HIKMATLAR_SILSILASI Telegram 265
Forwarded from Китоб – зиё
«Йўқолган тилхат»

Абу Алий Рузборий Бағдодий айтади: «Бир куни Бағдодда устозимиз Жунайднинг ҳузурида эдим. Устозимизга Юсуф ибн Ҳасандан бир мактуб келди. Мактубда шундай дейилганди: «Аллоҳ сенга нафсинг таъмини тоттирмасин. Чунки нафсинг таъмини тотадиган бўлсанг, ундан кейин яхшиликни асло ҳис қилмайсан!».
Абу Алий айтади: «Нафснинг таъми нима экан?» деб ўйлай бошладим. Хаёлимга ўзим қаноат қилмаган фикрлар келди. Охири Бунон раҳимаҳуллоҳнинг ҳаётида Миср амири Аҳмад Тулун билан бирга бўлган воқеани эшитдим. Айнан шу хабар шайхни кўриш, у билан ҳамсуҳбат бўлиш, ундан манфаат олиш учун шу ер (Миср) га келишимга сабаб бўлган. Шундан сўнг Мисрга бордим. Шайх билан кўришган пайтимда устозимиз Жунайднинг шогирдларидан бирини ҳам учратиб қолдим. Унда гуё устози (Жунайд) нинг нури порлар эди. Шогирдида устозининг сири (руҳий-маънавий олами) намоён бўлиб турарди. Демак, авлиё кишининг белгиси атрофидаги (шогирд) ларида унинг рухий олами, маънавий бойлиги амалидан кўра кўпроқ акс этишида экан. (Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ ушбу иборани шарҳлаб айтадилар: «Солиҳ олим фарлар (авлиё) кишининг руҳий ҳолати шогирд ва мухлисларига шу авлиё зотнинг амали ва сўзининг таъсиридан кўра кўпроқ таъсир ўтказади»).
Абу Алий айтади: «Бир сафар шайхдан Ибн Тулун билан бўлган воқеа ҳақида сўрашни хоҳладим. Аммо шайхнинг ҳайбати мени бу фикримдан қайтарди. Шунда ўзимга ўзим: «Юсуф ибн Ҳасаннинг «Аллох сенга нафсинг таъмини тоттирмасин...» деган гапини сўраб, ҳийла қиламан», дедим. Шу сўзларни энди айтаман деб турганимда, бир киши келиб, шайхга: «Менинг фалончида юз динор ҳаққим бор. Қарз ёзиб қўйилган тилхат эса йўқолиб қолди. У тилхатнинг йўқолганини билса, қарздорлигини тан олмаслигидан қўрқаман. Сиз бизнинг ҳаққимизга дуо қилинг. Менга ҳаққимни ундириб олишимни насиб этсин. Уни эса хиёнат йўлига ўтмасдан, тўғрилик йўлида собитқадам қилсин», деди. Шайх унга: «Ёшим улғайиб қолди. Мен ширинликни яхши кўраман. Бозорга боргинда, бир ритл* ширинлик сотиб олиб, менга олиб кел, шунда ҳаққингга дуо қиламан», деди. Бояги киши кетди. Ширинлик сотиб олди. Сотувчи ҳолвани бир парча қоғоз ичига қўйиб берибди. Қараса, бу ўша «Йўқолган тилхат» экан. Бояги киши шайхнинг олдига келди ва бўлган воқеани айтиб берди. Шунда шайх унга: «Ҳолвани олгинда, болаларингга едир. Кўнглимиз тусаб турган нарсаларда Аллоҳ бизга нафсимиз таъмини тоттирмасин», деди.
Шарҳ: Инсон нафси нимани тусаса, ўшани еб-ичишга ёки нафси хоҳлаган ишларни қилишга одатланиб қолса, энди бу нафс унинг хўжайинига айланади. Натижада нафсининг қулига айланган одам қалбининг яхши ишларга чақириқларига ҳам қулоқ солмай, фақат нафсу шаҳват, хоҳиш-истакларига муккасидан кетиб, воқеадаги Юсуф ибн Ҳасаннинг мактубида айтилганидек, нафсининг таъмини тотган бу одам энди ҳеч қачон яхшилик таъмини тотмайди. Чунки нафс уни фақат ёмон ишлар сари ундайди. Яхши ишга қўл ургизмайди. Шунинг учун инсон нафсига карши иш тутишга одатланиши, унинг жиловини қўлдан чиқармасликка астойдил ҳаракат қилиши керак. Нафснинг хоҳиш-истаклари бўйича эмас, қалбига қулоқ тутган ҳолда иш кўриши лозим.

*Ритл — ҳанафийлар наздида 455 граммга тенг. Бошқа мазҳабларда 323 граммдан 328 граммгача бўлади, дейилади.

Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ «Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан

@kitaabun_uz

tgoop.com/hikmatlar_silsilasi/265
Create:
Last Update:

BY Hikmatlar silsilasi

Share with your friend now:
tgoop.com/hikmatlar_silsilasi/265

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

A new window will come up. Enter your channel name and bio. (See the character limits above.) Click “Create.” While some crypto traders move toward screaming as a coping mechanism, many mental health experts have argued that “scream therapy” is pseudoscience. Scientific research or no, it obviously feels good. Hui said the messages, which included urging the disruption of airport operations, were attempts to incite followers to make use of poisonous, corrosive or flammable substances to vandalize police vehicles, and also called on others to make weapons to harm police. End-to-end encryption is an important feature in messaging, as it's the first step in protecting users from surveillance. Telegram Channels requirements & features
from us

Telegram Hikmatlar silsilasi
FROM American