Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
353 - Telegram Web
Telegram Web
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон ҳукумати делегацияси жорий йилнинг 11-12 март кунлари ишчи ташриф билан Тожикистон Республикасида бўлиб турибди.

Бугун, 11 март куни Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясини қабул қилди.

Бош вазир, дастлаб, Президент Эмомали Раҳмонга Ўзбекистон Етакчиси Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказар экан, икки Давлат раҳбарлари ўртасидаги очиқ ва ишончли мулоқот мамлакатларимиз ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Facebook | Instagram
Душанбе шаҳрида 12 март куни Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Икки мамлакат Бош вазирлари бошчилигида ўтган йиғилишда Президентлар – Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмоннинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларимиз дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат руҳида жадал ривожланиб бораётгани, улар томонидан кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилгани таъкидланди.

Тадбир сўнггида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг XI йиғилиши баёни имзоланди.

Facebook | Instagram
Жорий йилнинг 14-15 март кунлари Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси мамлакатимизга ташриф буюрди.

Бугун, 15 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов бошчилигида икки мамлакат ҳукумат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат руҳида жадал ривожланиб бораётгани, бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўртасидаги дўстона ҳамда ишончли муносабатлар муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.

Қозоғистон ҳукумати делегацияси мамлакатимизга амалий ташрифи доирасида Тошкент шаҳридаги Божхона расмийлаштируви маркази ва Технопарк фаолияти билан яқиндан танишди.

Facebook | Instagram
Наврўз умумхалқ байрами арафасида 16-18 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида анъанавий тарзда хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

“Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остида ўтаётган ушбу тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг ходимлари ҳам фаол иштирок этди.

Улар томонидан бугун, 17 март куни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги 3 гектардан зиёдроқ майдонга қарийб икки мингга яқин эман, қайрағоч, терак, ўрик, бодом сингари мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Умумхалқ хайрия ҳашарида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.

Facebook | Instagram
Aziz yurtdoshlar,

Barchalaringizni yangilanish va yasharish ayyomi — Navro’z umumxalq bayrami bilan chin yurakdan tabriklayman!

Har kuningiz Navro’z bo’lsin!

Facebook | Instagram
Бугун, 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги элчихонасига ташриф буюриб, элчи Олег Мальгинов орқали бутун Россия халқига таъзия билдирди.

Аввалроқ, Бош вазир Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустинга Москва вилоятидаги "Crocus City Hall" мажмуасида содир бўлган терракт оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик мактубини юборган эди.

_________

Сегодня, 25 марта, Премьер-министр Республики Узбекистан Абдулла Арипов посетил Посольство Российской Федерации в нашей стране и через посла Олега Мальгинова выразил соболезнования всему российскому народу.

Ранее Премьер-министр направил соболезнования Председателю Правительства РФ Михаилу Мишустину в связи с многочисленными жертвами и пострадавшими в результате террористического акта в комплексе "Крокус Сити Холл" в Московской области.

Facebook | Instagram
Бугун, 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз билан учрашув ўтказди.

Учрашувда икки томонлама алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётгани, бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ўртасидаги яқин, самимий ва биродарлик ришталари муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Сўнгги йилларда ҳудудлараро ҳамкорлик ҳам жадал ривожланиб бормоқда. Биргина ўтган йилнинг ўзида юртимизга Шинжон-Уйғур автоном райони, Шэньси, Шаньдун, Цзянсу, Цзянси, Аньхой ва бошқа провинциялар раҳбарлари ташриф буюрди.

Мулоқот давомида мазкур йўналишдаги ишларни янада кенгайтириш, шу билан бирга, инвестиция, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги, таълим, туризм ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.

Facebook | Instagram | Portal
Бугун, 30 март куни пойтахтимиздаги “Наврўз” боғида иш бошлаган Шинжон маҳсулотлари халқаро кўргазмасининг расмий очилиш маросими ўтказилди.

Унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз, Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги элчиси Юй Цзюнь ва бошқа расмийлар ҳамда ишбилармон доиралар вакиллари қатнашди.

Тадбир сўнггида боғ ҳудудидаги этно шаҳарчада Хитой делегацияси шарафига “Наврўз” сайли ташкил этилди.

Facebook | Instagram | Portal
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Комилжон Хамидович Каримов Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Бахром Равшанович Миркасимов ушбу лавозимдан озод қилинди.

Facebook | Instagram
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Шахноза Абдувахитовна Султанова бошқа ишга ўтиши муносабати билан Тошкент шаҳридаги Беларусь – Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори лавозимидан озод этилди.

Facebook | Instagram
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, Таҳиржон Закирович Султанов Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг ректори этиб тайинланди.

Facebook | Instagram
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли карори билан, Абдурауф Абдурашидович Абдуқаюмов Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари;

Одилжон Зохиджонович Тохиров Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг ўринбосари;

Азамат Абдулхакимович Абдурахманов Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Facebook | Instagram
Грузия Парламенти Раиси Шалва Папуашвили бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди.

Жорий йилнинг 8 апрель куни Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Грузия делегацияси билан учрашув ўтказди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар кўп асрлик дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойиллари асосида жадал ривожланиб бораётгани, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун барча имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика, туризм ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигига эътибор қаратилди.

Бунда Ҳукуматлараро комиссия фаолияти муҳим ўрин тутиши, унинг навбатдаги йиғилиши кун тартибини иккала томон учун ҳам бирдек манфаатли бўлган лойиҳалар билан бойитишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди.

Facebook | Instagram
2025/07/12 14:11:36
Back to Top
HTML Embed Code: