МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ.
193-сўровнома:
Аллоҳ таоло Ойша розияллоҳу анҳонинг шаънини поклаб неча оят нозил қилди?

Anonymous Quiz
51%
Беш оят
33%
Ўн оят
15%
Йигирма оят
👍9
🌴🌴 Эртага 26.06.2025, ҳижрий тарихда 1 – муҳаррам, 1447 йил пайшанба! 🌴🌴
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom

👍3
#Мақола
Муҳаррам ойида нафл рўза тутишнинг фазилати
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга салавоту саломлар бўлсин.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: ((أَفْضَلُ الصِّيَامِ بَعْدَ رَمَضَانَ شَهْرُ اللَّهِ الْمُحَرَّمُ، وَأَفْضَلُ الصَّلاةِ بَعْدَ الْفَرِيضَةِ صَلاةُ اللَّيْلِ)) رواه مسلم.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг муҳаррам ойидаги рўзадир, фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир» (Имом Муслим ривояти).
Давоми
"Islom Nuri" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram

Telegraph

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга салавоту саломлар бўлсин. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: ((أَفْضَلُ الصِّيَامِ بَعْدَ رَمَضَانَ شَهْرُ اللَّهِ…
👍7💯2
Аллоҳ таоло уруш ҳаром қилинган ойларда жонга зулм қилишдан қайтариб: «У ойларда (урушни ҳалол деб жангга кириб) ўзларингизга зулм қилмангиз!» (Тавба, 36) деди.
Муҳаррам ойи ҳурматли ва улуғ ой бўлгани боис бу ойда қилинган гуноҳ бошқа ойларда қилинган гуноҳлардан оғирроқ ва каттароқ бўлади.
Қатода раҳимаҳуллоҳ айтади: «Гарчи зулм ҳамма ҳолатларда катта гуноҳ саналса-да, уруш ҳаром қилинган ойлардаги зулмнинг гуноҳи бошқа ойлардаги зулмнинг гуноҳидан каттароқдир. Лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсасини улуғлайди».

👍7
🕌 #Жума_суннатлари
• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.
📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.

👍5
«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍5
#Мақола
Нега Ошуро рўзасини тутамиз?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам ва ҳидоят сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир деб гувоҳлик бераман.
Ҳар бир замонда мутлақ ҳукмдор бўлишни истаган, Аллоҳнинг бандаларини ўзларига қул қилишга интилган золим подшоҳлар ва зодагонлар бўлган.
Давоми
"Islom Nuri" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram
Нега Ошуро рўзасини тутамиз?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам ва ҳидоят сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир деб гувоҳлик бераман.
Ҳар бир замонда мутлақ ҳукмдор бўлишни истаган, Аллоҳнинг бандаларини ўзларига қул қилишга интилган золим подшоҳлар ва зодагонлар бўлган.
Давоми
"Islom Nuri" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram
Telegraph
Нега Ошуро рўзасини тутамиз?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам ва ҳидоят сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи…
👍6
«Рамазондан кейинги энг афзал рўза Муҳаррам ойининг рўзаси, фарз намозларидан кейинги энг афзал намоз таҳажжуд намозидир» ҳадисига кўра, таҳажжуд намози кундузги нафл намозлардан афзал бўлганидек, Муҳаррам ойининг рўзаси бошқа ойларнинг рўзасидан афзалдир.
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий
https://www.tgoop.com/islomnuricom
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍8💯1
Ошуро куни рўза тутишнинг фазилати
Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг ойи муҳаррамдаги рўзадир ва фарз намозларидан кейинги энг афзал намоз кечаси ўқилган – таҳажжуд - намоздир», дедилар.
Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадисда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо бундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилиб келганларида яҳудларни Ошуро куни рўза тутаётган ҳолда топдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан:
– Нима учун бу кунда рўза тутяпсизлар? - деб сўрадилар. Улар:
– Бу кунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ва унинг қавмига нажот берган, Фиръавн ва унинг қавмини ғарқ қилган, Мусо алайҳиссалом шукр қилиб, рўза тутган улуғ кун, биз ҳам бу кунда рўза тутамиз, деб жавоб беришди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Биз Мусо алайҳиссаломга сизлардан кўра ҳақлироқмиз», дедилар. Ва шу кунда рўза тутдилар, умматларини ҳам рўза тутишга буюрдилар.
Имом Муслим Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Ошуро куни тутиладиган рўзанинг савоби ҳақида сўрашди. У зот: «Ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади», дедилар.
Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Келаси йилга ҳаёт бўлсам, 9-кунни хам тутаман». Абу Бакрнинг ривоятида, «яъни, Ошуро кунини», деган зиёдаси бор.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ошуро куни рўзасини тутиб, (бошқаларга ҳам) уни тутишни буюрганларида саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, бу яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун”, деб айтишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Келаси йил бўлса, иншааллоҳ тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз”, дедилар. Лекин кейинги йил (муҳаррам) келмасидан туриб у зот вафот этдилар” (Муслим ривояти).
Шарҳ:
Ошуро кунидаги рўза дейилганда муҳаррам ойининг ўнинчи куни тутиладиган рўзани тушунамиз. Бу кунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломни қавми билан нажот топтириб, Фиръавнни ғарқ қилган кун. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу кунда рўза тутмоқни суннат қилдилар ва ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорот бўлишининг хабарини бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилаётган амалларида аҳли китобларга ўхшашлик бўлса, уларга хилоф иш тутишни севардилар. Шунинг учун ҳам келаси йилгача қолсалар 9-кунни ҳам қўшиб тутишларини эълон қилдилар. Ул зотга Аллоҳ таоло келаси Ошурога етишни насиб этмади. Бироқ суннатларига амал қилиш боқийдир, умматнинг солиҳ кишилари 9- ва 10-муҳаррамда Ошуро рўзасини тутиб келмоқдалар.
Дарсдан олинадиган фойдалар:
• Нафл рўзаларнинг афзали муҳаррам ойида тутилган рўзадир.
• Муҳаррамнинг тўққизинчи ва ўнинчи кунлари рўза тутиш суннат.
• Тўққизинчи кун яҳуд ва насоролардан ажралиб туриш учун қўшилган.
• Бу кунда тутилган рўза ўтган бир йиллик кичик гуноҳлар кечирилишига сабаб бўлади.

🌴🌴 Эртага 30.06.2025, ҳижрий тарихда 5 – муҳаррам, 1447 йил душанба! 🌴🌴
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Намозда биринчи сафда туриш фазилати
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍3🔥2
#Тафсири_муяссар
سورة الزمر
39. Зумар сураси, 6-9 оятлар
خَلَقَكُم مِّن نَّفۡسٖ وَٰحِدَةٖ ثُمَّ جَعَلَ مِنۡهَا زَوۡجَهَا وَأَنزَلَ لَكُم مِّنَ ٱلۡأَنۡعَٰمِ ثَمَٰنِيَةَ أَزۡوَٰجٖۚ يَخۡلُقُكُمۡ فِي بُطُونِ أُمَّهَٰتِكُمۡ خَلۡقٗا مِّنۢ بَعۡدِ خَلۡقٖ فِي ظُلُمَٰتٖ ثَلَٰثٖۚ ذَٰلِكُمُ ٱللَّهُ رَبُّكُمۡ لَهُ ٱلۡمُلۡكُۖ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَۖ فَأَنَّىٰ تُصۡرَفُونَ ﴿٦﴾
6. Эй одамлар, Раббингиз сизларни Одамдан яратди. Ундан унинг жуфтини яратди. У сизлар учун саккиз хил чорва ҳайвонини – туя, қорамол, қўй ва эчкининг эркак ва урғочисини яратди. У сизларни оналарингиз қорнида яратилиш босқичларини бирма-бир босиб ўтган ҳолингизда учта зулмат – қорин, бачадон ва йўлдош зулмати ичра яратади. Мана шу нарсаларни яратган Аллоҳ бутун борлиқнинг ягона эгаси ва ибодатга ёлғиз ўзи сазовор, танҳо илоҳ бўлган Раббингиздир. Шундай экан, қандай қилиб сизлар Унга ибодатни қўйиб, У яратган махлуқотларга ибодат қилишга бурилиб кетмоқдасиз?!
إِن تَكۡفُرُواْ فَإِنَّ ٱللَّهَ غَنِيٌّ عَنكُمۡۖ وَلَا يَرۡضَىٰ لِعِبَادِهِ ٱلۡكُفۡرَۖ وَإِن تَشۡكُرُواْ يَرۡضَهُ لَكُمۡۗ وَلَا تَزِرُ وَازِرَةٞ وِزۡرَ أُخۡرَىٰۚ ثُمَّ إِلَىٰ رَبِّكُم مَّرۡجِعُكُمۡ فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَۚ إِنَّهُۥ عَلِيمُۢ بِذَاتِ ٱلصُّدُورِ ﴿٧﴾
7. Эй одамлар, Раббингизга кофир бўлсангиз, Унга иймон келтирмасангиз ва пайғамбарларига эргашмасангиз, билингки, У сизлардан беҳожат, сизларга ҳеч қандай эҳтиёжи йўқ. Аксинча, сизлар Унга муҳтожсиз. У бандаларининг кофир бўлишларига рози бўлмайди ва уларни куфрга буюрмайди. Балки У фақат бандалари Унинг неъматларига шукр қилишларига рози бўлади. Ҳеч ким бошқа бировнинг гуноҳини зиммасига олмайди. Сўнгра сизлар Раббингиз ҳузурига қайтасиз. У сизларга қилиб ўтган амалларингиз ҳақида хабар беради ва шу амалларингизга кўра сизларни ҳисоб-китоб қилади. У қалблардаги сир-асрорларни ва кўнгилларда яширин нарсаларни ҳам билувчи зотдир.
وَإِذَا مَسَّ ٱلۡإِنسَٰنَ ضُرّٞ دَعَا رَبَّهُۥ مُنِيبًا إِلَيۡهِ ثُمَّ إِذَا خَوَّلَهُۥ نِعۡمَةٗ مِّنۡهُ نَسِيَ مَا كَانَ يَدۡعُوٓاْ إِلَيۡهِ مِن قَبۡلُ وَجَعَلَ لِلَّهِ أَندَادٗا لِّيُضِلَّ عَن سَبِيلِهِۦۚ قُلۡ تَمَتَّعۡ بِكُفۡرِكَ قَلِيلًا إِنَّكَ مِنۡ أَصۡحَٰبِ ٱلنَّارِ ﴿٨﴾
8. Қачон инсонга бало-офат, қийинчилик ва касалликлар етса, Раббини эслаб қолади ва Ундан мадад сўраб, дуо-илтижо қилади. Рабби унинг дуосини ижобат қилиб, зиён-заҳматларини аритса ва унга неъматларини ато этса, муҳтожлик пайтида Раббига дуо қилганини унутади. Одамларни Аллоҳга иймон келтиришдан ва Унга тоат-ибодат қилишдан адаштириш учун Аллоҳга бошқаларни шерик қилади. Эй Расул, сиз у кимсага шундай таҳдид қилинг: «Сен ажалинг етиб, ўлиминг келгунича куфринг билан бироз вақт яшаб қол. Албатта сен дўзахда абадий қолувчилардансан».
أَمَّنۡ هُوَ قَٰنِتٌ ءَانَآءَ ٱلَّيۡلِ سَاجِدٗا وَقَآئِمٗا يَحۡذَرُ ٱلۡأٓخِرَةَ وَيَرۡجُواْ رَحۡمَةَ رَبِّهِۦۗ قُلۡ هَلۡ يَسۡتَوِي ٱلَّذِينَ يَعۡلَمُونَ وَٱلَّذِينَ لَا يَعۡلَمُونَۗ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُوْلُواْ ٱلۡأَلۡبَٰبِ ﴿٩﴾
9. Кофирлигидан ҳузурланиб яшаётган ўша кофир яхшироқми ёки Раббига тоат-ибодат қилаётган, тунларини намозда тик туриб ва саждалар қилиб ўтказаётган, охират азобидан қўрқадиган, Раббининг раҳматини умид қиладиган киши яхшироқми? Эй Расул, айтинг, Парвардигорларини ва ҳақ динларини биладиган кишилар билан ҳеч нарсани билмайдиган кимсалар тенг бўладими? Йўқ, тенг бўлмайди. Фақат соғлом ақлли кишиларгина ўртадаги фарқни билади ва панду насиҳат олади.

👍4😢1
#Эслатма
Жорий ҳижрий 1447 йил Муҳаррам ойининг ўнинчи - Ошуро куни милодий 2025 йил 5 июл шанба кунига тўғри келади.
Ошуро рўзаси ҳақида батафсил маълумот олиш учун қуйидаги мақолаларга мурожаат қилинг:
• Ошуро куни рўза тутишнинг фазилати
• Нега Ошуро рўзасини тутамиз?

👍8
МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ.
194-сўровнома:
Хайбар ғазоти қайси йили бўлган?
194-сўровнома:
Хайбар ғазоти қайси йили бўлган?
Anonymous Quiz
29%
Ҳижрий 6-йили
50%
Ҳижрий 7-йили
21%
Ҳижрий 8-йили
👍7
Рўза тутиш учун Рамазондан кейин энг афзал ойлар Муҳаррам ва Шаъбон ойларидир. Ушбу икки ойдан бошқаларида тўлиқ нафл рўза тутиш мустаҳаб эмас. Саҳиҳ ҳадисда «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Шаъбон ойининг ҳаммасида рўза тутар эдилар», дейилган.
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий
https://www.tgoop.com/islomnuricom
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍5
🌴🌴 Эртага 03.07.2025, ҳижрий тарихда 8 – муҳаррам, 1447 йил пайшанба! 🌴🌴
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍5
#СаволЖавоб
Ошуро куни шанбага тўғри келса, рўза тутиш жоиз
Савол:
Ошуро куни шанба кунига тўғри келиб қолса, унинг рўзасини тутиш ҳукми нима?
Жавоб:
Аллоҳга ҳамду санолар, Расулуллоҳга, у зотнинг аҳли-оилалари ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Шариат тутишга тарғиб қилган (мустаҳаб) рўза, агар ёлғиз ўзини тутиш макруҳ саналган кунга тўғри келиб қолса, тарк қилинмайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Рамазонни ундан бир ёки икки кун олдин рўза тутиш билан кутиб олманглар. Фақат бир киши доимий тутиб юрган рўзаси ўша кунга тўғри келиб қолса, тутаверсин» (Имом Муслим ривояти).
Бу ҳадис далолат қиладики, кимдир мунтазам тутадиган ёки шариат муайян кунга белгилаган рўза ёлғиз рўза тутиш макруҳ саналган кунга тўғри келиб қолса, у кунда рўза тутишининг зарари йўқ.
Ҳадисларда Ошуро куни рўзасини тутишга тарғиб қилинган. Яҳудийлар фақат ўнинчи кунни улуғлаганлари боис уларга ўхшаб қолмаслик мақсадида Муҳаррам ойининг тўққизинчи кунини ҳам қўшиб тутиш мустаҳаб саналади.
Агар Ошуро куни шанбага тўғри келиб қолса, унга тўққизинчи кунни (жумани) қўшиб тутиш янада таъкидлироқ амал бўлади. Чунки бу ҳолатда шанба куни яҳудийлар наздида икки тарафлама улуғланган кунга айланади ва биз уларга хилоф қилишга буюрилганмиз.
Имом Муслим Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ошуро куни рўзасини тутиб, бошқаларни ҳам уни тутишга буюрганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу кунни яҳудий ва насронийлар улуғлайди», дейишди. Шунда у зот: «Иншааллоҳ, келаси йили тўққизинчи куни ҳам қўшиб рўза тутамиз», дедилар. Ибн Аббос айтади: «Келгуси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар».
Валлоҳу аълам.
Манба: «Ислом веб» портали, 3722-фатво.

👍5🔥1