 19 декабрь куни Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда Бош вазир Абдулла Арипов иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Парда Шукуров олиб борди. Кун тартибига мувофиқ ташкилий масала кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига асосан Эргаш Алибекович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Facebook | Instagram
Бугун, 27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Озарбайжон Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонасига ташриф буюриб, элчи Гусейн Гулиев орқали бутун қардош Озарбайжон халқига таъзия билдирди.

Аввалроқ, Бош вазир Озарбайжон Республикаси Бош вазири Али Асадовга Оқтау аэропорти яқинида “Azerbaijan Airlines” авиакомпаниясининг йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани ва одамлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик мактубини юборган эди.

_________

Сегодня, 27 декабря, Премьер-министр Республики Узбекистан Абдулла Арипов посетил Посольство Азербайджанской Республики в нашей стране и через Посла Гусейна Гулиева выразил соболезнования братскому азербайджанскому народу.

Ранее, Премьер-министр направил Премьер-министру Азербайджанской Республики Али Асадову соболезнования в связи с крушением вблизи аэропорта Актау пассажирского самолёта авиакомпании "Azerbaijan Airlines”, которое привело к человеческим жертвам.

Facebook | Instagram
2025/01/02 04:28:27
Back to Top
HTML Embed Code: