Telegram Web
Абу Талҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Менга Раббим азза ва жалла ҳузуридан бир элчи (фаришта) келиб, бундай деди: «Умматингиздан ким сизга бир марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унга салавоти эвазига ўнта савоб беради, ундан ўнта гуноҳни ўчиради, уни ўн даража-мартабага юксалтиради ва унга яна шунча салавот қайтаради».

📚 «Саҳиҳул жомеъ», 57-ҳадис.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Аёл очиқ-сочиқлигининг замонавий кўриниши

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍13
​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​🌴🌴 Эртага 19.05.2025, ҳижрий тарихда 21 – зулқаъда, 1446 йил душанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍5
Яҳудийларни адаштирган сифатлари

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍7
#Тафсири_муяссар

سورة غافر


40. Ғофир сураси, 61-68 оятлар

ٱللَّهُ ٱلَّذِي جَعَلَ لَكُمُ ٱلَّيۡلَ لِتَسۡكُنُواْ فِيهِ وَٱلنَّهَارَ مُبۡصِرًاۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَذُو فَضۡلٍ عَلَى ٱلنَّاسِ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَشۡكُرُونَ ﴿٦١﴾

61. Аллоҳнинг ёлғиз ўзи тунни сизлар ором оладиган ва роҳатланадиган вақт қилди. Кундузни эса тирикчилик қилишингиз учун ёруғ қилиб қўйди. Шубҳасиз, Аллоҳ одамларга фазлу марҳамати буюк зот. Лекин уларнинг кўпи тоат ва холис ибодат билан Унга шукр қилмайдилар.

ذَٰلِكُمُ ٱللَّهُ رَبُّكُمۡ خَٰلِقُ كُلِّ شَيۡءٖ لَّآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَۖ فَأَنَّىٰ تُؤۡفَكُونَ ﴿٦٢﴾

62. Сизларга бу неъматларни инъом этган зот барча нарсани яратган Раббингиздир. Ундан ўзга ибодатга лойиқ ҳақ илоҳ йўқ. Шундай экан, Унинг оят ва далилларини аниқ билганингиздан кейин ҳам қандай қилиб Унга иймон келтиришдан воз кечиб, бут-санамларга ибодат қилмоқдасиз?!

كَذَٰلِكَ يُؤۡفَكُ ٱلَّذِينَ كَانُواْ بِـَٔايَٰتِ ٱللَّهِ يَجۡحَدُونَ ﴿٦٣﴾

63. Эй Қурайш кофирлари, сизлар ҳақни қандай ёлғон санаган ва ботилга бурилган бўлсангиз, Аллоҳнинг далилларини инкор қиладиган кимсалар ҳам ҳақдан ва иймондан ана шундай буриладилар.

ٱللَّهُ ٱلَّذِي جَعَلَ لَكُمُ ٱلۡأَرۡضَ قَرَارٗا وَٱلسَّمَآءَ بِنَآءٗ وَصَوَّرَكُمۡ فَأَحۡسَنَ صُوَرَكُمۡ وَرَزَقَكُم مِّنَ ٱلطَّيِّبَٰتِۚ ذَٰلِكُمُ ٱللَّهُ رَبُّكُمۡۖ فَتَبَارَكَ ٱللَّهُ رَبُّ ٱلۡعَٰلَمِينَ ﴿٦٤﴾

64. Аллоҳнинг ёлғиз ўзи сизлар учун ерни қароргоҳ қилди. Унда ҳаёт кечиришингизни сизларга қулай қилди. Осмонни ерга шифт қилди ва унда йўл кўрсатадиган белгиларни жойлаштирди. У сизларни энг мукаммал шаклда ва гўзал кўринишда яратди. Сизларга ҳалол ризқ ва лаззатли емак-ичмаклар инъом этди. Сизларга бу неъматларни инъом этган зот Раббингиздир. Унинг хайру баракоти кўп, фазлу марҳамати улуғдир. У барча нолойиқ сифатлардан покдир. У барча махлуқотнинг Раббидир.

هُوَ ٱلۡحَيُّ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ فَٱدۡعُوهُ مُخۡلِصِينَ لَهُ ٱلدِّينَۗ ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ ﴿٦٥﴾

65. У мангу барҳаёт зотдир. Ундан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир. Сизлар динингиз ва итоатингизни Унга холис қилиб, фақат Ундан сўранглар, ибодатни фақат Унга қилинглар. Барча ҳамду сано оламлар Рабби Аллоҳга хосдир.

قُلۡ إِنِّي نُهِيتُ أَنۡ أَعۡبُدَ ٱلَّذِينَ تَدۡعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ لَمَّا جَآءَنِيَ ٱلۡبَيِّنَٰتُ مِن رَّبِّي وَأُمِرۡتُ أَنۡ أُسۡلِمَ لِرَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ ﴿٦٦﴾

66. Эй Расул, қавмингиз мушрикларига айтинг: “Мен ўзимга Раббимдан очиқ-равшан оятлар келгач, Аллоҳдан ўзга, сизлар сиғинаётган нарсаларга сиғинишдан қайтарилдим ва бутун оламлар Рабби бўлган Аллоҳга бўйсунишга ва тоат билан бўйин эгишга буюрилдим”.

هُوَ ٱلَّذِي خَلَقَكُم مِّن تُرَابٖ ثُمَّ مِن نُّطۡفَةٖ ثُمَّ مِنۡ عَلَقَةٖ ثُمَّ يُخۡرِجُكُمۡ طِفۡلٗا ثُمَّ لِتَبۡلُغُوٓاْ أَشُدَّكُمۡ ثُمَّ لِتَكُونُواْ شُيُوخٗاۚ وَمِنكُم مَّن يُتَوَفَّىٰ مِن قَبۡلُۖ وَلِتَبۡلُغُوٓاْ أَجَلٗا مُّسَمّٗى وَلَعَلَّكُمۡ تَعۡقِلُونَ ﴿٦٧﴾

67. Аллоҳ оталарингиз Одамни тупроқдан яратган. Сўнг сизларни ўз қудрати билан манийдан пайдо қилди. Сўнг сизлар лахта қон босқичига кўчасиз. Сўнг она қорнида бир неча босқични босиб ўтасиз. Сўнг чақалоқ ҳолингизда дунёга келасиз. Кейин ўсиб-улғайиб вояга етасиз. Сўнг мўйсафидга айланасиз. Баъзиларингиз ундан олдин ҳам вафот этади. Сизлар белгиланган шу босқичларни босиб ўтиб, умрингиз ниҳоясига етадиган ажалингизга етиб борасиз. Шояд сизлар мана шу билан Аллоҳнинг далил-ҳужжатларини англасангиз, Унинг оятлари ҳақида фикр юритсангиз ва бу ишларни бошқа бирон илоҳ эмас, фақат ёлғиз Унинг ўзигина қилганлигини, бинобарин, ибодат ҳам ёлғиз Унинг ўзига қилиниши лозимлигини билсангиз.

هُوَ ٱلَّذِي يُحۡيِۦ وَيُمِيتُۖ فَإِذَا قَضَىٰٓ أَمۡرٗا فَإِنَّمَا يَقُولُ لَهُۥ كُن فَيَكُونُ ﴿٦٨﴾

68. Ҳаёт берадиган ҳам, ўлдирадиган ҳам ёлғиз ўзидир. Бир ишни ҳукм қилса, унга «Бўл!» дейди, шу заҳоти бўлади. Унинг ҳукмини рад қилувчи йўқ.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Аёл очиқ-сочиқлигининг яна бир кўриниши

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Аёл киши кўчага зийнатланиб чиқиши

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍13
МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ.
191-сўровнома:
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламни ҳажв ва ҳақорат қилиб, у зотга озор берган яҳудий шоири Каъб ибн Ашрафни қайси саҳобий ўлдирган?
Anonymous Quiz
56%
Муҳаммад ибн Маслама розияллоҳу анҳу
29%
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
15%
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Аёл киши зийнатланиши

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍8
🌴🌴 Эртага 22.05.2025, ҳижрий тарихда 24 – зулқаъда, 1446 йил пайшанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍9
Яҳудийларни адаштирган сифатлари

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍8
#СаволЖавоб

"Мутаматтиъ" ким?

Савол:
Ассалому алайкум. Менинг ҳаж амалига доир бир саволим бор. "Мутаматтиъ" дeб кимга айтилади? Илтимос, шунга аниқлик киритиб бeринг. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!

Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ.

"Мутаматтиъ" дeб ҳаж ойлари (шаввол, зулқаъда ҳамда зулҳижжанинг аввалги ўн куни)да умра билан ҳажга ният қилган одамга айтилади. Мутаматтиъ мийқотга eтиб, эҳром кийганида “лаббайкаллоҳумма умратан” яъни, "умра эҳромига кирдим" дeйди. Қалбида аввал умра, кeйин ҳаж қилишни ният қилади. Умра амалларини қилиб бўлгач, сочини қирдириб ёки қисқартирганидан сўнг (агар ҳаж кунлари яқин бўлса, қисқартиргани яхшироқ, ҳажда қирдирса авлороқ бўлади, акс ҳолда ҳар иккисида қирдирса ҳам яхши) эҳромдан чиқади ва унга эҳром сабабли ҳаром бўлган ҳамма нарса ҳалол бўлади. Зулхижжанинг 8-кунигача оддий кийимда таматтуъ қилиб (эҳромда ман қилинган нарсалардан эҳромдан чиққани учун фойдаланиб) юради. Саккизинчи куни яшаб турган манзилидан Ҳаж учун эҳром боғлайди, мийқотга бориб ўтирмайди. Сўнгра тартиб билан Ҳаж амалларини адо қилади. Қодир бўлса қурбонлик қилади, қодир бўлмаса қурбонлик ўрнига ҳаж кунларида уч кун ва уйга қайтганидан кeйин eтти кун, жами ўн кун рўза тутиб бeради. Валлоҳу аълам

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Аёллар эркаклар билан аралашиб юриши оқибати

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍7
​​​​#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

Азизларингизга улашишни унутманг...

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍5
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍4
​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍7
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Банда Аллоҳ таолога пайғамбарлари орқали буюрганидек ибодат қилиши лозим, акс ҳолда уни шайтонлар эгаллаб олади».

📚 «Мажмуъул фатово», 10-ж., 400-б.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍10
2025/07/10 10:03:57
Back to Top
HTML Embed Code: