Telegram Web
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍8
​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍11
#Мақола
Бидъат (1)

Муқаддима

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

Оламлар Рабби Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. У бизни Ўзининг динига эргашишга буюрди ва бидъатлар пайдо қилишдан қайтарди. Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳни инсонлар у зотга эргашишлари ва итоат қилишлари учун юборди. Аллоҳ у зотнинг аҳли-оиласи, саҳобаи киромлари ва уларга эргашган кишиларга салавоту саломлар йўлласин.

Бу мақолада бидъат турлари ҳақида сўз юритилади. Аллоҳ таолодан бу мақолани мусулмонларга фойдали қилишини ва холис Ўзи учун бўлишини сўраймиз.

Биринчи бўлим
Бидъатнинг таърифи, турлари ва ҳукмлари

Таърифи: «Бидъат» арабча сўз бўлиб, луғатда «илгари мутлақо бўлмаган нарсани ихтиро қилиш, пайдо қилиш» деган маънони англатади. Қуръони каримда Аллоҳ таоло бундай дейди: «Аллоҳ еру осмонларни (аввалда мисли бўлмаган кўринишда) пайдо қилган Зотдир» (Бақара, 117).
Мазкур оятда «пайдо қилмоқ» сўзи «бидъат қилмоқ» ибораси орқали ифодаланган. Бундан еру осмон илгари бўлмагани ва бу иккисини Аллоҳ таоло азалий илми билан яратгани тушунилади. Бошқа оятда Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам,) айтинг: «Мен Аллоҳнинг бандаларига юборган янги – биринчи пайғамбари эмасман» (Аҳқоф, 9). Бу оятда ҳам “янги” сўзи “бидъат” калимаси билан ифодаланган.

Давоми

“Islom Nuri" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram
👍7
Эй одамзот! Ўзинг билан Раббинг орасида фақат Ўзигагина маълум бўлган хато ва гуноҳлар бор. Шундай экан, гуноҳинг кечирилишини, сендан ўтиб юборилишини истасанг, Унинг бандаларини ҳам кечир ва қилмишларидан ўтиб юбор. Зеро, мукофот амал туридан бўлади. Бу дунёда кечирсанг, у дунёда кечириласан, бу ерда ўч олсанг, Аллоҳ ҳам у ерда ўч олади, бу ерда ҳаққингни талаб қилсанг, Аллоҳ ҳам у ерда ҳаққини талаб қилади.

✍🏻 Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍16😢6
Билгинки, ҳаёт бир маромда давом этавермайди. Бир камбағал бўлсанг, бир бой бўласан. Бир азиз бўлсанг, бир хор бўласан. Шундай экан, ҳар қандай ҳолатда ягона асосни маҳкам тутган одам бахтлидир. Ягона асос Аллоҳдан тақво қилишдир.

✍🏻 Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍276😢1
​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​🌴🌴 Эртага 28.10.2024, ҳижрий тарихда 25 – рабиул-соний, 1446 йил душанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Шайтон аёллар билан фитналаши

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍6😢4💯2
#Тафсири_муяссар

سورة الزخرف

43. Зухруф сураси, 81-89 оятлар

قُلۡ إِن كَانَ لِلرَّحۡمَٰنِ وَلَدٞ فَأَنَا۠ أَوَّلُ ٱلۡعَٰبِدِينَ ﴿٨١﴾

81. Эй Расул, фаришталарни Аллоҳнинг қизлари деб даъво қилаётган қавмингиз мушрикларига айтинг: «Агар сизлар даъво қилгандек Раҳмоннинг фарзанди бўлса, у ҳолда мен сизлар даъво қилаётган ўша фарзандга ибодат қилувчиларнинг биринчиси бўламан. Лекин Унинг фарзанди бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Аллоҳ аёли ва фарзанди бўлишидан пок ва муқаддас зотдир».

سُبۡحَٰنَ رَبِّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ رَبِّ ٱلۡعَرۡشِ عَمَّا يَصِفُونَ ﴿٨٢﴾

82. Еру осмонларнинг ва буюк аршнинг Рабби мушрикларнинг Аллоҳга фарзандни нисбатлаб айтаётган гап-сўзларидан ва Уни сифатлаётган ёлғон ва уйдирма сифатлардан пок ва муқаддасдир.

فَذَرۡهُمۡ يَخُوضُواْ وَيَلۡعَبُواْ حَتَّىٰ يُلَٰقُواْ يَوۡمَهُمُ ٱلَّذِي يُوعَدُونَ ﴿٨٣﴾

83. Эй Расул, сиз Аллоҳга нисбатан уйдирма тўқиётганларни шу дунёнинг ўзида ёки охиратда ё эса ҳар иккисида ўзларига азоб ваъда қилинган кунга етгунларига қадар ботилларига шўнғиган ва дунёда ўйнаб-кулган ҳолларида ташлаб қўяверинг.

وَهُوَ ٱلَّذِي فِي ٱلسَّمَآءِ إِلَٰهٞ وَفِي ٱلۡأَرۡضِ إِلَٰهٞۚ وَهُوَ ٱلۡحَكِيمُ ٱلۡعَلِيمُ ﴿٨٤﴾

84. У Аллоҳ осмонда ҳам, ерда ҳам ягона ҳақ илоҳдир. У ўз махлуқотларини бекаму кўст яратган, шариатини пухта ва мукаммал қилган Ҳакимдир. Бандаларининг барча аҳволидан хабардор, ҳеч нарса Унга махфий қолмайдиган Алим – билувчидир.

وَتَبَارَكَ ٱلَّذِي لَهُۥ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَا وَعِندَهُۥ عِلۡمُ ٱلسَّاعَةِ وَإِلَيۡهِ تُرۡجَعُونَ ﴿٨٥﴾

85. Етти қат осмон, етти қават ер ва улар ўртасидаги барча нарсанинг эгаси бўлган, қиёмат қойим бўладиган ва халойиқлар ҳисоб бериш учун қабрларидан чиқариладиган куннинг қачон бўлишини ёлғиз Ўзи биладиган Аллоҳ хайру баракоти мўл ва мулки бепоён зотдир. Эй одамлар, ўлганингиздан сўнг Унинг ҳузурига қайтариласиз ва У ҳар кишига ўзига лойиқ жазо ё мукофотини беради.

وَلَا يَمۡلِكُ ٱلَّذِينَ يَدۡعُونَ مِن دُونِهِ ٱلشَّفَٰعَةَ إِلَّا مَن شَهِدَ بِٱلۡحَقِّ وَهُمۡ يَعۡلَمُونَ ﴿٨٦﴾

86. Мушриклар ибодат қилган илоҳлар Аллоҳнинг ҳузурида ҳеч кимга шафоатчи бўла олмайди. Фақат ўзлари гувоҳлик берган ва тасдиқ этган нарсанинг моҳиятини билган ҳолда ҳаққа гувоҳлик берган, Аллоҳнинг тавҳидини ва Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлигини тасдиқ этган кишиларгина шафоат қилишга ва қилинишга ҳақли бўлади.

وَلَئِن سَأَلۡتَهُم مَّنۡ خَلَقَهُمۡ لَيَقُولُنَّ ٱللَّهُۖ فَأَنَّىٰ يُؤۡفَكُونَ ﴿٨٧﴾

87. Эй Расул, қасамки, қавмингиз мушрикларидан уларни ким яратганини сўрасангиз, улар сўзсиз: «Бизни Аллоҳ яратган», деб айтишади. Шундай экан, қандай қилиб Аллоҳга ибодат қилишдан юз ўгириб, бошқаларни Унга шерик қиладилар?!

وَقِيلِهِۦ يَٰرَبِّ إِنَّ هَٰٓؤُلَآءِ قَوۡمٞ لَّا يُؤۡمِنُونَ ﴿٨٨﴾ فَٱصۡفَحۡ عَنۡهُمۡ وَقُلۡ سَلَٰمٞۚ فَسَوۡفَ يَعۡلَمُونَ ﴿٨٩﴾

88, 89. Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ёлғончига чиқарган қавмидан Раббига шикоят қилиб: «Эй Раббим, Улар Сенга иймон келтирмайдиган ва менга юборган рисолатингни тасдиқ этмайдиган қавмдир», деб айтди. Аллоҳ пайғамбарини уларнинг озорларидан кўз юмишга, уларни куфрлари ва қайсарликлари сабабли ўз ҳолларига ташлаб қўйишга буюриб деди: “Эй Расул, сиз улардан юз ўгиринг, уларнинг озорларидан кўз юминг, уларга "саломат бўлинглар" деб қўяверинг. Зеро, оқил зотлар жоҳилларга шундай дейдилар, улар билан тенглашмайдилар ва ёмон қилмишларига тенгма-тенг жавоб бермайдилар. Ўша жоҳиллар ўзлари йўлиқадиган бало ва азобларни яқинда билиб олишади”. Бу оятда қайсар ва саркаш кофирларга ҳамда уларга ўхшаган кимсаларга таҳдид ва уларни қаттиқ азобдан огоҳлантириш бордир.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍102
МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ.
172-сўровнома:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбада намоз ўқиб турганларида у зотнинг устларига туянинг қоғоноқини (бачадонда ҳомилани ўраб турадиган пардасини) ташлаган бадбахт ким эди?
Anonymous Quiz
43%
Уқба ибн Абу Муийт
30%
Абу Жаҳл
26%
Абу Лаҳаб
👍13😢5💯2
🌴🌴 Эртага 31.10.2024, ҳижрий тарихда 28 – рабеус-соний, 1446 йил пайшанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍13
#СаволЖавоб

Нажосат теккан кийимни тоза кийим билан бирга ювиш

Савол:

Нажосат теккан кийим тоза кийим билан аралаш ювилса, бу тоза кийимга таъсир қиладими ва сув нажас бўлиб қоладими?

Жавоб:

Агар кийимлар аралаш ҳолатда нажосат асоратини йўқотиб юборадиган кўп миқдордаги сув билан ювилса ва ўша нажосат сабабли сув бузилмаса, ҳамма кийимлар шу билан пок бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта сув покдир, уни ҳеч нарса нажас қилмайди», деганлар (Аҳмад, Абу Довуд, Насоий ва Термизий ривояти. «Ирвоул ғалил», 14-ҳадис). Кир юваётган киши шу нарсага эътибор бериши ва барча кирларни тозалашга кифоя қиладиган даражада сув ишлатиши лозим бўлади. Агар нажосат теккан кийим қайси эканини аниқ билсангиз, уни алоҳида, нажосатни кетказишга кифоя қилгудек сув билан ювишингиз ва сув ўша нажосат сабабли поклигини йўқотмайдиган ҳолда қолиши эҳтиётлироқ саналади.

📚 Шайх Ибн Боз, «Мажмуъул фатово», 10-ж., 205-б.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Қалб амаллари бир-бирига боғлиқдир

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍10
​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍13
#Мақола
Бидъат (2)

Мусулмонлар ҳаётида бидъатларнинг келиб чиқиши ва сабаблари

Биринчи: Мусулмонлар ҳаётида бидъатларнинг пайдо бўлиши. Бу ерда иккита масалага тўхталамиз:

Биринчи масала: Бидъатларнинг келиб чиқиш вақти:

Шайхулислом Ибн Таймия ёзади: «Илм ва ибодат масалаларидаги бидъатлар рошид халифалар замонининг охирларида пайдо бўла бошлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким мендан кейин яшаса, кўп ихтилофу келишмовчиликларни кўради. Ўшанда менинг суннатимни ва мендан кейинги рошид халифалар суннатини маҳкам ушланглар», деганлар»[1].

Энг биринчи бидъат тақдир масаласида чиқарилган қадарийлик бидъати, кейин муржиалик, шиалик ва хаворижлик бидъатларидир. Бу бидъатлар ҳижрий иккинчи асрда вужудга кела бошлаган ва ўша пайтда ҳаёт бўлган саҳобалар бу бидъатни бошлаганларга қаттиқ қаршилик кўрсатишган. Кейинчалик мўътазилий тоифасининг бидъатлари қорасини кўрсатган, мусулмонлар орасида ҳар хил фикрлар, келишмовчиликлар, фитналар келиб чиққан ва баъзи одамларда бидъатларга мойиллик пайдо бўла бошлаган. Кейин тасаввуф, қабрлар устига мақбара қуриш ва бошқа бидъатлар келиб чиққан. Шундай қилиб, вақт ўтган сари бидъатнинг турлари кўпайиб борган.

Давоми

“Islom Nuri" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Аёл уйда ўтириши кераклиги ҳақида

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍8
#Тафсири_муяссар

سورة الشورى

42. Шўро сураси, 1-10 оятлар


﴿ بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ ﴾

حمٓ ﴿١﴾ عٓسٓقٓ ﴿٢﴾

1, 2. Ҳа, мим. Айн, син, қоф. “Ҳуруфи муқаттаот” деб номланган бу ҳарфлар ҳақида Бақара сураси аввалида айтиб ўтилган.

كَذَٰلِكَ يُوحِيٓ إِلَيۡكَ وَإِلَى ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِكَ ٱللَّهُ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ ﴿٣﴾

3. Эй Пайғамбар, Аллоҳ сизга бу Қуръонни туширганидек сиздан олдинги пайғамбарларга ҳам китоблар ва саҳифалар туширган. У интиқом олишида ўта қудратли, сўзлари ва ишларида ҳикматли зотдир.

لَهُۥ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِۖ وَهُوَ ٱلۡعَلِيُّ ٱلۡعَظِيمُ ﴿٤﴾

4. Еру осмонлардаги барча нарса ёлғиз Аллоҳникидир. У зотида, қадр-қийматида ва ҳукмронлигида энг олий, энг улуғ ва энг буюк зотдир.

تَكَادُ ٱلسَّمَٰوَٰتُ يَتَفَطَّرۡنَ مِن فَوۡقِهِنَّۚ وَٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ يُسَبِّحُونَ بِحَمۡدِ رَبِّهِمۡ وَيَسۡتَغۡفِرُونَ لِمَن فِي ٱلۡأَرۡضِۗ أَلَآ إِنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلۡغَفُورُ ٱلرَّحِيمُ ﴿٥﴾

5. Устма-уст жойлашган осмонларнинг ҳар бири Раҳмоннинг улуғлиги ва буюклигидан ёрилиб кетай дейди. Фаришталар Парвардигорларига ҳамду санолар билан тасбеҳ айтадилар, Уни барча нолойиқ айбу нуқсондан поклайдилар, Парвардигорларидан ер юзидаги иймон аҳлининг гуноҳларини кечиришини сўрайдилар. Билингларки, Аллоҳ мўмин бандаларининг гуноҳларини кечирувчи ва уларга раҳм қилувчи зотдир.

وَٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَ ٱللَّهُ حَفِيظٌ عَلَيۡهِمۡ وَمَآ أَنتَ عَلَيۡهِم بِوَكِيلٖ ﴿٦﴾

6. Аллоҳдан бошқаларни худо қилиб, уларни ўзларига дўст тутаётган ва уларга ибодат қилаётган кимсаларга келсак, Аллоҳ таоло қиёмат куни муносиб жазо бериш учун уларнинг барча қилмишларини сақлаб қўяди. Эй Расул, сиз уларнинг амалларини сақлашга вакил қилинган эмассиз. Сиз огоҳлантирувчисиз холос. Сизнинг вазифангиз етказиш, ҳисоб-китоб эса Бизнинг зиммамиздадир.

وَكَذَٰلِكَ أَوۡحَيۡنَآ إِلَيۡكَ قُرۡءَانًا عَرَبِيّٗا لِّتُنذِرَ أُمَّ ٱلۡقُرَىٰ وَمَنۡ حَوۡلَهَا وَتُنذِرَ يَوۡمَ ٱلۡجَمۡعِ لَا رَيۡبَ فِيهِۚ فَرِيقٞ فِي ٱلۡجَنَّةِ وَفَرِيقٞ فِي ٱلسَّعِيرِ ﴿٧﴾

7. Сиздан олдинги пайғамбарларга ваҳий қилганимиздек, сиз маккаликларни ва Макка атрофида яшовчиларни шак-шубҳасиз бўладиган жамланиш куни – қиёмат кунининг азобидан огоҳлантиришингиз учун сизга бу арабий Қуръонни ваҳий қилдик. У куни одамлар икки гуруҳга бўлинади. Бир гуруҳи жаннатда бўлиб, улар Аллоҳга иймон келтирган, пайғамбари Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариатга эргашган одамлардир. Иккинчи гуруҳи ловуллаб турган дўзахда бўлади. Улар Аллоҳга кофир бўлган, пайғамбари Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган динга мухолиф бўлган кимсалардир.

وَلَوۡ شَآءَ ٱللَّهُ لَجَعَلَهُمۡ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ وَلَٰكِن يُدۡخِلُ مَن يَشَآءُ فِي رَحۡمَتِهِۦۚ وَٱلظَّٰلِمُونَ مَا لَهُم مِّن وَلِيّٖ وَلَا نَصِيرٍ ﴿٨﴾

8. Аллоҳ истаса, барча бандаларини ҳидоятда жамлаган ва ҳаммасини бир динда қилган бўлар эди. Лекин У ўзи истаган хос бандаларини раҳматига дохил қилишни истади. Ширк келтириб, ўзларига зулм қилганлар учун қиёмат куни уларга ён босадиган бирор дўст ва уларни Аллоҳнинг азобидан қутқарадиган бирор ёрдамчи бўлмайди.

أَمِ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَۖ فَٱللَّهُ هُوَ ٱلۡوَلِيُّ وَهُوَ يُحۡيِ ٱلۡمَوۡتَىٰ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ ﴿٩﴾

9. Ёки ўша мушриклар Аллоҳдан ўзгаларни дўст тутдиларми?! Аллоҳнинг ёлғиз ўзи дўстдир. Бандаси тоат-ибодат билан Уни дўст тутади. У мўмин бандаларини дўст тутиб, уларни зулматлардан нурга чиқаради ва барча ишларида уларга ёрдам беради. У ўликларга жон бахш этиб, уларни қайта тирилтиради. У ҳар ишга қодир, Уни ҳеч нарса ожиз қолдира олмайди.

وَمَا ٱخۡتَلَفۡتُمۡ فِيهِ مِن شَيۡءٖ فَحُكۡمُهُۥٓ إِلَى ٱللَّهِۚ ذَٰلِكُمُ ٱللَّهُ رَبِّي عَلَيۡهِ تَوَكَّلۡتُ وَإِلَيۡهِ أُنِيبُ ﴿١٠﴾

10. Эй одамлар, сизлар қай бир диний масалада ихтилоф қилманг, албатта унинг ҳукми Аллоҳга – Унинг китобига ва пайғамбарининг суннатига ҳавола этилади. Ана шу Аллоҳ менинг ва сизларнинг Раббимиздир. Мен барча ишларимда ёлғиз Унга таваккал қиламан ва фақат Унга юзланаман.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍9
МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ.
173-сўровнома:
Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу қайси йили мусулмон бўлган?
Anonymous Quiz
56%
Пайғамбарликнинг 4-йили
28%
Пайғамбарликнинг 5-йили
16%
Пайғамбарликнинг 6-йили
👍95😢4🤩3
🌴🌴 Эртага 07.11.2024, ҳижрий тарихда 5 – жумодал увло, 1446 йил пайшанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍10
2025/07/12 10:00:22
Back to Top
HTML Embed Code: