Telegram Web
#СаволЖавоб

Куйдириб даволаш қандай бўлади?

Савол:

Устозлардан бирининг дарсларини тинглаганимда, куйдириб даволаш мумкин эмас, деб айтганларини эшитиб, қандай даволаш ҳақида гапирганларини тушуна олмадим. Иложи бўлса, шуни менга мисоллар билан тушунтириб берсангиз.

Жавоб:
Куйдириб даволаш арабларда аввалдан маълум бўлган. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу каби даволашнинг жоиз ва ножоиз турларини айтганлар. Куйдириб даволашга мисол келтирадиган бўлсак, баъзи яраларга темир қизитиб босилади ва шу билан яра тезда битади. Аёлларда кўплаб учрайдиган «эрозия» касаллиги ҳам баъзан куйдириб даволанади. Сўнгги йилларда юртимизга Хитой табобати кириб келгандан кейин шамоллаган ўринлар, бел ва оёқларни куйдириб даволаш анча кўпайди. Куйдиришнинг турли йўллари бор. Унда фақат темир қиздириб босилмайди.

Унинг жоиз эмаслиги бутунлай ҳаром эканини англатмайди. Бу ишни қилган одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган, жаннатга ҳисобсиз кирадиган етмиш минг киши сафидан ўрин олишдан маҳрум бўлиб қолиши мумкин. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Улар куйдириб даволанмайдилар» (Бухорий ва Муслим ривояти) деб марҳамат қилганлар. Валлоҳу аълам.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍11
​​​​#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

Азизларингизга улашишни унутманг...

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍8😢1
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍10
​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍13
Ҳотим ал-Асом раҳимаҳуллоҳ деди:
«Фақир бўлиб қолишдан қўрқманг. Чунки Аллоҳ сизни дўзахдан қўрқитди, фақирликдан эмас».

📚 «Ал-фавоид вал-ахбор», 152-б.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍23
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Фаровонлик мусибатдир

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍10😢3
🌕🌕🌕

Азиз диндошим, «Айёмул бийз» - «Ойдин кечалар»нинг кундузларидаги рўзани ўтказиб юборманг!

1446 ҳижрий йил, ражаб ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2025 йилнинг 13, 14 ва 15 январ (душанба, сешанба ва чоршанба) кунларига тўғри келмоқда.

Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13, 14, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.

Абу Зардан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар» (Насоий ривояти 2422, 2423. Ҳасан ҳадис).

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍152😢1
Яхши билан ёмонни ажрата олган одам ақлли эмас, балки яхшиликни кўрганда унга эргашадиган ва ёмонликни кўрганда ундан четланадиган одам ақллидир.

✍🏻 Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍97
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Тармоқдаги бидъат аҳлидан эҳтиёт бўлайлик

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍17😢2
МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ.
178-сўровнома:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан Мадинага ҳижрат қилганларида уларга ким йўлбошчилик қилган?
Anonymous Quiz
47%
Суроқа ибн Молик
37%
Абдуллоҳ ибн Урайқит
16%
Омир ибн Фуҳайра
👍157
🌴🌴 Эртага 16.01.2025, ҳижрий тарихда 16 – ражаб, 1446 йил пайшанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍11
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍13
​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍85
Ҳофиз Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Мўмин одам кўп-кўп дуолар, тавба-тазаррулар қилганидан кейин дуолари ижобат бўлмасдан ва мушкули кушод топмасдан ноумид бўла бошлаган пайтда ўзини ўзи айблаб: "Ўз қилмишинг туфайли шу балога йўлиқиб турибсан. Яхши одам бўлганингда дуоларинг ижобат бўларди", дейди.


Унинг шундай ўзини ўзи айблаши Аллоҳ учун кўп тоат-ибодатлардан севимлироқдир».

📚
«Мажмуъур расоил», 3-ж., 174-б.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍223
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Уч асосни билиш аҳамияти

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍71😢1
​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​🌴🌴 Эртага 20.01.2025, ҳижрий тарихда 20 – ражаб, 1446 йил душанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍9
#Тафсири_муяссар

سورة فصلت

41. Фуссилат сураси, 13-18 оятлар

فَإِنۡ أَعۡرَضُواْ فَقُلۡ أَنذَرۡتُكُمۡ صَٰعِقَةٗ مِّثۡلَ صَٰعِقَةِ عَادٖ وَثَمُودَ ﴿١٣﴾

13. Ўша инкорчилар Қуръоннинг мақтовли васфлари ва буюк Аллоҳнинг сифатлари уларга баён қилингандан кейин ҳам юз ўгирсалар, сиз уларга: «Мен сизларни Од ва Самуд қабилалари Парвардигорларига кофир бўлган ва Унинг элчиларига итоатсизлик қилган пайтда уларнинг бошига келган азоб каби сизларни йўқ қилиб юборадиган азобдан огоҳлантирдим», деб айтинг.

إِذۡ جَآءَتۡهُمُ ٱلرُّسُلُ مِنۢ بَيۡنِ أَيۡدِيهِمۡ وَمِنۡ خَلۡفِهِمۡ أَلَّا تَعۡبُدُوٓاْ إِلَّا ٱللَّهَۖ قَالُواْ لَوۡ شَآءَ رَبُّنَا لَأَنزَلَ مَلَٰٓئِكَةٗ فَإِنَّا بِمَآ أُرۡسِلۡتُم بِهِۦ كَٰفِرُونَ ﴿١٤﴾

14. Пайғамбарлар Од ва Самуд қабилаларига кетма-кет келиб, уларни ягона ва шериги бўлмаган Аллоҳга ибодат қилишга буюрганларида улар: «Агар Раббимиз Уни ягона илоҳ деб эътиқод қилишимизни ва Ундан бошқасига ибодат қилмаслигимизни истаганида, бизга сизлар қилаётган даъватни қилиши учун осмондан фаришталарни элчи қилиб туширган бўлар эди, сизларни эмас. Чунки сизлар биз каби оддий инсонсиз. Биз сизлар келтирган ақидани – ягона Аллоҳга иймон келтиришни қабул қилмаймиз», деб айтдилар.

فَأَمَّا عَادٞ فَٱسۡتَكۡبَرُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ بِغَيۡرِ ٱلۡحَقِّ وَقَالُواْ مَنۡ أَشَدُّ مِنَّا قُوَّةًۖ أَوَلَمۡ يَرَوۡاْ أَنَّ ٱللَّهَ ٱلَّذِي خَلَقَهُمۡ هُوَ أَشَدُّ مِنۡهُمۡ قُوَّةٗۖ وَكَانُواْ بِـَٔايَٰتِنَا يَجۡحَدُونَ ﴿١٥﴾

15. Ҳуд пайғамбарнинг қавми Од қабиласига келсак, улар ер юзида бандаларга ноҳақ кибр қилдилар ва манманлик билан: «Биздан кўра кучлироқ ким бор?!» деб айтдилар. Ахир улар ўзларини яратган Аллоҳ улардан кучлироқ ва қудратлироқ эканини кўрмадиларми?! Улар Бизнинг далилларимизни инкор қилар эдилар.

فَأَرۡسَلۡنَا عَلَيۡهِمۡ رِيحٗا صَرۡصَرٗا فِيٓ أَيَّامٖ نَّحِسَاتٖ لِّنُذِيقَهُمۡ عَذَابَ ٱلۡخِزۡيِ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَاۖ وَلَعَذَابُ ٱلۡأٓخِرَةِ أَخۡزَىٰۖ وَهُمۡ لَا يُنصَرُونَ ﴿١٦﴾

16. Биз уларга шу дунёнинг ўзидаёқ хорловчи азобни тоттириш учун машъум кунларда ўта совуқ ва даҳшатли бўронни юбордик. Қасамки, охиратдаги азоб бундан-да хорловчироқ, бундан-да ёмонроқ. Улар ўзларини азобдан қутқариб оладиган бирон ёрдамчини тополмайдилар.

وَأَمَّا ثَمُودُ فَهَدَيۡنَٰهُمۡ فَٱسۡتَحَبُّواْ ٱلۡعَمَىٰ عَلَى ٱلۡهُدَىٰ فَأَخَذَتۡهُمۡ صَٰعِقَةُ ٱلۡعَذَابِ ٱلۡهُونِ بِمَا كَانُواْ يَكۡسِبُونَ ﴿١٧﴾

17. Солиҳнинг қавми Самудга келсак, Биз уларга ҳақиқат ва ҳидоят йўлини баён қилдик. Улар ҳидоят ўрнига залолатни танладилар. Шундан сўнг Аллоҳга кофир бўлиш ва Унинг пайғамбарларини ёлғончи қилишдек гуноҳлари боис уларни хорловчи азоб чақмоғи уриб, ҳалок қилди.

وَنَجَّيۡنَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَكَانُواْ يَتَّقُونَ ﴿١٨﴾

18. Биз иймон келтирганларни Од ва Самуд қабилаларига тушган азобдан қутқардик. Азобдан қутулган кишилар Аллоҳдан қўрқар ва Ундан тақво қилар эдилар.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍102
МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ.
179-сўровнома:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларини ташлаб ҳижратга чиққан кун қайси санага тўғри келади?
Anonymous Quiz
33%
Пайғамбарликнинг 14-йили, сафар ойининг 27-кечаси
35%
Пайғамбарликнинг 14-йили, сафар ойининг 22-кечаси
32%
Пайғамбарликнинг 14-йили, рабеул аввал ойининг 14-кечаси
👍17😢2🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Илм иккига бўлинади

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍13
2025/07/14 12:35:02
Back to Top
HTML Embed Code: