#Тафсири_муяссар
سورة الدخان
44. Духон сураси, 51-59 оятлар
إِنَّ ٱلۡمُتَّقِينَ فِي مَقَامٍ أَمِينٖ ﴿٥١﴾
51. Дунёда Аллоҳнинг амрларига бўйсуниш ва тақиқлаган ишларидан тийилиш билан тақво қилганлар охиратда азоб-уқубат, ғам-ғусса ва бошқа қийинчиликлардан омон жойда бўладилар.
فِي جَنَّٰتٖ وَعُيُونٖ ﴿٥٢﴾
52. Боғу бўстонларда ва оқар чашмалар бўйида бўладилар.
يَلۡبَسُونَ مِن سُندُسٖ وَإِسۡتَبۡرَقٖ مُّتَقَٰبِلِينَ ﴿٥٣﴾
53. Улар ипак ва шойи кийимлар киядилар, давра қуриб, бир-бирларига юзланиб ўтирадилар.
كَذَٰلِكَ وَزَوَّجۡنَٰهُم بِحُورٍ عِينٖ ﴿٥٤﴾
54. Биз тақводор зотларни охиратда жаннатларга киритиш, ипак ва шойи кийимлар кийдириб эъзозлаш билан бир қаторда уларни шаҳло кўзли гўзал аёлларга уйлантириш билан ҳам иззат-икром кўрсатамиз.
يَدۡعُونَ فِيهَا بِكُلِّ فَٰكِهَةٍ ءَامِنِينَ ﴿٥٥﴾
55. Ўша тақводорлар жаннатда кўнгиллари тусаган мевалардан чорлайдилар. Улар меваларнинг тақчиллашиб ёки тугаб қолишидан хотиржам бўладилар.
لَا يَذُوقُونَ فِيهَا ٱلۡمَوۡتَ إِلَّا ٱلۡمَوۡتَةَ ٱلۡأُولَىٰۖ وَوَقَىٰهُمۡ عَذَابَ ٱلۡجَحِيمِ ﴿٥٦﴾ فَضۡلٗا مِّن رَّبِّكَۚ ذَٰلِكَ هُوَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡعَظِيمُ ﴿٥٧﴾ فَإِنَّمَا يَسَّرۡنَٰهُ بِلِسَانِكَ لَعَلَّهُمۡ يَتَذَكَّرُونَ ﴿٥٨﴾
56-58. У тақводорлар дунёда тотган биринчи ўлимдан сўнг энди жаннатда ўлимни тотмайдилар. Аллоҳ уларни ўз фазлу карами билан жаҳаннам азобидан сақлайди. Биз тақводорларга охиратда ато этган бу иззат-икромлар энг улкан бахт-саодатдирки, бундан ортиқ мукофот бўлмайди. Эй Расул, улар панд-насиҳат олишлари ва ёмон ишларидан тийилишлари учун Биз Қуръоннинг лафзини ҳам, маъносини ҳам сизнинг тилингизда (араб тилида) осон қилиб қўйдик.
فَٱرۡتَقِبۡ إِنَّهُم مُّرۡتَقِبُونَ ﴿٥٩﴾
59. Эй Расул, Мен сизга ўша мушриклар устидан ваъда қилган ғалабани ва уларнинг бошига тушадиган азобни кутинг. Улар ҳам сизнинг ўлимингизни ва мағлубиятингизни кутишмоқда. Улар дунёю охиратдаги ғалаба, зафар ва устунлик кимники бўлишини яқинда билиб оладилар. Эй Расул, шубҳа йўқки, улар албатта сизники ва сизга эргашган мўминларники бўлади.
https://www.tgoop.com/islomnuricom

👍7💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Биродари ҳаққига ғоибона дуо қилиш
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍8❤2😢2🤩1💯1
Фаровонлик пайтида Аллоҳга кўп ибодат қилган кишини Аллоҳ қийинчилик пайтида фитналардан ҳимоя қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фаровонлик пайтида Аллоҳга танилиб ол, қийинчилик пайтида Аллоҳ сени танийди», дедилар.
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий
https://www.tgoop.com/islomnuricom
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍14💯5
🕌 #Жума_суннатлари
• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.
📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.

👍4
«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍8❤4😢3
Ҳасад шундай дардки, гарчи хуфёна шаклда бўлса-да тана ундан холи бўлмайди. Шайтон фитналаридан бири шуки, у баъзи ҳасадгўйларга ҳасадларини динга ёрдам бериш ўлароқ тасвирлайди. Натижада уларнинг иши олим ва солиҳ кишиларнинг камчиликларини қидириб топишдан иборат бўлиб қолади.
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий
https://www.tgoop.com/islomnuricom
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍16😢6
Агар Аллоҳ таоло Қуръонда Фиръавнни лаънатлаб шарманда қилмаганида, мактабда уни бизга "террористларни қўлга олиш жараёнида мардларча ғарқ бўлган довюрак шаҳид" дея уқтириб, жасоратларидан дарс олиб ётган бўлар эдик.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍32💯4😢3
#Тафсири_муяссар
سورة الزخرف
43. Зухруф сураси, 1-14 оятлар
﴿ بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ ﴾
حمٓ ﴿١﴾
1. Ҳа, мим. “Ҳуруфи муқаттаот” деб номланган бу ҳарфлар ҳақида Бақара сурасининг аввалида айтиб ўтилган.
وَٱلۡكِتَٰبِ ٱلۡمُبِينِ ﴿٢﴾
2. Аллоҳ таоло лафзи ва маъноси очиқ-равшан бўлган Қуръонга қасамёд қилди.
إِنَّا جَعَلۡنَٰهُ قُرۡءَٰنًا عَرَبِيّٗا لَّعَلَّكُمۡ تَعۡقِلُونَ ﴿٣﴾ وَإِنَّهُۥ فِيٓ أُمِّ ٱلۡكِتَٰبِ لَدَيۡنَا لَعَلِيٌّ حَكِيمٌ ﴿٤﴾
3, 4. Биз маъноларини тушунишларингиз ва далилларини мушоҳада этишларингиз учун Қуръонни Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга араб тилида туширдик. Шубҳасиз, у Бизнинг ҳузуримизда – Лавҳул маҳфузда қадри ва шарафи олий, ҳар қандай ихтилоф ва зиддиятлардан холи бўлган аниқ-тиниқ Китобдир.
أَفَنَضۡرِبُ عَنكُمُ ٱلذِّكۡرَ صَفۡحًا أَن كُنتُمۡ قَوۡمٗا مُّسۡرِفِينَ ﴿٥﴾
5. Сизлар Қуръондан юз ўгирганингиз, Унга бўйсунмаганингиз ва Унга иймон келтирмасдан ҳаддан ошганингиз учун Биз сизлардан юз ўгириб, сизларга Қуръонни туширишни тўхтатиб қўямизми?!
وَكَمۡ أَرۡسَلۡنَا مِن نَّبِيّٖ فِي ٱلۡأَوَّلِينَ ﴿٦﴾ وَمَا يَأۡتِيهِم مِّن نَّبِيٍّ إِلَّا كَانُواْ بِهِۦ يَسۡتَهۡزِءُونَ ﴿٧﴾ فَأَهۡلَكۡنَآ أَشَدَّ مِنۡهُم بَطۡشٗا وَمَضَىٰ مَثَلُ ٱلۡأَوَّلِينَ ﴿٨﴾
6-8. Эй Пайғамбар, Биз сизнинг қавмингиздан олдин ўтган асрларда ҳам қанча-қанча пайғамбарлар юборганмиз. Қачон уларга пайғамбар келса, уни қавмингиз сизни масхара қилганидек масхара қилишар эди. Биз пайғамбарларимизни ёлғончига чиқарганларни ҳалок қилдик. Эй Пайғамбар, улар сизнинг қавмингиздан кўра кучлироқ ва қудратлироқ эди. Ўтмиш халқлар жазосини олди: улар куфрлари, туғёнлари ва пайғамбарларини масхара қилишлари сабабли ҳалок қилинди.
Бу оятда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга тасалли бордир.
وَلَئِن سَأَلۡتَهُم مَّنۡ خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ لَيَقُولُنَّ خَلَقَهُنَّ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡعَلِيمُ ﴿٩﴾
9. Эй Расул, қасамки, қавмингиз мушрикларидан: «Еру осмонларни ким яратган?» деб сўрасангиз, улар шак-шубҳасиз: «Уларни Ўз салтанатида қудратли, еру осмонларни ва улардаги барча нарсани яхши билувчи ва ҳеч нарса Унга махфий қолмайдиган Зот яратган», деб айтишади.
ٱلَّذِي جَعَلَ لَكُمُ ٱلۡأَرۡضَ مَهۡدٗا وَجَعَلَ لَكُمۡ فِيهَا سُبُلٗا لَّعَلَّكُمۡ تَهۡتَدُونَ ﴿١٠﴾
10. У сизлар учун ерни текис ва яшашга қулай қилди, тирикчилик ва тижорат ишларингиз учун моддий ва маънавий имкониятлар яратди. Сизлар бу имкониятлар соясида диний ва дунёвий манфаатларни қўлга киритасиз.
وَٱلَّذِي نَزَّلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءَۢ بِقَدَرٖ فَأَنشَرۡنَا بِهِۦ بَلۡدَةٗ مَّيۡتٗاۚ كَذَٰلِكَ تُخۡرَجُونَ ﴿١١﴾
11. Аллоҳ осмондан ўлчовли миқдорда ёмғир ёғдирадиган зотдир. У ёмғир ҳамма нарсани вайрон қилувчи сел каби кўп ҳам эмас, зарурий эҳтиёжларни қопламайдиган даражада оз ҳам эмас. Сизлар ва чорва ҳайвонларингиз шу сув билан ҳаёт кечирасиз. Биз бу сув билан гиёҳларсиз қақраб ётган ерларни тирилтирдик. Биз осмондан туширган шу сув билан ўлик ердан гиёҳ ва экинларни қандай чиқарган бўлсак, сиз одамлар ҳам ўлиб, йўқ бўлиб кетганингиздан кейин қабрларингиздан худди шундай чиқариласиз.
وَٱلَّذِي خَلَقَ ٱلۡأَزۡوَٰجَ كُلَّهَا وَجَعَلَ لَكُم مِّنَ ٱلۡفُلۡكِ وَٱلۡأَنۡعَٰمِ مَا تَرۡكَبُونَ ﴿١٢﴾
12. У ҳайвонот ва набототнинг барча турини яратган, сизлар учун денгизда минадиган кемаларни ва қуруқликда минадиган туя, от, хачир, эшак каби ҳайвонларни яратган зотдир.
لِتَسۡتَوُۥاْ عَلَىٰ ظُهُورِهِۦ ثُمَّ تَذۡكُرُواْ نِعۡمَةَ رَبِّكُمۡ إِذَا ٱسۡتَوَيۡتُمۡ عَلَيۡهِ وَتَقُولُواْ سُبۡحَٰنَ ٱلَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَٰذَا وَمَا كُنَّا لَهُۥ مُقۡرِنِينَ ﴿١٣﴾ وَإِنَّآ إِلَىٰ رَبِّنَا لَمُنقَلِبُونَ ﴿١٤﴾
13, 14. Токи сизлар уловингиз устига ўрнашган ва минган пайтингизда Раббингизнинг неъматини ёдга олиб: «Бизга буни бўйсундириб қўйган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Биз ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Шубҳасиз, биз ўлганимиздан сўнг Раббимизнинг ҳузурига қайтамиз», деб айтинглар.
Бу оятда бандаларига турли неъматларни инъом қилган зот бўлмиш Аллоҳ таоло ҳар қандай ҳолатда ҳам ибодатга ёлғиз Ўзи ҳақли экани баён этилмоқда.

👍13❤1
МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ.
165-сўровнома:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг барча фарзандлари Хадижа онамиздан дунёга келди, фақат бир фарзандларидан ташқари. У ким?

Anonymous Quiz
74%
Ўғиллари Иброҳим
10%
Қизлари Фотима
16%
Қизлари Зайнаб
👍22❤8🤩1💯1
🌴🌴 Эртага 05.09.2024, ҳижрий тарихда 2 – рабиул-аввал, 1446 йил пайшанба! 🌴🌴
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

👍10❤2
#Бу_суннатга_амал_қиласизми?
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.
Азизларингизга улашишни унутманг...

👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Қалбни поклашнинг аҳамияти
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍11
🕌 #Жума_суннатлари
• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.
📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.
📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍8
#Мақола
Улар билан ўтирманг!
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Ҳамду санога лойиқ, ростгўйларни самимиятлари эвазига раҳмати ва фазли билан мукофотлайдиган, ёлғончи-каззобларни эса хоҳласа ўз ҳикмати ва адолати билан жазолайдиган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Ҳукмида ягона ва шериксиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ҳамда Унинг бандаси ва расули бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бандаларнинг энг афзалидир, деб гувоҳлик бераман. Аллоҳ у зотга, оиласи, саҳобалари ва у зотнинг йўлларига эргашган кишиларга салавоту саломлар йўлласин.
Ислом уммати орасида эзгуликларни маҳв этиб, ёмонликларни жалб қилувчи қабиҳ иллат ёйилди. Бу иллатни Аллоҳ таолонинг улкан неъматлари ва Унинг гўзал яратувчи эканига далолат қиладиган кичик бир махлуқ ташимоқда. У олийжаноблик ва пасткашлик, юксалиш ва тубанлик намоён бўладиган тилдир!
Баъзи мажлисларда бу тил хатарли, ҳаром ва ифлос нарса бўлмиш истеҳзо ва масхаралашларга ҳам узатилмоқда. Бу эса у инсоннинг нияти ёмон, қалби қора ва дин ишларига бепарво эканидан даракдир. Аллоҳ таоло деди: «Эй мўминлар, бир қавм бошқа бир қавм устидан масхара қилмасин! Эҳтимол, улар булардан кўра яхшироқдир. Аёллар ҳам бошқа аёлларни масхара қилмасинлар, эҳтимол улар булардан кўра яхшироқдир» (Хужурот, 11).
Давоми
“Islom Nuri" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram

Islomnuri
Улар билан ўтирманг! | Ислом Нури
Муаллиф: Абдулмалик ҚосимМутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ҳамду санога лойиқ, ростгўйларни самимиятлари эвазига раҳмати ва фазли б ...
👍18💯3
Қуръон тиловатини ортга суриб, кундалик ташвишлар кетидан чопаверамиз. Ташвишлар эса кўпайгандан-кўпайиб бораверади. Шу билан Қуръондан узоқлашиб кетамиз ва унинг баракасидан маҳрум бўлиб қоламиз. Оқибатда вақтнинг баракаси ўчиб, жонбахш озуқасидан айрилган қалблар торайгандан-торайиб бораверади.
✍🏻 Доктор Аҳмад Исо Маъсаровий
https://www.tgoop.com/islomnuricom
✍🏻 Доктор Аҳмад Исо Маъсаровий
https://www.tgoop.com/islomnuricom
💯15😢8👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Аллоҳ дуо қилувчининг қўлини бўш қайтармайди
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
❤6😢2👍1
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал айтадилар:
«Гўзал хулқнинг ўндан тўққизи кўз юмишда, яъни билмаганга олишдадир».
📚 «Таҳзибул камол», 19-ж., 370-б.

👍17