Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
- Telegram Web
Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди

20 февраль куни соат 07:40ларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида автобусда ёнғин чиққан. Олов ўчирилган, жабрланганлар йўқ.

@insideruzbek
Зелимхон Ҳайдаров Ўзбекистон теннис федерацияси раиси ўринбосари этиб тайинланибди.

@insideruzbek
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сенат ялпи мажлисида кимдир ухлаяпти

Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Сурхондарёдаги студиядан қатнашаётган ходимлардан бири мазза қилиб ухламоқда. Видеодан кўриш мумкинки, қарийб бир ярим дақиқа давомида студия кўрсатилган бўлсада, ходим бошини ҳам кўтармаган.

@insideruzbek
Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Askiya City»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди

Яккасарой туманида жойлашган кўп қаватли уй-жойлардан бирида одам зинадан қулаб кетиши оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси хабарига кўра, бу объект ноқонуний қурилаётган бўлган.

2020 йил май ойида мазкур объектда олиб борилаётган қурилиш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига зид экани аниқланди. Яъни ишлар Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясини хабардор қилмаган ҳолда ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган тарзда бошланган. 2020 йил 27 майда инспекция томонидан қурилиш ишларини тўхтатиш бўйича ёзма кўрсатма берилган. Маъмурий жавобгарликка тортилган ҳамда қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилган.

Лекин 2024 йил 26 апрел куни олиб борилган қайта текширув жараёнида ишлар давом этаётгани аниқланган ва қурилиш масъуллари чақиртирилган. Аммо улар қурилиш объектига келмаган ва талаб қилинган ҳужжатлар тақдим этилмаган. Бугунги кунда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан ушбу объект бўйича жиноят иши очилган. Шунингдек, объектда барча турдаги қурилиш ва монтаж ишлари тўхтатилган.

@insideruzbek
Яқинда бир аёл уриб кетилган Бодомзор кўприги яқиндаги 10 полосали чорраҳага ниҳоят светофор ўрнатиш бошланибди.

@insideruzbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чироқчи туманидаги мактабда ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида келишмовчилик юзага келгани акс этган видео тарқалди

Болалар омбудсмани ўқитувчига «ноўрин сўз ишлатган» ўқувчининг ота-онасига чора кўрилганини маълум қилди.

@insideruzbek
Орол денгизининг космосдан олинган сурати тақдим этилди

Космонавт Олег Артёмев Халқаро космик станциядан олинган фотосуратларни тақдим этди. Уларда Орол денгизи, Балхаш кўли ва Каспий денгизи соҳилидаги Ўлик Кўлтук бўғозини кўриш мумкин.

@insideruzbek
Канада қулаган самолёт йўловчиларининг ҳар бирига Delta AirLines авиакомпанияси 30 минг доллардан товон пули таклиф қилган. Торонто аэропортида қулаган самолёт борида бўлган барча йўловчилар ва экипаж аъзолари тирик қолган.

@insideruzbek
Жарима балли тизим ишга тушмоқда. Президент қонунни имзолади

Қонун билан йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши белгиланди. Бунда:

Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.

@insideruzbek
Доллар арзонлашишда давом этмоқда

АҚШ долларнинг расмий курси кетма-кет пасайишда давом этмоқда. Бир ҳафта муқаддам 13 минг сўмдан ошган расмий курс, шундан сўнг фақат пастга қулади ва 5 кунда 70 сўмдан ошиқроқ қийматга пасайди.

Душанба кунидан амал қиладиган расмий курс яна пасайиши кутилмоқда. Бугунги валюта биржаси савдоларидан келиб чиққан ҳолда берилган прогнозларда доллар 12-13 сўмга арзонлаши айтилмоқда.

Тижорат банклари ҳам сотиб олиш курсини сезиларли пасайтирган. Аксарият банклар 12870 сўмдан доллар сотиб олмоқда.

@insideruzbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида ерни 2,4 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

@insideruzbek
Комил Алламжоновга тегишли ходимлар Олий суд томонидан оқланди! ИИО ходимлари ва судьяларга хизмат текшируви тайинланди!

Бугун Олий судда тафтиш тартибида кўрилаётган МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбланган Б. Ёқубов ва бошқалар (жами 7 киши)га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш бўйича суд жараёни якунланиб, суд қарори эълон қилинди.

Эълон қилинган суд қарорига кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисасини тасдиқловчи далиллар етарли бўлмаганлиги сабабли, Б. Ёқубов, С. Сидиков, А. Қурбонмуродов, А. Ташов, А. Салимов, Ж. Турғунов ва Х. Зуфаровга нисбатан чиқарилган суд қарорлари бекор қилиниб, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш МЖтКнинг 271-моддаси 1-бандига асосан тугатилди.

Иш юзасидан суриштирув ҳаракатларини олиб боришда ҳуқуқбузарлик ҳодисасини тасдиқловчи далилларни тўплаш чораларини кўрмаган ИИБ ходимига нисбатан Ички ишлар вазирлигига, шунингдек ишни судда кўриб чиқишда ҳуқуқбузарлик ҳодисасини тасдиқловчи далиллар етарли эмаслигига эътибор бермаган судьяларга нисбатан Судьялар малака ҳайъатига хусусий ажримлар чиқариш йўли билан муносабат билдирилди.

@insideruzbek
Блогер Мубашшир Аҳмадга нисбатан қидирувда айблов нотўғри кўрсатилгани маълум бўлди

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов Алишер Турсуновга нисбатан эълон қилинган қидирув маълмуотномасида техник хато борлигини маълум қилди. Маълум бўлишича, Мубашшир Аҳмад Жиноят кодексининг 244-2 моддаси (ноқонуний диний ташкилотлар тузиш) билан эмас, 244-3 моддасида (диний материалларни ноқонуний тайёрлаш ва тарқатиш) кўрсатилган жиноятни содир этишда гумон қилиниб, қидирувга берилган.

@insideruzbek
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида пиёда юк машинаси уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

17 феврал куни Бўка туманидан ўтган магистраль йўлда ўтирган пиёдани юк машинаси уриб кетди. У ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган. Ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган, кейинроқ у қўлга олиниб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

@insideruzbek
Душанбадан ҳаво кескин совиши кутилмоқда

24−27 февраль кунлари Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечалари -9 даражагача, кундуз кунлари 0 даражагача пасаяди.

@insideruzbek
Автомобилда жуда катта тезликда ҳаракатланиш учун жазо кучайтирилди.

Амалда тезликни 20 км.гача, 20 км.дан 40 км.гача, 40 км.дан ортиқ катталикда ошириб юборганлик учун табақаланган жарималар белгиланган эди.

Эндиликда транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 60 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши БҲМнинг 15 баравари (5 млн 625 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Мисол учун: 60 км тезлик белгиланган ҳудуда 120 кмдан ортиқ тезликда ҳаракатлансангиз 5 млн 625 минг сўм жарима тўлайсиз.

@insideruzbek
ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти этиб сайланди.

@insideruzbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди спиртли ичимлик ичиб велосипед бошқарганлар ҳам жазоланмоқда

ЙҲХБ хабарига кўра, Оҳангаронда фуқаро базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида жаримага тортилган.

@insideruzbek
2025/02/22 21:35:46
Back to Top
HTML Embed Code: