Куннинг яхши хабари!
Нуротадаги "Мурувват" уйида Чаёний тахаллуси билан ижод қиладиган, ногиронлиги бор юртдошимиз Шоди Ражабовнинг "Ҳаётни севинг" номли шеърий китоби чоп этилибди.
Шу муносабат билан бугун бўлиб ўтган китоб тақдимотида навоийлик божхоначилар ҳам иштирок этишди.

#qonunchilikdagi_yangiliklar
2025 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона маъмуриятчилиги тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-табирлар тўғрисида” 77-сон қарори қарори қабул қилинди.
Қарор билан:
✅ ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш ҳамда шартномалар ижросида асоссиз дебитор ва кредитор қарздорликлар шаклланишини олдини олиш мақсадида:
▶️ ташқи савдо шартномалари сони 22 тадан 6 тага (экспорт, импорт, бартер, ички экспорт, инвойс асосида экспорт, инвойс асосида импорт) қисқартирилди;
▶️ ташқи савдо иштирокчилари учун битта шартнома доирасида турли божхона режимларидан фойдаланиш имкони яратилди;
▶️ эндиликда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида товарларни мамлакатимиздан олиб чиқишни назарда тутувчи “марказлаштирилган экспорт”, “экспорт биржа”, “экспорт-консигнация”, “қайта ишлаш (республика ҳудудида)”, “экспорт лизинг”, “олиб чиқиш” шартномалари умумий “экспорт” шартномаси шаклида, товарларни мамлакатимизга олиб киришни назарда тутувчи “марказлаштирилган импорт”, “импорт биржа”, “қайта ишлаш (республика ташқарисида)”, “импорт лизинг” ва “олиб кириш” шартномалари умумий “импорт” шартномаси тарзида шакллантирилади;
▶️ "импорт" шартномаси асосида товарларни “эркин муомалага чиқариш (импорт)” ёки “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимларига ёхуд кейинчалик хорижга сотиш мақсадида “божхона омбори”, “эркин омбор” ва “эркин божхона зонаси” божхона режимларига расмийлаштиришга рухсат этилди;
▶️ "экспорт" шартномаси асосида товарларни “экспорт” божхона режимига ёки божхона ҳудудига аввал олиб кирилган товарларни “реэкспорт” божхона режимига ёхуд “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимидан кейинги қайта ишлаш операцияси учун “эркин омбор” божхона режимига расмийлаштириш имконияти жорий этилди;
▶️ товарларнинг шартнома ижросида акс этиши божхона юк декларациясининг битим хусусияти бандига мувофиқ амалга оширилади.
✅ Ваколатли иқтисодий оператор мақомини олиш жараёнлари соддалаштирилди ва уларга татбиқ этиладиган қулайликлар кенгайтирилди. Бунда:
▶️ божхона тўловларини кечиктириб тўлаш муддати 20 иш кунидан 30 календарь кунгача узайтирилди;
▶️ хавф даражаси ўрта бўлган операторларнинг товарлари бир соат мобайнида расмийлаштирилиши белгиланди;
▶️ юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари икки ва ундан ортиқ маротаба мавжуд бўлмаслик шарти қайд этилди;
▶️ ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик суммаси 10 фоиздан ошмаслиги белгилаб берилди.
Мазкур қарор расмий эълон қилинган санадан эътиборан 3 ойдан сўнг кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малака ошираётган турли вазирлик ва идораларнинг бир гуруҳ матбуот котиблари Божхона қўмитасида бўлишди.
Коммуникация салоҳиятини янада яхшилашга қаратилган малака ошириш курси тингловчилари айнан ушбу йўналишда божхона органларининг тажрибаси билан яқиндан танишишди.
Давлатимиз Раҳбарининг 2023 йил 29 август куни Божхона қўмитасига ташрифи чоғида ишга туширилган Божхона расмийлаштируви маркази фаолияти меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
Самарали бошқарувни йўлга қўйишда замонавий технологиялар ва инновацион усуллардан фойдаланиш, божхона ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари, божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларига тадбиқ қилинган янги ахборот тизимлари юзасидан тингловчиларга батафсил ахборот берилди.
Матбуот котиблари Божхона қўмитаси Матбуот хизматининг фаолияти ҳамда “Божхона тарихи” музейи билан ҳам таништирилди.
Божхона соҳасига доир ахборотларни тайёрлаш ва тарқатишнинг таъсирчан ва тезкор усулларини қўллаш, таҳлилий материалларни тайёрлашда ички коммуникациядан самарали фойдаланиш бўйича Божхона қўмитаси Матбуот хизматининг тажрибаси атрофлича ўртоқлашилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мулоқот, тажриба, коммуникация ва янги таассуротлар!
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малака ошираётган турли вазирлик ва идораларнинг бир гуруҳ матбуот котиблари Божхона қўмитасида бўлишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малака ошираётган турли вазирлик ва идораларнинг бир гуруҳ матбуот котиблари Божхона қўмитасида бўлишди.
Айни кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида “Яхшилик албатта қайтади!” шиори остида хайрия қон топшириш акцияси ўтказилмоқда.
Республика қон қуйиш маркази ҳамкорлигида ўтказилган мазкур инсонпарварлик акциясида Божхона қўмитаси ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.
Акцияда турли касалликлар ёки бахтсиз ходисалар туфайли қонга муҳтож бўлган бемор фуқароларимизга ҳаёт бағишлаш ва уларнинг соғайиб кетишларига ҳисса қўшишдек хайрли ва савобли ишга бел боғлаган божхоначилар ихтиёрий равишда беғараз қон топширдилар.
Жараён олдидан тиббиёт ходимлари қон топшириш имкониятлари ҳамда хавфсизлиги, унинг бошқа инсонлар ҳаётига зарурлиги ҳамда саломатлик учун фойдали жиҳатлари ҳақида тушунчалар беришди.
Дарҳақиқат, қон бу – ҳаёт, инсон тириклигининг асосидир. Унинг қийматини дунёдаги ҳеч бир нарсага қиёслаб бўлмайди. Тиббиётда турли хил касалликлар, шунингдек, фавқулодда жароҳат олган инсонлар кўп қон йўқотиши натижасида уларнинг ҳаёти қил устида бўлиб қолади. Ҳар куни минглаб инсонлар донорлар қонига муҳтож бўлишади. Бундай беморларни малакали мутахассислар жаҳон андозаларига мос тажрибалар асосида даволаш баробарида донорларнинг беминнат ёрдамларига ҳам таянадилар.

2025 йил 20 февраль куни ижтимоий тармоқларда Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида йўловчилар ўзлари билан олиб келган мобил қурилмаларни UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтказишда навбатлар юзага келгани ҳақида хабар тарқалди.
Мазкур масалада Божхона қўмитасининг Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш ҳамда Ахборот технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш бошқармалари, “Тошкент-Аэро” ИБК мутасаддилари вазиятни жойига чиққан ҳолда ўрганишди. Жараёнга Ўзбекистон телекоммуникациялари тармоқларини бошқариш республика маркази (тизим оператори) вакиллари ҳам жалб этилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 октябрдаги 563-сон қарори билан жисмоний шахслар томонидан мобил қурилмаларни олиб киришда божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёрларидан қатъий назар, мобил қурилмаларнинг ўзига хос идентификация кодлари (IMEI коди) кўрсатилган ҳолда йўловчи божхона декларацияси тўлдирилади.
Ушбу декларация мобил қурилмаларни UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтказишда асос ҳисобланади. Бунинг учун мазкур тизим Божхона қўмитасининг Маълумотлар базасига интеграция қилинган.
Ҳаво йўллари орқали ҳаракатланаётган юртдошларимизга қулайликлар яратиш мақсадида аэропортнинг ўзида йўловчилар томонидан тўлдирилган йўловчи божхона декларациялари асосида мобил қурилмаларни UzIMEI операторлари томонидан тизимда рўйхатга олиш йўлга қўйилган.
Навбатларнинг олдини олиш мақсадида ушбу жараёнга жалб қилинган ходимлар ва операторлар сони оширилди.
Божхона қўмитасининг Маълумотлар базаси ва UzIMEI тизими интеграциясида ҳам қатор техник чоралар амалга оширилиб, ўзаро ахборотлар алмашинувининг янада тезлашувига эришилди.
Эслатиб ўтамиз, йўловчилар мобил қурилмаларни бевосита аэропортнинг ўзида рўйхатдан ўтказишлари мажбурий ҳисобланмайди.
Мобил қурилмалар олиб келинганда тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси асосида йўловчилар мобил қурилмаларни Ўзбекистонга кириб келганларидан сўнг 30 кун, чет элликлар эса 60 кун давомида ўзларига қулай фурсатда UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтказишлари мумкин.
Шунингдек, келгусида йўловчи божхона декларациясини онлайн тўлдиришни йўлга қўйиш, бунинг учун мобил иловалар ишлаб чиқиш устида ҳам ишлар бошлаб юборилган.
Яқин кунларда декларацияни онлайн тўлдириш тест режимида ишга туширилади, халқаро аэропортларнинг учиб келиш залларига декларацияни онлайн тўлдиришга мўлжалланган инфокиосклар ўрнатилиши режалаштирилган.