Telegram Web
💰АҚШда сайловолди кампанияларига 3,5 миллиард доллар сарфланди — FT

Financial Times нашрига кўра, Харрис 2,3 миллиард доллардан кўпроқ маблағ тўплаб, 1,9 миллиард доллар сарфлаган бўлса, Трамп 1,8 миллиард доллар тўплаб, 1,6 миллиард доллар сарфлаган. Бюджетнинг ярмидан кўпроғи рекламага сарфланган, кейинги асосий қисми эса маъмурий харажатларга кетган: Харрис — 250 миллион доллар, Трамп — 200 миллион доллар.

FT шунингдек, республикачилар номзоди барча маблағларнинг 14 фоизи (100 миллион доллардан ортиқ) суд харажатларини қоплаш учун сарфлаганини аниқлади.

Open Secrets номли нодавлат ташкилотнинг ҳисоб-китобига кўра, 2024 йилда президент, сенатор ва конгрессменлар сайлови кампанияларига жами 15,9 миллиард доллар сарфланган, 2020 йилда эса бу сумма 15,1 миллиард долларни ташкил этган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Австралияда 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин

Қонун лойиҳаси ноябрь ойида мамлакат парламентига киритилиши режалаштирилмоқда, у ратификация қилинганидан 12 ой ўтгач кучга киради, деб ёзади CNN Австралия бош вазири Энтони Албанезега асосланиб.

Қонун доирасида Instagram, Facebook, TikTok, X ва, эҳтимол, YouTube каби платформалар қамраб олинади. Коммуникациялар бўйича вазирнинг айтишича, ижтимоий тармоқларга киришга муваффақ бўлган 16 ёшгача бўлган фойдаланувчилар ва уларнинг ота-оналари жаримага тортилмайди, қонунни бузган платформалар жавобгарликка тортилади, деб хабар беради The Guardian.

Албанезе ушбу қарорни ижтимоий тармоқларнинг ёшларга таъсиридан хавотирда эканлиги, жумладан, аёлларга нисбатан нафрат ёки тана ҳақидаги қарашлар билан боғлиқ контент сабабли қабул қилганини айтган. Бош вазирнинг сўзларига кўра, у бу масалани "минглаб" ота-оналар ва бошқа катталар билан муҳокама қилган.

@humanuzofficial
Том Хэнкс Трамп сайловларда ғолиб чиққандан кейин АҚШни тарк этди

Голливуд актёри ўз қарори ҳақида у мухлисларига очиқ мактуб орқали хабар берди: "Оғир қалб ва ундан ҳам оғирроқ чемодан билан расман эълон қиламан: мен мамлакатни тарк этдим. Президент Трамп 2.0 мен кутган нарса эмас экан. Натижаларни кўрганимда, "Югур, Форрест, югур!" деб ўйладим. Ва айнан шундай қилдим", — деб ёзди Хэнкс.

У ўзини сиёсий муҳожир деб атади. Актёр АҚШга Опра Уинфри президент бўлган тақдирдагина қайтишини айтди.

Айтиб ўтиш жоизки, Том Хэнкс бу йўлни танлаган ягона шахс эмас. Яқинда маълум бўлдики, актёр Ричард Гир ҳам рафиқаси ва икки ўғли билан Коннектикутдаги ранчосини 10,75 миллион долларга сотган ва Испанияга кўчиб ўтмоқда.

ОАВ маълумотларига кўра, АҚШни актёр Роберт Де Ниро, қўшиқчилар Тейлор Свифт, Леди Гага ва бошқа машҳур медиа шахслар ҳам тарк этишни режалаштирмоқда.

@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диплом ололмаган талаба 8 кишини пичоқлаб ўлдирди

Хитойнинг Цзянсу вилоятидаги талабалардан бири ўзи ўқиган коллежга ҳужум қилди — 8 киши ҳалок бўлди, 17 киши яраланди. Илк маълумотларга кўра, у унга диплом берилмагани учун ўч олган.

Ҳужум Исин шаҳридаги касбий коллежда содир бўлган. Гумонланувчи — 21 ёшли талаба. У пичоқ билан бинога кириб, атрофидагиларга ҳужум қилган.

Хитой ОАВ хабарига кўра, талабанинг имтиҳонлари муваффақиятсиз ўтган, у диплом ололмаган ва ўч олишга қарор қилган. Ҳужумчи қўлга олинган.

