Forwarded from MA'RIFAT DARSI | МАЪРИФАТ ДАРСИ
Кимда "Телеграм премиум" бўлса шу ерга босиб овоз берворасизларда илтимос.
Бу эса @inspector_uz каналининг 5 босқичга чиқиши, ривожи ва янги имкониятлар очилиши учун хизмат қилади
Масалан:
-постларни автоматик тарзда бошқа тилга ўгириш;
- ҳавола ва цитаталарни 7 хил усулда безаш
- 5 та янги ноодатий муносабат билдириш
- кунига янги 5 та тарих (сториш) яратиш
https://www.tgoop.com/boost/inspector_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram
INSPECTOR_UZ
Bu kanal qoʻshimcha funksiyalarni ochishiga yordam berish uchun unga ovoz bering.
👍2❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умра сафарига велосипедда йўлга чиққан акамизни ЙПХ ходимлари тўхтатишибди…
Қаерга кетмоқдаю нелар қилмоқда. Бир кун олдин ичганман деб туришини яна🤦♂️
Ходимларга эса алоҳида раҳмат!
✅ INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
Қаерга кетмоқдаю нелар қилмоқда. Бир кун олдин ичганман деб туришини яна🤦♂️
Ходимларга эса алоҳида раҳмат!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔5 4😁2❤1😢1🙈1💊1
ДХХ: Ҳоким ўринбосари ҳамда агентлик ва инспекция ходимлари ушланди
⚠️ Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокимининг ўринбосари Тахиатош туманида фаолият олиб бораётган қизилмия илдизларини қайта ишлашга ихтисослашган МЧЖ раҳбарига қизилмия илдизини етиштириши учун Беруний тумани ҳудудидан 150 гектар ер майдони ажратиб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
⚡️ Бошқа ҳолатда эса Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Андижон вилояти бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритувчи мансабдор шахс Андижон туманидаги пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари томонидан 6 сотих ер майдонига ноқонуний қурилган бино ва иншоотлар бўйича ҳисобланиши керак бўлган зарарни камайтириб хулоса бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
⚖️Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
💸 Наманган вилоятида қайд этилган ҳолатда, Косонсой туманидаги боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари мазкур хўжаликнинг 24 гектар ер майдонини мансабдор таниши орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 240 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 50 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг мансабдор таниши ҳисобланган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Агросаноатни ривожлантириш агентлиги” давлат муассасасининг Косонсой туман лойиҳа офиси бош мутахассиси юқоридаги ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
⚖️Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
YouTube
ДХХ: Ҳоким ўринбосари ҳамда агентлик ва инспекция ходимлари ушланди
⚠️Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокимининг ўринбосари Тахиатош туманида фаолият олиб бораётган қизилмия илдизларини қайта ишлашга ихтисослашган МЧЖ раҳбарига қизилмия илдизини етиштириши учун Беруний тумани ҳудудидан 150 гектар ер майдони ажратиб…
❤5
Тошкентда 19 ёшли қиз ҳаракатланиб кетаётган машина ичидан сакради
Telegram
TEZKOR XABARLAR
Тошкентда 19 ёшли қиз ҳаракатланиб кетаётган машина ичидан сакради
Қиз ҳайдовчи билан таниш бўлган. Йўлда у билан тортишиб қолиб, автомобилдан сакраб юборган.
Ижтимоий тармоқларда қиз ҳаракатдаги автомашина эшигини очиб сакраганлиги акс этган видео тарқалиб…

Умра сафарига велосипедда йўлга чиққан акамизни ЙПХ ходимлари тўхтатишибди… Қаерга кетмоқдаю нелар қилмоқда. Бир кун олдин ичганман деб туришини яна🤦♂️ Ходимларга эса алоҳида раҳмат! ✅ INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
ГАИ ходимлари мана бу акани "мақсади йўлида тўғаноқ бўлибдида"
Ўша ерга бориб ичишни ташлаб келмоқчи бўлган экан.
Аввал ҳам ГАИ ходимлари тўхтатганда маст бўлган экан.
Бугун эмас кеча ичган экан...
Одамлар огоҳ бўлинг... Ҳали эшак миниб, туя етаклаб, велосипед миниб шу мақсадда йўлга тушганларни ҳам мақсадини ўрганиб кўриш керак шекилли

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 33 фоизи камида битта банк кредитига эга
⚡️Банклардан кредит олган жисмоний шахсларнинг:
✅ INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
⚡️Банклардан кредит олган жисмоний шахсларнинг:
11 фоизида 3 та ва ундан ортиқ;
16 фоизида 2 тадан;
73 фоизида 1 та кредит бор.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
Эҳсонни ниқоб қилган фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

https://taplink.cc/inspectoruz 👈 устига босинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🥴2❤1
Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси 1 киши ҳисобига неча ҳажмда белгиланади?
Anonymous Quiz
22%
14 квадрат метрдан кам бўлмаган
55%
16 квадрат метрдан кам бўлмаган
12%
18 квадрат метрдан кам бўлмаган
11%
22 квадрат метрдан кам бўлмаган
❤2
Маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш чора-тадбирлари ҳақида ахборот берилди
Президент Шавкат Мирзиёев 8 июль куни маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.
Давлатимиз раҳбарининг йил бошидаги биринчи қарори шу масалага қаратилган эди. 3 январда имзоланган мазкур қарорда соҳа идоралари учун 2025 йилда ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш устувор вазифа этиб белгиланганди ҳамда криминоген вазияти оғир маҳаллаларга масъул раҳбарлар номма-ном бириктирилди.
Ўтган олти ойда ҳар бир вилоят, туман ва маҳалла бўйича манзилли “йўл хариталари” асосида ижтимоий профилактиканинг самарали тизими йўлга қўйилди, жамоат жойларини рақамлаштириш қамрови оширилди, ҳуқуқ-тартибот олийгоҳлари томонидан илмий-амалий ўрганишлар ўтказилди. Алоҳида эътибор вояга етмаганлар, ёшлар, аёллар ва оила-турмуш муносабатлари доирасидаги жиноятчиликни жиловлашга қаратилди. Бунинг натижасида 5 минг 200 та маҳаллада бирорта ҳам жиноят бўлмади.
Лекин бу борада криминоген вазияти оғир маҳаллалар ҳали ҳам бор. Профилактика инспекторлари, тезкор-қидирув, патруль-пост ва қўриқлаш хизмати фаолиятини кучайтириб, аҳоли хавфсизлигини жойларда таъминлаш шартлиги қайд этилди. Бутун тизимни пастга тушириб, ҳар бир маҳаллани “жиноятчиликдан холи ҳудуд”га айлантириш зарурлиги таъкидланди.
Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ҳолатлари кўп учраб турибди. Бунга қарши курашилаётган, зарарли воситалар ва лабораториялар йўқ қилинаётган бўлса-да, муаммо тўла бартараф бўлмаган. Шу боис видеокузатув камералари ва сунъий интеллектни қўллаб, гиёҳвандлик моддалари тарқалишини аниқлаш, манбасини таг-томири билан йўқ қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Бугунги кундаги яна бир долзарб муаммо – кибержиноятчилик. Юртимизда йил бошидан буён содир этилган жиноятларнинг 42 фоизини шу “иллат” ташкил қилган.
Шу жиҳатдан, Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 30 апрелда имзоланган “Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори долзарб аҳамиятга эга бўлди. Ундаги вазифаларни тўла амалга ошириб, кибержиноятларнинг олдини олиш, аҳолининг бу борадаги билими ва огоҳлигини кучайтириш, тўлов тизимларида мижозларининг манфаати ва молиявий хавфсизлигини таъминлаш зарурлиги айтилди.
Соҳа ходимларининг билим ва малакасини ошириш – замон талаби. Шу боис Ички ишлар вазирлиги Академияси фаолиятини такомиллаштириш кўзда тутилган. Жумладан, унга қабул квотасини босқичма-босқич ошириш, янги йўналишлар очиш ва дуал таълимни ривожлантириш режалаштирилмоқда.
Давлатимиз раҳбари таълим ва малака дастурларини замонавий хавф-хатарларга мослаштириш, ходимларнинг жанговар ва руҳий шайлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Ички ишлар тизими прокуратура ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан узвий иш олиб бормоқда. Хусусан, республикадаги криминоген вазият кундалик таҳлил қилиниб, манзилли назорат тадбирлари ўтказиляпти. Ҳар бир жиноятнинг сабаблари ўрганилиб, қайта такрорланмаслиги чоралари кўрилмоқда. Муқаддам судланган ёки маъмурий назоратдаги инсонларнинг ижтимоий шароитларини яхшилашга кўмаклашилмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ишининг ўзаро мувофиқлиги ва тезкорлигини кучайтириб, қонунбузилишларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш, жиноятчиликни кескин камайтириш бўйича қўшимча вазифалар белгиланди. Мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталик ва қонун устуворлиги иқтисодиёт ривожи, аҳоли фаровонлигининг муҳим шарти экани таъкидланди.

👍66❤9 4 3🤡2 2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4😁4👍2
Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.
YouTube
Маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш ва қонун устиворлигини таъминлаш бўйича чора тадбирлар
https://taplink.cc/inspectoruz 👈 устига босинг
❤1
Умрачи брат кайфда экан.
Умрага велосипедда бораман деб гадойлик қилиб юрган баъзи гадойларга нефуя пул бермайман чунки улар ўз вақтини қадрламайдиган одамлар.
Қолаверса мана бунақа УМРА баҳона топган пулига ичиб юрадиган бутилка "ҳожи"лар ҳам дофуя.
Яна бир гуруҳ фирибгарлар масжид қурилишига эҳсон баҳонасида одамларни алдаб пулини олган ҳақида видеолар кўрдим.
Одамлар шу қадар пaстлашиб кетдики сизнинг эътиқодингиздан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишади.
Диний қиёфадаги гадойлардан эҳтиёт бўлинглар...
©️Отабек Артиков

❤1😢1