Telegram Web
* Ибрат

Бухоро давлат университети филология факультети ҳузурида филология фанлари доктори, профессор Наззора Бекова раҳбарлигида фаолият кўрсатиб келаётган "Таҳлил ва талқин" тўгараги аъзолари ҳар жабҳада фаол. Уларнинг вилоят миқёсида ўтказиладиган Навоийхонлик ва Бобурхонлик тадбирларидаги иштироки кўпчиликнинг эътироф ва олқишига сазовор бўлиб келмоқда. Куни кеча бу ижодкор ёшлар ташаббуси билан факультетда миллий урф-одат ва анъаналар сайли ташкил этилди.
Бир пиёла чой, миллий таомимиз ош устида ширин адабий суҳбат, баҳру байт, мумтоз қўшиқлар тараннуми барчага байрамона кайфият бағишлади.
Тадбирга меҳнат фахрийлари вакили ва эъзозли меҳмон сифатида устоз мураббий, педагогика фанлари номзоди, доцент Насрулло Шукруллоевнинг таклиф этилгани катта ҳаёт остонасида турган талаба-ёшлар учун муносиб ибрат бўлди.

Уланиш учун: https://www.tgoop.com/ijod_bustoni
САОДАТ 2025 1-СОН.pdf
10.9 MB
"САОДАТ" журналининг 2025 йилги 1-сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.

Уланиш учун: https://www.tgoop.com/ijod_bustoni
* Кун ҳикмати

Шундай илм олгинки, ибодат қилишингга зарар бермасин. Шундай ибодат қилгинки, илм олишингга зарар қилмасин. Ким илмсиз амал қилса, ислоҳ қилган нарсасидан кўра, барбод қилган нарсаси кўпроқ бўлади.

Жалолиддин РУМИЙ

Уланиш учун:
https://www.tgoop.com/ijod_bustoni
***
Уч юз Кўҳи Қофни келида туймоқ,
Дил қонидан бермоқ фалакка бўёқ,
Ёинки бир аср зиндонда ётмоқ –
Нодон суҳбатидан кўра яхшироқ.

Паҳлавон Маҳмуд

Уланиш учун:
https://www.tgoop.com/ijod_bustoni
Уйингизни топиб бормасин хатлар,
Ёмғирлар чертмасин деразангизни.
Сизга ҳамроҳ бўлсин энг оғир дардлар,
Энг майда ғамлар ҳам қийнасин сизни.

Сизни бўм-бўш хона ишга кузатсин,
Фақат стол суҳбат қурсин сиз билан.
Тунлар кўрпангизни зулмат тузатсин,
Ўт билан яшаманг, яшанг муз билан.

Омадли йўлларнинг изини ташланг,
Омадсиз йўлларда юринг қоқилиб.
Мени соғингунча сиз шундай яшанг,
Мен шундай яшадим сизни соғиниб...

Усмон АЗИМ

Уланиш учун:
https://www.tgoop.com/ijod_bustoni
* * *
Мен биламан, вужудинг бўзлар,
Бағринг ёнар саёқ ўғлингга.
Сени ўртар бир оғир сўзлар,
Ахтариб чиқарсан йўлимга.
Кўчаларга қарайсан ҳар зум,
Кечаларни оқлайсан, она.
Гуноҳкорман ёлғиз мен ўзим,
Яна мени оқлайсан, она.
Очиқ ётар токчада китоб,
Очиқ ётар менинг дафтарим,
Унда кезар мангу изтироб.
Тубанликда ёсуман жари.
Шўрлик ўғлинг бир умр бетоб
Синган сози, синган ханжари.

Рауф ПАРФИ

Уланиш учун:
https://www.tgoop.com/ijod_bustoni
Track 6
06
* Абадият

Алишер НАВОИЙ

Оҳким, ишқ айлади шайдо мени...

Дилнура ҚОДИРЖОНОВА ижросида

Уланиш учун: https://www.tgoop.com/ijod_bustoni
ФЕВРАЛЬ

Кетмоқ учун отланди февраль,
Шашти сўник, сийрати нимжон.
Қиш сўнггида булут ҳам бу гал,
Кўкдан дув-дув ёғдирди маржон.

Тинмай ювди эринмай ёмғир,
Қаҳратоннинг аччиқ зардасин.
Шўх насимлар эсмоқда ҳур-ҳур,
Очмоқ учун кўклам дарчасин.

Она ернинг бағрида ётиб,
Яшилланиб ёйилар чечак.
Нам тупроқнинг тамини тотиб,
Қор остидан бўйлар бойчечак.

Бошланади қувончли ташвиш,
Қуёш иссиқ нур сочган маҳал.
Этагини йиғиштирди қиш,
Баҳорга йўл берсин, деб февраль.

Зуҳра Бегим

Уланиш учун:
https://www.tgoop.com/ijod_bustoni
Жадид № 8_2025.pdf
4 MB
"Jadid" газетасининг 2025 йил 21 февралдаги 8-сони билан танишинг

Уланиш учун: https://www.tgoop.com/ijod_bustoni
* * *
Шоир ҳам осмондан тушмайди асли,
У ҳам кўп қатори гуноҳкор банда.
Фаришта эмас у, одамзод насли,
Қиёмат бўлмайди шоир ўлганда.

Фақат, бирозгина ожизлашар ҳақ,
Салгина эгилар рост сўзнинг қадди.
Бир қалқар адолат кўтарган байроқ,
Жиндек тораяди инсофнинг ҳадди.

Осмон қулаб тушмас, гар ўлса шоир,
Замин ҳам айланмас телба-тескари.
Фақат, жасоратга бир зарба тегур,
Бир аскар йўқотар иймон лашкари...

Абдунаби ҲАМРО

Уланиш учун:
https://www.tgoop.com/ijod_bustoni
ОНА НИГОҲИ

Ҳазрати Хизрга йўлиқсам албат,
Фақат бир нарсани сўрардим, фақат:
Ёмон назарлардан толиқди руҳим,
Онам нигоҳини кўрсатинг, ҳазрат.

2015 йил 23 январь

Абдулла Орипов

Уланиш учун:
https://www.tgoop.com/ijod_bustoni
* Шоир ким...

"...Шоир чора излайди. Йўқ, ўз дардига эмас. Зеро, у ўз дардининг чорасиз эканлигини чуқур англайди. Шоир ўз дардига эмас, балки шу дарднинг нақадар поёнсиз эканлигини ўқувчи — ҳамдардига изҳор қилиш, ғазалхонга бу дардни юқтириш учун илож ахтаради. Шунинг боис ҳам “юқтириш” учун илож ахтарадики, бу дард эзгулик дардидир. Шоир ўзини ҳаммадан ҳам хор кўришни истайди. Лекин бу истак ўзини бошқалардан пастга уриш ҳисобига эмас, балки бошқаларни ўзидан юксакка кўтариш орзуси туфайлидир. У ҳар бир лаҳза ёмонларнинг яхшиси эмас, яхшиларнинг ёмони бўлиш умидида яшайди. Шоирнинг дарди унинг умридан узун..."

Матназар АБДУЛҲАКИМнинг
“АБАДИЙ ҲАМДАРД” мақоласидан

Уланиш учун:
https://www.tgoop.com/ijod_bustoni
ЧОЛЛАР

– Қани, эсон-омон бормисан, тенгдош?
Энди ғаниматдир бизларга дийдор.
Шукур, ёлғон экан, билмадим кимдан
Сени ўлибди, деб эшитганим бор.

– Баҳарнав юрибмиз, тупроқдан ташда,
Кузакда кампирни ерга қўйганман.
Ким айтса, тўғрисин айтибди, ошна,
Аслида ўшанда мен ҳам ўлганман.

Абдукарим ИСЛОМ

Уланиш учун:
https://www.tgoop.com/ijod_bustoni
БИР ЖУФТ ҲИКМАТ

Жим туришинг ҳеч нарсани билмаслигингни ифода этмайди. Кўп гапиришинг эса кўп нарсани билишингни кўрсатмайди.
Ҳар кимни ўзинг билан баробар деб бил. Ким бўлса бўлсин, бир инсонни кичик билиш (менсимаслик) — ақлсизликдир. Жуда буюк деб билиш эса қўрқоқликдир. Жасорат ақлдан келса, жасоратдир. Ақлсизликдан келса, жаҳолатдир.

Жалолиддин РУМИЙ

Уланиш учун: https://www.tgoop.com/ijod_bustoni
ОНА ЎЗБЕКИСТОН

Юртга мақтов эмас, муҳаббат керак,
Яна ўз сўзимга қайтдим, гумон йўқ:
“Ўзбек кўп бутун ер юзида, аммо
Оламда бошқа ҳеч Ўзбекистон йўқ!”

Азизлар исмига ватандир нисбат,
Елгай юрт номида суворий бўлиб:
Бежизми, Исмоил ўғли Муҳаммад
Жаҳонга танилди Бухорий бўлиб!

Жаҳолат нажотга бўлолмас гаров,
Гарчи дунё иши бўлур нисбатан.
Ватанни юксакка кўтарса биров,
Бировни юксакка кўтаргай Ватан!

Маҳшар талошида иймондан бўлак
Нима бор жонинга киргувчи ора?
Термизий бермаса маънодан дарак,
Термизни танирди қайси бечора?

Пайғамбар боғида туш кўриб озод,
Фақиҳ деб аталди, бўлди юртга зеб:
Дунёни ғафлатдан уйғотган бу зот
Аталди Абулайс-Самарқандий деб!

Адолат измида гуркирар ҳаёт,
Бўлмас муҳаббатсиз шижоат, азм.
Ошиқ Хоразмийлар қоқмаса қанот,
Қайга ҳам учарди буюк Хоразм?!

Ёзувсиз харита қитъаларидек,
Юракка ёзилур Бистомий, Шомий.
Туғилиш ва ўлим нуқталаридек,
Мавлоно аталмиш Балхий ва Румий!

Азиз Ўзбекистон!
Сени ким севмас,
Азизлар бешиги, эй шонли юрак!
Эл бахти сен билан бўлса чамбарчас,
Сенинг ҳам эл билан бахтинг муштарак.

Йўлинг пок, сафаринг бехатар бўлсин,
Абадият сари талпин, елиб уч!
Ким асли Ватандан бехабар бўлса,
Умри пуч, сўзи пуч, ғоялари пуч!

Қайтсанг, яхшиликка қайтгил, эй дунё!
Мен ҳам ўз сўзимга қайтдим, гумон йўқ:
Ўзбек кўп бутун Ер юзида, аммо
Оламда бошқа ҳеч Ўзбекистон йўқ.

Мирзо КЕНЖАБЕК

Уланиш учун: https://www.tgoop.com/ijod_bustoni
МУТОЛАА ТУФАЙЛИ ЭРИШАЁТГАНЛАРИМ...

ХХ аср ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, фан ва жамоат арбоби Абдурауф Фитрат бетакрор ёзувчи, драматург ва шоирдир. “Фитрат” – Абдурауфнинг тахаллуси бўлиб, мазкур сўз “туғма истеъдод” деган маънони англатади. Тахаллуси ўзига мос бўлган фавқулодда жасоратли жадид Абдурауф Фитрат истеъдоди ўлароқ, бизгача катта ижодий мерос етиб келди. Уларни ўрганиш биз, ёш тадқиқотчилар олдида турган вазифалардан биридир.
Зеро, Президентимиз биз, ёшларга “Ўзбекистоннинг олтин фонди” дея юксак баҳо бердилар. Бу ишончга муносиб бўлиш, замонавий илм-фан чўққиларини эгаллаш аждодларимиз руҳи олдидаги муқаддас бурчимиздир.
Бухоролик жадид маърифатпарвари Абдурауф Фитрат ҳам айнан шу фикрларга ҳамоҳанг фаолият юритиб, умрини халқига, истиқлолга бахшида этди. Беназир мутафаккир ҳаёти ва ижодини тадқиқ этиш ҳар доим, ҳар замонда муҳим саналган. Бу борада университетимизда ҳам ўзига хос мактаб яратилган. Фитрат ижодига муҳабатим туфайли мен ҳам ўз олдимга улуғ аждодимиз асарларини тадқиқ этишни мақсад қилиб қўйганман.
Адибнинг серқирра ижоди билан яқиндан танишиш мақсадида унинг турли жанрларга мансуб асарларини чуқур ўқиб-ўрганяпман. Халқаро ва маҳаллий журналларда маърифатпарвар ижодкор меросига оид илмий мақолаларни нашр эттириш ҳаракатидаман. Жадид намояндалари, хусусан, бухорролик маърифатпарварлар ҳаёти ва ижодини ўрганиш борасида Президентимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар менга куч-ғайрат бағишлаяпти.
Адиб асарлари мутолааси жараёнида ўзимни англаяпман, олам ва одам, инсон умрининг моҳияти, мақсад ва интилишлари, пировард натижаси хусусидаги фикр-қарашларим теранлашиб боряпти. Булар – ўқиш-изланиш туфайли қўлга киритаётган энг муҳим ютуқларимдир.

Камола НИЗОМОВА,
Бухоро давлат университети магистранти

Уланиш учун: https://www.tgoop.com/ijod_bustoni
ЗУЛФИЯ

"Зулфияга қарама,
Нақ энангни кўрасан!
Мени яхши кўради,
Сўра, кимдан сўрасанг!"
Калтак ерди Абдулла,
Калтак еб ҳам қайтмасди.
– Ол-э, ўша Зулпини,
Керакмас! – деб айтмасди.

Ақлли қиз Зулфия,
Ҳаммасини билади:
Менга кўзи тушганда
Мийиғида кулади,
Дарслар кирмас қулоққа,
Самоларда хаёлим:
Зулфиянинг қўллари
Ипакдайин мулойим...
Китобимнинг ичида
Жилмаяди суврати.
Мени яхши кўради,
Мени яхши кўради...

... Йиллар ўтди, Абдулла,
Ҳаёт биздан кулди-я.
Сену мендек йигитдан
Воз кечди-я Зулфия!
"Зулфияга қарама,
Нақ энангни кўрасан!
Мени яхши кўради,
Сўра, кимдан сўрасанг!.."

Ақлли қиз эди-ку,
Ҳаммасини биларди:
Менга кўзи тушганда
Мийиғида куларди.
Мен-ку, майли...
Сениям
Тоза аҳмоқ қилди-я.
Биз ҳарбийда юрганда
Тегиб кетди Зулфия...

Китобимнинг ичидан
Учиб тушар суврати,
Севмаганман мен уни,
Абдул яхши кўради!
Йиртаман деб сувратин,
Йиртолмайман ҳар куни,
Севмаганман мен уни!
Севмаганман мен уни!..

Иқбол МИРЗО

Уланиш учун: https://www.tgoop.com/ijod_bustoni
ОНАЖОН

Топмоқ йўқотмоқдир, йўқотмоқ топмоқ.
Сен сўлиб, мен яшнаб тўлишимга боқ.
Сенсиз топганимдан кўпроқ йўқотдим,
Сен мени юпатдинг, сени йиғлатдим.
Сен мени яратдинг, сени тугатдим.
Уялмай она деб келишимга боқ!

Соғинч ҳақда шеърлар ёздим ўзимча,
Мендан пешонангда доғлар тизимча.
Ўғил бўлмай ўлай, аттанг, минг аттанг,
Қиз туғсанг нетарди, кўпроқ қиз туғсанг.
Тиргак бўлолмадим битта қизингча,
Уялмай шоирман дейишимга боқ!

Жонингдан айланай тургин, жонажон,
Йўл қараб бўлдими жигаргинанг қон?
Боқма кўзларимга бемажол, хаста,
Менинг топганларим гулми бир даста.
Йўқотганим... Йўқотганим энди сенми онажон,
Ўз этимни ўзим ейишимга боқ!

Билсанг, юрагимни бир алам элар,
Буюрсанг, қўлимдан келмайди нелар.
Айт, пичан йиғайми, ўтин ёрайми,
Ерни ҳайдайинми, кўк ағдарайми?
Итдек оёғингга суйкалгим келар,
Учиб-учиб, мана, қўнишимга боқ!

Ҳеч нарса керакмас, болам ҳеч дейсан,
Энди кеч дейсан-да, энди кеч дейсан.
Юзимни босаман муздек юзингга,
Онажон зор қилиб кетма изингга.
Ўлим олдида ҳам ғамимни ейсан,
Мен-чи, жим тақдирга кўнишимга боқ!..

Шеърим битди, хайр дўстлар, хуш қолинг,
Бедил яшамакка ўрганманг мендек.
Боринг, волидангиз кўнглини олинг,
Эртага кеч қолиб ўртанманг мендек.

Муҳаммад ЮСУФ

Уланиш учун:
https://www.tgoop.com/ijod_bustoni
ҲАДИС ОЛИШДАГИ ЭЪТИБОР...

Ривоятда келишича, Имом Бухорий ҳазратлари бир кишида ҳадис борлигини эшитиб, узоқ йўл босиб, уни топиб борсалар, у киши қочиб кетган ҳайвонни тутиб олиш учун кийимининг этагини кўтариб, ҳайвонга ем бордай кўрсатиб турган экан. Имом Бухорий: "Ҳайвонни алдашга журъат этган одамдан ҳадис қабул қилиб бўлмайди", деб ортларига қайтган эканлар.

Жобир Эловнинг "Имом Бухорий — муҳаддислар фахри" китобидан

Уланиш учун: https://www.tgoop.com/ijod_bustoni
2025/02/25 18:00:24
Back to Top
HTML Embed Code: