Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
381 - Telegram Web
Telegram Web
Малайзия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Бугун, 17 май куни Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Малайзия Бош вазири Ўзбекистон Бош вазири ҳамроҳлигида ташриф дастури бўйича навбатдаги манзилга жўнаб кетди.

Facebook | Instagram
Малайзия Бош вазири Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Олий мартабали меҳмон Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан барпо этилган мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан атрофлича танишди.

Ватанимизнинг кўп минг йиллик тарихида юз берган энг муҳим воқеаларни ўзида ифода этган ушбу мажмуа Малайзия делегациясида катта таассурот қолдирди.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.

Малайзия Ҳукумати раҳбари кеча Тошкент шаҳрида ўтган олий даражадаги тадбирлар ва музокаралардан сўнг бугун, 18 май куни Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди.

Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Малайзия Бош вазири 18-19 май кунлари Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ташриф буюриб, халқимизнинг бой маданий-тарихий ва маънавий мероси билан танишади, қўшма бизнес форумида иштирок этади.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида бугун, 27 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳудудлар кенгаши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 26-27 май кунлари мазкур тадбирда иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Россия ҳудудлари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик тамойиллари асосида янада ривожлантириш ҳамда чуқурлаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Амалий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, иқтисодиёт тармоқларида кооперация лойиҳаларини илгари суриш, инновацион ҳамкорлик дастурларини қўллаб-қувватлаш, фан, таълим ҳамда фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Facebook | Instagram
Жорий йилнинг 3-4 июнь кунлари Беларус Республикаси Минск ва Несвиж шаҳарларида Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши, “Белагро – 2024” халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси бўлиб ўтади.

Бугун, 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегацияси ушбу тадбирларда кузатувчи мақомида иштирок этиш учун Минск шаҳрига ташриф буюрди.

Дастлаб, Минск шаҳридаги “Улуғ тош” Хитой-Беларусь саноат паркида “Евросиё иқтисодий иттифоқининг озиқ-овқат хавфсизлиги” ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзга чиқди.

Facebook | Instagram | Portal
2025/07/12 14:12:04
Back to Top
HTML Embed Code: