Telegram Web
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Банкларни санация қилиш ва тугатиш тартиби белгиланди


Манба: ЎРҚ-1070-сон, 23.06.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🪙 Қонунчиликка кўра, педагог ходимлар касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар юзасидан судга мурожаат қилганда давлат божидан озод қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми #Экологик_ҳуқуқлар

❗️ “Энг намунали яшил туризм объекти” танлови ўтказилади


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (413-сон, 07.07.2025 й.) билан “Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди

🔰 Низом чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидаги муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаб олиш тартибини белгилайди.

✔️ Чақирилувчилар танловда 1 йилда фақат 1 марта иштирок этиши мумкин.

⌛️ Танлов чақирув йилидан аввалги йилнинг 10 августидан чақирув йилининг 10 февралига қадар ўтказилади.

📝 Чақирилувчи билан суҳбат ўтказиш орқали унинг қуйидаги маълумотларига аниқлик киритилади:

ҳарбий хизматга бўлган қизиқиши ва иштиёқи;
ҳуқуқбузарликлар содир этгани, жавобгарликка тортилгани ва судлангани билан боғлиқ ҳолатлар;
соғлиғининг ҳолати;
билим даражаси;
оилавий шароити ва бошқалар.

📋 Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражаси қуйидаги умумжисмоний нормативларни қабул қилиш орқали баҳоланади:

▪️ турникда тортилиш;
▪️ 100 метрга югуриш;
▪️ 3000 метрга югуриш.

📃 Танлов якунлари бўйича чақирилувчини тавсия этиш ёки тавсия этмаслик бўйича тегишли хулоса қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Солиқ маъмуриятчилиги янада такомиллаштирилади


Манба: ЎРҚ-1071-сон, 26.06.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🗓 Қонунчиликка кўра, меценатлик маданият, санъат, шунингдек илм-фан, таълим, маърифат ҳамда маданият ва санъатни ривожлантириш билан боғлиқ бошқа фаолият соҳасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган ҳомийлик фаолияти ҳисобланади.

📝 Меценатлик фаолияти меценат ва меценатлик кўмагини олувчи ўртасида тузиладиган меценатлик кўмагини бериш тўғрисидаги шартнома асосида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси 1 киши ҳисобига неча квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади?
Anonymous Quiz
36%
10 квадрат метрдан
40%
16 квадрат метрдан
16%
18 квадрат метрдан
8%
23 квадрат метрдан
#Амал_қилинг

⚠️ Қонунчиликка кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, —

фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 750 минг сўмдан 5 625 000 сўмгача);

мансабдор шахсларга — БҲМнинг 20 бараваридан 25 бараваригача (7 500 000 сўмдан 9 375 000 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолаш тизими тубдан ислоҳ қилинади


“Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-109-сон, 07.07.2025 й) қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолашда рақамли QR кодли ёрлиқлаш, шунингдек, уруғликларни етиштириш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар реестрини юритишга асосланган янги тизим жорий этилади.

🏛 “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳоловчи ягона ваколатли ташкилот сифатида белгиланди.

🚫 2026 йил 1 январдан Божхона қўмитаси томонидан рақамли QR кодли ёрлиқланмаган ва ижобий экинбоплик хулосаси олинмаган импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш тақиқланади.

✔️ 2026 йилдан QR кодли ёрлиқланмаган ва ижобий экинбоплик хулосаси олинмаган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини реализация қилган тадбиркорларга БҲМнинг 150 бараваригача маъмурий жарима қўлланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Иссиқхона газларининг чиқарилиши чекланади


“Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1073-сон, 07.07.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қонунга кўра, иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш чоралари қуйидагиларни ўз ичига олади:

🔹 давлат ҳисобини юритиш;

🔹 мақсадли кўрсаткичларни белгилаш;

🔹 иссиқхона газларининг чиқарилишини қисқартириш ва уларнинг тутиб қолинишини ошириш бўйича фаолиятни қўллаб-қувватлаш.

📝 Шунингдек, юридик шахслар, ЯТТ ва жисмоний шахслар “яшил” лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.

✔️ Ўзбекистон ҳудудида амалга ошириладиган “яшил” лойиҳалар натижасида қисқартирилган иссиқхона газлари давлат томонидан тўлиқ тасарруф этилади.

🔗 "Яшил" лойиҳалар тўғрисидаги маълумотлар углерод бирликлари реестрига киритилади.

📃 Бундан ташқари, Қонунда “яшил” лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган “яшил” лойиҳани бажариш натижасида ҳосил бўлган углерод бирликлари верификация қилиниши кўзда тутилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Қамоққа олинган шахсларга нисбатан қийноққа солиш ҳолларининг олди олинади


Манба: ЎРҚ–1072-сон, 26.06.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-219-сон, 07.07.2025 й.) қабул қилинди


🔰 Қарорга кўра, 2010 йил 10 декабрдаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги шартномасига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённома тасдиқланди.

🗓 Баённома 2024 йил 18 октябрда Москва шаҳрида имзоланган.

🏢 Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.

📝 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-220-сон, 08.07.2025 й.) қабул қилинди


🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистон Ҳукумати ва Франция Ҳукумати ўртасидаги реадмиссия тўғрисидаги битим тасдиқланди.

🗓 Мазкур битим 2025 йил 12 мартда Париж шаҳрида имзоланган.

🏢 Ички ишлар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

📝 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Ўзбекистон спортчилари Олимпия ва Паралимпия ўйинларига комплекс тайёрланади


“2028 йил Лос-Анжелес шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтадиган XXXIV ёзги Олимпия ва XVIII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–221-сон, 08.07.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қуйидагилар Ўзбекистон спортчиларини Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёрлашнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:

🔹 спортнинг устувор тоифадаги бокс, дзюдо, таэквондо, эркин кураш, оғир атлетика турлари бўйича медаллар сонини ошириш;

🔹 спортнинг ривожланаётган тоифадаги триатлон, волейбол, стол тенниси, баскетбол, замонавий беш кураш каби 21 та тури бўйича лицензияларни қўлга киритиш;

🔹 халқаро спорт ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш.

✔️ Шунингдек, Олимпия ва Паралимпия ўйинларида эришган натижалардан келиб чиқиб, спорт турлари устувор, истиқболли ва ривожланаётган тоифаларга ажратилади.

📜 Устувор, истиқболли ва ривожланаётган тоифалардаги спорт турлари рўйхати ҳар 4 йилда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўтказилган календарь йилнинг якунига қадар қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари ўтказилади


🔰 Қарорга кўра, 2025 йилдан ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатларини уч босқичли “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари шаклида ўтказиб бориш тизими йўлга қўйилади.

🔗 Ушбу спорт мусобақаларда ёшларни спорт билан доимий шуғуллантириш хизматини кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг спорт тайёргарлигига эга бўлган спортчилари иштирок этишади.

🖼 Мусобақаларнинг республика финал босқичи ҳар йили Олимпия шаҳарчасида “Президент Олимпиадаси” сифатида ўтказилади.

✔️ Мусобақаларнинг республика босқичида сараланган спортчилар қуйидаги спорт-таълим ташкилотларига миллий терма жамоаларга захира сифатида тайёрлаш учун йўналтириб борилади:

🔹 1- ва 2-ўринларни қўлга киритган спортчилар – Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига;

🔹 3-ўринни қўлга киритган спортчилар – ҳудудий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази фаолияти ривожлантирилади


🔰 Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўқиш жараёни 2 та босқичда амалга оширилади.

🏛 1-босқичда 8–11-синфлар учун Олимпия ва Паралимпия мактаби, 2-босқичда 1–2-курслар учун Олимпия ва Паралимпия коллежи фаолият кўрсатади.

✔️ 2026 йилдан:

🔹 Марказ ўқувчи-спортчилари контингенти 800 нафарга етказилади;

🔹 Марказнинг Олимпия ва Паралимпия коллежи ўқувчи-спортчиларига Спорт вазирлигининг стипендияси учун назарда тутилган маблағлар доирасида ойлик стипендия таъсис этилади.

📍 Олимпия ўйинлари ва ушбу мусобақа дастурига киритилган спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари олий ҳарбий (ихтисослаштирилган) таълим муассасаларига тўғридан-тўғри қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

❗️ Солиқ маъмуриятчилиги янада такомиллаштирилади


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

⚠️Қонунчиликка кўра, ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қуйидагилардан қайси бири ов қилиш жойларига кирмайди?
Anonymous Quiz
5%
сув объектлари
3%
ўрмонлар
56%
шаҳарлар атрофидаги яшил зоналар
35%
барча жавоблар тўғри
2025/07/10 05:48:15
Back to Top
HTML Embed Code: