Telegram Web
​​​​#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

Азизларингизга улашишни унутманг...

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍6
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍4
​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍6
ОЙНАДАН ЎПКАЛАМА

Нуҳ алайҳиссалом ҳайвонларни бир марта чақиргандаёқ улар кемага чиқишди. Одамларни эса 950 йил мобайнида даъват қилишига қарамасдан улар ғарқ бўлишни ихтиёр этдилар.

Соғлом ғариза касал ақлдан яхшироқ.

Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли энг катта даъватчининг уйида бўлатуриб, ўзини ўнглаб ололмади. Фиръавннинг аёли эса энг катта золимнинг уйида бўлса ҳам ўзини ўнглай олди.

Шароитларни узр қилиб кўрсатма. Йўлни танлаётган сенинг ўзингсан.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Аёл киши кўчага чиқишидаги шартлар

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍6
«Бахт-саодат Аллоҳнинг қўлида. Унга фақат Аллоҳга итоат қилиш билангина эришилади».

Ушбу қисқагина жумлани яхшилаб ёдлаб, англаб олайлик. Болаларимизга уқтирайлик. Мадрасаларимизга, биродарларимизга ва яқинларимизга тарқатайлик. Бу шундай ибораки, қисқа бўлишига қарамай том-том китоблар ўрнини босади.

✍️ Шайх Абдурраззоқ Бадр ҳафизаҳуллоҳ

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍8💯4🔥1
​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​🌴🌴 Эртага 23.06.2025, ҳижрий тарихда 27 – зулҳижжа, 1446 йил душанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍6
#Тафсири_муяссар

سورة الزمر

39. Зумар сураси, 1-5 оятлар

﴿ بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ ﴾

تَنزِيلُ ٱلۡكِتَٰبِ مِنَ ٱللَّهِ ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡحَكِيمِ ﴿١﴾

1. Қуръон ўта қудратли, интиқом олишга қодир, тадбири ва ҳукмларида ҳикмат соҳиби бўлган Аллоҳ томонидан нозил қилингандир.

إِنَّآ أَنزَلۡنَآ إِلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ فَٱعۡبُدِ ٱللَّهَ مُخۡلِصٗا لَّهُ ٱلدِّينَ ﴿٢﴾

2. Эй Расул, Биз сизга Қуръонни нозил қилдик. У ҳақиқат ва адолатга буюради. Шундай экан, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилинг ва динингизни тўлалигича Унга холис қилинг.

أَلَا لِلَّهِ ٱلدِّينُ ٱلۡخَالِصُۚ وَٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَ مَا نَعۡبُدُهُمۡ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَآ إِلَى ٱللَّهِ زُلۡفَىٰٓ إِنَّ ٱللَّهَ يَحۡكُمُ بَيۡنَهُمۡ فِي مَا هُمۡ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي مَنۡ هُوَ كَٰذِبٞ كَفَّارٞ ﴿٣﴾

3. Огоҳ бўлингки, ширкдан холи бўлган тўкис тоат-ибодат фақат Аллоҳга хосдир. Аллоҳга бошқаларни шерик қилган ва Унинг ўрнига бошқаларни дўст тутган кимсалар: «Биз бу илоҳларга Аллоҳ ҳузурида бизга шафоатчи бўлишлари ва даражамизни юксалтириб, бизни Унга яқинлаштиришлари учунгина ибодат қиламиз», дедилар ва шу билан кофир бўлдилар. Чунки ибодат ҳам, шафоат ҳам ягона Аллоҳникидир. Шубҳасиз, Аллоҳ қиёмат куни холис мўминлар ва мушриклар ўртасида уларнинг ибодатларда қилган ихтилофлари борасида Ўзи ажрим қилади ва уларнинг ҳар бирига ўзига муносиб жазою мукофотларни беради. Аллоҳ таоло Унга қарши ҳар хил уйдирмалар тўқийдиган, Унинг оятлари ва далилларини инкор қиладиган кимсаларни тўғри йўлга муваффақ этмайди.

لَّوۡ أَرَادَ ٱللَّهُ أَن يَتَّخِذَ وَلَدٗا لَّٱصۡطَفَىٰ مِمَّا يَخۡلُقُ مَا يَشَآءُۚ سُبۡحَٰنَهُۥۖ هُوَ ٱللَّهُ ٱلۡوَٰحِدُ ٱلۡقَهَّارُ ﴿٤﴾

4. Аллоҳ фарзанди бўлишини истаганида махлуқотлари ичидан ўзи истаганини танлаб олган бўлар эди. Аллоҳ фарзандли бўлишдан пок ва муқаддас зотдир. Зеро, У бирдир, якка-ягонадир. Ҳеч нарсага эҳтиёжи йўқдир, ҳамма Унга муҳтождир. Бутун махлуқотларини ўз қудрати билан бўйсундирган Қаҳҳордир. Барча нарса Унга қарам ва бўйсунувчидир.

خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ بِٱلۡحَقِّۖ يُكَوِّرُ ٱلَّيۡلَ عَلَى ٱلنَّهَارِ وَيُكَوِّرُ ٱلنَّهَارَ عَلَى ٱلَّيۡلِۖ وَسَخَّرَ ٱلشَّمۡسَ وَٱلۡقَمَرَۖ كُلّٞ يَجۡرِي لِأَجَلٖ مُّسَمًّىۗ أَلَا هُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡغَفَّٰرُ ﴿٥﴾

5. Аллоҳ еру осмонларни ва улардаги барча нарсани ҳақ ғоя учун яратди. У тунни келтириб, кундузни кетказади. Кундузни келтириб, тунни кетказади. У қуёш ва ойни бандаларнинг манфаатлари учун мунтазам ҳаракатга солиб қўйди. Ҳар иккиси то қиёматгача ўз доирасида ҳаракатланади. Огоҳ бўлингки, шу ишларни қилган ва махлуқотларига шунча неъматларни инъом этган зот ўта қудратлидир, тавба қилган бандаларининг гуноҳларини кечирувчидир.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍6💯1
Яҳудийларни адаштирган сифатлари

https://www.tgoop.com/islomnuricom
🔥5👍3
МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ.
193-сўровнома:
Аллоҳ таоло Ойша розияллоҳу анҳонинг шаънини поклаб неча оят нозил қилди?
Anonymous Quiz
51%
Беш оят
33%
Ўн оят
15%
Йигирма оят
👍9
🌴🌴 Эртага 26.06.2025, ҳижрий тарихда 1 – муҳаррам, 1447 йил пайшанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍3
#Мақола
Муҳаррам ойида нафл рўза тутишнинг фазилати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга салавоту саломлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: ((أَفْضَلُ الصِّيَامِ بَعْدَ رَمَضَانَ شَهْرُ اللَّهِ الْمُحَرَّمُ، وَأَفْضَلُ الصَّلاةِ بَعْدَ الْفَرِيضَةِ صَلاةُ اللَّيْلِ)) رواه مسلم.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг муҳаррам ойидаги рўзадир, фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир» (Имом Муслим ривояти).

Давоми

"Islom Nuri" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram
👍7💯2
Аллоҳ таоло уруш ҳаром қилинган ойларда жонга зулм қилишдан қайтариб: «У ойларда (урушни ҳалол деб жангга кириб) ўзларингизга зулм қилмангиз!» (Тавба, 36) деди.

Муҳаррам ойи ҳурматли ва улуғ ой бўлгани боис бу ойда қилинган гуноҳ бошқа ойларда қилинган гуноҳлардан оғирроқ ва каттароқ бўлади.

Қатода раҳимаҳуллоҳ айтади: «Гарчи зулм ҳамма ҳолатларда катта гуноҳ саналса-да, уруш ҳаром қилинган ойлардаги зулмнинг гуноҳи бошқа ойлардаги зулмнинг гуноҳидан каттароқдир. Лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсасини улуғлайди».

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍7
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍5
​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍5
#Мақола
Нега Ошуро рўзасини тутамиз?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам ва ҳидоят сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир деб гувоҳлик бераман.

Ҳар бир замонда мутлақ ҳукмдор бўлишни истаган, Аллоҳнинг бандаларини ўзларига қул қилишга интилган золим подшоҳлар ва зодагонлар бўлган.

Давоми

"Islom Nuri" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram
👍6
«Рамазондан кейинги энг афзал рўза Муҳаррам ойининг рўзаси, фарз намозларидан кейинги энг афзал намоз таҳажжуд намозидир» ҳадисига кўра, таҳажжуд намози кундузги нафл намозлардан афзал бўлганидек, Муҳаррам ойининг рўзаси бошқа ойларнинг рўзасидан афзалдир.

✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍8💯1
Ошуро куни рўза тутишнинг фазилати

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг ойи муҳаррамдаги рўзадир ва фарз намозларидан кейинги энг афзал намоз кечаси ўқилган – таҳажжуд - намоздир», дедилар.

Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадисда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо бундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилиб келганларида яҳудларни Ошуро куни рўза тутаётган ҳолда топдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан:
– Нима учун бу кунда рўза тутяпсизлар? - деб сўрадилар. Улар:
– Бу кунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ва унинг қавмига нажот берган, Фиръавн ва унинг қавмини ғарқ қилган, Мусо алайҳиссалом шукр қилиб, рўза тутган улуғ кун, биз ҳам бу кунда рўза тутамиз, деб жавоб беришди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Биз Мусо алайҳиссаломга сизлардан кўра ҳақлироқмиз», дедилар. Ва шу кунда рўза тутдилар, умматларини ҳам рўза тутишга буюрдилар.

Имом Муслим Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Ошуро куни тутиладиган рўзанинг савоби ҳақида сўрашди. У зот: «Ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади», дедилар.

Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Келаси йилга ҳаёт бўлсам, 9-кунни хам тутаман». Абу Бакрнинг ривоятида, «яъни, Ошуро кунини», деган зиёдаси бор.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ошуро куни рўзасини тутиб, (бошқаларга ҳам) уни тутишни буюрганларида саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, бу яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун”, деб айтишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Келаси йил бўлса, иншааллоҳ тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз”, дедилар. Лекин кейинги йил (муҳаррам) келмасидан туриб у зот вафот этдилар” (Муслим ривояти).

Шарҳ:

Ошуро кунидаги рўза дейилганда муҳаррам ойининг ўнинчи куни тутиладиган рўзани тушунамиз. Бу кунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломни қавми билан нажот топтириб, Фиръавнни ғарқ қилган кун. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу кунда рўза тутмоқни суннат қилдилар ва ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорот бўлишининг хабарини бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилаётган амалларида аҳли китобларга ўхшашлик бўлса, уларга хилоф иш тутишни севардилар. Шунинг учун ҳам келаси йилгача қолсалар 9-кунни ҳам қўшиб тутишларини эълон қилдилар. Ул зотга Аллоҳ таоло келаси Ошурога етишни насиб этмади. Бироқ суннатларига амал қилиш боқийдир, умматнинг солиҳ кишилари 9- ва 10-муҳаррамда Ошуро рўзасини тутиб келмоқдалар.

Дарсдан олинадиган фойдалар:

• Нафл рўзаларнинг афзали муҳаррам ойида тутилган рўзадир.
• Муҳаррамнинг тўққизинчи ва ўнинчи кунлари рўза тутиш суннат.
• Тўққизинчи кун яҳуд ва насоролардан ажралиб туриш учун қўшилган.
• Бу кунда тутилган рўза ўтган бир йиллик кичик гуноҳлар кечирилишига сабаб бўлади.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍6
2025/07/09 03:41:14
Back to Top
HTML Embed Code: