«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom

👍4😢1
#Мақола
Қарздан қутулиш дуоси
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, ҳазрати Муҳаммад мустафога, у зотнинг аҳли хонадонлари, саҳобалари ва тобеинларга Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин!
Мусулмон киши қарздор бўлиб қолса, қайси дуони ўқиши ва у дуонинг моҳияти ҳақида ушбу мақолада Аллоҳ таолонинг изни ила сўз юритамиз.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, унинг ҳузурига бир мукотаб қул[1] келиб: «Мен зиммамга юклатилган маблағни адо этишдан ожиз бўлиб қолдим, менга ёрдам берсангиз», деди. Али розияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга таълим берган дуони сенга ўргатиб қўяйми? Елкангда «Сабир» тоғича[2] келадиган қарз бўлса ҳам Аллоҳ таоло уни зиммангдан адо этади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Айтгин: «Аллоҳуммакфиний би ҳалаалика ан ҳаромика ва ағниний бифазлика амман сивак» (Ё Аллоҳ, ҳалолинг билан ҳаромингдан менга Ўзинг кифоя қилгин ва Ўз фазлинг билан мени Ўзингдан бошқалардан беҳожат айлагин!)»[3].
Бу дуо мусулмон киши қарздор бўлиб, тўлашдан ожиз қолган пайтда ўқиши зарур бўлган буюк дуодир. Қарздор киши ихлос билан мазкур дуони ўқиса, қарзи ҳар қанча кўп бўлса ҳам, ҳадисда айтилгандек тоғ баравар бўлса ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзи ундан қарзини адо этиб қўяди (яъни, қарзини адо этишида Ўзи мададкор бўлади). Зеро, ишларни енгил қилиб қўйиш Аллоҳ таолонинг қўлидадир. Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг хазинаси шу даражада беҳисобки, у сарфлаш билан камайиб қолмайди. У зотга илтижо этган кишига Ўзи кифоя қилади. Ким Ундан ёрдам сўраса, албатта ёрдам бериб, уни барча ишларида тўғри йўлга йўллаб қўяди.
Давоми
"Islom Nuri" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram

Islomnuri
Қарздан қутулиш дуоси | Ислом Нури
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Аллоҳ таолога ҳамду санолар, ҳазрати Муҳаммад мустафога, у зотнинг аҳли хонадонлари, саҳобалари ва тобеинларга Аллоҳнинг салавоту ...
👍8
Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Биродаринг ҳақида ёмон гумонга бориб, бирор сўз айтишдан эҳтиёт бўл! Чунки айтганинг рост бўлса, ажр-савоб олмайсан, ёлғон бўлса, гуноҳкор бўласан».
📚 Ибн Ҳажар, «Таҳзиб ат-таҳзиб», 1-ж., 425-б.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
«Биродаринг ҳақида ёмон гумонга бориб, бирор сўз айтишдан эҳтиёт бўл! Чунки айтганинг рост бўлса, ажр-савоб олмайсан, ёлғон бўлса, гуноҳкор бўласан».
📚 Ибн Ҳажар, «Таҳзиб ат-таҳзиб», 1-ж., 425-б.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍9❤2
🌴🌴 Эртага 17.02.2025, ҳижрий тарихда 18 – шаъбон, 1446 йил душанба! 🌴🌴
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

👍6
Абу Салама разияллоҳу анҳу айтади: «Ойша разияллоҳу анҳонинг: «Менда Рамазондан қолган қазо рўзалар бўларди. Уларни фақат Шаъбон ойидагина тута олардим», деганини эшитганман».
Яҳё айтади: «Бунга унинг Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан банд бўлгани сабаб бўлган».
📚 Бухорий ва Муслим ривояти.
Яъни, мўминлар онаси Ойша разияллоҳу анҳо Рамазондан қолган қазо рўзаларини йил давомида тута олмас, магар Шаъбон ойидагина тутар эди. Бунинг сабаби, у ҳар вақт Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан банд бўлиб, у зотнинг амрига мунтазир бўлган. Бинобарин, бу ҳадисда Ойша разияллоҳу анҳонинг юксак одоби, Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббати ҳамда эрнинг аёли устидаги ҳаққи нақадар улуғлиги баён қилинган.

👍11😢1
#Тафсири_муяссар
سورة فصلت
41. Фуссилат сураси, 44-48 оятлар
وَلَوۡ جَعَلۡنَٰهُ قُرۡءَانًا أَعۡجَمِيّٗا لَّقَالُواْ لَوۡلَا فُصِّلَتۡ ءَايَٰتُهُۥٓۖ ءَا۬عۡجَمِيّٞ وَعَرَبِيّٞۗ قُلۡ هُوَ لِلَّذِينَ ءَامَنُواْ هُدٗى وَشِفَآءٞۚ وَٱلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ فِيٓ ءَاذَانِهِمۡ وَقۡرٞ وَهُوَ عَلَيۡهِمۡ عَمًىۚ أُوْلَٰٓئِكَ يُنَادَوۡنَ مِن مَّكَانِۭ بَعِيدٖ ﴿٤٤﴾
44. Эй Расул, агар Биз бу Қуръонни арабчадан бошқа бирон ажам тилида тилда туширганимизда мушриклар: «Бу китобнинг оятлари батафсил баён қилинса эди, биз уни англаган ва тушунган бўлар эдик. Қуръон туширилган кишининг тили арабча бўлса-ю, унга ажамча китоб туширилибдими?! Бундай бўлиши мукин эмас!” деган бўлардилар. Эй Расул, уларга айтинг: “Бу Қуръон Аллоҳ ва Расулига иймон келтирганлар учун ҳидоят, қалблардаги шак-шубҳа ва иллатлар учун шифодир”. Қуръонга иймон келтирмайдиган кишиларнинг қулоқларида уни эшитиш ва тафаккур қилишдан тўсадиган карлик, қалбларида эса кўрлик бор. Шу боис улар у билан ҳидоятланмайдилар. Ўша мушриклар узоқдан чақирилаётган ва чақирувчининг овозини эшитмайдиган ва унга жавоб беролмайдиган кимсага ўхшайдилар.
وَلَقَدۡ ءَاتَيۡنَا مُوسَى ٱلۡكِتَٰبَ فَٱخۡتُلِفَ فِيهِۚ وَلَوۡلَا كَلِمَةٞ سَبَقَتۡ مِن رَّبِّكَ لَقُضِيَ بَيۡنَهُمۡۚ وَإِنَّهُمۡ لَفِي شَكّٖ مِّنۡهُ مُرِيبٖ ﴿٤٥﴾
45. Эй Расул, Биз сизга Қуръонни берганимиз каби Мусога Тавротни бердик. Унинг қавми Таврот хусусида ихтилоф қилдилар. Баъзилари унга иймон келтирди, баъзилари эса ёлғонга чиқарди. Агар Раббингизнинг қавмингизга азобни кечиктириш ҳақидаги сўзи-ҳукми бўлмаганида кофирларни дарҳол ҳалок қилиш билан улар ўртасида ажрим қилинган бўлар эди. Албатта, мушриклар Қуръон ҳақида жуда қаттиқ шак-шубҳададирлар.
مَّنۡ عَمِلَ صَٰلِحٗا فَلِنَفۡسِهِۦۖ وَمَنۡ أَسَآءَ فَعَلَيۡهَاۗ وَمَا رَبُّكَ بِظَلَّٰمٖ لِّلۡعَبِيدِ ﴿٤٦﴾
46. Ким яхши амал қилиб, Аллоҳ ва Расулига итоат этса, амалининг савоби ўзигадир. Ким ёмонлик қилиб, Аллоҳ ва Расулига итоатсиз бўлса, амалининг гуноҳи ўзигадир. Раббингиз бандаларига зулм қилмайди, уларнинг яхшиликларини камайтириб, ёмонликларини кўпайтириб қўймайди.
إِلَيۡهِ يُرَدُّ عِلۡمُ ٱلسَّاعَةِۚ وَمَا تَخۡرُجُ مِن ثَمَرَٰتٖ مِّنۡ أَكۡمَامِهَا وَمَا تَحۡمِلُ مِنۡ أُنثَىٰ وَلَا تَضَعُ إِلَّا بِعِلۡمِهِۦۚ وَيَوۡمَ يُنَادِيهِمۡ أَيۡنَ شُرَكَآءِي قَالُوٓاْ ءَاذَنَّٰكَ مَا مِنَّا مِن شَهِيدٖ ﴿٤٧﴾
47. Қиёмат қачон қойим бўлиши ҳақидаги билим ёлғиз Аллоҳга ҳаволадир. Зеро, унинг қачон бўлишини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Ҳар қандай меванинг гулкосасидан чиқишини ҳам, ҳар бир урғочи жонзотнинг ҳомиладор бўлиши-ю, кўзи ёришини ҳам Аллоҳ билиб туради. Улардан ҳеч бири Унга махфий қолмайди. Қиёмат куни Аллоҳ таоло мушрикларга дашном бериб, уларнинг ёлғонларини фош этиб: «Сизлар ибодатда Менга шерик қилган “шерик”ларим қани?!» деб хитоб қилганида улар: «Бугун орамизда Сенинг шеригинг борлигига гувоҳлик берадиган бирон кимса йўқлигини эътироф этамиз», деб айтишади.
وَضَلَّ عَنۡهُم مَّا كَانُواْ يَدۡعُونَ مِن قَبۡلُۖ وَظَنُّواْ مَا لَهُم مِّن مَّحِيصٖ ﴿٤٨﴾
48. Мушрикларнинг Аллоҳдан бошқа ибодат қилган илоҳлари улар кўзидан ғойиб бўлди ва уларга бирон фойда етказа олмади. Улар Аллоҳнинг азобидан қочиб қутулиш имконсиз эканига амин бўлдилар.

👍6❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Қалб бузилишининг оқибатлари
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍9❤1💯1
🌴🌴 Эртага 20.02.2025, ҳижрий тарихда 21 – шаъбон, 1446 йил пайшанба! 🌴🌴
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍6❤1🤩1
#СаволЖавоб
Рўзани бузадиган ишлар
Савол:
Рўзани бузадиган ишлар қайсилар?
Жавоб:
Айрим ишлар борки, уларни қилиш билан кишининг рўзаси бузилади. Мусулмон киши улардан сақланиши ва эҳтиёт бўлиши учун уларни билиб олиши лозимдир. Улар қуйидагилар:
1) Жимо (жинсий алоқа). Жимо қилган кишининг рўзаси бузилади ва шу куннинг қазосини тутиши, қазо билан бирга каффорат ҳам бериши лозим бўлади. Каффорат бир қул озод қилишдир. Агар қул бўлмаса ёки шу миқдорда пули бўлмаса, икки ой узлуксиз рўза тутади. Агар бирон шаръий узр сабабли бунга қодир бўлмаса, олтмишта мискинга таом бериши лозим. Ҳар бир мискинга шу диёрда истеъмол қилинадиган таомдан ярим соъ миқдорида беради.
2) Бўса олиш, қучоқлаш, жинсий олатини қўл билан жунбушга келтириш ёки шаҳват билан боқиш каби ишлар сабабли маний (уруғ суви) чиқариш. Бундай қилган киши гуноҳкор бўлади, рўзаси бузилади, ўша кунги рўзанинг қазосини тутиш лозим бўлади, аммо каффорат лозим бўлмайди. Чунки каффорат фақат жимога хосдир. Уйқуда эҳтилом бўлиб маний чиқарган бўлса, рўзасига зарар етмайди. Чунки бу унинг ихтиёрисиз юз берган бўлади. Бироқ жунубликдан ғусл қилиши вожиб бўлади.
3) Қасддан еб-ичиш. Аммо ким эсида йўқ еб-ичган бўлса, бу унинг рўзасига таъсир кўрсатмайди.
Қуйидаглар ҳам рўзани бузади:
- Бурун орқали сув ёки бошқа бирон нарсанинг қоринга ўтиши.
- Томир орқали баданга озиқлантирувчи модда юбориш, рўзадорга қон қуйиш ҳам рўзани бузади, чунки бу билан бадан озиқланади.
- Озиқлантирувчи укол олиш ҳам таом ўрнига ўтади ва рўзани бузади. Рўзадор киши рўзасини эҳтиёт қилиб, озиқлантирувчи бўлмаган уколлардан ҳам имкон қадар сақланса ва кечқурунгача кечиктирса яхши бўлади.
- Қусиш, яъни ошқозонидаги нарсани оғиз орқали қасддан чиқариш ҳам рўзани бузади. Аммо қусуқ ғолиб келиб, ихтиёрсиз равишда чиқса, бунинг рўзага таъсири бўлмайди.
- Рўзадор киши рўзасини эҳтиёт қилиб, сурма қўйишдан ва кўзига томизғи дорилар томизишдан сақланиши керак.
- Оғиз ва бурун чайишда муболаға қилмаслиги, яъни сувни чуқур тортмаслиги керак. Чунки бу ҳолатда сув ичига кетиб қолиши мумкин.
- Рўзадор киши ёлғон, ғийбат, ҳақорат сўзлардан тийилиши лозим бўлади. Агар биров у билан уришса ё ҳақорат қилса: «Мен рўзадорман», десин. Чунки баъзи одамлар бўладики, емак-ичмакни тарк қилиши осон бўлади-ю, ўзи одатланиб қолган ярамас хулқ-атвор ва гап-сўзларни тарк қилиши осон бўлмайди. Шунинг учун салафлардан бири: «Емак-ичмакни тарк қилиш энг осон рўзадир», деган.
Мусулмон киши Аллоҳдан қўрқиши ва тақво қилиши, Парвардигорининг буюклигини ва У зот уни ҳар доим ва унинг ҳар бир ҳолатини кузатиб турганини ҳис қилиши, рўзасини бузадиган ва нуқсонли қиладиган ишлардан сақланиши лозим.
Рўзадор киши рўзадан бошқа пайтда мубоҳ бўлган ишларни тарк қилар экан, ҳаром бўлган ишларни тарк қилиши ва ҳақиқий рўзадорлар сафига қўшилиши янада матлубдир. Валлоҳу аълам.

👍11
🕌 #Жума_суннатлари
• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.
📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.

👍7❤3
#Мақола
Рамазон мактуби
Мусулмон биродарим, муслима опа-синглим!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
Меҳр ва муҳаббатга йўғрилган бу мактубни сизни Аллоҳ учун яхши кўрадиган қалб соҳибидан деб қабул қилгайсиз. Аллоҳ таоло барчамизни охират диёрида Ўзининг бепоён раҳмати остида жамласин!
Рамазон ойи кириб келиши муносабати ила ушбу насиҳатни сизга арзимас ҳадя сифатида йўлламоқдаман. Улар мўминларга манфаатли панд-насиҳат ва эслатмалар бўлса ажаб эмас. Сиз буни очиқ кўнгил билан қабул қиласиз ва ўз навбатида бизга ҳам насиҳат ва дуоларингизни йўллайсиз деган умиддаман. Аллоҳ сизни Ўз паноҳида асрасин ва қадамларингизни яхшилик йўли узра собит қилсин.
Биринчидан: Аллоҳ таоло Рамазон ойини бошқа ойлардан айрича хусусият ва фазилатлар билан хослаган. Жумладан:
1) Рўзадор оғзидан келадиган ҳид Аллоҳнинг наздида мушк ҳидидан хушбўйроқдир;
2) Рўзадор ҳаққига ифтор вақтига қадар фаришталар истиғфор айтиб турадилар;
3) Аллоҳ азза ва жалла Рамазон ойининг ҳар куни жаннатни зийнатларга буркайди, сўнг унга: «Солиҳ бандаларим машаққат ва озорлардан қутилиб, сенга келишларига оз қолди», дейди.
4) Бу ойда шайтонларнинг катталари занжирбанд қилинади;
5) Бу ойда жаннат дарвозалари очилиб, дўзах қопқалари бекитилади;
6) Бу ойда минг ойдан яхшироқ бўлган Қадр кечаси бор. Ким унинг савобидан маҳрум бўлса, барча яхшиликдан маҳрум бўлибди.
7) Рамазоннинг охирги кечасида рўзадорлар гуноҳлари мағфират қилинади.
8) Бу ойда Аллоҳ таоло бандаларини дўзахдан озод қилади. Бундай марҳамат бу муборак ойнинг ҳар бир кечасида мавжуддир.

Рамазон мактуби | Ислом Нури
Холид ибн Абдуллоҳ ҲаммудийИсмоил Яъқуб таржимаси Мусулмон биродарим, муслима опа-синглим! Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ. Меҳр ва муҳаббатга ...
👍6❤4💯1
🌴🌴 Эртага 24.02.2025, ҳижрий тарихда 25 – шаъбон, 1446 йил душанба! 🌴🌴
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍8
#Тафсири_муяссар
سورة فصلت
41. Фуссилат сураси, 49-54 оятлар
لَّا يَسۡـَٔمُ ٱلۡإِنسَٰنُ مِن دُعَآءِ ٱلۡخَيۡرِ وَإِن مَّسَّهُ ٱلشَّرُّ فَيَـُٔوسٞ قَنُوطٞ ﴿٤٩﴾
49. Инсон дунёвий яхшиликларни сўраб Раббига дуо қилишдан чарчамайди. Агар унга фақирлик ва машаққат етса, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлади ва Раббига ёмон гумон қилиб, тушкунликка тушади.
وَلَئِنۡ أَذَقۡنَٰهُ رَحۡمَةٗ مِّنَّا مِنۢ بَعۡدِ ضَرَّآءَ مَسَّتۡهُ لَيَقُولَنَّ هَٰذَا لِي وَمَآ أَظُنُّ ٱلسَّاعَةَ قَآئِمَةٗ وَلَئِن رُّجِعۡتُ إِلَىٰ رَبِّيٓ إِنَّ لِي عِندَهُۥ لَلۡحُسۡنَىٰۚ فَلَنُنَبِّئَنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ بِمَا عَمِلُواْ وَلَنُذِيقَنَّهُم مِّنۡ عَذَابٍ غَلِيظٖ ﴿٥٠﴾
50. Қасамки, Биз инсонга машаққат ва мусибатдан сўнг бирон неъматни тоттирсак, у Аллоҳга шукур қилмайди. Балки туғён қилиб: «Бу неъмат мен унга ҳақли бўлганим учун келди. Мен қиёмат қойим бўлади деб ҳам ўйламайман», дейди. Бу сўзи билан у қайта тирилишни инкор қилади. У яна: «Қиёмат қойим бўлиб, Раббимнинг ҳузурига қайтган тақдиримда ҳам Унинг ҳузурида мен учун жаннат бўлади», деб айтади. Биз қиёмат куни кофирларга қилиб ўтган ёмон қилмишларидан хабар берамиз ва уларга қаттиқ азобни тоттирамиз.
وَإِذَآ أَنۡعَمۡنَا عَلَى ٱلۡإِنسَٰنِ أَعۡرَضَ وَنَـَٔا بِجَانِبِهِۦ وَإِذَا مَسَّهُ ٱلشَّرُّ فَذُو دُعَآءٍ عَرِيضٖ ﴿٥١﴾
51. Инсонга сиҳат-саломатлик, ризқ-рўз каби неъматларни ато этсак, у юз ўгиради ва ҳаққа бўйсунишдан бўйин товлайди. Агар унга зиён етса, бошига тушган мусибатни аритишини сўраб Аллоҳга кўп дуо қиладиган бўлиб қолади. У мусибат пайтида Раббини танийди, фаровонликда эса унутади.
قُلۡ أَرَءَيۡتُمۡ إِن كَانَ مِنۡ عِندِ ٱللَّهِ ثُمَّ كَفَرۡتُم بِهِۦ مَنۡ أَضَلُّ مِمَّنۡ هُوَ فِي شِقَاقِۭ بَعِيدٖ ﴿٥٢﴾
52. Эй Расул, ўша кофирларга айтинг: «Менга айтинглар-чи, агар бу Қуръон Аллоҳ ҳузуридан келган бўлса-ю, сизлар уни инкор қилиб, ёлғон санаётган бўлсангиз, сизлардан кўра адашганроқ кимса борми?! Чунки сизлар Қуръонни инкор қилиш ва ёлғон санаш билан ҳақдан жуда узоқлашдингиз».
سَنُرِيهِمۡ ءَايَٰتِنَا فِي ٱلۡأٓفَاقِ وَفِيٓ أَنفُسِهِمۡ حَتَّىٰ يَتَبَيَّنَ لَهُمۡ أَنَّهُ ٱلۡحَقُّۗ أَوَلَمۡ يَكۡفِ بِرَبِّكَ أَنَّهُۥ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ شَهِيدٌ ﴿٥٣﴾
53. Биз ўша кофирларга фатҳлар, Исломнинг бошқа ўлкалар ва динлар устидан ғолиб бўлиши каби оят-аломатларимизни, еру осмонларнинг ҳар тарафидаги бошқа оят-аломатларимизни ва еру осмонларда Аллоҳ пайдо қилаётган улкан ҳодисаларни, шунингдек, уларнинг вужудларидаги оят-аломатларни ва улардаги ажойиботларни кўрсатамиз. Оқибатда бу оят-аломатлардан Қуръони карим оламлар Раббининг ҳақ китоби экани уларга очиқ-равшан маълум бўлади. Қуръоннинг ҳақлигига ва уни олиб келган зотнинг ростгўй эканига Аллоҳнинг ўзи гувоҳлик бериши уларга етарли далил бўлмадими?! Аллоҳ таоло Қуръоннинг ҳақлигига ўзи гувоҳлик берди. У ҳар бир нарса устида гувоҳдир. Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг гувоҳлигидан кўра каттароқ гувоҳлик йўқ.
أَلَآ إِنَّهُمۡ فِي مِرۡيَةٖ مِّن لِّقَآءِ رَبِّهِمۡۗ أَلَآ إِنَّهُۥ بِكُلِّ شَيۡءٖ مُّحِيطُۢ ﴿٥٤﴾
54. Билингларки, ўша кофирлар ўлгандан сўнг қайта тирилиш ҳақида катта шак-шубҳадалар. Билингларки, албатта Аллоҳ таоло барча нарсани Ўз илми ва қудрати билан қамраб олган. Унга еру осмондаги ҳеч нарса махфий эмас.

👍7
МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ.
184-сўровнома:
Қибла қайси йили Байтул мақдисдан Каъбага ўзгарган?

Anonymous Quiz
51%
Ҳижрий 2-йилда
35%
Ҳижрий 3-йилда
14%
Ҳижрий 4-йилда
👍10❤1
🌴🌴 Эртага 27.02.2025, ҳижрий тарихда 28 – шаъбон, 1446 йил пайшанба! 🌴🌴