Telegram Web
#Тафсири_муяссар

سورة فصلت

41. Фуссилат сураси, 37-43 оятлар

وَمِنۡ ءَايَٰتِهِ ٱلَّيۡلُ وَٱلنَّهَارُ وَٱلشَّمۡسُ وَٱلۡقَمَرُۚ لَا تَسۡجُدُواْ لِلشَّمۡسِ وَلَا لِلۡقَمَرِ وَٱسۡجُدُواْۤ لِلَّهِۤ ٱلَّذِي خَلَقَهُنَّ إِن كُنتُمۡ إِيَّاهُ تَعۡبُدُونَ ﴿٣٧﴾

37. Кеча ва кундузнинг фарқлилиги ва алмашиб туриши, қуёш ва ойнинг фарқлилиги ва алмашиб туриши Аллоҳнинг бандаларига Унинг тавҳиди ва комил қудратини кўрсатадиган далилларидандир. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг ҳукмига бўйсундирилган. Шундай экан, сизлар қуёшга ҳам, ойга ҳам сажда қилманг, чунки ҳар иккиси Аллоҳнинг махлуқоти ва Унинг тасарруфи остидадир. Балки сизлар ҳақиқатда Аллоҳнинг амрига бўйсунувчи, Унга қулоқ солиб, итоат этувчи ва шериксиз ёлғиз Унга ибодат қилувчи бўлсангиз, бу махлуқотларни яратган Аллоҳга сажда қилинг.

فَإِنِ ٱسۡتَكۡبَرُواْ فَٱلَّذِينَ عِندَ رَبِّكَ يُسَبِّحُونَ لَهُۥ بِٱلَّيۡلِ وَٱلنَّهَارِ وَهُمۡ لَا يَسۡـَٔمُونَ۩ ﴿٣٨﴾

38. Агар ўша мушриклар Аллоҳга сажда қилишдан кибр қилган бўлсалар, Раббингиз ҳузуридаги фаришталар бундан кибр қилмайдилар. Балки улар кечаю кундуз Аллоҳга тасбеҳ айтадилар ва Уни ҳар қандай айбу нуқсондан поклайдилар. Улар бундан асло сусаймайдилар ва малолланмайдилар.

وَمِنۡ ءَايَٰتِهِۦٓ أَنَّكَ تَرَى ٱلۡأَرۡضَ خَٰشِعَةٗ فَإِذَآ أَنزَلۡنَا عَلَيۡهَا ٱلۡمَآءَ ٱهۡتَزَّتۡ وَرَبَتۡۚ إِنَّ ٱلَّذِيٓ أَحۡيَاهَا لَمُحۡيِ ٱلۡمَوۡتَىٰٓۚ إِنَّهُۥ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٌ ﴿٣٩﴾

39. Аллоҳнинг бирлиги ва қудратини кўрсатувчи оят-аломатлардан бири шуки, сиз ерни қуриб-қақраб ётган ҳолда кўрасиз. Биз унга ёмғир ёғдирганимизда ер жонланиб, набототлар билан ҳаракатга келади, шишиб кўтарилади. Шубҳасиз, ўлиб ётган ерни тирилтирган зот халқларни ҳам ўлганларидан сўнг тирилтиришга қодир. У ҳар нарсага қодир зот. Унинг қудрати ўлик ерни тирилтиришдан ожиз бўлмаганидек ўликларни тирилтиришдан ҳам ожиз бўлмайди.

إِنَّ ٱلَّذِينَ يُلۡحِدُونَ فِيٓ ءَايَٰتِنَا لَا يَخۡفَوۡنَ عَلَيۡنَآۗ أَفَمَن يُلۡقَىٰ فِي ٱلنَّارِ خَيۡرٌ أَم مَّن يَأۡتِيٓ ءَامِنٗا يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِۚ ٱعۡمَلُواْ مَا شِئۡتُمۡ إِنَّهُۥ بِمَا تَعۡمَلُونَ بَصِيرٌ ﴿٤٠﴾

40. Ҳақдан бурилаётганлар, Қуръонни инкор қилаётганлар ва уни ўзгартираётганлар Бизга махфий эмаслар, балки Биз улардан бохабармиз. Аллоҳнинг оятлари борасида ҳақдан озган ва дўзахга ташланадиган динсиз кимса яхшироқми ёки Аллоҳга иймон келтиргани ва оятларини тасдиқлагани учун Аллоҳнинг савобига ноил бўлиб, қиёмат куни Унинг азобидан омонда бўладиган одам яхшироқми? Эй даҳрийлар, истаганингизни қилинг! Шубҳасиз, Аллоҳ барча ишларингизни кўриб турибди, ҳеч бир ишингиз Унга махфий қолмайди. У қилмишларингизга муносиб жазо беради.
Бу улар учун огоҳлантириш ва таҳдиддир.

إِنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ بِٱلذِّكۡرِ لَمَّا جَآءَهُمۡۖ وَإِنَّهُۥ لَكِتَٰبٌ عَزِيزٞ ﴿٤١﴾ لَّا يَأۡتِيهِ ٱلۡبَٰطِلُ مِنۢ بَيۡنِ يَدَيۡهِ وَلَا مِنۡ خَلۡفِهِۦۖ تَنزِيلٞ مِّنۡ حَكِيمٍ حَمِيدٖ ﴿٤٢﴾

41, 42. Ушбу Қуръон келганида уни инкор этган ва ёлғон санаган кимсалар албатта хор бўлади ва азобга гирифтор этилади. Шубҳасиз, бу Қуръон азиз китобдир. Чунки Аллоҳ уни азиз қилган ва ҳар қандай ўзгартиришлардан асраган. Ботил унга ҳеч қайси тарафидан келолмайди ва ҳеч нарса уни йўқ қилолмайди. У қисқартирилишдан ёки бирон нарса қўшиб қўйилишдан ҳимоялангандир. Бандаларининг ишларини ҳикмат билан тадбир қилувчи, мукаммал сифатлари билан бениҳоя мақтовга сазовор зот томонидан нозил қилингандир.

مَّا يُقَالُ لَكَ إِلَّا مَا قَدۡ قِيلَ لِلرُّسُلِ مِن قَبۡلِكَۚ إِنَّ رَبَّكَ لَذُو مَغۡفِرَةٖ وَذُو عِقَابٍ أَلِيمٖ ﴿٤٣﴾

43. Эй Расул, бу мушрикларнинг сизга айтаётган гаплари улардан олдинги халқларнинг ўз пайғамбарларига айтганидан бошқа нарса эмас. Шундай экан, сиз Аллоҳга даъват қилиш йўлида етаётган озорларга сабр қилинг. Шубҳасиз, Раббингиз тавба қилувчиларнинг гуноҳларини кечирувчи, куфр ва инкорда маҳкам турганларни қаттиқ азобловчи зотдир.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍101
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Шаъбон ойи фазилати

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍10😢1
#Мақола
Шаъбон ўртаси (ёки бароат кечаси) ҳақида

Барча оламлар Рабби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин ва душманлик фақатгина золимларга қаршидир.

Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу ҳадисни ривоят қилди: «Аллоҳ таоло шаъбон ойи ўртасидаги кечада барча бандаларига боқади ва мушрик ҳамда хусуматчидан бошқа ҳаммани мағфират қилади» (Табароний «Мўъжамул кабир»да (215) ва Ибн Ҳиббон ривояти. Саҳиҳ ҳадис).

Биз шаъбон ойининг ўртасига тааллуқли мазкур ҳадис ҳақида тўртта мулоҳазамизни айтиб ўтмоқчимиз...

Давоми

"Islom Nuri" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram
👍7
МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ.
182-сўровнома:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошчилигида бўлиб ўтган, аммо урушсиз якунига етган биринчи ғазот қайси?
Anonymous Quiz
40%
Ғатафон ғазоти
39%
Тоиф ғазоти
21%
Абво ғазоти
👍8
Шаъбон ойида рўза тутиш ва Қуръон тиловати билан машғул бўлиш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаъбон ойида кўп рўза тутар эдилар. Бу ҳақда Ойша розияллоҳу анҳо шундай дейди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзан доим рўза тутганларини кўриб, энди давомий рўза тутиб юрсалар керак, дер эдик. Баъзан эса рўза тутмай юрганларини кўриб, энди рўза тутмасалар керак, дер эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазон ойидан бошқа ойда тўлиқ бир ой рўза тутганларини кўрмаганман. У зот шаъбон ойида бошқа ойлардан кўра кўпроқ рўза тутар эдилар» (Бухорий ва Муслим ривояти).

Салама ибн Куҳайл раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аввалгилар шаъбон ойини “Қуръон тиловати ойи”, деб аташар эди».

Ҳабиб ибн Абу Собит раҳимаҳуллоҳ шаъбон ойи кирганида: «Бу ой Қуръон ўқувчиларнинг ойи», дер эди.

Амр ибн Қайс шаъбон ойи кирганида дўконини беркитиб, Қуръон ўқиш билан машғул бўлар эди.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍11
🌴🌴 Эртага 13.02.2025, ҳижрий тарихда 14 – шаъбон, 1446 йил пайшанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍7
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍51
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Шаъбон ўртасидаги кеча

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍4
​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍4😢1
#Мақола
Қарздан қутулиш дуоси

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, ҳазрати Муҳаммад мустафога, у зотнинг аҳли хонадонлари, саҳобалари ва тобеинларга Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин!

Мусулмон киши қарздор бўлиб қолса, қайси дуони ўқиши ва у дуонинг моҳияти ҳақида ушбу мақолада Аллоҳ таолонинг изни ила сўз юритамиз.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, унинг ҳузурига бир мукотаб қул[1] келиб: «Мен зиммамга юклатилган маблағни адо этишдан ожиз бўлиб қолдим, менга ёрдам берсангиз», деди. Али розияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга таълим берган дуони сенга ўргатиб қўяйми? Елкангда «Сабир» тоғича[2] келадиган қарз бўлса ҳам Аллоҳ таоло уни зиммангдан адо этади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Айтгин: «Аллоҳуммакфиний би ҳалаалика ан ҳаромика ва ағниний бифазлика амман сивак» (Ё Аллоҳ, ҳалолинг билан ҳаромингдан менга Ўзинг кифоя қилгин ва Ўз фазлинг билан мени Ўзингдан бошқалардан беҳожат айлагин!)»[3].

Бу дуо мусулмон киши қарздор бўлиб, тўлашдан ожиз қолган пайтда ўқиши зарур бўлган буюк дуодир. Қарздор киши ихлос билан мазкур дуони ўқиса, қарзи ҳар қанча кўп бўлса ҳам, ҳадисда айтилгандек тоғ баравар бўлса ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзи ундан қарзини адо этиб қўяди (яъни, қарзини адо этишида Ўзи мададкор бўлади). Зеро, ишларни енгил қилиб қўйиш Аллоҳ таолонинг қўлидадир. Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг хазинаси шу даражада беҳисобки, у сарфлаш билан камайиб қолмайди. У зотга илтижо этган кишига Ўзи кифоя қилади. Ким Ундан ёрдам сўраса, албатта ёрдам бериб, уни барча ишларида тўғри йўлга йўллаб қўяди.

Давоми

"Islom Nuri" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram
👍8
Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Биродаринг ҳақида ёмон гумонга бориб, бирор сўз айтишдан эҳтиёт бўл! Чунки айтганинг рост бўлса, ажр-савоб олмайсан, ёлғон бўлса, гуноҳкор бўласан».

📚 Ибн Ҳажар, «Таҳзиб ат-таҳзиб», 1-ж., 425-б.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍92
​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​🌴🌴 Эртага 17.02.2025, ҳижрий тарихда 18 – шаъбон, 1446 йил душанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍6
Абу Салама разияллоҳу анҳу айтади: «Ойша разияллоҳу анҳонинг: «Менда Рамазондан қолган қазо рўзалар бўларди. Уларни фақат Шаъбон ойидагина тута олардим», деганини эшитганман».

Яҳё айтади: «Бунга унинг Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан банд бўлгани сабаб бўлган».

📚 Бухорий ва Муслим ривояти.

Яъни, мўминлар онаси Ойша разияллоҳу анҳо Рамазондан қолган қазо рўзаларини йил давомида тута олмас, магар Шаъбон ойидагина тутар эди. Бунинг сабаби, у ҳар вақт Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан банд бўлиб, у зотнинг амрига мунтазир бўлган. Бинобарин, бу ҳадисда Ойша разияллоҳу анҳонинг юксак одоби, Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббати ҳамда эрнинг аёли устидаги ҳаққи нақадар улуғлиги баён қилинган.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍11😢1
#Тафсири_муяссар

سورة فصلت

41. Фуссилат сураси, 44-48 оятлар

وَلَوۡ جَعَلۡنَٰهُ قُرۡءَانًا أَعۡجَمِيّٗا لَّقَالُواْ لَوۡلَا فُصِّلَتۡ ءَايَٰتُهُۥٓۖ ءَا۬عۡجَمِيّٞ وَعَرَبِيّٞۗ قُلۡ هُوَ لِلَّذِينَ ءَامَنُواْ هُدٗى وَشِفَآءٞۚ وَٱلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ فِيٓ ءَاذَانِهِمۡ وَقۡرٞ وَهُوَ عَلَيۡهِمۡ عَمًىۚ أُوْلَٰٓئِكَ يُنَادَوۡنَ مِن مَّكَانِۭ بَعِيدٖ ﴿٤٤﴾

44. Эй Расул, агар Биз бу Қуръонни арабчадан бошқа бирон ажам тилида тилда туширганимизда мушриклар: «Бу китобнинг оятлари батафсил баён қилинса эди, биз уни англаган ва тушунган бўлар эдик. Қуръон туширилган кишининг тили арабча бўлса-ю, унга ажамча китоб туширилибдими?! Бундай бўлиши мукин эмас!” деган бўлардилар. Эй Расул, уларга айтинг: “Бу Қуръон Аллоҳ ва Расулига иймон келтирганлар учун ҳидоят, қалблардаги шак-шубҳа ва иллатлар учун шифодир”. Қуръонга иймон келтирмайдиган кишиларнинг қулоқларида уни эшитиш ва тафаккур қилишдан тўсадиган карлик, қалбларида эса кўрлик бор. Шу боис улар у билан ҳидоятланмайдилар. Ўша мушриклар узоқдан чақирилаётган ва чақирувчининг овозини эшитмайдиган ва унга жавоб беролмайдиган кимсага ўхшайдилар.

وَلَقَدۡ ءَاتَيۡنَا مُوسَى ٱلۡكِتَٰبَ فَٱخۡتُلِفَ فِيهِۚ وَلَوۡلَا كَلِمَةٞ سَبَقَتۡ مِن رَّبِّكَ لَقُضِيَ بَيۡنَهُمۡۚ وَإِنَّهُمۡ لَفِي شَكّٖ مِّنۡهُ مُرِيبٖ ﴿٤٥﴾

45. Эй Расул, Биз сизга Қуръонни берганимиз каби Мусога Тавротни бердик. Унинг қавми Таврот хусусида ихтилоф қилдилар. Баъзилари унга иймон келтирди, баъзилари эса ёлғонга чиқарди. Агар Раббингизнинг қавмингизга азобни кечиктириш ҳақидаги сўзи-ҳукми бўлмаганида кофирларни дарҳол ҳалок қилиш билан улар ўртасида ажрим қилинган бўлар эди. Албатта, мушриклар Қуръон ҳақида жуда қаттиқ шак-шубҳададирлар.

مَّنۡ عَمِلَ صَٰلِحٗا فَلِنَفۡسِهِۦۖ وَمَنۡ أَسَآءَ فَعَلَيۡهَاۗ وَمَا رَبُّكَ بِظَلَّٰمٖ لِّلۡعَبِيدِ ﴿٤٦﴾

46. Ким яхши амал қилиб, Аллоҳ ва Расулига итоат этса, амалининг савоби ўзигадир. Ким ёмонлик қилиб, Аллоҳ ва Расулига итоатсиз бўлса, амалининг гуноҳи ўзигадир. Раббингиз бандаларига зулм қилмайди, уларнинг яхшиликларини камайтириб, ёмонликларини кўпайтириб қўймайди.

إِلَيۡهِ يُرَدُّ عِلۡمُ ٱلسَّاعَةِۚ وَمَا تَخۡرُجُ مِن ثَمَرَٰتٖ مِّنۡ أَكۡمَامِهَا وَمَا تَحۡمِلُ مِنۡ أُنثَىٰ وَلَا تَضَعُ إِلَّا بِعِلۡمِهِۦۚ وَيَوۡمَ يُنَادِيهِمۡ أَيۡنَ شُرَكَآءِي قَالُوٓاْ ءَاذَنَّٰكَ مَا مِنَّا مِن شَهِيدٖ ﴿٤٧﴾

47. Қиёмат қачон қойим бўлиши ҳақидаги билим ёлғиз Аллоҳга ҳаволадир. Зеро, унинг қачон бўлишини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Ҳар қандай меванинг гулкосасидан чиқишини ҳам, ҳар бир урғочи жонзотнинг ҳомиладор бўлиши-ю, кўзи ёришини ҳам Аллоҳ билиб туради. Улардан ҳеч бири Унга махфий қолмайди. Қиёмат куни Аллоҳ таоло мушрикларга дашном бериб, уларнинг ёлғонларини фош этиб: «Сизлар ибодатда Менга шерик қилган “шерик”ларим қани?!» деб хитоб қилганида улар: «Бугун орамизда Сенинг шеригинг борлигига гувоҳлик берадиган бирон кимса йўқлигини эътироф этамиз», деб айтишади.

وَضَلَّ عَنۡهُم مَّا كَانُواْ يَدۡعُونَ مِن قَبۡلُۖ وَظَنُّواْ مَا لَهُم مِّن مَّحِيصٖ ﴿٤٨﴾

48. Мушрикларнинг Аллоҳдан бошқа ибодат қилган илоҳлари улар кўзидан ғойиб бўлди ва уларга бирон фойда етказа олмади. Улар Аллоҳнинг азобидан қочиб қутулиш имконсиз эканига амин бўлдилар.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍61
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Қалб бузилишининг оқибатлари

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍91💯1
🌴🌴 Эртага 20.02.2025, ҳижрий тарихда 21 – шаъбон, 1446 йил пайшанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍61🤩1
2025/07/14 12:31:08
Back to Top
HTML Embed Code: