Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
482 - Telegram Web
Telegram Web
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

Бугун, 23 июнь куни Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқаси Лувсандорж Болорцетцег ҳамроҳлигида мамлакатимизга ташриф буюрди.

Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Мўғулистон Президенти ва унинг турмуш ўртоғи ташриф дастуридан ўрин олган навбатдаги манзилга жўнаб кетди.

Facebook | Instagram
Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқаси билан биргаликда “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Олий мартабали меҳмон мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан танишди. Мажмуа Мўғулистон делегациясида катта таассурот қолдирди.

Қайд этиш ўринлики, мамлакатимизга ташриф буюраётган Олий мартабали меҳмонларнинг Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан бунёд этилган мазкур муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган.

Facebook | Instagram
Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи доирасида Мўғулистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мўғулистон Президенти, Ўзбекистон Бош вазири ва бошқа расмийлар Мўғулистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб бердилар. Элчихонада дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

Facebook | Instagram
Жорий йилнинг 26-30 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида ЭКСПО “Хитой-Евроосиё” саккизинчи халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

Мазкур ЭКСПОда фахрий меҳмон сифатида Қирғизистон Бош вазири, Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари, шунингдек, 40 дан ортиқ хорижий ҳукуматлар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан, Бош вазир бошчилигидаги мамлакатимиз ҳукумати делегацияси мазкур тадбирда қатнашиш учун Урумчи шаҳрига ташриф буюрди.

Бугун, 25 июнь куни Урумчи шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй бошчилигида икки томонлама учрашув ўтказилди.

Facebook | Instagram | Batafsil
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Хитой Халқ Республикаси Урумчи шаҳрига ташрифи доирасида Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров билан икки томонлама учрашув ўтказилди.

Давлатларимиз Раҳбарлари – Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров икки мамлакат ҳукуматлари зиммасига ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берган.

Айни пайтда барча соҳаларда ижобий ўсиш динамикаси кузатилаётгани, муҳим қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон қардош Қирғизистон билан барча соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан манфаатдорлиги билдирилди.

Facebook | Instagram | Batafsil
Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида саккизинчи “Хитой-Евроосиё” халқаро кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда фахрий меҳмон сифатида Ўзбекистон, Қирғизистон Бош вазирлари, Тожикистон, Қозоғистон Бош вазирларининг ўринбосарлари, шунингдек, 40 дан ортиқ хорижий ҳукуматлар вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам сўзга чиқди.

Шунингдек, Урумчи шаҳрига ташриф доирасида Хитойнинг “China State Construction Engineering Corporation”, “Сhina Energy International Group” ва бошқа компаниялари раҳбарлари билан ҳам икки томонлама учрашувлар ўтказилди.

Шунинг билан Ўзбекистон делегациясининг Хитойга ташрифи якунланди.

Facebook | Instagram | Batafsil
Бугун, 30 июнь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, БМТ Бош котиби Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ҳамроҳлигида ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

Facebook | Instagram
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг мамлакатимизга расмий ташрифи якунига етди.

Бугун, 1 июль куни Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Facebook | Instagram
2025/07/10 11:24:24
Back to Top
HTML Embed Code: