Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
- Telegram Web
Telegram Web
#Суннат

Неъмат учун Аллоҳга шукр қилиш

وَقَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: مَا عَابَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ طَعَامًا قَطُّ، إِنِ اشْتَهَاهُ أَكَلَهُ، وَإِنْ كَرِهَهُ تَرَكَهُ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон ҳеч бир таомни айбламадилар. Иштаҳалари тортса, ер эдилар. Кўнгиллари тусамаса, тек қўяр эдилар», деди».

Учовлари ривоят қилганлар.

Ҳар қандай ҳалол таом банда учун Аллоҳ таолонинг неъмати ҳисобланади. Ҳар қандай неъмат учун банда Аллоҳ таолога шукр қилиши лозим. Фақат нонкўр инсонгина шукр ўрнига таомни айблашга ўтади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо шукр қилувчи банда бўлганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍156😢18😍15🔥10🕊7🥰4🐳2💯21😱1
#Кун_дуоси

Тепаликка кўтарилганда такбир, пастликка тушганда тасбеҳ айтиш

Жобирдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бу зот: «Агар тепаликка кўтарилсак, такбир айтардик. Агар пастликка тушсак, тасбеҳ айтардик», деб айтдилар.

Имом Бухорий ривояти.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аскарлари агар тепаликка кўтарилишса, такбир айтишар эди. Агар пастликка тушишса, тасбеҳ айтишар эди.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍125🔥9😍8🏆4👏3
#Мазҳабда_муваффақият_бор

Усулул-фиқҳ тушунчаси

Ҳозир айтмоқчи бўлган гапларимиз илмий жиҳатдан таслим бўлинган, эътироф этилган, яъни тўлалигича мавжуд, машҳур ва бор экани тан олинган мавзудир. Ҳар қандай одам озгина фикр юритса, буни англаб олиши мумкин. Аммо кўплаб чалғитишлар натижасида бу мавзу воқеликдан анча узоқлашиб қолган. Олдинги мавзуимизнинг охирларида айтиб ўтганимиздек, шаръий ҳукмларни билишда усулул-фиқҳга ниҳоятда муҳтожмиз. Ушбу усулул-фиқҳ қоидалари мутлақ мужтаҳид томонидан ишлаб чиқилган бўлиши, мутлақ мужтаҳид бунда Қуръонда, Суннатда ва асарларда келган далилларга асосланган бўлиши керак эди. Яна қўшимча қиладиган бўлсак, мутлақ мужтаҳидлар қоидаларни ишлаб чиқиш ва истинбот қилиш билан шуғулланишган. Олдинги мавзуда айтиб ўтганмизки, истинбот – масалаларни эмас, балки қоидаларни келтириб чиқаришдир. Мутлақ мужтаҳидлар усулул-фиқҳ ёрдамида Қуръон ва Суннатга мувофиқ иш қилишган. Мутлақ мужтаҳидлар Қуръонда, Суннатда ва асарларда келган жуда кўп қоидаларни ишлаб чиқишган.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍65🔥4😱1🕊1🏆1
#Саҳобалар_ҳаёти

Ислом умматига таҳдид қилинган нарса

عَنْ أَبِي مُوسَى t قَالَ: صَلَّيْنَا الْمَغْرِبَ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، ثُمَّ قُلْنَا نَجْلِسُ حَتَّى نُصَلِّيَ الْعِشَاءَ، فَخَرَجَ عَلَيْنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: مَا زِلْتُمْ هَاهُنَا، قُلْنَا: نَعَمْ يَا رَسُولَ اللهِ، قُلْنَا نَجْلِسُ حَتَّى نُصَلِّيَ الْعِشَاءَ، قَالَ: أَحْسَنْتُمْ أَوْ أَصَبْتُمْ، ثُمَّ رَفَعَ رَأْسَهُ إِلَى السَّمَاءِ وَكَانَ كَثِيرًا مَا يَفْعَلُهُ فَقَالَ: النُّجُومُ أَمَنَةٌ لِلسَّمَاءِ فَإِذَا ذَهَبَتِ النُّجُومُ أُتِيَ السَّمَاءَ مَا تُوعَدُ، وَأَنَا أَمَنَةٌ لِأَصْحَابِي فَإِذَا ذَهَبْتُ أُتِيَ أَصْحَابِي مَا يُوعَدُونَ، وَأَصْحَابِي أَمَنَةٌ لِأُمَّتِي فَإِذَا ذَهَبَتْ أَصْحَابِي أُتِيَ أُمَّتِي مَا يُوعَدُونَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Шом намозини ўқидик. Сўнгра «Хуфтонни ўқигунимизча ўтириб турайлик», дедик. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга чиқдилар ва:

«Ҳали ҳам шу ердамисизлар?» дедилар.

«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули. Хуфтонни ўқигунимизча ўтириб турайлик, дедик», деб жавоб бердик.

«Яхши қилибсизлар» ёки «Тўғри қилибсизлар», дедилар у зот. Сўнгра бошларини осмонга кўтардилар. Кўпинча шундай қилар эдилар. Ке­йин у зот:

«Юлдузлар осмон учун омонликдир. Қачон юлдузлар кетса, осмонга унга таҳдид қилинган нарса келади. Мен саҳобаларим учун омонликдирман. Қачон мен кетсам, саҳобаларимга уларга таҳдид қилинган нарса келади. Саҳобаларим умматим учун омонликдирлар. Қачон саҳобаларим кетсалар, умматимга уларга таҳдид қилинган нарса келадир», дедилар».


Муслим ривоят қилган.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢93👍40🕊7🔥6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bemazhablarning da’volari

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍88🥰62🔥2🕊2
#Кун_дуоси

Ҳар баландликда Аллоҳни улуғлаш

Анасдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар ернинг баланд қисмига кўтарилсалар

اللهُمَّ لَكَ الشَّرَفُ عَلَى كُلِّ شَرَفٍ، وَلَكَ الحَمْدُ عَلَى كُلِّ حَالٍ

«Аллоҳумма лакаш шарафу ъала кулли шарафин ва лакал ҳамду ъала кулли ҳал», деб айтардилар».

Маъноси: «Ҳар баландликда Сени улуғлаш ва ҳар ҳолатда Сенга ҳамд айтиш бор».

Ибн Сунний ривояти.

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍109😍16🔥14😢3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qani endi hamma ilmni haqqini ado qilsa...

"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 86-soni

Rahmatulloh qori O'shiy

🌐 https://youtu.be/39-_b5A1Fq0

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍83😢18🔥11🕊4😱2😍2
Диний-маърифий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама қилинди

Шу йилнинг 8 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф ал-Утайбий бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар.

Мулоқотда сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланиб бораётгани, ҳаж ва умра ибодатларини уюштириш ишлари янги босқичга кўтарилгани алоҳида қайд этилди. Хусусан, «Ҳаж – 2025» мавсуми ҳар жиҳатдан муваффақиятли ўтгани, мутасаддилар саъй-ҳаракати билан ҳожиларга юқори даражада шароит ва имкониятлар ҳозирлангани, ўзбекистонлик зиёратчилар тартиб-интизоми, одоб-ахлоқи билан барчага намуна бўлиб, рисолагидек тоату ибодат қилганлари эътироф этилди.

Учрашувда томонлар келгусида ҳам диний-маърифий соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ҳаж ва умра зиёратчиларига хизмат кўрсатиш сифатини ошириб бориш каби масалаларни муҳокама қилишди. Шунингдек, ҳамкорликда ўтказиладиган маърифий тадбирлар юзасидан ўзаро фикр-мулоҳаза алмашилди.

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62
Оиша ар-Рожиҳий жомеъ масжиди

Саудия Арабистонидаги муҳим масканлардан бири «Ар-Рожиҳий» жомеъ масжидидир. Бу масжид нафақат Ислом меъморчилигининг ёрқин намунаси, балки исломий мероснинг муҳим рамзларидан биридир.

Масжиднинг манзили

Масжид Макка шаҳрининг ан-Насим туманида, яъни ҳарам ҳудуди ичида жойлашган. Шу боисдан, кўплаб зиёратчилар ушбу масжидга ташриф буюрадилар ва уни муқаддас масканлардан бири сифатида кўрадилар.

Оиша ар-Рожиҳий жомеъ масжиди

Бу масжидни машҳур саудиялик тадбиркор шайх Сулаймон ар-Рожиҳий ўз онасига вақф сифатида қурдирган. Шунинг учун масжид унинг онаси номи билан «Жомеъ Оиша ар-Рожиҳий» деб аталади. Масжид 1434 ҳижрий йил, 22 Шаъбон куни расман очилган. Очилиш маросимида Макка вилояти амири Холид ал-Файсал ҳам иштирок этган.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍856🤩6
Forwarded from hadis.islom.uz
«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍84🕊11😍112🥰2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Tasavvuf haqidagi noto‘g‘ri tushunchalar

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍92🥰5🕊4🤩2😍1
#Жамият

Орзуларни ўғирловчилар

Муаллим фикрини баён этиш мавзусини имтиҳон қилиш учун ўқувчилардан келажакдаги орзуларини ёзишни сўради. Талабалар ёзишга киришиб кетдилар. Ҳамманинг орзуси кичик жумлага жой бўларди. Фақат бир ўқувчи бундан мустасно. У қоғозни улкан орзулар билан тўлдириб ташлаган эди. У улкан қасрга, гўзал экинзорга, ҳашаматли машинага ва чиройли хотинга эга бўлишни орзу қилганди. Қоғозларга баҳо қўйиш асносида муаллим бу ўқувчига орзулар воқеликка тўғри келмайди ва рўёбга чиқиши амри маҳол, кунлик таомини топишга қурби етмайдиган кичкина боланинг шунча орзуси қандай амалга ошарди деган баҳона билан паст баҳо қўйди. Сўнг болага раҳм-шафқат қилишга қарор қилиб, ўзига муносиб орзу ёзиш шарти билан қоғозни қайтариб беришини, ана шунда катта баҳо қўйишини билдирди. Шунда бола тўла ишонч ва дадиллик билан муаллимга «Бояги баҳони сақлаб қўйинг устоз, мен орзуларимни сақлаб қўяман» деди. Орадан кўп ўтмай ўша бола орзу қилганидан кўпроғига эришди.

Орзуларни ўғирловчилар, истакларни синдирувчилар ҳаётимизда мавжуддир. Улар баъзан бизни масхара қиладилар. Улардан бири бор жидду жаҳдини олдимизга тўсиқ қўйишга сарф этади. Уларнинг бизга қарши яширин занжирлар, арқонлар тайёрлаб қўйишганини кўрасиз. Улар дўст либосидаги душманлар бўлиб, улардан эҳтиёт бўлиш, улардан огоҳ бўлиш керак.

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍87😍13🕊8😢5💯21
#Мўминларга_эслатма

Ҳазрат Таҳонавий билан бўлган воқеа

Ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳмурид ва яқинларига «сафар қилсангиз ва юкингиз сизга бепул олиб кетишингизга рухсат берган миқдордан ортиқ бўлса, албатта, ортиқча юкнинг ҳаққини адо этинг ва кейин сафар қилинг», дея кўрсатма берар эдилар.

Бир куни у киши сафар қилиш учун вокзалга етиб келдилар. Поезд келишига яқин қолган эди. Ҳазрат юкларини олиб, юклар тортиладиган жойга етиб келдилар ва навбатга турдилар. Тасодифан поездда бирга кетадиган кондуктор у ерга келди ва ҳазратни таниб қолди. Дарҳол: «Ҳазрат, сиз бу ерда нега турибсиз?» деб сўради.

Ҳазрат: «Юкимни торттириш учун келганман», дедилар.

Кондуктор: «Сизга юкингизни торттиришга зарурат йўқ. Ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Мен сиз билан бирга поездда кетаман. Ортиқча юк учун ҳақ тўлашингиз шарт эмас», деди.

Ҳазрат: «Сиз мен билан бирга қаергача борасиз?» деб сўрадилар.

Кондуктор: «Фалон бекатгача бораман», деди.

Ҳазрат: «Кейин у ёғига нима бўлади?» деб сўрадилар. Кондуктор: «У бекатда бошқа кондуктор келади. Мен унга бу ҳазратнинг юклари, деб айтиб қўяман», деди.

Ҳазрат: «У кондуктор мен билан бирга қаергача боради?» деб сўрадилар.

Кондуктор: «У узоққа кетади. Ундан анча олдин сизнинг бекатингиз келади», деди.

Ҳазрат: «Йўқ, мен анча узоққа кетаман, охират тарафга кетаман, қабримга кетаман. Қайси кондуктор мен билан бирга кетади?» дедилар. Кейин: «Охиратда мендан бир давлатга оид поездда юкнинг ҳаққини адо қилмай қилган сафаринг ва ўғирлигинг ҳисобини бер деган талаб бўлса, у ерда қайси кондуктор менга ёрдам бера олади?!» дедилар.

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍58😢34🔥6🕊65🥰1
2025/07/10 12:57:48
Back to Top
HTML Embed Code: