#Мақола
Рамазон мактуби
Мусулмон биродарим, муслима опа-синглим!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
Меҳр ва муҳаббатга йўғрилган бу мактубни сизни Аллоҳ учун яхши кўрадиган қалб соҳибидан деб қабул қилгайсиз. Аллоҳ таоло барчамизни охират диёрида Ўзининг бепоён раҳмати остида жамласин!
Рамазон ойи кириб келиши муносабати ила ушбу насиҳатни сизга арзимас ҳадя сифатида йўлламоқдаман. Улар мўминларга манфаатли панд-насиҳат ва эслатмалар бўлса ажаб эмас. Сиз буни очиқ кўнгил билан қабул қиласиз ва ўз навбатида бизга ҳам насиҳат ва дуоларингизни йўллайсиз деган умиддаман. Аллоҳ сизни Ўз паноҳида асрасин ва қадамларингизни яхшилик йўли узра собит қилсин.
Биринчидан: Аллоҳ таоло Рамазон ойини бошқа ойлардан айрича хусусият ва фазилатлар билан хослаган. Жумладан:
1) Рўзадор оғзидан келадиган ҳид Аллоҳнинг наздида мушк ҳидидан хушбўйроқдир;
2) Рўзадор ҳаққига ифтор вақтига қадар фаришталар истиғфор айтиб турадилар;
3) Аллоҳ азза ва жалла Рамазон ойининг ҳар куни жаннатни зийнатларга буркайди, сўнг унга: «Солиҳ бандаларим машаққат ва озорлардан қутилиб, сенга келишларига оз қолди», дейди.
4) Бу ойда шайтонларнинг катталари занжирбанд қилинади;
5) Бу ойда жаннат дарвозалари очилиб, дўзах қопқалари бекитилади;
6) Бу ойда минг ойдан яхшироқ бўлган Қадр кечаси бор. Ким унинг савобидан маҳрум бўлса, барча яхшиликдан маҳрум бўлибди.
7) Рамазоннинг охирги кечасида рўзадорлар гуноҳлари мағфират қилинади.
8) Бу ойда Аллоҳ таоло бандаларини дўзахдан озод қилади. Бундай марҳамат бу муборак ойнинг ҳар бир кечасида мавжуддир.
Давоми
"Islom Nuri" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram

Islomnuri
Рамазон мактуби | Ислом Нури
Холид ибн Абдуллоҳ ҲаммудийИсмоил Яъқуб таржимаси Мусулмон биродарим, муслима опа-синглим! Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ. Меҳр ва муҳаббатга ...
👍6❤4💯1
🌴🌴 Эртага 24.02.2025, ҳижрий тарихда 25 – шаъбон, 1446 йил душанба! 🌴🌴
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom

👍8
#Тафсири_муяссар
سورة فصلت
41. Фуссилат сураси, 49-54 оятлар
لَّا يَسۡـَٔمُ ٱلۡإِنسَٰنُ مِن دُعَآءِ ٱلۡخَيۡرِ وَإِن مَّسَّهُ ٱلشَّرُّ فَيَـُٔوسٞ قَنُوطٞ ﴿٤٩﴾
49. Инсон дунёвий яхшиликларни сўраб Раббига дуо қилишдан чарчамайди. Агар унга фақирлик ва машаққат етса, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлади ва Раббига ёмон гумон қилиб, тушкунликка тушади.
وَلَئِنۡ أَذَقۡنَٰهُ رَحۡمَةٗ مِّنَّا مِنۢ بَعۡدِ ضَرَّآءَ مَسَّتۡهُ لَيَقُولَنَّ هَٰذَا لِي وَمَآ أَظُنُّ ٱلسَّاعَةَ قَآئِمَةٗ وَلَئِن رُّجِعۡتُ إِلَىٰ رَبِّيٓ إِنَّ لِي عِندَهُۥ لَلۡحُسۡنَىٰۚ فَلَنُنَبِّئَنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ بِمَا عَمِلُواْ وَلَنُذِيقَنَّهُم مِّنۡ عَذَابٍ غَلِيظٖ ﴿٥٠﴾
50. Қасамки, Биз инсонга машаққат ва мусибатдан сўнг бирон неъматни тоттирсак, у Аллоҳга шукур қилмайди. Балки туғён қилиб: «Бу неъмат мен унга ҳақли бўлганим учун келди. Мен қиёмат қойим бўлади деб ҳам ўйламайман», дейди. Бу сўзи билан у қайта тирилишни инкор қилади. У яна: «Қиёмат қойим бўлиб, Раббимнинг ҳузурига қайтган тақдиримда ҳам Унинг ҳузурида мен учун жаннат бўлади», деб айтади. Биз қиёмат куни кофирларга қилиб ўтган ёмон қилмишларидан хабар берамиз ва уларга қаттиқ азобни тоттирамиз.
وَإِذَآ أَنۡعَمۡنَا عَلَى ٱلۡإِنسَٰنِ أَعۡرَضَ وَنَـَٔا بِجَانِبِهِۦ وَإِذَا مَسَّهُ ٱلشَّرُّ فَذُو دُعَآءٍ عَرِيضٖ ﴿٥١﴾
51. Инсонга сиҳат-саломатлик, ризқ-рўз каби неъматларни ато этсак, у юз ўгиради ва ҳаққа бўйсунишдан бўйин товлайди. Агар унга зиён етса, бошига тушган мусибатни аритишини сўраб Аллоҳга кўп дуо қиладиган бўлиб қолади. У мусибат пайтида Раббини танийди, фаровонликда эса унутади.
قُلۡ أَرَءَيۡتُمۡ إِن كَانَ مِنۡ عِندِ ٱللَّهِ ثُمَّ كَفَرۡتُم بِهِۦ مَنۡ أَضَلُّ مِمَّنۡ هُوَ فِي شِقَاقِۭ بَعِيدٖ ﴿٥٢﴾
52. Эй Расул, ўша кофирларга айтинг: «Менга айтинглар-чи, агар бу Қуръон Аллоҳ ҳузуридан келган бўлса-ю, сизлар уни инкор қилиб, ёлғон санаётган бўлсангиз, сизлардан кўра адашганроқ кимса борми?! Чунки сизлар Қуръонни инкор қилиш ва ёлғон санаш билан ҳақдан жуда узоқлашдингиз».
سَنُرِيهِمۡ ءَايَٰتِنَا فِي ٱلۡأٓفَاقِ وَفِيٓ أَنفُسِهِمۡ حَتَّىٰ يَتَبَيَّنَ لَهُمۡ أَنَّهُ ٱلۡحَقُّۗ أَوَلَمۡ يَكۡفِ بِرَبِّكَ أَنَّهُۥ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ شَهِيدٌ ﴿٥٣﴾
53. Биз ўша кофирларга фатҳлар, Исломнинг бошқа ўлкалар ва динлар устидан ғолиб бўлиши каби оят-аломатларимизни, еру осмонларнинг ҳар тарафидаги бошқа оят-аломатларимизни ва еру осмонларда Аллоҳ пайдо қилаётган улкан ҳодисаларни, шунингдек, уларнинг вужудларидаги оят-аломатларни ва улардаги ажойиботларни кўрсатамиз. Оқибатда бу оят-аломатлардан Қуръони карим оламлар Раббининг ҳақ китоби экани уларга очиқ-равшан маълум бўлади. Қуръоннинг ҳақлигига ва уни олиб келган зотнинг ростгўй эканига Аллоҳнинг ўзи гувоҳлик бериши уларга етарли далил бўлмадими?! Аллоҳ таоло Қуръоннинг ҳақлигига ўзи гувоҳлик берди. У ҳар бир нарса устида гувоҳдир. Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг гувоҳлигидан кўра каттароқ гувоҳлик йўқ.
أَلَآ إِنَّهُمۡ فِي مِرۡيَةٖ مِّن لِّقَآءِ رَبِّهِمۡۗ أَلَآ إِنَّهُۥ بِكُلِّ شَيۡءٖ مُّحِيطُۢ ﴿٥٤﴾
54. Билингларки, ўша кофирлар ўлгандан сўнг қайта тирилиш ҳақида катта шак-шубҳадалар. Билингларки, албатта Аллоҳ таоло барча нарсани Ўз илми ва қудрати билан қамраб олган. Унга еру осмондаги ҳеч нарса махфий эмас.

👍7
МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ.
184-сўровнома:
Қибла қайси йили Байтул мақдисдан Каъбага ўзгарган?

Anonymous Quiz
51%
Ҳижрий 2-йилда
35%
Ҳижрий 3-йилда
14%
Ҳижрий 4-йилда
👍10❤1
🌴🌴 Эртага 27.02.2025, ҳижрий тарихда 28 – шаъбон, 1446 йил пайшанба! 🌴🌴
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍6
#СаволЖавоб
Рўза фарз қилиниши босқичлари
Савол:
Рўза ҳозирги кўринишда фарз қилинишидан аввал қандай босқичлардан ўтганини айтиб берсангиз.
Жавоб:
Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Рамазон рўзаси фарз қилинишидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга дастлаб буюрилган рўза Ошуро куни рўзаси эди.
Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Қурайш қабиласи жоҳилият даврида ҳам Ошуро куни рўза тутарди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бу кунда рўза тутар эдилар. Мадинага келганларидан сўнг ҳам бу кунда рўза тутдилар ва бошқаларни ҳам рўза тутишга буюрдилар. Кейинчалик Рамазон рўзаси фарз қилингач, хоҳлаган одам Ошуро куни рўза тутди, хоҳламаган тутмади» (Бухорий, 3831; Муслим, 1125).
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга Ошуро куни рўза тутишни буюрар, бунга тарғиб қилар ва жиддий аҳамият берар эдилар. Рамазон рўзаси фарз қилингач, Ошуро куни рўза тутишни буюришни тўхтатдилар ва ундан қайтармадилар» (Муслим, 1128).
Рамазон рўзаси ҳижратнинг иккинчи йили фарз қилинди.
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Нафсни одат ва шаҳватлардан қайтариш оғир иш бўлгани учун рўза фарз қилиниши Исломнинг ўрта даврига, ҳижратдан кейинга кечиктирилди. Бу вақтга келиб қалблар тавҳид ва намозга одатланган, Қуръон амрларига ўрганиб қолган эди. Шунинг учун рўза аста-секин фарз қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўққиз марта Рамазон рўзасини тутдилар» («Зодул маод», 2/29).
Рўза фарз қилиниши уч босқичда амалга ошди:
1-босқич: Рўза тутиш ёки ҳар куни бир мискинни тўйдириш ўртасида танлов берилди. Аллоҳ таоло айтади: «Ким рўза тутишга қийналса, рўза тутмаган ҳар куни учун фидя (тўлов) сифатида бир мискинга таом бериши лозим. Ким ихтиёрий равишда фидя миқдорини ошириб берса, ўзи учун яхшидир. Билсангиз, қийналиб бўлса ҳам рўза тутишларингиз фидя бергандан кўра ўзингиз учун яхшироқдир» (Бақара, 184).
Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳу айтади: «Бу оят нозил бўлгач, ким хоҳласа рўза тутди, ким хоҳласа рўза тутмай фидя берди. Кейин келаси оят нозил бўлиб, бу ҳукм бекор қилинди» (Бухорий, 4507; Муслим, 1145).
Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтади: «Рўза ҳижратнинг иккинчи йили фарз қилинган бўлиб, аввалида танлов имконияти берилган эди. Бу танлов имконияти шариатни аста-секинлик билан қабул қилиш осон бўлиши учун жорий қилинган эди. Кейинчалик рўза мутлақ фарз бўлди, фидя бериш эса фақат рўза тутишга қодир бўлмаган кишилар учун қолдирилди» («Шарҳул мумтеъ», 6/298).
2-босқич: Рўза тутишга қодир кишилар учун рўза мажбурий бўлди, танлов имконияти олиб ташланди. Аллоҳ таоло айтади: «Рамазон ойида Аллоҳ таоло одамларга ҳидоят бўлиши учун Қуръонни нозил қилди. Унда Аллоҳнинг ҳидоятига ва ҳақ билан ботил ўртасини ажратишига очиқ-равшан далиллар бор. Сизлардан қай бирингиз бу ой кириб келганида соғлом ва муқим бўлса, кундузларида рўза тутсин» (Бақара, 185).
3-босқич: Дастлаб рўза тутган киши кечаси ухлаб қолса, унга ейиш, ичиш ва жинсий яқинлик қилиш тақиқланган эди. Бу ҳукм кейинчалик бекор қилинди. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари рўзадор бўлсалар, ифтор вақти келса-ю, ифтор қилишдан олдин ухлаб қолсалар, ўша кечаси ҳам, кейинги куни ҳам то кечгача ҳеч нарса емас эдилар. Қайс ибн Сирма Ансорий рўзадор эди. Ифтор вақтида у хотинининг олдига келиб: "Бирор егулик борми?" деб сўради. Хотини: "Йўқ, лекин бориб сизга егулик топиб келаман", деди. Қайс кун бўйи ишлаган эди, шунинг учун кўзлари уйқуга кетди. Хотини келганда уни кўриб: "Эҳ, аттанг!" деди. Кун ярмига бориб Қайс очликдан ҳушини йўқотди. Бу ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтилди. Шунда "Рўза кечасида хотинларингизга яқинлик қилиш сизлар учун ҳалол қилинди… Оқ ип қора ипдан ажралгунча (тонггача) еб-ичаверинглар" ояти нозил бўлди. Саҳобалар бундан беҳад қувондилар» (Бухорий, 1915).
Кейинчалик нафл рўзалар ҳам босқичма-босқич жорий қилинди.
Валлоҳу аълам.

👍4❤3
«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...

👍5❤1
#Эълон
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
Азиз диндошлар! Бугун 28 февраль 2025 йил жума куни Ислом оламининг айрим минтақаларида, жумладан Саудия Арабистонининг доимий ой кузатиладиган Тумайр ва Судайр минтақаларида Рамазон ойи ҳилоли кўрингани эълон қилинди. Шунга кўра, эртага 1 март 2025 йил шанба куни Рамазон ойининг биринчи куни ҳисобланади. Бугундан Аллоҳнинг изни ила таровеҳ намозларини бошлаймиз.
Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин!

👍23❤3
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким Рамазон рўзасининг фарзлиги ва улуғлигига иймон келтирган ва савобидан умид қилган ҳолда бу ойда тўлиқ рўза тутса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади».
📚 Бухорий ва Муслим ривояти
https://www.tgoop.com/islomnuricom
📚 Бухорий ва Муслим ривояти
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍21❤3💯2😢1
#Тафсири_муяссар
سورة غافر
40. Ғофир сураси, 1-9 оятлар
﴿ بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ ﴾
حمٓ ﴿١﴾
1. Ҳа, мим.
تَنزِيلُ ٱلۡكِتَٰبِ مِنَ ٱللَّهِ ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡعَلِيمِ ﴿٢﴾
2. Қуръон пайғамбар Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга Ўз қудрати билан барча махлуқотдан ғолиб ва барча нарсани билувчи зот бўлмиш Аллоҳ томонидан нозил қилинган.
غَافِرِ ٱلذَّنۢبِ وَقَابِلِ ٱلتَّوۡبِ شَدِيدِ ٱلۡعِقَابِ ذِي ٱلطَّوۡلِۖ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَۖ إِلَيۡهِ ٱلۡمَصِيرُ ﴿٣﴾
3. У гуноҳкорларнинг гуноҳини кечирувчи, тавба қилувчиларнинг тавбасини қабул қилувчи, гуноҳларга журъат этган ва улардан тавба қилмаган кимсаларга қаттиқ азоб берувчи зотдир. У итоаткор бандаларига инъом ва марҳамат соҳибидир. Ундан ўзга ибодатга лойиқ ҳақ маъбуд йўқ. Барча халойиқлар ҳисоб куни Унинг ҳузурига қайтади ва У ҳар кимга ўзига лойиқ жазо ё мукофот беради.
مَا يُجَٰدِلُ فِيٓ ءَايَٰتِ ٱللَّهِ إِلَّا ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ فَلَا يَغۡرُرۡكَ تَقَلُّبُهُمۡ فِي ٱلۡبِلَٰدِ ﴿٤﴾
4. Аллоҳнинг ибодатга сазовор ягона ҳақ илоҳ эканини инкор қилган кофирларгина Қуръондаги Аллоҳнинг бирлигини кўрсатувчи оятлар ва далиллар ҳақида тортишадилар ва уларга ботил билан қарши чиқадилар. Эй Расул, уларнинг ҳар хил тижорат ва тирикчилик ишлари билан дунё ноз-неъматлари ва қулайликларига эга бўлиб юртма-юрт кезиб юришлари сизни алдаб қўймасин.
كَذَّبَتۡ قَبۡلَهُمۡ قَوۡمُ نُوحٖ وَٱلۡأَحۡزَابُ مِنۢ بَعۡدِهِمۡۖ وَهَمَّتۡ كُلُّ أُمَّةِۭ بِرَسُولِهِمۡ لِيَأۡخُذُوهُۖ وَجَٰدَلُواْ بِٱلۡبَٰطِلِ لِيُدۡحِضُواْ بِهِ ٱلۡحَقَّ فَأَخَذۡتُهُمۡۖ فَكَيۡفَ كَانَ عِقَابِ ﴿٥﴾
5. Бу кофирлардан олдин Нуҳнинг қавми ҳам, ундан кейин келган ва пайғамбарларга уруш эълон қилган Од ва Самуд қабиласи кабилар ҳам пайғамбарларни ёлғончи қилган, уларга озор беришга қасд қилган, азоб бериш ва ўлдириш учун уларга қарши бириккан эдилар. Ушбу кофир халқлардан ҳар бири ўз пайғамбарларини ўлдиришни қасд қилган, ўз ботиллари билан ҳақни енгиш мақсадида ноҳақ талашиб-тортишган эди. Шу боис Мен уларни азобладим. Уларни азоблашим халқлар учун қандай ибрат ва кейинги авлодлар учун қандай эслатма бўлганини кўринг.
وَكَذَٰلِكَ حَقَّتۡ كَلِمَتُ رَبِّكَ عَلَى ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ أَنَّهُمۡ أَصۡحَٰبُ ٱلنَّارِ ﴿٦﴾
6. Пайғамбарларини ёлғончи қилган ўтмиш халқлар азобга лойиқ бўлгани каби бутун кофирлар дўзах аҳли бўлишга лойиқ бўлди.
ٱلَّذِينَ يَحۡمِلُونَ ٱلۡعَرۡشَ وَمَنۡ حَوۡلَهُۥ يُسَبِّحُونَ بِحَمۡدِ رَبِّهِمۡ وَيُؤۡمِنُونَ بِهِۦ وَيَسۡتَغۡفِرُونَ لِلَّذِينَ ءَامَنُواْۖ رَبَّنَا وَسِعۡتَ كُلَّ شَيۡءٖ رَّحۡمَةٗ وَعِلۡمٗا فَٱغۡفِرۡ لِلَّذِينَ تَابُواْ وَٱتَّبَعُواْ سَبِيلَكَ وَقِهِمۡ عَذَابَ ٱلۡجَحِيمِ ﴿٧﴾
7. Раҳмоннинг аршини кўтариб турадиган ва арш атрофини ўраб турадиган фаришталар Аллоҳни ҳар қандай айбу нуқсондан поклаб, тасбеҳ айтадилар, Унга фақат ўзига лойиқ бўлган ҳамду саноларни айтадилар, Унга сидқидилдан иймон келтирадилар, Ундан мўминларни афв этишини сўрайдилар. Улар айтадилар: «Эй Раббимиз, Сенинг раҳматинг ва илминг барча нарсани қамраб олгандир. Ширк ва гуноҳлардан тавба қилган ва Сен буюрган йўл бўлмиш Исломда юрган кишиларнинг гуноҳларини кечир ва уларни дўзах азоби ва даҳшатларидан асра!»
رَبَّنَا وَأَدۡخِلۡهُمۡ جَنَّٰتِ عَدۡنٍ ٱلَّتِي وَعَدتَّهُمۡ وَمَن صَلَحَ مِنۡ ءَابَآئِهِمۡ وَأَزۡوَٰجِهِمۡ وَذُرِّيَّٰتِهِمۡۚ إِنَّكَ أَنتَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ ﴿٨﴾
8. “Эй Раббимиз, мўминларни ҳамда уларнинг иймон ва яхши амаллар билан ўтган ота-боболарини, жуфтларини ва зурриётларини ўзинг ваъда қилган Адн – мангулик жаннатларига киритгин. Шубҳасиз, Сен барчадан қудратли, бошқарувинг ва ишларингда ҳикматли зотсан”.
وَقِهِمُ ٱلسَّيِّـَٔاتِۚ وَمَن تَقِ ٱلسَّيِّـَٔاتِ يَوۡمَئِذٖ فَقَدۡ رَحِمۡتَهُۥۚ وَذَٰلِكَ هُوَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡعَظِيمُ ﴿٩﴾
9. “Уларни гуноҳларининг ёмон оқибатларидан сақлагин, гуноҳлари сабабли азобламагин. Сен қиёмат куни кимни ёмонликлардан сақласанг, унга раҳм қилибсан ва азобингдан қутулишни инъом этибсан. Бу мислсиз буюк зафардир”.

👍10
МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ.
185-сўровнома:
Макка фатҳи қайси ойда бўлган?
185-сўровнома:
Макка фатҳи қайси ойда бўлган?
Anonymous Quiz
27%
Шаъбон
45%
Рамазон
27%
Зулҳижжа
👍12
#Бу_суннатга_амал_қиласизми?
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.
Азизларингизга улашишни унутманг...

👍5😢1
🕌 #Жума_суннатлари
• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.
📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.

👍4❤1

❤3👍2