#Тафсири_муяссар
سورة غافر
40. Ғофир сураси, 16-22 оятлар
يَوۡمَ هُم بَٰرِزُونَۖ لَا يَخۡفَىٰ عَلَى ٱللَّهِ مِنۡهُمۡ شَيۡءٞۚ لِّمَنِ ٱلۡمُلۡكُ ٱلۡيَوۡمَۖ لِلَّهِ ٱلۡوَٰحِدِ ٱلۡقَهَّارِ ﴿١٦﴾
16. Қиёмат куни барча махлуқотлар Парвардигорлари ҳузурида ҳозир бўлади. Улардан ҳеч бири ва улар дунёда қилган ишлардан ҳеч нарса Аллоҳга махфий қолмайди. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло хитоб қилиб: «Бугун мулку салтанат ва бошқарув кимнинг қўлида?!» дейди. Сўнг ўзи: «Исмлари, сифатлари ва ишларида танҳо бўлган Аллоҳнинг қўлида, барча махлуқотга ўз қудрати билан ғолиб бўлган Қаҳҳорнинг қўлида!» деб жавоб беради.
ٱلۡيَوۡمَ تُجۡزَىٰ كُلُّ نَفۡسِۭ بِمَا كَسَبَتۡۚ لَا ظُلۡمَ ٱلۡيَوۡمَۚ إِنَّ ٱللَّهَ سَرِيعُ ٱلۡحِسَابِ ﴿١٧﴾
17. Бугун ҳар бир жон дунёда қилган яхши-ёмон ишларининг мукофоти ё жазосига эришади. Бугун бирон кимсага зулм қилинмайди, на унинг гуноҳлари кўпайтирилади, на савоблари камайтирилади. Шубҳасиз, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло ўта тез ҳисоб қилувчи зотдир. Сизлар у кунни узоқ деб ўйламанглар. У кун жуда яқиндир.
وَأَنذِرۡهُمۡ يَوۡمَ ٱلۡأٓزِفَةِ إِذِ ٱلۡقُلُوبُ لَدَى ٱلۡحَنَاجِرِ كَٰظِمِينَۚ مَا لِلظَّٰلِمِينَ مِنۡ حَمِيمٖ وَلَا شَفِيعٖ يُطَاعُ ﴿١٨﴾
18. Эй Расул, сиз одамларни улар узоқ санаётган, аслида жуда яқин бўлган қиёмат кунидан огоҳлантиринг. У кунда Аллоҳнинг азобидан қўрққанидан бандаларнинг юраклари қинидан чиқиб, бўғизларига тиқилиб қолади. Улар ғам-қайғу ва ҳасратга тўладилар. Золимларга на қариндош, на яқин дўст, на Парвардигорлари ҳузурида сўзи ўтадиган шафоатчи бўлади.
يَعۡلَمُ خَآئِنَةَ ٱلۡأَعۡيُنِ وَمَا تُخۡفِي ٱلصُّدُورُ ﴿١٩﴾
19. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло кўзларнинг ўғринча қарашларини ҳам, инсон кўнглида яширин бўлган яхшию ёмон фикрларни ҳам билади.
وَٱللَّهُ يَقۡضِي بِٱلۡحَقِّۖ وَٱلَّذِينَ يَدۡعُونَ مِن دُونِهِۦ لَا يَقۡضُونَ بِشَيۡءٍۗ إِنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡبَصِيرُ ﴿٢٠﴾
20. Аллоҳ таоло бандалари ўртасида адолат билан ҳукм қилади, уларга ўзлари лойиқ бўлган жазо ё мукофотни беради. Аллоҳдан ўзга ибодат қилинаётган сохта илоҳлар эса ҳеч нарсани ҳукм қилолмайдилар. Зотан улар ҳукм қилишга ожиздирлар. Шубҳасиз, Аллоҳ бандаларининг сўзларини эшитувчи ва ишларини кўриб турувчидир.
أَوَلَمۡ يَسِيرُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ فَيَنظُرُواْ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلَّذِينَ كَانُواْ مِن قَبۡلِهِمۡۚ كَانُواْ هُمۡ أَشَدَّ مِنۡهُمۡ قُوَّةٗ وَءَاثَارٗا فِي ٱلۡأَرۡضِ فَأَخَذَهُمُ ٱللَّهُ بِذُنُوبِهِمۡ وَمَا كَانَ لَهُم مِّنَ ٱللَّهِ مِن وَاقٖ ﴿٢١﴾
21. Эй Расул, сизнинг пайғамбарлигингизни ёлғон санаган кимсалар ер юзида кезиб, ўзларидан олдин ўтган халқларнинг хотимаси қандай бўлганини кўрмадиларми?! Улар булардан кўра қудратлироқ ва ер юзида қолдирган осорлари кўпроқ эди. Бироқ куч-қувватларининг кўплиги ва гавдаларининг улканлиги уларга фойда бермади. Аллоҳ уларни куфрлари ва қилган гуноҳлари сабабли азобга гирифтор қилди. Уларни Аллоҳнинг азобидан асраб қоладиган ва улардан азобни даф қиладиган бирон ҳимоячи бўлмади.
ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمۡ كَانَت تَّأۡتِيهِمۡ رُسُلُهُم بِٱلۡبَيِّنَٰتِ فَكَفَرُواْ فَأَخَذَهُمُ ٱللَّهُۚ إِنَّهُۥ قَوِيّٞ شَدِيدُ ٱلۡعِقَابِ ﴿٢٢﴾
22. Ўтмишдаги кофирлар бошига тушган азоб Аллоҳнинг пайғамбарларига бўлган муносабатлари сабабли тушди. Пайғамбарлар ўз даъватларининг ростлигини кўрсатувчи қатъий далиллар келтирган эди. Шунга қарамай кофирлар уларга иймон келтирмадилар, уларни ёлғончига чиқардилар. Шундан сўнг Аллоҳ уларни азобга гирифтор қилди. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло кучли зот, Уни ҳеч ким енголмайди. У ўзига кофир ва итоатсиз бўлган кимсаларни ўта қаттиқ азоблайди.
https://www.tgoop.com/islomnuricom

👍11
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Ким Қадр кечасини (унинг улуғлигига) ишонган ва савобидан умид қилган ҳолда ибодат билан ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади».
📚 Бухорий ва Муслим ривояти
https://www.tgoop.com/islomnuricom
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Ким Қадр кечасини (унинг улуғлигига) ишонган ва савобидан умид қилган ҳолда ибодат билан ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади».
📚 Бухорий ва Муслим ривояти
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍11😢6
🕌 #Жума_суннатлари
• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.
📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.

👍7
«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...

👍5
#Эълон
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
Азиз диндошлар! Бугун 29 март 2025 йил (ҳижрий 29 Рамазон 1446 йил) шанба куни Ислом оламининг айрим минтақаларида Шаввол ойи ҳилоли кўрингани эълон қилинди. Шу боис эртага 30 март якшанба куни Ийдул фитр — Рамазон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.
Бутун Ислом оламига Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
Аллоҳ таоло ўтган Рамазон ойида қилган солиҳ амалларимизни даргоҳида қабул қилсин, барчамизни бу ойдан гуноҳлардан пок ҳолда чиққан бандалари қаторида айласин ва кейинги Рамазонларга офиятда етказсин!

❤9👍7🤩4
#Ҳайит_табриги
Азиз мусулмон биродарлар, муслима опа-сингиллар!
Аллоҳ таоло ўтган муборак Рамазон ойида қилган ибодатларимизни ҳусни қабул айласин!
Улуғ Раббим қалбингизга шодлик, юзингизга нур, хонадонингизга барака, фарзандларингиз ва барча яқинларингизга омонлик берсин.
Келаси йилларда амалда собитқадам ва иймонда зиёда бўлган ҳолимизда Рамазон ойини қарши олиш ва ушбу ҳайит байрамини қайта нишонлашни Аллоҳ барчамизга насиб этсин!
Улуғ айём – Ийдул Фитр муборак бўлсин!

👍11❤5💯3
Шаввол ойида олти кун рўза тутиш фазли
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларига биноан Шаввол ойидан олти кун рўза тутиш суннатдир: «Ким Рамазон рўзасига Шавволдан олти кун рўзани эргаштириб қўйса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади» (Муслим ривояти).
Бу рўзани тезроқ тутиб қўймоқчи бўлсангиз, ҳайитнинг иккинчи кунидан бошлаб тутишингиз мумкин. Биринчи ҳайит куни рўза тутиш харомдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар икки ҳайитнинг биринчи кунида рўза тутишдан қайтарганлар. Бу олти кунни Шаввол ойи давомида тутиш жоиз. Унда пайдар-пайлик шарт эмас. Рамазон рўзасидан қарзи бор опа-сингилларимиз аввало қарзларини тутиб, кейин Шаввол рўзасини тутганлари яхши. Аммо қазоларини тутишлари сабабли Шаввол тугаб колиш эҳтимоли бўлса, қазоларини кечиктириб, Шавволнинг олти кунини тутишлари афзал. Чунки Шаввол рўзаси фақат шу ойда тутилади ва уни қазо килиб бўлмайди. Рамазоннинг қазосини келгуси Рамазонгача тутиб берсалар бўлаверади. Валлоҳу аълам.

👍14
#Тафсири_муяссар
سورة غافر
40. Ғофир сураси, 23-29 оятлар
وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا مُوسَىٰ بِـَٔايَٰتِنَا وَسُلۡطَٰنٖ مُّبِينٍ ﴿٢٣﴾
23. Қасамки, Биз Мусони унинг ҳақ пайғамбарлигини кўрсатувчи улкан мўъжизалар билан, унинг даъвати рост эканини ва у юборилган халқнинг залолатда эканини кўрсатувчи очиқ-равшан далиллар билан юбордик.
إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ وَهَٰمَٰنَ وَقَٰرُونَ فَقَالُواْ سَٰحِرٞ كَذَّابٞ ﴿٢٤﴾
24. Биз уни Миср ҳукмдори Фиръавнга, унинг вазири Ҳомонга ва беҳисоб мол-мулк ва хазиналар эгаси бўлган Қорунга юбордик. Улар унинг пайғамбарлигини инкор қилдилар ва кибру ҳаво қилиб, унинг ҳақида: «У ёлғончи ва сеҳргар. Қандай қилиб ўзини одамларга юборилган пайғамбарман, деб даъво қилади?!» дедилар.
فَلَمَّا جَآءَهُم بِٱلۡحَقِّ مِنۡ عِندِنَا قَالُواْ ٱقۡتُلُوٓاْ أَبۡنَآءَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مَعَهُۥ وَٱسۡتَحۡيُواْ نِسَآءَهُمۡۚ وَمَا كَيۡدُ ٱلۡكَٰفِرِينَ إِلَّا فِي ضَلَٰلٖ ﴿٢٥﴾
25. Мусо Фиръавн, Ҳомон ва Қорунга Бизнинг ҳузуримиздан очиқ-равшан мўъжизаларни келтирганида улар у мўъжизаларга қарши чиқиш ва инкор қилиш билан кифояланмай, балки: «Мусога иймон келтирганларнинг ўғилларини ўлдиринглар, хотин-қизларини эса хизматкорлик ва чўрилик учун қолдиринглар», дедилар. Куфр аҳлининг бундай тадбир ва макрлари албатта пучга чиқади.
وَقَالَ فِرۡعَوۡنُ ذَرُونِيٓ أَقۡتُلۡ مُوسَىٰ وَلۡيَدۡعُ رَبَّهُۥٓۖ إِنِّيٓ أَخَافُ أَن يُبَدِّلَ دِينَكُمۡ أَوۡ أَن يُظۡهِرَ فِي ٱلۡأَرۡضِ ٱلۡفَسَادَ ﴿٢٦﴾
26. Фиръавн қавмининг зодагонларига деди: «Мени қўйинглар, Мусони ўлдирай. Уни пайғамбар қилиб юборганини даъво қилаётган Раббига дуо қилсин ва Рабби уни биздан қутқариб олсин. Зеро, мен у сизларнинг динингизни ўзгартириб юборишидан ёки Миср диёрида фасод тарқатишидан қўрқаман», деди.
وَقَالَ مُوسَىٰٓ إِنِّي عُذۡتُ بِرَبِّي وَرَبِّكُم مِّن كُلِّ مُتَكَبِّرٖ لَّا يُؤۡمِنُ بِيَوۡمِ ٱلۡحِسَابِ ﴿٢٧﴾
27. Мусо Фиръавн ва унинг аъёнларига деди: «Мен Аллоҳни ягона ҳақ илоҳ деб билиш ва Унга итоат этишдан кибрланадиган, У бандаларини ҳисоб қиладиган кунга иймон келтирмайдиган ҳар қандай мутакаббир кимсадан менинг ҳам, сизларнинг ҳам Раббимиз бўлган зотдан паноҳ сўрайман».
وَقَالَ رَجُلٞ مُّؤۡمِنٞ مِّنۡ ءَالِ فِرۡعَوۡنَ يَكۡتُمُ إِيمَٰنَهُۥٓ أَتَقۡتُلُونَ رَجُلًا أَن يَقُولَ رَبِّيَ ٱللَّهُ وَقَدۡ جَآءَكُم بِٱلۡبَيِّنَٰتِ مِن رَّبِّكُمۡۖ وَإِن يَكُ كَٰذِبٗا فَعَلَيۡهِ كَذِبُهُۥۖ وَإِن يَكُ صَادِقٗا يُصِبۡكُم بَعۡضُ ٱلَّذِي يَعِدُكُمۡۖ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي مَنۡ هُوَ مُسۡرِفٞ كَذَّابٞ ﴿٢٨﴾
28. Шунда Фиръавн хонадонидан бўлган, иймонини яшириб юрган бир мўмин киши қавмига эътироз билдириб деди: «Сизлар “Раббим Аллоҳ” дейишдан бошқа гуноҳи бўлмаган одамни ўлдиришни қандай ҳалол санамоқдасиз?! Ахир у сизларга айтаётган сўзларининг ростлигига Раббингиздан қатъий далиллар келтирди-ку! Агар Мусо ёлғончи бўлса, ёлғонининг касофати ёлғиз ўзига уради. Агар рост сўзлаётган бўлса, у айтаётган баъзи азоблар сизларга етиши мумкин. Шубҳасиз, Аллоҳ ҳақдан юз ўгириш ва ботилга юзланиш билан ҳаддан ошадиган ва ўз қилмишларини Аллоҳга нисбатлайдиган ёлғончи кимсани ҳаққа ҳидоят қилмайди.
يَٰقَوۡمِ لَكُمُ ٱلۡمُلۡكُ ٱلۡيَوۡمَ ظَٰهِرِينَ فِي ٱلۡأَرۡضِ فَمَن يَنصُرُنَا مِنۢ بَأۡسِ ٱللَّهِ إِن جَآءَنَاۚ قَالَ فِرۡعَوۡنُ مَآ أُرِيكُمۡ إِلَّا مَآ أَرَىٰ وَمَآ أَهۡدِيكُمۡ إِلَّا سَبِيلَ ٱلرَّشَادِ ﴿٢٩﴾
29. Эй қавм, бугун Миср ерида салтанат сизларнинг қўлингизда, сизлар Бани Исроил ва бошқалар устидан ҳукмронсиз. Агар бизга Аллоҳнинг азоби тушгудек бўлса, ким уни биздан даф қилади?”. Шунда Фиръавн қавмига деди: «Эй одамлар, мен сизларга ўзим учун ҳам, сизлар учун ҳам фақат яхши ва тўғри деб билган тавсия ва маслаҳатни бераман, сизларни фақат тўғри ва ҳақ йўлга чорлайман».

👍8
✨✨ 🌕🌕🌕 ✨✨
Азиз диндошим, «Айёмул бийз» - «Ойдин кечалар»нинг кундузларидаги рўзани ўтказиб юборманг!
1446 ҳижрий йил, Шаввол ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2025 йилнинг 11, 12 ва 13 апрел (жума, шанба ва якшанба) кунларига тўғри келмоқда.
Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13, 14, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.
Абу Зардан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар» (Насоий ривояти 2422, 2423. Ҳасан ҳадис).
🌴 Шунингдек, Шаввол ойининг 6 кунлик рўзасини тутиб улгурмаган кишилар ойдин кечалар рўзаси билан бир ниятда жамлаб тутсалар бўлаверади.

👍9❤2
Имом Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ айтади: «Саврийнинг ажрини Аллоҳ зиёда қилсин, у шундай деганди:
— Ажабо! Бир одам эллик йил дўстидан фақат яхшилик кўради, унинг дўстлигини, самимийлигини билади. Кейин бир нотаниш киши келиб, дўсти ҳақида бўлмағур гапларни айтса, ўшанинг гапига ишонади».
📚 Балозурий, «Ансобул ашроф», 11-ж., 314-б.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
— Ажабо! Бир одам эллик йил дўстидан фақат яхшилик кўради, унинг дўстлигини, самимийлигини билади. Кейин бир нотаниш киши келиб, дўсти ҳақида бўлмағур гапларни айтса, ўшанинг гапига ишонади».
📚 Балозурий, «Ансобул ашроф», 11-ж., 314-б.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍14
#Тафсири_муяссар
سورة غافر
40. Ғофир сураси, 30-37 оятлар
وَقَالَ ٱلَّذِيٓ ءَامَنَ يَٰقَوۡمِ إِنِّيٓ أَخَافُ عَلَيۡكُم مِّثۡلَ يَوۡمِ ٱلۡأَحۡزَابِ ﴿٣٠﴾ مِثۡلَ دَأۡبِ قَوۡمِ نُوحٖ وَعَادٖ وَثَمُودَ وَٱلَّذِينَ مِنۢ بَعۡدِهِمۡۚ وَمَا ٱللَّهُ يُرِيدُ ظُلۡمٗا لِّلۡعِبَادِ ﴿٣١﴾
30, 31. Фиръавн хонадонидан бўлган ҳалиги мўмин Фиръавн ва унинг аъёнларига насиҳат қилиб, огоҳлантириб деди: Агар Мусони ўлдирсангиз, Нуҳ қавми, Од, Самуд қабилалари ва улардан кейин яшаб ўтган, пайғамбарларига қарши бириккан гуруҳларнинг куни сизларнинг бошингизга ҳам келишидан қўрқаман. Улар куфр ва инкорга одатланган бўлиб, Аллоҳ шу сабабли уларни ҳалок қилган эди. Аллоҳ бандаларига зулм қилишни истамайди. Уларни қилмаган гуноҳлари сабабли азобламайди. Аллоҳ зулм ва айбу нуқсондан бениҳоя олий зотдир.
وَيَٰقَوۡمِ إِنِّيٓ أَخَافُ عَلَيۡكُمۡ يَوۡمَ ٱلتَّنَادِ ﴿٣٢﴾
32. Эй қавм, мен сизларнинг бошингизга қиёмат кунининг азоби келишидан қўрқаман, у куни одамлар аҳволнинг оғирлигидан бир-бирларига нидо қилиб, дод-фарёд чекадилар.
يَوۡمَ تُوَلُّونَ مُدۡبِرِينَ مَا لَكُم مِّنَ ٱللَّهِ مِنۡ عَاصِمٖۗ وَمَن يُضۡلِلِ ٱللَّهُ فَمَا لَهُۥ مِنۡ هَادٖ ﴿٣٣﴾
33. У куни орқага қарамай қочасиз. Бироқ Аллоҳнинг азобини сизлардан тўсадиган бирон ҳимоячи ва сизларга ёрдам берадиган бирон ёрдамчи бўлмайди. Аллоҳ кимга ёрдам бермаса ва уни тўғриликка йўллаб қўймаса, уни ҳақ ва тўғриликка йўллаб қўювчи ҳеч ким йўқдир.
وَلَقَدۡ جَآءَكُمۡ يُوسُفُ مِن قَبۡلُ بِٱلۡبَيِّنَٰتِ فَمَا زِلۡتُمۡ فِي شَكّٖ مِّمَّا جَآءَكُم بِهِۦۖ حَتَّىٰٓ إِذَا هَلَكَ قُلۡتُمۡ لَن يَبۡعَثَ ٱللَّهُ مِنۢ بَعۡدِهِۦ رَسُولٗاۚ كَذَٰلِكَ يُضِلُّ ٱللَّهُ مَنۡ هُوَ مُسۡرِفٞ مُّرۡتَابٌ ﴿٣٤﴾
34. Қасамки, Аллоҳ сизларга Мусодан илгари улуғ пайғамбар Юсуф ибн Яъқуб алайҳимуссаломни унинг ростгўйлигини кўрсатувчи очиқ далиллар билан юборди. У сизларни ягона ва шериксиз Аллоҳнинг ўзигагина ибодат қилишга буюрди. Сизлар унинг ҳаётлик даврида у келтирган нарса ҳақида шак-шубҳада бўлдингиз. У вафот этгач, шак-шубҳангиз, гумонингиз ва ширкингиз яна ҳам зиёда бўлди ва сизлар: “Аллоҳ ундан сўнг ҳаргиз пайғамбар юбормайди”, дедингиз. Ҳаддан ошувчи ва Аллоҳнинг бирлиги ҳақида шак-шубҳа қилувчи ҳар бир кимсани Аллоҳ ана шундай адаштириб қўяди, уни тўғрилик ва ҳидоятга муваффақ этмайди.
ٱلَّذِينَ يُجَٰدِلُونَ فِيٓ ءَايَٰتِ ٱللَّهِ بِغَيۡرِ سُلۡطَٰنٍ أَتَىٰهُمۡۖ كَبُرَ مَقۡتًا عِندَ ٱللَّهِ وَعِندَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْۚ كَذَٰلِكَ يَطۡبَعُ ٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ قَلۡبِ مُتَكَبِّرٖ جَبَّارٖ ﴿٣٥﴾
35. Ўзларида бирон мақбул далил бўлмагани ҳолда Аллоҳнинг оятларини ва далилларини рад этиш учун талашиб-тортишадиган кимсаларнинг бу ишлари Аллоҳ наздида ҳам, иймон келтирганлар наздида ҳам қаттиқ нафратга сабаб бўлди. Аллоҳ таоло талашиб-тортишаётган бу кимсаларнинг қалбларини ҳидоятдан тўсиб, залолатга муҳрлаб қўйгани каби Унинг бирлигига иқрор бўлишдан ва Унга итоат этишдан кибр қилувчи, кўп зулм ва тажовуз қилувчи ҳар бир зўравон кимсанинг қалбини ҳам ўшандай муҳрлаб қўяди.
وَقَالَ فِرۡعَوۡنُ يَٰهَٰمَٰنُ ٱبۡنِ لِي صَرۡحٗا لَّعَلِّيٓ أَبۡلُغُ ٱلۡأَسۡبَٰبَ ﴿٣٦﴾ أَسۡبَٰبَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ فَأَطَّلِعَ إِلَىٰٓ إِلَٰهِ مُوسَىٰ وَإِنِّي لَأَظُنُّهُۥ كَٰذِبٗاۚ وَكَذَٰلِكَ زُيِّنَ لِفِرۡعَوۡنَ سُوٓءُ عَمَلِهِۦ وَصُدَّ عَنِ ٱلسَّبِيلِۚ وَمَا كَيۡدُ فِرۡعَوۡنَ إِلَّا فِي تَبَابٖ ﴿٣٧﴾
36, 37. Фиръавн Мусони оламлар Парвардигорини тан олишга ва Унга бўйин эгишга қилаётган даъватида ёлғончига чиқариш мақсадида деди: «Эй Ҳомон, менга баланд бир бино қур. Шояд мен осмонлар дарвозаларига ва уларга элтувчи йўлларга етсам ва Мусонинг илоҳини ўз кўзим билан кўрсам. Чунки мен Мусони биз учун бир Раб борлиги ва у осмонларнинг устида экани ҳақида қилаётган даъвосида ёлғончи деб ўйлайман». Шундай қилиб, Фиръавнга ёмон қилмиши чиройли кўрсатилди. Натижада, у ўз ишини чиройли деб кўрди ва ўзига чиройли кўрсатилган ботил сабабли ҳақ йўлидан тўсилди. Фиръавннинг одамларга ўзини ҳақ, Мусони ноҳақ деб кўрсатиш учун қилган ҳийла-найранглари фақат зиён ва ҳалокатдан иборат бўлди. Бу ҳийла-найранглар унга дунёда ҳам, охиратда ҳам фақат бахтсизлик келтиради.

👍6
#СаволЖавоб
Бемор розилигисиз жарроҳлик амалиёти ўтказиш ҳукми
Савол:
Онам қандли диабет билан оғрийди. Унинг оёғи яллиғланиб қолди ва шифокор бармоқларини кесишга қарор қилди. Аммо биз онамга ҳақиқатни айтмадик, балки бу оддий амалиёт, дедик. Чунки айтсак онам рози бўлмас эди. Аллоҳга қасамки, биз фақат унинг манфаати учун шундай қилдик, чунки яллиғланиш юқорига тарқалса янада каттароқ қисмни кесишга тўғри келар эди. Ҳақиқатни айтмаганимиз учун гуноҳкор бўламизми ва бунинг каффорати борми?
Жавоб:
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.
Агар бемор ўз қарорини чиқаришга лаёқатли бўлса ва унинг соғлиғидан келиб чиқиб розилигини сўраш мумкин бўлса, ундан розилик олмасдан жарроҳлик амалиётини ўтказиш жоиз эмас.
Ислом Фиқҳи Академиясининг тиббий даволашга оид қарорларида шундай дейилган: «Агар бемор тўлиқ лаёқатли бўлса, уни даволаш учун розилиги шартдир».
Жарроҳлик амалиётига оид қарорларида ҳам амалиёт беморнинг розилиги билан бўлиши шартлиги айтилади.
Доктор Муҳаммад Али ал-Бор ўзининг «Беморнинг розилиги ва умидсиз ҳолатларни даволаш» номли илмий тадқиқотида бундай дейди: «Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга дорини мажбуран ичирдик. У зот ишора билан бунга қарши бўлдилар. Биз эса буни бемор дори ичишни ёқтирмаслигига йўйдик. У зот ҳушларига келганларида: “Сизларга менга мажбуран дори ичирманглар, демадимми?” дедилар» (Бухорий ва Муслим ривояти). Бу ҳадис доридан фойдаланишда ақли расо ва балоғат ёшига етган беморнинг розилиги шарт эканига далил бўлади. Агар бемор бирор турдаги даволанишга қарши эканини очиқ айтса ёки ишора қилса, уни мажбуран даволаш мумкин эмас. Шунингдек, беморнинг розилигисиз амалга оширилган ҳар қандай жарроҳлик, тиббий текширув ёки дори ичириш беморга нисбатан тажовуз ҳисобланади, гарчи ният яхши бўлса ҳам. Қарор чиқариш қобилиятига эга бўлган беморнинг хоҳишига қарши иш тутиш жоиз эмас».
Шайх доктор Муҳаммад Мухтор Шинқитий ўзининг «Тиббий жарроҳлик ҳукмлари ва унинг оқибатлари» номли илмий рисоласида бундай дейди: «Тиббий жарроҳликни жоиз қиладиган шартлардан бири беморнинг розилигидир. Имом Ибн Қудома раҳимаҳуллоҳ бемор ёки унинг васийси розилигини эътиборга олган ва бундай деган: “Агар бирор киши болани валийининг розилигисиз хатна қилаётган ёки танасидаги бир қисмни кесаётган бўлса, у тажовуз қилган ҳисобланади ва жавобгар бўлади. Лекин агар болага ҳақли киши, масалан ҳоким ёки васий бу ишни қилган бўлса, жавобгар бўлмайди”. Демак, беморнинг розилиги зарур».
Фуқаҳолар айтишича, шифокор беморнинг оғриётган тишини суғуриш учун чақирилган бўлса-ю, кейин бемор розилигидан қайтса, шифокор мажбуран унинг тишини суғура олмайди. Бу эса бемор розилигисиз шифокор жарроҳлик амалиётини ўтказиш ҳуқуқига эга эмаслигига очиқ далил бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, сизлар онангизга жарроҳлик амалиёти ҳақида ёлғон гапирмаслигингиз ва амалиётни ўтказиш учун унинг розилигини олишингиз керак эди. Бу ишингиз учун Аллоҳга истиғфор айтинглар ва онангиздан кечирим сўранглар.
Валлоҳу аълам.
Islamweb.net саҳифасидан бироз қисқартириб олинди

👍3💯1
«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍4
Имом Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ деди:
«Мен учун дунё неъматларидан фақат уч нарса қолди:
1. Аллоҳ йўлидаги содиқ дўст. У билан ҳамсуҳбат бўлиш кони фойда. Қадамим тойса, тўғрилаб қўяди. Тўғри йўлда бўлсам, янада мустаҳкамроқ бўлишга ундайди.
2. Аллоҳ ҳеч бир эвазсиз Ўз фазлидан ато этган ва унга ҳеч бир одамнинг миннати аралашмаган ҳалол ризқ.
3. Жамоат билан намоз ўқиш: Намозни жамоат билан ўқисам хато қилишдан омонда бўламан, савобини олавераман».
📚 «Баҳжатул мажолис», 199-б.

👍14❤3
#Тафсири_муяссар
سورة غافر
40. Ғофир сураси, 38-46 оятлар
وَقَالَ ٱلَّذِيٓ ءَامَنَ يَٰقَوۡمِ ٱتَّبِعُونِ أَهۡدِكُمۡ سَبِيلَ ٱلرَّشَادِ ﴿٣٨﴾
38. Иймон келтирган киши қавмига яна насиҳат қилиб, шундай деди: «Эй қавм, менга эргашинглар, сизларни рушду ҳидоятга ва тўғриликка йўллайман.
يَٰقَوۡمِ إِنَّمَا هَٰذِهِ ٱلۡحَيَوٰةُ ٱلدُّنۡيَا مَتَٰعٞ وَإِنَّ ٱلۡأٓخِرَةَ هِيَ دَارُ ٱلۡقَرَارِ ﴿٣٩﴾
39. Эй қавм, бу дунё ҳаёти одамлар оз муддат фойдаланадиган, сўнг тугаб кетадиган ўткинчи ҳаётдир. Сизлар унга суяниб қолманглар. Охират диёри абадий роҳат-фароғат диёри бўлиб, сизлар унда мангу қоласизлар. Сизлар уни афзал кўринглар ва унда сизларни бахт-саодатга эриштирадиган яхши амаллар қилинглар.
مَنۡ عَمِلَ سَيِّئَةٗ فَلَا يُجۡزَىٰٓ إِلَّا مِثۡلَهَاۖ وَمَنۡ عَمِلَ صَٰلِحٗا مِّن ذَكَرٍ أَوۡ أُنثَىٰ وَهُوَ مُؤۡمِنٞ فَأُوْلَٰٓئِكَ يَدۡخُلُونَ ٱلۡجَنَّةَ يُرۡزَقُونَ فِيهَا بِغَيۡرِ حِسَابٖ ﴿٤٠﴾
40. Ким ҳаётида Аллоҳга итоатсиз бўлса ва ҳидоят йўлидан четланса, охиратда қилган гуноҳларига тенг азоб билангина жазоланади. Хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин, ким Аллоҳга иймон келтирган ва Уни ягона ҳақ илоҳ деб билган ҳолида Аллоҳга итоат қилса, Унинг буйруқларига бўйсуниш ва тақиқлаган ишларидан тийилиш билан яхши амаллар қилса, ана ўшалар жаннатга киради. Аллоҳ уларни жаннат ноз-неъматлари, мевалари ва лаззатлари билан беҳисоб ризқлантиради.
وَيَٰقَوۡمِ مَا لِيٓ أَدۡعُوكُمۡ إِلَى ٱلنَّجَوٰةِ وَتَدۡعُونَنِيٓ إِلَى ٱلنَّارِ ﴿٤١﴾
41. Эй қавм, мен сизларни Аллоҳга иймон келтиришга ва Унинг пайғамбари Мусога эргашишга чақирсам-у, қандай сизлар мени Аллоҳнинг азобига ва дўзахдаги уқубатига етказадиган ишга чорлайсиз?! Ҳолбуки, менинг чақириғим сизларни жаннатга олиб боради ва дўзах даҳшатларидан узоқлаштиради.
تَدۡعُونَنِي لِأَكۡفُرَ بِٱللَّهِ وَأُشۡرِكَ بِهِۦ مَا لَيۡسَ لِي بِهِۦ عِلۡمٞ وَأَنَا۠ أَدۡعُوكُمۡ إِلَى ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡغَفَّٰرِ ﴿٤٢﴾
42. Сизлар мени Аллоҳга кофир бўлишга ва ибодатга лойиқлиги менга маълум бўлмаган нарсаларни Унга ширк келтиришга чақирмоқдасиз. Бу эса энг катта ва энг жирканч гуноҳлардан. Ҳолбуки, мен сизларни интиқомида қудратли ва тавба қилган бандаларини кечирувчи Аллоҳга етказадиган йўлга чақирмоқдаман.
لَا جَرَمَ أَنَّمَا تَدۡعُونَنِيٓ إِلَيۡهِ لَيۡسَ لَهُۥ دَعۡوَةٞ فِي ٱلدُّنۡيَا وَلَا فِي ٱلۡأٓخِرَةِ وَأَنَّ مَرَدَّنَآ إِلَى ٱللَّهِ وَأَنَّ ٱلۡمُسۡرِفِينَ هُمۡ أَصۡحَٰبُ ٱلنَّارِ ﴿٤٣﴾
43. Аслида, сизлар мени иймон келтиришга чақираётган илоҳлар чақиришга ҳеч арзимайдиган, ожиз ва ноқислиги туфайли дунёда ҳам, охиратда ҳам мурожаат қилишга лойиқ бўлмайдиган сохта илоҳлардир. Билингларки, барча махлуқотнинг борар жойи Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло ҳузуридир. У ҳар кимга қилган амалига муносиб жазо ё мукофот беради. Гуноҳлар қилиш, қон тўкиш ва кофир бўлиш билан ҳаддан ошганлар – ана ўшалар дўзах эгаларидир».
فَسَتَذۡكُرُونَ مَآ أَقُولُ لَكُمۡۚ وَأُفَوِّضُ أَمۡرِيٓ إِلَى ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ بَصِيرُۢ بِٱلۡعِبَادِ ﴿٤٤﴾
44. Мўмин киши унинг насиҳатига қулоқ солишмагач, уларга деди: «Тез кунда мен сизларга насиҳат қилганимни ва огоҳлантирганимни эслайсиз ва надомат фойда бермайдиган пайтда қаттиқ надомат қиласиз. Мен эса ишимни Аллоҳга топшираман ва фақат Унга суянаман. Албатта, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бандаларнинг аҳволларини кўриб турувчи ва улар қандай жазо ё мукофотга лойиқлигини билувчи зотдир. Унга ҳеч нарса махфий қолмайди».
فَوَقَىٰهُ ٱللَّهُ سَيِّـَٔاتِ مَا مَكَرُواْۖ وَحَاقَ بِـَٔالِ فِرۡعَوۡنَ سُوٓءُ ٱلۡعَذَابِ ﴿٤٥﴾
45. Шундан сўнг Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло ҳаққа муваффақ бўлган мўминни Фиръавн ва унинг хонадонининг макр-ҳийлалари ёмонлигидан сақлади. Уларнинг устига эса оғир азоб тушди. Яъни Аллоҳ ҳеч кимни қўймай, барчасини сувга ғарқ қилди.
ٱلنَّارُ يُعۡرَضُونَ عَلَيۡهَا غُدُوّٗا وَعَشِيّٗاۚ وَيَوۡمَ تَقُومُ ٱلسَّاعَةُ أَدۡخِلُوٓاْ ءَالَ فِرۡعَوۡنَ أَشَدَّ ٱلۡعَذَابِ ﴿٤٦﴾
46. Улар аввал сувга чўкиб ҳалок бўлдилар. Кейин қабрларида азобланадилар – қиёмат кунигача эртаю кеч ўтга тутиладилар. Қиёмат қойим бўладиган кунда: «Фиръавн хонадонини ёмон қилмишларига жазо ўлароқ дўзахга киритинглар», деб айтилади.
Бу оят қабр азоби ҳақлигига далилдир.

👍3❤1