@humanuzofficial
Bank of China собиқ раҳбари ўлимга ҳукм қилинди

Хитойда дунёдаги энг йирик банклардан бири бўлган Bank of China (Хитой Банки)нинг собиқ раҳбари Лю Ляньгэ пора олишда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди, деб хабар беради Xinhua Finance.

Суд шунингдек, Люнинг барча мулкини мусодара қилиш ва уни фуқаролик ҳуқуқларидан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарди.

Ҳукмга кўра, ўлим жазоси икки йилга кечиктирилган. Бу шуни англатадики, агар Лю ушбу давр мобайнида янги жиноят содир этмаса, ўлим жазоси умрбод қамоқ жазосига алмаштирилиши мумкин.

Лю Ляньгэ 2023 йилнинг октябрида ҳибсга олинган. Унга 121 миллион юань ($17 миллион) миқдорида пора олиш ва 3,3 миллиард юаньлик ноқонуний кредитлар бериш айби қўйилган.

Хитойда 2024 йил бошидан бери умумий ҳисобда 589 мингдан ортиқ шахс коррупция бўйича жавобгарликка тортилган.

@humanuzofficial
"Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" Ҳусановни қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиш учун курашмоқда - The Telegraph

Премьер-лиганинг рақобатчи клублари 20 ёшли ҳимоячи Абдуқодир Хусановни 25 миллион фунт эвазига «Ланс»дан олиб келишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Telegraph нашри ёзмоқда.

Нашрнинг ёзишича, "Тоттенхэм Хотспур" ва "Ньюкасл" «Ланс»нинг марказий ҳимоячиси Абдуқодир Хусановни келгуси трансфер ойнасида ўз сафига қўшиш учун ҳаракат қилмоқда. Хусанов, Франциянинг Лига 1 чемпионатида ёрқин ўйинлари билан ажралиб турган футболчи, Беларуснинг "Энергетик-БГУ" Минск жамоасидан бор-йўғи 18 ой олдин 100 минг еврога сотиб олинган эди.

20 ёшли Хусанов, «Ланс» жамоасида ўз ўрнини мустаҳкамлаб, Европанинг етакчи клублари скаутларининг диққат марказида бўлмоқда. "Пари Сен-Жермен" ҳам ўзбекистонлик футболчи билан қизиқиш билдирган бўлса-да, Англия Премьер-лигасидаги етти клуб Хусановга қизиқиш билдираётгани хабар қилинди. У шу мавсумда клубнинг 13 ўйинидан 9 тасида асосий таркибда майдонга тушган.

«Ланс» футболчини жорий бозор шароитида 25 миллион фунтдан юқори нархга сотиб катта фойда олиши мумкин. Бельгиялик британиялик мураббий Уилл Стилл уни шу ёзда жамоага жалб қилган ва уни асосий таркибда ўйнатиб келмоқда. Хусанов ҳимоя марказида асосий ўйинчи бўлиб қолган бўлса-да, керак бўлганда ҳимоявий ярим ҳимоячи сифатида ҳам ўйнай олади.

"Тоттенхэм", яқинда Кристиан Ромеро ва Мики ван де Веннинг жароҳатлари туфайли марказий ҳимояда муаммоларга дуч келгани сабабли, қишда янги ҳимоячи сотиб олишни ўйламоқда. "Ньюкасл" эса Хусановни келажакда Премьер-лигада ўйнай оладиган истеъдодли ёш футболчи сифатида кўрмоқда.

«Ланс» охирги йилларда истеъдодли футболчиларни етиштириш бўйича яхши натижалар кўрсатган, жумладан, Лоис Опенда 46 миллион еврога РБ Лейпцигга ўтган бўлса, Эли Уахи ўтган ёзда 30 миллион еврога Марсельга сотилган эди.

@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Башар Асад оиласининг бункери ҳақидаги видеокадрлар эълон қилинди. Унда Башар Асаднинг кичик укаси — Махер Асад саройи остидаги яширин жойда олингани айтилмоқда.

Видеода кадр ортидаги шахс савдо дўкони пакетлари, қурол-яроғлар, олтин ва тилла муқоваланган Қуръон борлигини айтади. Шунингдек, хазинага олиб борадиган зирҳланган эшик ҳам кўринади.

Махер Асад Суриядаги иккинчи шахс ҳисобланади. У бригада генерали, Республика гвардияси ҳамда элита 4-танк дивизиясининг қўмондони.

@humanuzofficial
Австралия лабораториясида ўта хавфли вируслар сақланган юзлаб пробиркалар йўқолди — Newsweek

Квинсленд штати соғлиқни сақлаш вазири Тим Николснинг маълум қилишича, жами 323 та тирик вирус намуналари йўқолган. Бу воқеа 2021 йилда содир бўлган, аммо қоидабузарлик фақат 2023 йилда аниқланган.

Қарийб 100 та пробиркада ўлим даражаси 57 фоиз бўлган Хендра вируси мавжуд бўлган. У кўршапалаклар орқали юқади, қон кетиши, ўпка шишиши ва баъзи ҳолларда вирусли менингитни келтириб чиқаради. Шунингдек, қутуришга ўхшаш лиссавирус намуналари ҳам йўқолган.

@humanuzofficial
Магдебургда фожиа. Номаълум шахс машинани одамлар устига ҳайдади

Германиянинг Магдебург номаълум шахс катта тезликда автомобилни одамлар устига ҳайдади. Натижада 11 киши ҳалок бўлди, яна 60 киши турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди.

Анъанавий Рождество ярмаркаси ўз авжида бўлган пайтда, ушбу фожиа содир бўлди. Ҳодиса шаҳарнинг марказий ратушасига қараб йўналган одамлар оқими орасида юз берди. Саксония-Анҳал ҳудудий ҳукумати воқеани террор акти сифатида баҳолади, ва тадбир ташкилотчилари шаҳар марказини бўшатишга чақиришди.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳайдовчини қўлга олишди ва унинг шахсини аниқлаш ишларига киришишди. Бу шахс 2016 йилда Берлиндаги Рождество бозорида содир этилган ўхшаш террор ҳужумида иштирок этган гуруҳнинг издоши бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Ўша пайтда, жиноятчи юк машинасида одамлар устидан ўтиб, 12 кишини ҳалок қилган эди.

@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Кореяда Boeing 737-800 ҳалокати: 127 киши ҳалок бўлди

Жанубий Кореяда 28 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 9:07 да (Москва вақти билан 3:07) Boeing 737-800 йўловчи самолёти ҳалокатга учради. У Бангкокдан Муанг шаҳрига парвоз қилаётган эди.

Қўниш пайтида самолёт учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, тўсиққа урилди. Натижада самолёт икки қисмга ажралиб, ёнғин чиқди.

Самолёт бортида 175 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бор эди. Жанубий Кореянинг «Ренхап» ахборот агентлигига кўра, дастлабки маълумотларга кўра, фақат икки киши тирик қолган ва улар шифохонага етказилган. Расмийлар айтишига кўра, бу вақтгача 127 кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланган.

Мутасаддиларнинг тахминига кўра, ҳалокатга шассининг носозлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳолат учиш-қўниш пайтида қушлар билан тўқнашув туфайли юз берган бўлиши эҳтимол қилинмоқда. Ҳозирча аниқ сабаблар ўрганилмоқда.

@humanuzofficial
Human.uz | Rasmiy kanal
Жанубий Кореяда Boeing 737-800 ҳалокати: 127 киши ҳалок бўлди Жанубий Кореяда 28 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 9:07 да (Москва вақти билан 3:07) Boeing 737-800 йўловчи самолёти ҳалокатга учради. У Бангкокдан Муанг шаҳрига парвоз қилаётган эди. Қўниш…
Жанубий Кореяда ҳалокатга учраган самолётнинг иккала қора қутиси ҳам топилди, деб хабар берди мамлакат Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги.

Авиаҳалокат қурбонлари сони 177 кишига етгани хабар қилинди...

Самолёт ҳалокати муносабати билан бир ҳафталик мотам эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.

@humanuzofficial
Яна муаммо: Boeing 737-800 Jeju Air самолёти шассидаги муаммо сабабли аэропортга қайтди

Yonhap агентлигининг Jeju Air авиакомпаниясига таянган ҳолда хабар беришича, душанба куни маҳаллий вақт билан соат 6:37 да Сеулнинг Кимпхо аэропортидан Чеджу оролига йўл олган 7C101 рейси парвоз қилди.

Бироқ учиб чиққанидан кўп ўтмай, экипаж самолётнинг шасси тизимида муаммо борлигини аниқлади ва камроқ бир соат ичида самолёт Кимпхо аэропортига муваффақиятли қўнди.

Бортда 161 нафар йўловчи бўлган, ҳеч ким жабрланмаган. Авиакомпания ушбу рейс учун шунга ўхшаш бошқа Boeing 737-800 ҳаво кемасини тақдим этди. Бироқ хавфсизликни ўйлаган 21 нафар йўловчи парвоздан воз кечишни афзал кўрган.

Jeju Air авиакомпаниясининг якшанба куни содир бўлган ҳалокатида 181 киши қурбон бўлган эди. Ҳалокат сабаби сифатида барча учта шасси тизимининг ишламай қолиши кўрсатилмоқда.

Шунингдек, Жанубий Кореянинг вақтинча президенти Чхве Сан Мок душанба куни мамлакат авиакомпаниялари тизимининг хавфсизлиги бўйича шошилинч текширув ўтказиш бўйича топшириқ берган.

Транспорт вазирлиги маълум қилишича, Жанубий Корея авиалинияларида фойдаланилаётган барча Boeing 737-800 самолётлари текширувдан ўтказилади. Умумий ҳисобда 101 та самолёт бор, шулардан 39 таси Jeju Air'га тегишли. Авиация ҳокимиятлари авиакомпаниялар Boeing протоколларини ва парвоз олди текширувларини тўғри бажараётганини кўриб чиқади.

@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда номаълум шахс автомобилни оломон устига ҳайдади, қурбонлар бор

Янги Орлеанда Янги йил байрамини нишонлаётган оломонни йўлтанламас автомобиль босиб кетди. Камида 10 киши ҳалок бўлди, яна 30 киши яраланди. Бу теракт сифатида баҳоланмоқда.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, номаълум шахс автомобилни "Бурбон-стрит" кўчасида тўпланган одамлар устига ҳайдаган. Ҳайдовчи қочишга муваффақ бўлди.

Шунингдек, гувоҳларнинг сўзларига кўра, тўқнашувдан сўнг воқеа жойида отишма содир бўлган.

@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Калифорнияда самолёт қулади. Қурбонлар бор

Кичик самолёт Фуллертон аэропорти яқинида қулаган, у мебель омбори биносига урилиб, қулаган. Бино томида тешик пайдо бўлган ва ёнғин чиққан. Ҳалокат оқибатидаи икки киши ҳалок бўлган.

Жароҳатланган 18 кишидан 9 нафари маҳаллий шифохоналарга етказилган, қолганларга эса ҳодиса жойида ёрдам кўрсатилган. Самолёт Фуллертон аэропортидан парвоз қилган ва аэродромга қўниш учун қайтаётган бўлган.

@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда қор бўрони туфайли 95 та машина тўқнашди

Оммавий йўл-транспорт ҳодисаси Оқмола вилоятидаги Остона - Шучинск трассасида содир бўлди, деб хабар беради Tengrinews нашри. Илк хабарларда 40 та автомобиль иштирок этгани айтиб ўтилган, аммо кейинчалик тўқнашган машиналар сони 95 тага етгани маълум бўлди.

Ҳодисада жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Ҳодиса жойида полиция ходимлари ва йўл мутахассислари ишламоқда. Йўлнинг бир томони тозаланган, ҳаракатга яроқли бўлган машиналар йўлда ҳаракатни қайта бошлаган.

@humanuzofficial
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар камида 24 кишининг ҳаётига зомин бўлди

The Guardian нашрининг маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг саккиз нафари Палисейдс туманида, қолган 16 нафари эса Итон ҳудудида топилган. Улар шахси ошкор этилмаган, аммо MSNBC эфирида актриса Женнифер Гарнер маълум қилишича, қурбонлардан бири унинг черковдаги яқин дўсти бўлган. Гарнернинг сўзларига кўра, аёл ўз уйидан чиқиб кетишга улгурмаган.

Шаҳарда ҳозирда учта йирик ёнғин давом этмоқда: Пасифик-Палисейдс ҳудудида (96 квадрат километрга яқин), Херст туманида (3,2 квадрат километрга яқин) ва Итон ҳудудида (57 квадрат километр).

Reuters хабарига кўра, 12 январь куни атроф-муҳитдан тахминан 100 минг киши эвакуация қилинган. Табиий офат ҳудудидан 400 га яқин ҳайвон, асосан от ва эшаклар қутқарилган. Улар Лос-Анжелесдаги отлар боқиладиган марказга жойлаштирилган.

@humanuzofficial
2025/01/21 03:15:15
Back to Top
HTML Embed Code: