#Бу_суннатга_амал_қиласизми?
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.
Азизларингизга улашишни унутманг...
https://www.tgoop.com/islomnuricom

❤6👍5😢1
🕌 #Жума_суннатлари
• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.
📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.

👍7
«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...

❤6👍3
#Мақола
Исломда янги йилни нишонлаш ҳукми
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Аллоҳга ҳамду санолар, Пайғамбаримизга, унинг оиласи, саҳобалари ва уларга яхшилик билан қиёмат кунига қадар эргашганларга салавот ва саломлар бўлсин.
Мусулмон дўстим, Аллоҳ сизу бизни раҳм килсин! Билингки, бугун мусулмонларнинг бошларига етган катта мусибатлардан бири уларнинг яҳудий, насроний ва бошқа жаҳаннам аҳлидан бўлган кофирларга ўхшашларидир. Уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Сизлар ўзларингиздан аввал яшаб ўтган халқларга изма-из эргашасизлар. Ҳатто зоб[1] инига кирган бўлсалар, сизлар ҳам кирасизлар», деб айтган сўзлари муносиб бўлди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларнинг: «Ё Расулаллоҳ, улар яҳудий ва насороларми?» деб берган саволларига: «Бўлмаса кимлар?!» деб жавоб бердилар (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари).
Бошқа бир ривоятда: «Ҳатто, улардан бири ўз онасига кўчада жинсий алоқа килган бўлса, сизлар ҳам шундай қиласизлар» ҳадиси ҳам келган (Саҳиҳ ҳадис, Ҳоким ривояти).
Аллоҳу акбар! Демак, бу қонундир. Ҳатто биз Ислом динига мансуб бўлган кўплаб мусулмонларни кофир бўлган халқлардан ажрата олмай қолдик. Улар бир неча қисмга бўлиндилар.
* Биринчи қисм: Кибрлари, ёки динга беэътибор бўлганлари, ёки дунёга берилганлари сабабли Ислом динидан бутунлай воз кечиб, ўз хоҳишларига эргашиб, ишлари расво бўлган одамлар. Уларнинг сони жуда ҳам кўп.
* Иккинчи қисм: Биринчи ҳижрий аср – саҳобалар ҳаётидаги динни ушлаш ва унда собитқадам бўлишга қувват топа олмаган одамлар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари татбиқ этган Ислом инсондан ўлиш, қамалиш, сургун бўлиб яқин қариндошлардан узоқлашиш, хақ сўзнинг аччиқлигини тотиш каби фидоийликни талаб қилади. Шунинг учун хам бу қисмдаги одамлар Ислом дини билан бошқа динларни бирлаштириб, жоҳил одамларни хурсанд қилиш учун «модерн» Исломни келтириб чиқардилар... Натижада, оят ва ҳадисларнинг маъноларини бузиб, ўринсиз ерларда қўлладилар... Бу тоифа ҳам сон жиҳатидан жуда кўпдир. Шубҳасиз улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ, сизлар у кунда кўп бўласизлар. Селнинг кўпиги каби заиф бўласизлар», деб айтган кимсалардир (Имом Аҳмад ривояти, саҳиҳ ҳадис).
Давоми

Telegraph
Исломда янги йилни нишонлаш ҳукми
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Аллоҳга ҳамду санолар, Пайғамбаримизга, унинг оиласи, саҳобалари ва уларга яхшилик билан қиёмат кунига қадар эргашганларга салавот ва саломлар бўлсин. Мусулмон дўстим, Аллоҳ сизу бизни раҳм килсин! Билингки, бугун мусулмонларнинг…
👍5😢1
Бечораларнинг бечораси ким эканини биласизми? Бутун умрини илм йўлида совуради. Лекин минг машаққат билан қўлга киритган илмига амал қилмайди. Шу билан дунё лаззатларидан ҳам, охират неъматларидан ҳам маҳрум бўлади. Аллоҳнинг олдига хонавайрон бўлиб, икки қўлини бурнига тиқиб боради. Айни пайтда ўзига қарши ўта кучли ҳужжатни ҳам тўплаб қўйган бўлади.
✍🏻 Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ
https://www.tgoop.com/islomnuricom
✍🏻 Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ
https://www.tgoop.com/islomnuricom
😢16👍7
Рождество (бугун янги йил деб аталмиш байрам)ни нишонлаш ва у билан табриклаш ҳақида
1) «Аллоҳнинг ўғли таваллуди» деб аталувчи бўҳтон муносабати билан насронийни табриклашингиз жоиз эмас, гарчи у сизни исломий байрам билан табрикласа ҳам. Чунки Аллоҳнинг ҳукмлари айирбошланмайди, бир бутпараст сиз билан бирга масжидга киргани учун унинг бутини улуғлашингиз мумкин эмас!
2) Исо Масиҳнинг таваллуд топган куни аниқ белгиланган эмас. Провославлар ва католиклар ҳозирги кунгагча бу борада ихтилоф қилиб келишади. Китобларини асролмаган кимсалар қандай қилиб китоб соҳибининг таваллуд кунини сақлай олишсин!
3) Черков епископлари ва тарихчилари Исо Масиҳнинг таваллуд топган куни милодий учинчи асрдан кейин расман белгилангани ва белгиланиши аниқ бир кунга асосан эмас, балки рамзий бўлганини тан олишмоқда.
4) Насронийлар ўзлари даъво қилаётган Исо алайҳиссаломнинг таваллуд кунида уни Аллоҳнинг ўғли, деб ёдга оладилар.
﴿وَقَالُوا اتَّخَذَ الرَّحْمَٰنُ وَلَدًا، لَّقَدْ جِئْتُمْ شَيْئًا إِدًّا، تَكَادُ السَّمَاوَاتُ يَتَفَطَّرْنَ مِنْهُ وَتَنشَقُّ الْأَرْضُ وَتَخِرُّ الْجِبَالُ هَدًّا﴾
«(Яҳудийлар, насронийлар ва баъзи мушриклар): «Раҳмоннинг боласи бор», дедилар. (Эй мушриклар), сизлар шундай оғир гап айтдингизки, Унинг (оғирлигидан) — Раҳмоннинг боласи бор, деган (гапнинг оғирлигидан) осмонлар ёрилиб, ер бўлиниб, тоғлар парчаланиб қулаб кетишга яқин бўлур» (Марям, 88-90).
5) Насронийлар роҳибларини уйланиш ва бола-чақа қилишдан поклаган бир пайтда бу нарсани Аллоҳга нисбат берадилар. Зотан, Аллоҳ бу нарсадан бениҳоя юксакдир.
6) Китобия аёлга уйланиш уни байрами билан табриклаш лозим дегани эмас. Отангиз қотилининг қизига уйланишингиз мумкин, бироқ унинг ўша қатл муносабати билан қувонишига, шунингдек, «Аллоҳ ўғли»нинг туғилган куни» муносабати билан қувонишига рози бўлманг!
7) Насронийларни (Исо Масиҳнинг туғилган куни - Рождество билан) табриклаш тўрт мазҳаб иттифоқига кўра жоиз эмас. Бу масалада биронта хилоф фикр айтилганини билмайман, гарчи кейинги замонларда айтилган бўлса-да, улар эътиборга олинмайди.
8) Насронийларни мийлод (рождество) каби диний байрами билан табриклашнинг ҳаромлиги уларга қўпол муомала қилиш лозимлигини англатмайди. Балки, оми одамнинг қалби мулойимлик ва чиройли даъват билан ошно қилинади, токи у ушбу «туғилган раб»нинг ҳақиқати ҳақида фикр юритсин! Аллоҳ уларнинг туҳматларидан олийдир.
9) Мушрикларнинг диний байрамларида мусулмоннинг қатнашиши билиттифоқ жоиз эмас.
﴿وَالَّذِينَ لَا يَشْهَدُونَ الزُّورَ﴾
«Улар (яъни Раҳмоннинг суюкли бандалари ҳаром хордиқ чиқарадиган жойлар ва маъсият ўринлари бўлган) ботилга қатнашмайдилар» (Фурқон, 72).
Бу ердаги "ботил"дан мурод мушрикларнинг байрамларидир. Бу тафсирни салафлардан Абу Олия, Товус ва Ибн Сиринлар айтишган.
10) Мушрикларнинг байрамларига қатнашиш ҳаром эканлигига Абу Ҳанифа, Шофеий ва Аҳмад каби уламолар ижмо қилишган. Бу ижмоъни Ибн Қаййим "Аҳкому аҳлиз зимма" китобида ва бошқалар айтганлар.
11) Саҳобалар мушрикларнинг байрамига қатнашиш ва уларни диний байрамлари билан табриклашга ижозат беришмаган. Умар ибн Хаттоб: «Аллоҳнинг душманларидан уларнинг байрамларида четланингиз!», деганлар. Байҳақий саҳиҳ санад билан ривоят қилган.
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий

👍12❤1
#Тафсири_муяссар
سورة فصلت
41. Фуссилат сураси, 1-8 оятлар
﴿ بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ ﴾
حمٓ ﴿١﴾
1. Ҳа, мим. “Ҳуруфи муқаттаот” деб номланган бу ҳарфлар ҳақида Бақара сурасининг аввалида айтиб ўтилган.
تَنزِيلٞ مِّنَ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ ﴿٢﴾
2. Бу Қуръони карим Раҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳдан пайғамбари Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга туширилган.
كِتَٰبٞ فُصِّلَتۡ ءَايَٰتُهُۥ قُرۡءَانًا عَرَبِيّٗا لِّقَوۡمٖ يَعۡلَمُونَ ﴿٣﴾
3. У оятлари, маъно ва ҳукмлари тўла ва очиқ-равшан баён қилинган, араб тилини биладиган кишилар учун тушуниш осон қилинган араб тилидаги Қуръон китобидир.
بَشِيرٗا وَنَذِيرٗا فَأَعۡرَضَ أَكۡثَرُهُمۡ فَهُمۡ لَا يَسۡمَعُونَ ﴿٤﴾
4. Бу Китоб унга иймон келтирган ва унинг кўрсатмаларига амал қилганлар учун дунё ва охиратдаги савобу мукофотлар ҳақида хушхабар беради, унга кофир бўлганлар учун дунё ва охиратдаги жазолардан огоҳлантиради. Аммо одамларнинг кўпи ундан юз ўгирдилар. Шунинг учун уни қабул қилиш ва эргашиш ниятида эшитмайдилар.
وَقَالُواْ قُلُوبُنَا فِيٓ أَكِنَّةٖ مِّمَّا تَدۡعُونَآ إِلَيۡهِ وَفِيٓ ءَاذَانِنَا وَقۡرٞ وَمِنۢ بَيۡنِنَا وَبَيۡنِكَ حِجَابٞ فَٱعۡمَلۡ إِنَّنَا عَٰمِلُونَ ﴿٥﴾
5. Қуръондан юз ўгирган, пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга кофир бўлган ўша кимсалар айтдилар: «Қалбларимиз сен чақираётган нарсани англашдан тўсадиган ғилофлар билан қопланган, қулоқларимиз ҳам оғир, сенинг сўзларингни эшитмаймиз. Эй Муҳаммад, сен билан ўртамизда даъватингни қабул қилишдан бизни тўсадиган бир тўсиқ бор. Шундай экан, сен ўз динингга амал қил, биз ҳам ўз динимизга амал қиламиз”.
قُلۡ إِنَّمَآ أَنَا۠ بَشَرٞ مِّثۡلُكُمۡ يُوحَىٰٓ إِلَيَّ أَنَّمَآ إِلَٰهُكُمۡ إِلَٰهٞ وَٰحِدٞ فَٱسۡتَقِيمُوٓاْ إِلَيۡهِ وَٱسۡتَغۡفِرُوهُۗ وَوَيۡلٞ لِّلۡمُشۡرِكِينَ ﴿٦﴾ ٱلَّذِينَ لَا يُؤۡتُونَ ٱلزَّكَوٰةَ وَهُم بِٱلۡأٓخِرَةِ هُمۡ كَٰفِرُونَ ﴿٧﴾
6, 7. Эй Расул, уларга айтинг: “Мен ҳам сизларга ўхшаган инсонман. Аллоҳ сизларнинг ибодат қилишга лойиқ илоҳингиз ягона илоҳ эканини, Унинг шериги йўқ эканини ваҳий қилмоқда. Сизлар Унга элтувчи йўлга юринглар ва Ундан мағфират сўранглар. Аллоҳни қўйиб, бирор фойдаю зарар етказа олмайдиган бут-санамларга сиғиниб юрган, дилларини тавҳид билан ва Аллоҳга ихлос билан покламаган, закот ва садақаларни ҳақдорларга бермайдиган, Холиққа ихлоси, халққа эса манфаати бўлмаган, охират кунига, жаннат ва дўзахга ишонмайдиган мушрикларга ҳалокат ва азоб бўлсин”.
إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَهُمۡ أَجۡرٌ غَيۡرُ مَمۡنُونٖ ﴿٨﴾
8. Аллоҳга, Унинг пайғамбарига ва китобига иймон келтирган, ихлос билан солиҳ амаллар қилган кишилар учун битмас-туганмас, улуғ ажру савоблар бор.

👍6❤2😢1
"Yangi yil" munosabatmi yoxud musibat?
"Yangi yil" munosabatmi yoxud musibat?
«Янги йил» муносабатми ёхуд мусибат? | Ислом Нури
"Islom Nuri" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram
"Islom Nuri" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram
👍5😢1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Қалб амали бадан амалидан афзалдир.
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍5😢4❤1💯1
🌴🌴 Эртага 02.01.2025, ҳижрий тарихда 2 – ражаб, 1446 йил пайшанба! 🌴🌴
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

👍12❤1😢1
#СаволЖавоб
Сийдик теккан гилам қандай покланади?
Савол:
Нaмoз ўқиладигaн гилaмгa ёш бoлa сийиб қўйсa, қандай тозаланади?
Жавоб:
Гилaм кaттa бўлсa, тургaн жoйидa нaжoсaт тeккaн қисмигa сув қуйилaди, кeйин сувни бирoр лaттa билaн шимдириб oлинaди. Бу ишни камида уч-тўрт бoр қайтaриш, нaжoсaт кeтгaнигa ишонч ҳосил бўлгунича такрорлаш мақсадга мувофиқдир. Шу билaн бу гилам пoк саналaди.
Аслида, гилaмнинг нaжoсaт тeгмaгaн қисмидa нaмoз ўқисa бўлaвeрaди. Нaжoсaтнинг ҳукми гилaмнинг ҳаммaсигa тaъсир қилмaйди. Анас ибн Моликдан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, бир бадавий (саҳройи) масжиднинг бир чеккасига келиб, бавл қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга масжидда бундай ишлар қилиш мумкин эмаслигини тушунтирадилар. Кейин саҳобалардан бирига бир челак сув келтиришни буюрадилар ва уни сийдик устига оз-оздан бўлиб-бўлиб қуядилар (Имом Муслим ривояти). Демак, қуйилган сув бавлдан кўп бўлса, макон пок бўлади. Кичикроқ ҳажмдаги гиламни қулай жойга олиб чиқиб, сийдик теккан ўрни яхшилаб ювилса кифоя. Валлоҳу аълам.

👍9
РАЖАБ ОЙИ ҲАҚИДА
Ражаб ойи "Ашҳурул ҳурум" — "Ҳаром ёхуд муҳаррам ойлар" деб номланган тўрт ойдан биридир.
Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб ойлари "Ашҳурул ҳурум" деб аталади.
Бу тўрт ойда гуноҳ, маъсият, уруш, қотиллик бошқа ойларга нисбатан кўпроқ ман этилгани, уруш ва қон тўкиш тақиқлангани, ҳаром қилингани боис бу тўрт ой "Ашҳурул ҳурум" — "Уруш ҳаром қилинган ойлар" деб аталган.
Айтишларича, Ражаб ойининг ўн тўртдан ортиқ исми бор экан. "Шаҳруллоҳ" (Аллоҳнинг ойи), "Ражаби Музар" шулар жумласидандир.
"Ражаб ойини Рамазон ойидек рўза билан ўтказиш, махсус намозлар ўқиш ҳақида ҳеч қандай саҳиҳ ҳадис келмаган", дейилади «Латоифул маориф» китобида.
"Ражаб ойининг биринчи жума оқшомида ўқиладиган "Салотул рағоиб" намози ҳақида ривоят қилинган ҳамма ҳадислар ёлғон, ботил, саҳиҳ эмас", дейди Ибн Ражаб мазкур манбада.
Ражаб ойида рўза тутиш фазилати, нафл намозларни кўпайтириш, жонлиқ сўйиш фазилати тўғрисида саҳиҳ ҳадислар келмаган. Аммо умумий суратда "Ашҳурул ҳурум"да рўза тутиш борасида Абу Довуд ва Ибн Можа сунанларида ҳадис ворид бўлган. Лекин муайян кунда хос рўза тутиш, нафл намоз ўқиш ҳақида бирон сўз айтилмаган.
Қадимда салафи солиҳлар "Ашҳурул ҳурум"га, хусусан Ражаб ва Зулҳижжа ойига ўзгача эътибор, ўзгача ҳурмат билан ёндашганлар. Бу ойларда гуноҳ билан булғанишдан, маъсиятга қўл уришдан қайтарганлар. Улар орасида "Бу ойларда гуноҳ ва солиҳ амаллар икки баробар зиёда бўлади", деган олимлар ҳам бор.
Шунга асосланиб, мусулмон қўлдан келганча катта-кичик гуноҳлардан тийилиб, имкон қадар солиҳ амаллар қилиши керак.
Бироқ "Ражаб ойининг мана бу кунида рўза тутиш, мана бу кунлар мана бундай намозларни кўпайтириш керак" деган даъволар далилга муҳтож.
Ҳар бир ойда, хусусан Ражаб ойида гуноҳдан, ширкдан, бидъатдан эҳтиёт бўлайлик.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтмаган сўзни "айтди" дейишдан кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилмаган ишни "қилди" дейишдан кўра каттароқ бидъат бўлмаса керак?! Валлоҳу аълам.
✍️ Абу Абдулборий тайёрлади.

👍17❤3
«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
😢6👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Қалб тузалишининг аҳамияти
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍10😢4💯3