Telegram Web
🌴🌴 Эртага 03.07.2025, ҳижрий тарихда 8 – муҳаррам, 1447 йил пайшанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍5
#СаволЖавоб

Ошуро куни шанбага тўғри келса, рўза тутиш жоиз

Савол:

Ошуро куни шанба кунига тўғри келиб қолса, унинг рўзасини тутиш ҳукми нима?

Жавоб:
Аллоҳга ҳамду санолар, Расулуллоҳга, у зотнинг аҳли-оилалари ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Шариат тутишга тарғиб қилган (мустаҳаб) рўза, агар ёлғиз ўзини тутиш макруҳ саналган кунга тўғри келиб қолса, тарк қилинмайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Рамазонни ундан бир ёки икки кун олдин рўза тутиш билан кутиб олманглар. Фақат бир киши доимий тутиб юрган рўзаси ўша кунга тўғри келиб қолса, тутаверсин» (Имом Муслим ривояти).

Бу ҳадис далолат қиладики, кимдир мунтазам тутадиган ёки шариат муайян кунга белгилаган рўза ёлғиз рўза тутиш макруҳ саналган кунга тўғри келиб қолса, у кунда рўза тутишининг зарари йўқ.

Ҳадисларда Ошуро куни рўзасини тутишга тарғиб қилинган. Яҳудийлар фақат ўнинчи кунни улуғлаганлари боис уларга ўхшаб қолмаслик мақсадида Муҳаррам ойининг тўққизинчи кунини ҳам қўшиб тутиш мустаҳаб саналади.

Агар Ошуро куни шанбага тўғри келиб қолса, унга тўққизинчи кунни (жумани) қўшиб тутиш янада таъкидлироқ амал бўлади. Чунки бу ҳолатда шанба куни яҳудийлар наздида икки тарафлама улуғланган кунга айланади ва биз уларга хилоф қилишга буюрилганмиз.

Имом Муслим Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ошуро куни рўзасини тутиб, бошқаларни ҳам уни тутишга буюрганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу кунни яҳудий ва насронийлар улуғлайди», дейишди. Шунда у зот: «Иншааллоҳ, келаси йили тўққизинчи куни ҳам қўшиб рўза тутамиз», дедилар. Ибн Аббос айтади: «Келгуси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар».

Валлоҳу аълам.

Манба: «Ислом веб» портали, 3722-фатво.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍5🔥1
​​​​#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

Азизларингизга улашишни унутманг...

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍4
Рўзага бой ҳафта

Яқинларингизга улашишни унутманг!

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍6🤩2
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍3
​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Қалб махлуққа боғланса

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍6💯4😢1
Саҳобалар даврида ҳалолни осонлаштиришган, натижада ҳаромга қўл уриш улар учун қийин бўлган. Замонамизга келиб бунинг акси бўлди: ҳаром осонлашди, ҳалол қийин бўлиб кетди.

Масалан, тақводор, камбағал йигит бирор қизнинг қўлини сўраб борса, оиласи рози бўлмайди. Бой, аммо фосиқ йигит совчи қўйса, рози бўлишади ва «Аллоҳ ҳидоят бериб қолар», дейишади! Нега энди камбағал йигит ҳақида «Аллоҳ ризқини кенгайтириб берар», дейишмайди?! Ахир ҳидоят қилувчи ҳам, ризқ берувчи ҳам Унинг ўзи эмасми?! «Сизларга нима бўлди, қандай ҳукм чиқармоқдасизлар?» (Қалам, 36).

Доктор Муҳаммад Ротиб Нобулсий

https://www.tgoop.com/islomnuricom
😢9👍7💯3
#Тафсири_муяссар

سورة الزمر

39. Зумар сураси, 10-18 оятлар

قُلۡ يَٰعِبَادِ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱتَّقُواْ رَبَّكُمۡۚ لِلَّذِينَ أَحۡسَنُواْ فِي هَٰذِهِ ٱلدُّنۡيَا حَسَنَةٞۗ وَأَرۡضُ ٱللَّهِ وَٰسِعَةٌۗ إِنَّمَا يُوَفَّى ٱلصَّٰبِرُونَ أَجۡرَهُم بِغَيۡرِ حِسَابٖ ﴿١٠﴾

10. Эй Пайғамбар, иймон келтирган бандаларимга айтинг: «Раббингизга тоат қилиш ва Унга осий бўлишдан сақланиш билан тақво ҳосил қилинглар. Дунёда Парвардигорларига тоат-ибодат билан гўзал амаллар қилган кишилар учун охиратда гўзал мукофот бўлмиш жаннат бор. Бу дунёда ҳам сиҳат-саломатлик, ризқ-рўз, ғалаба ва шу каби яхшиликлар бор. Аллоҳнинг ери кенг, сизлар унда Раббингизга бемалол ибодат қиладиган ва динингизга амал қила оладиган жойларга ҳижрат қилинглар. Сабр қилувчиларга охиратда чексиз, ҳисобсиз, саноқсиз савоблар берилгай.

Бу ерда сабр қилувчиларга бериладиган мукофот ва ажру савоблар нақадар улуғ экани ифода этилмоқда.

قُلۡ إِنِّيٓ أُمِرۡتُ أَنۡ أَعۡبُدَ ٱللَّهَ مُخۡلِصٗا لَّهُ ٱلدِّينَ ﴿١١﴾ وَأُمِرۡتُ لِأَنۡ أَكُونَ أَوَّلَ ٱلۡمُسۡلِمِينَ ﴿١٢﴾

11, 12. Эй Расул, одамларга айтинг: «Аллоҳ мени ва менга эргашганларни ёлғиз Ўзига ибодат қилишга буюрди. У мени умматим ичида мусулмон бўлган, тавҳид билан Аллоҳга бўйсунган, Унга холис ибодат қилган ва Ундан ўзга барча сохта илоҳлардан узоқ турган кишиларнинг энг аввалгиси бўлишимга буюрди».

قُلۡ إِنِّيٓ أَخَافُ إِنۡ عَصَيۡتُ رَبِّي عَذَابَ يَوۡمٍ عَظِيمٖ ﴿١٣﴾

13. Эй Расул, одамларга айтинг: «Мен Раббимнинг холис Унга ибодат қилиш ҳақидаги буйруғига осий бўлсам, ўта даҳшатли қиёмат кунининг азобидан қўрқаман».

قُلِ ٱللَّهَ أَعۡبُدُ مُخۡلِصٗا لَّهُۥ دِينِي ﴿١٤﴾ فَٱعۡبُدُواْ مَا شِئۡتُم مِّن دُونِهِۦۗ قُلۡ إِنَّ ٱلۡخَٰسِرِينَ ٱلَّذِينَ خَسِرُوٓاْ أَنفُسَهُمۡ وَأَهۡلِيهِمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِۗ أَلَا ذَٰلِكَ هُوَ ٱلۡخُسۡرَانُ ٱلۡمُبِينُ ﴿١٥﴾

14, 15. Эй Расул, айтинг: «Мен шериги бўлмаган ёлғиз Аллоҳга холис тоат-ибодат қиламан. Эй мушриклар, сизлар Аллоҳдан бошқа ўзингиз истаган бут-санамларга ва бошқа махлуқотларга сиғинаверинг. Бу ишларингиз менга ҳеч қандай зарар бермайди».

Бу Аллоҳдан бошқага сиғинган ва Унга ширк келтирган кимсаларга қаратилган таҳдид ва огоҳлантиришдир.

Эй Расул, айтинг: “Ҳақиқий зиён кўрувчилар қиёмат куни ўзларига ва оилаларига зиён келтирганлардир. Бу эса дунёда уларни йўлдан оздиришлари ва иймондан адаштиришлари туфайли бўлган. Билингларки, ўша мушриклар қиёмат куни ўзларини ва оилаларини бой беришлари очиқ-ойдин зиёндир”.

لَهُم مِّن فَوۡقِهِمۡ ظُلَلٞ مِّنَ ٱلنَّارِ وَمِن تَحۡتِهِمۡ ظُلَلٞۚ ذَٰلِكَ يُخَوِّفُ ٱللَّهُ بِهِۦ عِبَادَهُۥۚ يَٰعِبَادِ فَٱتَّقُونِ ﴿١٦﴾

16. Ўша зиён кўрувчилар учун қиёмат куни жаҳаннамда устларида ҳам, остларида ҳам соябон шаклидаги оловли азоб парчалари бўлади. Бу айтилган азоб билан Аллоҳ таоло бандаларини қўрқитмоқдаки, улар ундан ҳазир бўлсинлар. Эй бандаларим, буйруқларимга бўйсуниб ва тақиқларимдан тийилиб, Мендан қўрқинглар!

وَٱلَّذِينَ ٱجۡتَنَبُواْ ٱلطَّٰغُوتَ أَن يَعۡبُدُوهَا وَأَنَابُوٓاْ إِلَى ٱللَّهِ لَهُمُ ٱلۡبُشۡرَىٰۚ فَبَشِّرۡ عِبَادِ ﴿١٧﴾ ٱلَّذِينَ يَسۡتَمِعُونَ ٱلۡقَوۡلَ فَيَتَّبِعُونَ أَحۡسَنَهُۥٓۚ أُوْلَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ هَدَىٰهُمُ ٱللَّهُۖ وَأُوْلَٰٓئِكَ هُمۡ أُوْلُواْ ٱلۡأَلۡبَٰبِ ﴿١٨﴾

17, 18. Шайтонга итоат қилишдан ва Аллоҳдан бошқага ибодат қилишдан четланган, Аллоҳга ибодатни ва динни холис қилиш билан Унга қайтган кишилар учун дунё ҳаётида гўзал мақтов ва Аллоҳнинг тавфиқи, охиратда эса Аллоҳнинг розилиги ва жаннатдаги абадий роҳат-фароғат хушхабари бордир. Эй Пайғамбар, сўзга қулоқ солиб, унинг энг тўғрисига эргашадиган бандаларимга хушхабар беринг. Сўзнинг энг яхшиси ва энг тўғриси Аллоҳнинг каломи, кейин пайғамбарининг (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўзидир. Ана ўшалар Аллоҳ тўғриликка муваффақ этган ҳамда гўзал аҳлоқ ва чиройли амалларга ҳидоят қилган зотлардир. Ана ўшалар соғлом ақл эгаларидир.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Инсон қачон хотиржам бўлади?

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍8🤩2
МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ.
195-сўровнома:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хайбарда: «Эртага байроқни Аллоҳ ва Расулини яхши кўрадиган, Аллоҳ ва Расули ҳам уни яхши кўрадиган кишига бераман», дедилар. Кейин уни кимга берганлар?
Anonymous Quiz
30%
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу
59%
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
11%
Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу
👍5
​​​​#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

Азизларингизга улашишни унутманг...

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍3
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍3
​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍5
Ҳар саҳар ғамингиз иймонингизни зиёдалаштириш, тарозидаги яхши амаллар палласини оғирлаштириш ва Парвардигорингиз розилигига эришиш бўлсин.

Зеро, кунлар елдек ўтиб кетаверади. Чин бахтли киши амал дафтарини Парвардигорига йўлиқадиган кунда ўзини хурсанд қиладиган яхши амаллар билан тўлдирган кишидир. «У кунда инсон дунёда қилган ишларини эслайди ва эътироф этади» (Нозиот, 35).

Шуни ҳам унутмангки, гўзал хулқингиз, савоб учун иш қилишингиз, одамларнинг ҳожатини чиқаришингиз ва ишни сидқидилдан, бекаму-кўст бажаришингиз билан ҳам ажр-савоб қозонасиз.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍9😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Ўлимни эслаш

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍2
2025/07/12 15:42:46
Back to Top
HTML Embed Code: